Линклар

Шошилинч хабар
16 октябр 2019, Тошкент вақти: 05:32

Ўзбекистон

Ўзбек Қорбободан лицензия талаб қилинмоқда

Ўзбекистонда Янги йил байрами муносабати билан Қорбобо ва Қорқиз ёки бошқа персонажлар кўринишида чиқиш қиладиган актёр ва актрисаларга лицензия олиш талаби қўйилди.

Бу ҳақда Фарғона.ру агентлигининг хабар қилишича, Тошкент шаҳар ҳокимияти кўрсатмасига биноан бундай актёрлар устидан назорат гуруҳлари шу кунларда байрам тадбирлари ўтаётган майдонлар, хиёбонлар, мактаб ва бошқа муассасалар, жумладан, Янги йил байрами муносабати билан шоу ўтказишни режалаган емакхоналарни кўздан кечирмоқда.

Бундан буён қонуний равишда Қорбобо ёҳуд Қорқиз бўлишни истаган кишилар “Ўзбекнаво” Эстрада бирлашмасидан 700 минг сўмга йиллик лицензия олиши лозим.

Шу кунларда Тошкентда байрам тадбири персонажларининг бир чиқиши учун 20 АҚШ долларидан 200 АҚШ долларига қадар ҳақ тўланмоқда.

Ўзбекистонда хусусий равишда концерт ўтказиш учун лицензия олиш талаби аввал ҳам бор эди.

Аммо, ижрочиликнинг бу йўналиши устидан назорат деярли кузатилмас эди.

Новосибирск суди Ўзбекистон фуқаросига 100 минг рубл жарима солди

Ғарбий Сибир прокуратурасига таяниб, РИА Новости агентлигининг хабар қилишича, Ёқутистондаги олтин конида ишлаган ўзбекистонлик ватанига иккита олтин қуйма билан қайтаётган пайтда қўлга тушган.

“Ёқутистондаги Бодайби олтин конида пайвандчи бўлиб ишлаган Ўзбекистон фуқароси муз маъдан орасидан оғирлиги 93 грамм бўлган соф олтинни топиб олган.

У олтинни полиэтилен ва изоляция лентасига ўраб ёнида олиб юрган.

Ишдан бўшаганидан кейин у Ангрен шаҳрига учиб кетиш учун Новосибирск аэропортига келган”, дейилади хабарда.

Прокуратура маълумотига кўра, учиш олдидан аэропортда ўтказилган текширув пайтида исми ошкор қилинмаган ўзбекистонликнинг ёнидан олтин топилган.

Ўтказилган текширув натижасида металлнинг 90,26 фоизи соф олтин бўлгани аниқланган.

РФ Жиноят кодексининг 191-моддаси 1-банди, яъни, қимматбахо металлар ноқонуний айланмаси бандига мувофиқ Ўзбекистон фуқароси айбдор, деб топилган ва соф олтин давлат ҳисобига мусодара қилинган.

Ўзбекистонда йил давомида 39 маҳбус қийноқдан нобуд бўлган

Uzbekistan -- Uzbek prisoners sent through mediation of their relatives the evidence of their torture - their bloodily clothes, Tashkent, 2006
2010 йилда Ўзбекистон қамоқхоналарида 39 маҳбус қийноқлар ёки касалликдан нобуд бўлган, марҳумларнинг жасадлари яқинларига яширинча берилган.

Бу маълумотлар Тошкентдаги Инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи чиқарган ҳисоботда келтирилган.

- Биз эга бўлган маълумотларга кўра, 39та одам. Лекин, бу бир қисми, бундан анчагина кўп одамлар қийноқлар ёки касалликдан одамдан ўтган бўлиши мумкин, - дейди ташкилот раҳбари Сурат Икромов.

Инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳига кўра, 2010 йилда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари вазияти ўтган йилдагига қараганда ёмонлашган.

Ўтган бир йил ташкилотга ҳуқуқлари бузилгани ҳақида 500га яқин одам шикоят билан мурожаат қилган, уларнинг 14 нафари чет давлат фуқароларидир.

Тарихчи олим Файзулла Исҳоқов 74 ёшида оламдан ўтди

Файзулла Исҳоқ бизга Худо берган ажойиб зиëлилардан эди. Билимдон, миллатпарвар, халқпарвар, эрксевар бир олим эди, дейди унинг ҳамкасблари
Ўзбекистонда таниқли тарихчи олим, профессор Файзулла Исҳоқов 74 ёшида оламдан ўтди.

Марҳумнинг эртага Қозоғистоннинг Жамбул вилоятида дафн этилиши кутилмоқда.

Яқинларига кўра, олим сўнгги кунларда юрак ҳастаклиги билан оғриб касалхонада ётган.

Исҳоқов Фарғонанинг Қува туманида таваллуд топган. У узоқ йил Тошкент Ирригация ва Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислик институти ҳамда Тошкент Олий партия мактабида дарс берган.

1992 йилнинг 14 апрелида Президент Ислом Каримов билан бўлган учрашув чоғида, олим президентнинг сиёсий масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимини эгаллаш таклифини рад этгани айтилади.


Файзулла Исҳоқов Марказий Осиё тарихига доир 600дан ортиқ мақолалар, бешта монография ва 30 га яқин рисолалар муаллифи эди.

Ўзбекистонда янги йилдан бензин солиғи ошади

2011 йил 1 январидан Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг автомобил воситалари учун бензин, дизел ёнилғиси ва суюлтирилган газга белгиланган солиқ миқдори 145 сўмдан 175 сўмга оширилади.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, бу Ўзбекистон президенти қарори билан тасдиқланган.

Ўзбекистонда 10 декабрдан бошлаб бензин нархи 15 фоизга оширилган эди. 1220 сўм бўлган АИ-80 бензини 1405 сўм, 1350 сўмдан сотилган АИ-91 бензини 1555 сўм, 1500 сўмлик АИ-95 бензинига эса 1725 сўм нарх белгиланган эди.

Давлат раҳбари қарори билан тасдиқланган автомобил ёнилғисига белгиланган солиқ миқдори Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудига тааллуқли.

Биопаспорт ҳаражати ўзбекистонликларнинг ўзидан ундирилади

Ўзбекистоннинг 2011 йилга мўлжалланган давлат бюжетида солиқларни тушириш ва аҳоли даромадини ошириш чоралари белгиланган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Сенати расмийларига таяниб, Anons.uz сайти берган хабарга кўра, 2011 йил давомида таълим муассасалари таъмири бюжетдан ташқари манбалар ҳисобидан таъминлашга катта эътибор қаратилади ва бу соҳага бюжетдан ажратиладиган маблағ 7,6 фоизни ташкил қилади.

Соғлиқни сақлаш соҳасига эса 13,1 фоиз маблағ ажратилади.

Хабарга кўра, 2011 йилда фуқароларга янги биометрик паспорт берилиши ва бу жараён катта маблағ талаб этиши муносабати билан фуқаролардан ундириладиган паспорт учун тўлов ставкаси ҳам оширилади.

Хабарда айнан қанчага оширилиши айтилмаган, бироқ, тўловлардан келадиган маблағ ҳисобига янги паспортни тайёрлаш ва тарқатишга кетадиган жараённи тўлиқ қоплаш режалангани қайд этилган.

Ўзбекистонда расман давлат бюжети миқдори айтилмайди.

Аммо, норасмий манбаларга кўра, 2009 йилда давлат бюжети йиллик кирими 10 миллиард 540 миллион, чиқими эса 10 миллиард 480 миллион АҚШ долларини ташкил қилган.

Элёр Ғаниев Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири этиб тайинланди

Ўзбекистон президенти фармонига мувофиқ, 28 декабр куни Элёр Ғаниев Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Uzmetronom Интернет нашри хабар тарқатди.

Элёр Ғаниев 2006 йилдан бери эгаллаб келган Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири лавозимига Иқтисодиёт вазири ўринбосари Галина Каримовна Саидова тайинланган.

Шу пайтгача Ташқи ишлар вазири бўлиб ишлаган Владимир Норов вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.

Айни пайтда Абдулазиз Комилов ҳам Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишламоқда.

Иккинчи марта Ташқи ишлар вазири этиб тайинланган Элёр Ғаниев Бош вазир ўринбосари мақомини сақлаб қолган.

Ўзбекистонда Ту-154 самолётидан фойдаланиш тўхтатилади

Uzbekistan - Uzbekistan airways planes on Tashkent airport
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси 2011 йил 1 январидан бошлаб Ту-154 русумидаги йўловчи самолётидан фойдаланишни тўхтатади.

Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизматига асосланиб Газета.уз ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Ту-154 самолёти халқаро хавфсизлик талабларига жавоб бера олмаслиги боис унинг ўрнига А320, Вoeing-757 ва RJ85 русумидаги замонавий самолётлар йўловчиларни манзилларига етказади.

Ҳозирда Ўзбекистон ҳаво йўллари ширкатида бешта А320, бешта Вoeing-757 ва учта RJ85 русумидаги самолётлар бор.

Ўзбекистон ҳаво йўллари 2010 йил 1 январидан бошлаб Як-40 русумидаги самолётдан фойдаланишни тўхтатган эди.

Туркманистон-Хитой газ қувури иккинчи тармоғи очилди

Туркманистон-Ўзбекистон-Қозоғистон-Хитой газ қувурининг иккинчи тармоғи ишга туширилди.

Бу ҳақда Interfax-China агентлиги Хитойнинг Ўзбекистондаги элчисига таяниб хабар қилишича, газ қувури декабр ойида ишга туширилган ва ҳозирда қувур орқали газ таъминоти йўлга қўйилган.

Иккинчи қувур ҳам қўшилиб, минтақадан Хитойга кетаётган газ ҳажми 2011 йилда ҳозир йўлга қўйилган 4 миллирад метр кубдан 15 миллиард метр кубга етиши мумкин.

Ўзбекистон ва Хитой ҳукумати йилига 10 миллиард метр куб миқдоридаги ўзбек газини Хитойга етказиш бўйича келишув имзолаган.

Ўзбекистонда яна 12 киши "жиҳодчилик"да айбланиб қамалди

Uzbekistan - Courtroom
27 декабр куни Ўзбекистонда “Жиҳодчилар” гуруҳига аъзоликда айбланган 12 шахс қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Расмий матбутга таяниб, 12.uz Интернет нашрининг хабар қилишича, қамалганлардан бири Тошкент вилояти, Бекобод туманида истиқомат қилган ва муқаддам диний мотивларда айблаб қамалган Шаҳобиддин Шомирзаев гуруҳга яширин тарзда етакчилик қилган.

Ўзбекистонда амнистия боис муддатидан аввал озодликка чиққан Шомирзаев, маҳаллий матбуот хабарига кўра, Россияга кетган ва у ерда Тожикистон ҳамда Озарбойжондан борган экстремистлар етакчилигидаги гуруҳга қўшилган.

Шунингдек, унинг бу гуруҳга бекободлик ҳамюртларини ҳам жалб қилганини иддао қилган суд ҳайъати Шомирзаевни 13 йилга, қолган судланувчиларни эса уч йилдан етти йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум қилгани хабар қилинмоқда.

Ўзбекистон-Россия ўртасидаги савдо ҳажми 5 млрд доллардан ошади

Буни Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев Тошкентда журналистлар билан учрашув пайтида айтди.

Россия элчисига асосланиб Газета.уз ахборот агентлигининг хабар қилишича, ҳозир МДҲ давлатлари ичида Ўзбекистон Россиянинг тўртинчи етакчи ҳамкори ҳисобланади.

Ўз навбатида, Ўзбекистоннинг савдо ҳамкорлари ичида Россия биринчи ўринни эгаллаган.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2010 йилнинг январ – сентябр ойларида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо ҳажми тўрт ярим миллиард АҚШ долларини ташкил қилган.

ЎИҲ 2010 йилда жиддий талафот кўрди

Қароргоҳи АҚШда жойлашган SITE Intelligence гуруҳи 2010 йилда Ўзбекистон Исломий ҳаракатининг 52 жанггариси ҳалок бўлганини билдирди.

Уларнинг ярмидан кўпи АҚШ ҳарбийлари уюштирган ракета ҳужуми пайтида ўлган.

24 декабр куни Shumukh al-Islam форумида эълон қилинган баёнотда Ўзбекистон Исломий ҳаракати аъзолари Афғонистон, Покистон ва Тожикистондаги тўқнашувларда иштирок этгани билдирилган.

Айни пайтда 27 декабр куни Ўзбекистонда “Жиҳодчилар” гуруҳига аъзоликда айбланган 12 шахс қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Ўзбекистон Олий судидаги манбага асосланиб Интерфакс ахборот агентлигининг хабар қилишича, гуруҳ раҳбарларидан бири бўлган собиқ маҳбус Шаҳобиддин Шомирзаев 13 йилга, қолган судланувчилар уч йилдан етти йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум қилинган.

Ўзбекистон HRW вакилига яна аккредитация бермади

Ўзбекистон Адлия вазирлиги Human Rights Watch ташкилоти вакилининг аккредитация бериш сўровига яна рад жавобини берди.

Ташкилот вакили Стив Свердлоу ва унинг рафиқаси Тандод Бхати Дхирсинхга берилган жавоб мактубида “HRW ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси фаолиятида миллий қонунчилик талабларига риоя қилмаслик тажрибаси қайд этилгани” ва “С.Свердлоунинг Ўзбекистон билан ҳамкорлик ва умуман, минтақа билан ишлашда тажрибаси йўқлиги” боис аккредитация бўйича сўров қондирилмагани айтилган.

2007 йилда ташкилот вакилига аккредитация берилмагани боис Human Rights Watch ташкилоти Ўзбекистондаги фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган эди.

Расман ёпилмаган ваколатхонада ишлаш учун Стив Свердлоудан аввал аккредитация сўраб, мурожаат қилган ташкилотнинг яна бир вакили Мира Ритман ҳам рад жавобини олган эди.

Калининградда ўзбекистонлик экстремист ушлангани хабар қилинди

Ўзбекистонда қидирувда бўлган шахс Россиянинг Калининград вилоятида қўлга олинди.

Newsland.ru портали хабарига кўра, Ленинград туман суди Ўзбекистон фуқаросини ҳибсда сақлаш муддатини тўрт ойга узайтирган.

Тергов-суриштирув маълумотларига кўра, ушланган шахс Ўзбекистонда таъқиқлаган диний-экстремистик адабиётларни тарқатган жиноий гуруҳнинг аъзоси бўлган.

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари қидирувда бўлганини тасдиқлаб, уни экстрадиция қилинишини сўраган.

Исми ошкор этилмаган бу шахсга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 244-моддаси 1-бандининг 3-қисми, яъни жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид солувчи материаллар тайёрлаганлик ва тарқатганлик, шунингдек, 244-модда 2-бандининг 1-қисми – диний- экстремистик¸ айирмачилик¸ фундаменталистик ëки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш¸ уларга раҳбарлик қилиш¸ уларда иштирок этиш каби айбловлар қўйилаётгани айтилмоқда.

Ўзбекистонда айрим соҳа ходимларининг имтиёзли пенсияга чиқиши бекор қилинади

Бу ҳақда Регнум ахборот агентлиги хабар қилди.

Ўзбекистонда шу пайтгача қишлоқ хўжалик соҳасининг айрим ходимлари, авиация инженер-техниклари, шаҳар йўловчи транспорти ҳайдовчилари, тракторчи-машинист, йўл қурилиши машиналари, экскаватор ва шу каби техникани бошқарган ва текстил соҳасида ишлаган фуқароларга муддатидан 5 йил олдин пенсияга чиқиш имтиёзи берилган эди.

Агар аёл киши 20 йил стажига эга бўлиб, унинг 15 йилида шу соҳаларда ишлаган бўлса ва эркак киши 25 йил иш стажига эга бўлиб, унинг 20 йилида юқорида айтилган соҳаларда ишлаган бўлса, улар муддатидан 5 йил олдин имтиёзли равишда пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга эдилар.

2011 йил 1 январдан бошлаб бу соҳа ходимларининг имтиёзли пенсияга чиқиши бекор қилинади.

Ўзбекистонда мобил-тўлов тизими ишга тушяпти

Ўзбекистонда товар ва хизматлар учун мобил телефон орқали пул тўлашнинг янги тизими жорий қилинмоқда.

Gazeta.uz хабарига кўра, SMS-To’lov электрон тизими орқали тўловларни амалга оширишни истаган мижоз тижорат банкига бориши керак ва у ерда унинг телефонига электрон имзо киритилган махсус дастур ўрнатилади.

Бу дастур орқали мижоз банкдаги ҳисоб рақамидан транспорт тўлови, дўконлардаги харидлар ва коммунал хизматлар учун тўловларни амалга ошириши мумкин.

“У ёки бу хизматга телефон орқали пул тўлаш, ҳатто, кекса ёшдаги кишилар учун ҳам ҳеч қандай муаммо бўлмайди — иккита тугмани босасиз ва шу билан тўлов тўланади”, дейди Gazeta.uz сайтига интервю берган янги тўлов тизими асосчиларидан бири SSP Marokand ширкати раҳбари.

Ўзбекистонда шу кунларда коммунал хизмат тўловлари, асосан, пенсия ва болалар учун нафақа пуллари эвазига тўланаётгани инобатга олинса, янги тўлов тизимидаги қулайликлардан кекса ёшлилар назарда тутилаётганини тушуниш мумкин бўлади.

Газпром Ўзбекнефтегаз билан шартнома имзолади

Россиянинг Газпром ширкати Ўзбекнефтегаз миллий холдинг компанияси билан 2011 – 2012 йилда газ сотиб олиш ва шу муддат ичида Ўзбекистон ҳудуди орқали газ транспорт қилиш бўйича шартнома имзолади.

Буни Газпром ўз интернет сайтида маълум қилди.

Мазкур шартнома Газпром ширкати Бошқарув кенгаши раиси ўринбосари Александр Медведев бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга сафар чоғида имзоланди.

Медведев Тошкентда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосарлари Рустам Азимов ва Ғуломжон Иброҳимов, шунингдек, Ўзбекнефтегаз миллий холдинг компанияси Бошқарув кенгаши раиси Шокир Файзуллаев билан музокара олиб борди.

Газпром ширкати эълон қилган баёнотда Ўзбекистон келаси икки йил давомида қанча газ етказиб беришини ошкор қилмаган.

Москвада Ўзбекистонда қидирувда бўлган шахс ушланди

“Комсомольская правда” нашрининг хабар қилишича, 31 яшар Султонов 30 майдан бери халқаро қидирувда бўлган.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Султоновга нисбатан республика Жиноят кодексининг “терроризм” ва “экстремизм” моддалари бўйича жиноий иш қўзғатган.

Таъқиблардан қочиб Россияга келган асли наманганлик Султонов 1 апрелдан бери Россия пойтахтидаги турли манзилларда рўйхатдан ўтмай, ноқонуний яшаб келган.

Ҳозирда Султоновнинг Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистонлик аёл ўз боласини сотишга уринганликда айбланмоқда

Россия матбуотининг Новосибирск вилояти Ички ишлар бошқармаси қаошидаги Тергов идорасига асосланиб хабар қилишича, 34 яшар ўзбекистонлик аёл икки нафар ёш фарзанди билан Россия ҳудудида рўйхатдан ўтмай яшаб келган. Уларнинг доимий даромад манбаси бўлмаган.

2010 йил май ойида ҳомиладорлик пайтида аёл ўз оиласини боқишга кўзи етмаганидан сўнг ўзбекистонлик бир танишига чақалоқни сотиш учун харидор топишни сўраган.

Бундай жиноятга аралашишни хоҳламаган эркак ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилган. Ўзбекистонлик она 23 август куни туғилган чақалоғини 60 минг рублга сотаётган пайтда қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу жиноий иш юзасидан олиб борилган тергов тугаган ва аёлга нисбатан айблов хулосаси тасдиқ учун прокурорга тақдим этилган.

Чегара билмас мухбирлар ўзбек журналистлари тақдиридан хавотирда

Париждаги "Чегара билмас мухбирлар" ташкилоти ўзбекистонлик икки журналист Саодат Омонова ҳамда Малоҳат Эшонқуловаларнинг тақдири юзасидан хавотир билдирди.

Ўзбекистоннинг "Ёшлар" давлат каналида ишлаб келган бу икки журналист телевидениедаги қонунбузарликлар, маҳаллийчилик ва цензурага чек қўйилишини талаб қилиб, Тошкентнинг марказий майдонида пикет ўтказишган ва кейинчалик 9 декабр куни ишдан ҳайдалган эдилар.

"Чегара билмас мухбирлар" журналистларнинг бундан кейинги тақдири ташкилот диққат марказида бўлишини билдирди.

"Ўзбек журналистлари кўп ҳолларда адолатсиз маҳкамалар қурбони бўлади, ҳукумат мавжуд ҳолатга қарши чиққанларнинг овозини ўчириш учун қонунга зид чораларни қўллаб келади", - дейилади Чегара билмас мухбирлар ташкилоти баёнотида.

Ўзбек сенаторлари риэлторларни назоратга олиш тарафдори

Ўзбекистонда сенаторлар риэлторлик фаолиятини тартибга солиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилмоқда.

Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг Бюжет ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича қўмитаси аъзоси берган баёнотга таяниб, UzDaily.uz нашрининг хабар қилишича, бунда риэлторлик фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш мақсади кўзда тутилмоқда.

Сайт хабарига кўра, 2007-2009 йиллар давомида Ўзбекистон Олий Хўжалик суди томонидан қонунни бузган риэлторлар устидан очилган 1 ярим мингдан ортиқ иш кўриб чиқилган.

Ўзбекистонда Nexiaнинг бозори чаққон

GM Uzbekistan ширкатининг 2010 йилда мамлакат ички бозорида энг харидоргир автомобили Nexia бўлди.

Бу ҳақда Ўзавтосаноат матбуот хизматига таяниб, Gazeta.uz нашрининг хабар қилишича, шу йилнинг январ-октябр ойлари ичида жами 40 минг 126 та Nexia сотилган.

Харидорларнинг кўпчилиги Тошкент шаҳрида истиқомат қилади.

Nexiaга харидорлик бўйича иккинчи ўринда Андижон, учинчи ўринда эса Фарғона вилояти туради.

Иккинчи харидоргир модел эса Matiz бўлди ва 10 ичида 37 минг 803 та Matiz сотилган.

GM Uzbekistan ширкати 2010 йилда мамлакат ички бозорида сотган жами автомобиллар сони 118 минг 168 та бўлди.

Ўзбекистон Қирғизистонга газ беришни камайтирди

Қирғиз расмийлари табиий газ учун қарз ўз вақтида тўланмагани боис, Ўзбекистон Қирғизистон жанубига етказиб берилаётган газ ҳажмини камайтирганини маълум қилди.

Ўш шаҳар ҳокими ўринбосари Шуҳрат Собировнинг журналистларга билдиришича¸ Ўзбекистон кунига одатдагидек 90 минг куб метр эмас балки, 72 минг куб метр газ жўнатмоқда.

Собировга кўра, ҳозирда Қирғизистоннинг Ўзбекистонга бўлган қарзи 950 минг АҚШ долларини ташкил қилади.

“КиргизГаз” давлат ширкати бошлиқ ўринбосари Нурлан Жаилдинов Озодликка Қирғизистон вакилларининг келаси ҳафта Ўзбекистон расмийлари билан учрашиб¸ газ билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилишини билдирди.

Унга кўра, Қирғизистон томони Тошкентни ҳар минг куб метр газ нархини 240 доллардан 140 долларгача камайтиришга кўндиришга ҳаракат қилади.

Ўзбекистон элчиси Въетнам президентига ишонч ёрлиғи топширди

Қароргоҳи Жакартада жойлашган Ўзбекистоннинг Въетнамдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Шавкат Жамолов Вътнам президенти Нгуен Мин Чиетга ишонч ёрлиғини топширди.

Жаҳон ахборот агентлигининг билдиришича, мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Въетнам ўртасидаги алоқаларнинг ҳозирги аҳволи ҳамда сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда ҳамкорликнинг истиқболи хусусида фикр алмашилган.

Учрашувда сиёсий ва иқтисодий, маданий алоқалар ва туризм соҳаларидаги алоқаларни чуқурлаштириш имкониятлари мавжуд экани ҳам урғуланган.

”Билайн” Twitter билан шартнома имзолади

“Билайн” алоқа оператори МДҲ давлатлари ҳудудида биринчи бўлиб Twitter.Inc. ширкати билан абонентларга СМС хизмати кўрсатиш бўйича шартнома имзолади.

Twitter ўз фойдаланувчиларига веб-интерфейс, СМС ва бошқа хизматлар орқали 140 тагача белгилардан иборат бўлган матнларни жўнатиш имкониятини яратади.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, Unitel ва Twitter ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ Ўзбекистондаги Билайн ширкати абонентлари ўз мактубларини 89338 (TWEET) рақамига СМС жўнатиш орқали Twitter га жойлаштиришлари мумкин.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG