Линклар

Шошилинч хабар
14 октябр 2019, Тошкент вақти: 03:38

Ўзбекистон

Бу йил Ўзбекистонда 476 616 ўқувчи 9- синфни битиради

Бу йил Ўзбекистондаги мактабларнинг 32 760 битирувчиси лицейларга, 443 856 битирувчиси коллежларга қабул қилинади.

Бу квоталар Вазирлар Маҳкамаси 23 майда қабул қилган қарорда белгилаб қўйилган.

Бу ҳақдаги хабарларга кўра, Самарқанд ва Қашқадарёдаги коллежлар ҳамда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги лицейлар ўқувчиларни энг кўп қабул қилади.

Ҳукумат қарори билан, шунингдек, мамлакатдаги 22 касб-ҳунар коллежининг профили ўзгартирилади.

Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида ўқувчилар 9 йил ўқийди. 9- синфни битирганлар таълимни лецей ва касб-ҳунар коллежларида давом эттиради.

Ислом Каримов Эркин Воҳидовнинг вафоти муносабати билан таъзия билдирди

Шоир Эркин Воҳидовнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон президенти Ислом Каримов, Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев, Қонунчилик Палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов, Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев, шунингдек, Ёзувчилар уюшмаси раиси Муҳаммад Али ҳамда шоирлар Абдулла Орипов ва Иқболжон Мирзаалиев таъзия билдирди.

Ўзбекистон Қаҳрамони, атоқли шоир ва адиб Эркин Воҳидов 30 май куни 79 ёшида вафот этди.

Шоир 31 май куни Тошкент шаҳридаги "Чиғатой" қабристонига дафн этилди.

«Атоқли шоир ярим асрдан зиёд ижодий фаолияти давомида “Тонг нафаси”, “Қўшиғим сизга”, “Ақл ва юрак”, “Менинг юлдузим”, “Ёшлик девони”, “Тирик сайёралар”, “Шарқий қирғоқ”, “Келажакка мактуб” каби шеърий тўпламлари, “Нидо”, “Қуёш маскани”, “Руҳлар исёни”, “Кўҳинур” каби достонлари, “Олтин девор”, “Истанбул фожиаси” сингари саҳна асарлари, “Сўз латофати” бадиий рисоласи, жаҳон адабиётининг Ҳофиз Шерозий, Мирзо Бедил, Гёте, Сергей Есенин каби мумтоз намояндалари меросидан қилган таржималари билан ўзига хос ижодий мактаб яратди. Унинг турли жанрдаги ўнлаб асарлари дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинди. », — дейилади ЎзА ахборот агентлиги эълон қилгантаъзияномада.

Эркин Воҳидов 1990–1995 йилларда Ўзбекистон Олий Кенгаши қўмитаси раиси, 1995–2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси, 2005–2009 йилларда Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси каби масъул лавозимларда ишлаган.

СамДУдан Навоий номи олиб ташланди

Алишер Навоийга ўрнатилган ёдгорлик.

Самарқанд давлат университетидан Алишер Навоий номи олиб ташланди. Gazeta.uz нашрининг сешанба куни хабар беришича, бу борадаги қарор Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасида 24 май куни қабул қилган.

Нашрнинг билдиришича, Тошкентда Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти давлат университети ташкил қилингани муносбати билан Самарқанд давлат университетидан буюк мутаффакир исми олиб ташланган.

1927 йилда ташкил қилинган Самарқанд педагогика институти 1960 йилда Алишер Навоий номидаги давлат университетига айлантирилган эди.

"Ўзбекистон -Экваториал Гвинея" футбол ўйини бекор қилинди

Ўзбекистон Футбол федерацияси 2 июнь куни Ўзбекистон ва Экваториал Гвинея миллий терма жамоалари ўртасида ўтказилиши режалаштирилган ўйин бекор қилинганини билдирди.

Хабарда айтилишича, ўйин Экваториал Гвинея Футбол федерацияси ташаббуси билан бекор қилинган. Бунга сабаб қилиб, 3 июнь куни Экваториал Гвинея Бенин жамоаси Африка кубоги доирасида майдонга тушиши мумкинлиги кўрсатилган.

Ўзбекистон футбол федерацияси футбол ишқибозлари сотиб олинган чипталарни қайтаришлари мумкинлигини билдирди.

2 июнь куни Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари ўртасида Тошкентнинг “Бунёдкор” стадионида ўртоқлик беллашуви ўтказилиши режалаштирилган эди. Бироқ Ўзбекистон томони “Футбол федерациясининг режаси ўзгартирилгани “ ва Қирғизистон терма жамоаси билан ўйин бекор қилинганини билдирган. Мазкур хабардан бир кун ўтгач, Ўзбекистон терма жамоаси Экваториал Гвинея билан ўйнаши ҳақида эълон қилинганди.

Ўзбекистон "Глобал қуллик индекси"да 5-ўринни эгаллади

Бош қароргоҳи Австралияда жойлашган Walk Free Foundation халқаро ташкилотининг “Глобал қуллик индекси” (Global Slavery Index) деб номланган ҳисоботида Ўзбекистон 167 давлат орасида бешинчи ўринни эгаллади.

Ҳисоботда айтилишича, бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг 4 фоизи қуллик шароитида яшашга мажбур бўлмоқда.

31 май куни эълон қилинган ҳисоботда Ўзбекистон ҳукумати пахтазорларда мажбурий меҳнатдан фойдаланиши қайд этилган. Шунингдек, Ўзбекистон аҳоли жон бошига бўлиштирилганида қуллик энг кўп мавжуд бўлган давлатлар рўйхатида Шимолий Кореядан кейинги иккинчи ўринини эгаллаган. Ташкилот ҳисоб –китоби бўйича Ўзбекистонда 1 миллион 230 минг замонавий қул мавжуд.

Халқаро ташкилот бугунги кунда бутун дунёда 45 миллион одам қуллик шароитида яшаётганини эълон қилган. Ҳисоботда Ўзбекистондан олдинги тўрт ўрин Ҳиндистон, Хитой, Покистон ва Бангладешга берилган.

Қамчиқ ер ости темир йўлидан биринчи поезд ўтди

Фарғона водийсини Ўзбекистоннинг қолган қисми билан боғлайдиган Қамчиқ довонидаги тунелда темир йўл ётқизиш ишлари якунланди.

Душанба куни мазкур тунелдан синов тариқасида биринчи поезд состави ўтди.

Қамчиқ довонидан ўтувчи ушбу 20 километрлик ер ости темир йўли Хитоёнинг China Railway Tunnel Group ширкати кўмагида барпо этилмоқда.

Мазкур лойиҳага 2 миллиард доллар миқдорида маблағ сарфланди.

Харажатлар халқаро жамғармалар ва Ўзбекистон ҳисобидан молияланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукумати 2010 йил 1 январидан бошлаб тижорат юкларини Фарғона водийсига ташишда Тожикистон орқали ўтадиган темир йўл хизматидан воз кечиш ҳақида қарор қабул қилган эди.

Чагаев – Браун жангги бўлмаган деб эълон қилинди

WBA таснифида энг оғир вазн тоифасида жаҳон чемпионлиги камари учун ўзбекистонлик Руслан Чагаев ва австралиялик Лукас Браун ўртасида Грозний шаҳрида ўтказилган жанг бўлмаган, деб эълон қилинди.

Бу ҳақда WBA президенти Гилберто Мендоса маълум қилди.

Бундай қарор олинишига Браун қонида доппинг топилиши сабаб бўлган.

У олти ойга бокс мусобоқаларидан ҳам четлатилди.

Чеченистон пойтахти Грознийда ўтган ойда бўлиб ўтган жангда Лукас Браун Руслан Чагаевни нокаут билан енгган эди.

АҚШ элчихонаси Солижон Абдураҳмоновнинг туғилган кунини нишонламоқчи

Солижон Абдураҳмонов.

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси шу кунларда ўзбекистонлик таниқли журналист ва ҳуқуқ фаоли Солижон Абдураҳмоновнинг 66 ёшга тўлганини нишонлаш ниятида. Бу ҳақда элчихонанинг Фейсбук тармоғидаги саҳифасида хабар қилинади.

Солижон Абдураҳмонов Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Қорақалпоғистон бўлими аъзосидир. У қатор оммавий ахборот воситалари, жумладан, “Озодлик” ва “Америка овози” радиолари, Uznews.net, Уруш ва тинчликни ёритиш институти (IWPR) нашрлари билан ҳамкорлик қилган. Ҳуқуқ фаолларига кўра, Абдураҳмонов 2008 йил июнида уйдирма айбловлар билан ҳибсга олиниб, 10 йилга озодликдан маҳрум этилган.

2009 йили Халқаро Амнистия ташкилоти Солижон Абдураҳмоновни “виждон тутқуни” дея эътироф этган. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлар эса Абдураҳмоновнинг қамалишига унинг журналистик ва ҳуқуқ ҳимоячилик фаолияти сабаб бўлганини айтиб, Ўзбекистон ҳукуматидан уни озод қилишни талаб қилиб келади.

Ўзбек автомобилсозлари Россияга авто етказишдаги муаммолардан шикоят қилмоқда

Ўзбекистонлик автомобилсозлар Россияга Ravon автомашиналари етказиш бўйича яна муаммоларга дуч келаётганларини айтмоқдалар. Россия нашрларининг ёзишича, бу гал Ravon R2 автомобилларини етказиб бериш божхоналарда узоқ чўзилаётган расмийлаштириш ишлари туфайли кечикмоқда.

Айтилишича, ҳозиргача Россиядаги автосалонларга биронта ҳам Ravon R2 автомобили етиб келмаган.

Май ойи ўрталарида Ravon ширкати вакиласи Елена Кузнецова Россияга автомобиль етказиб беришда муаммолар пайдо бўлганини билдирган ҳамда буни темир йўл транспорти ҳақларининг ошганию олиб келинаётган автомобилларнинг ҳаммаси сотиб олинмагани туфайли божхонада муаммолар юзага келгани билан изоҳлаган.

Россияда Ravon R2 автомобиллари жорий йилнинг 10 апрелидан расман сотила бошлаши лозим эди. Бу пайтгача автомашина пулини олдиндан тўлаб қўйган анчагина россиялик харидор икки ойдан буён уловига эга бўлолмай хайрон.

Ўзбек автомобилсозлари тез орада божхонадаги муаммолар ҳал бўлиб, автомашиналар эгаларига етиб боришига умид қилмоқдалар.

МХХ Қозоғистон Молия вазирлиги маълумотини рад этди

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси Қозоғистон билан давлат чегарасидаги ўтказиш пунктини Ўзбекистон томони ёпиб қўйгани тўғрисидаги маълумотни рад этди.

Sputnik сайтининг тилга олинган Қўмита расмийсига таяниб хабар қилишича,

20 – 22 май кунлари юк автомашиналарини ўтказиш Қозоғистон томонидан техник сабабларга 3 марта тўхтатилган ва бу ҳолатларнинг чегаранинг ёпилишига алоқаси йўқ.

“Эҳтимол, бундай публикациялар учинчи кучлар томонидан Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги муносабатларга рахна солиш учун қилинаётгандир. Умид қиламизки, Қозоғистон томони келгусида Ўзбекистон билан чегарадаги ўтказиш пунктларининг узлуксиз фаолиятини таъминлаш учун барча чораларни кўради”, - деган Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси.

Озодлик 25 майда Ўзбекистон томони ўзаро чегарадаги ўтказиш пунктларини расмий огоҳлантирувсиз ëпиб қўйгани тўғрисида Қозоғистон Молия вазирлигига қарашли Давлат киримлари қўмитасига таяниб хабар қилган эди.

Хоразмда лицензиясиз киракашлар 370 млн. 300 минг сўм жарима тўлади

Жорий йилнинг дастлабки 4 ойида Хоразм вилоятида ўтказилган рейдлар чоғида лицензиясиз таксичилик билан шуғулланган ҳайдовчилардан 370,3 млн. сўм миқдорида жарима ундирилди.

Ўтган йилнинг шу даврида жарималарнинг умумий миқдори 335,6 млн. сўмни ташкил қилган эди.

Podrobno.uz сайтининг хабар қилишича, вилоятда Ўзбекистон Республикаси автомобиль ва дарё транспорти ҳудудий бўлими бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда 74 та рейд ўтказиб, 669 та қоидабузарлик фактини аниқлаган.

Шу йилнинг январида Хоразмда 197 нафар лицензиясиз ҳайдовчидан суд органлари қарийб 154 миллион сўм жарима ундиргани тўғрисида Озодлик ўз вақтида хабар қилган эди.

Ўзбекистон олий ўқув юртлари учун чет элдан ўқув ва илмий адабиётлар сотиб олинади

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил, 24 майдаги қарори билан мамлакатдаги олий ўқув юртлари учун 5864 номдаги ўқув ва илмий адабиётни истисно тариқасида тендер ўтказмасдан чет элдан сотиб олиш маъқулланди.

Бу ҳақдаги хабарда айтилишича, сотиб олинадиган адабиётларни, жумладан электрон шаклдаги адабиётларни қабул қилиш, сақлаш ва олий ўқув юртлари ўртасида бепул тақсимлаш Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига юклатилган.

2020 йилнинг 1 январигача сотиб олинадиган адабиётлар учун божхона йиғимлари олиниши, лекин улар божхона тўловларидан озод қилиниши хабар қилинди.

Ўзбекистонлик теннисчи Karuizawa Yonex Openда ғалаба қозонди

Ўзбекистонлик теннисчи Нигина Абдураимова Япониянинг Каруизава шаҳрида якунига етган турнирнинг яккалик баҳслари ғолибасига айланди. Бу ҳақда хабар қилганolamsport.com сайтига кўра Karuizawa Yonex Open 2016 турнирининг мукофот жамғармаси 25 минг АҚШ долларидир.

Мусобақада учинчи рақамда таснифланган ўзбекистонлик спортчи 1 соату 46 дақиқа давом этган финал учрашувида турнирнинг биринчи ракеткаси бельгиялик Ан Софиэ Местахни 6:3, 7:5 ҳисобида мағлуб этди ва бош мукофот соҳибасига айланди.

Ўзбек милицияси ШҲТ саммити хавфсизлигини таъминлаш учун ўқув машғулотлари бошлади

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити пайти хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўқув машғулотлари бошлади.

Дам олиш кунлари ушбу машғулотлар боис Тошкентнинг марказий кўчаларидан бир нечтаси ёпиб қўйилди.

Вазирлик хабарига кўра, махсус тактик ўқув-машғулотлари ШҲТ саммити олдидан фавқулодда ҳолатлар олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш мақсадида ўтказилмоқда.

Хабарда ушбу тадбир бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда ўтказилаётгани ҳам айтилган.

ИИВнинг ушбу машғулотлари қай кўринишда ўтаётгани очиқланмаган. Лекин машғулотлар саммит бошланишига қадар давом этиши айтилган.

Ўзбекистонда ШҲТ саммити жорий йил 23-24 июнь кунлари ўтказилиши режаланган. Кейинги қарийб бир йил давомида саммит тадбирлари ўтадиган жойларда тайёргарлик ишлари давом этаяпти.

21 май куни Ўзбекистон Қозоғистон билан чегарасини бир томонлама ёпиб қўйгани хабар қилинди. Норасмий манбалар буни ШҲТ саммити олдидан хавфсизлик чораларининг кескин кучайтирилиши доирасидаги ҳаракат эканини таъкидламоқда.

Май ойи бошидан Тошкентда хавфсизлик чоралари кучайтирилгани кузатилаяпти. Пойтахт вилоятлардан келганлар ва мардикорлардан тозаланаяпти.

Ўзбекистондаги барча лицей ва коллежларда ўқув жараёни қисқартирилиб, ўқувчилар 15 июндан таътилга ҳайдалаяпти. Шунингдек, Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва Урганч шаҳарларидаги олийгоҳлар талабаларининг ҳам ўқиши 20 кунга қисқартирилиб, 10 июндан таътил эълон қилинди. Расмийлар талабаларнинг эрта таътилга ҳайдалишини июнь ойида Ўзбекистонда ўтиши режаланган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити билан боғлаб, хавфсизлик чоралари ўлароқ изоҳлашди.

Жиззахда қизларни фохишаликка мажбурлаган гуруҳ судланди

Жиззахда ёш қизларни хорижга олиб чиқиб фохишалик қилишга мажбурлаган жиноий гуруҳга нисбатан суд жараёни якунланди.

Бу ҳақда “Интерфакс” агентлиги Жиззах вилоят судидаги манбага таянган ҳолда 28 май куни хабар тарқатди.

“Жиноий гуруҳнинг ташкилотчиси 10 болали аёл бўлгани аниқланди. Суд уни 9 йилга, унинг икки шеригинининг ҳар бирини эса саккиз ярим йилданга озодликдан маҳрум қилди”, деб айтган Жиззах вилоят судидаги манба.

Унга кўра, жиноий гуруҳ қашшоқ оилалардаги қизларга Европа ва Осиё давлатларида катта ойлик тўланадиган иш ваъда қилиб, уларни фохишахоналарга жўнатган.

Фохишаликка мажбур қилинган бир неча аёл Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик миссиялари ёрдамида ўз ватанларига қайтганидан сўнг, ҳуқуқ органларига ариза ёзганидан ва мазкур жиноий гуруҳ қўлга олинган.

Ўзбекистонда 2016 йилда 500 млн кВт-соат электр тежаб қолиниши режаланмоқда

Ўзбекистонда жорий йилда 500 миллион киловат соат электр энергияси ва 150 миллион кубометр табиий газни иқтисод қилиб қолиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон иқтисодиёт вазирлигининг маълум қилишича, энергиядан фойдаланиш ҳажмининг озайтирилишига қаратилган чоралар мана шундай натижага сабаб бўлади. Энергиядан фойдаланиш ҳажмининг озайтирилиши дастури 2019 йилда якунланади.

Мазкур дастур тўла амалга оширилганидан сўнг Ўзбекистон йилига 540 миллион киловат соат электр энергияси ҳамда 252 миллион кубометр табиий газни тежаб қолиш имкониятига эга бўлади.

Айни пайтда миллионлаб ўзбекистонликар қиш мавсумида электр энергияси ва газ берилмаётганидан шикоят қилиб келадилар.

Chevrolet Nexia Яқин Шарқ ва Африкага сотилади

Nexia Ўзбекистонда 1996 йилдан бери ишлаб чиқарилаётган эди.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган янги Chevrolet Nexia автомашинасини МДҲ давлатларидан ташқари Яқин Шарқ ва Африка давлатларига сотиш ҳам режаланмоқда.

GM Uzbekistan ўтган ҳафта якунида Тошкентда янги Nexia автомашинаси тақдимотини ўтказди.

Янги седан В-синфига оид бўлиб, Т250 платформаси базасида яратилган. Мазкур автомобил Ўзбекистонда 1996 йилдан бери ишлаб чиқарилаётган Nexia автомобилининг ўрнини босади.

Янги Nexia GM Powertrain-Uzbekistan қўшма корхонаси ишлаб чиқарган 1,5 литрли двигателга эга бўлиб, беш босқичли механик ёки олти босқичли автомат трансмиссияга эга бўлади.

Chevrolet Nexia хорижда Ravon Nexia R3 бренди остида сотилиши режаланмоқда.

"Пахтакор" футбол жамоасида бош мураббий алмашди

Ўзбекистондаги энг йирик футбол клуби "Пахтакор"да бош мураббий алмашди.

Клубда бош мураббий бўлган Нўъмон Ҳасанов истеъфога чиқди, дея хабар беради "Пахтакор" футбол клуби веб сайти.

28 май куни "Нефтчи" билан учрашувда "Пахтакор" 1:2 ҳисобида мағлуб бўлгач, Нўъмон Ҳасанов истеъфога чиқиш ҳақида ариза билан клуб раҳбариятига мурожаат қилган.

Унинг бу мурожаати қондирилди ва Ҳасанов "Пахтакор" бош мураббийлигидан озод этилди, дея хабар берди pakhtakor.uz веб сайти.

“Пахтакор” футбол жамоасига Нўъмон Ҳасанов ўрнига узоқ йиллардан бери клубнинг мураббийлар штабида фаолият кўрсатиб келган Григорий Колосовский бош мураббий этиб тайинланган.

Қримдаги рейдлар пайти 20 ўзбекистонлик ҳибсга олинган

Россия тарафидан аннексия қилинган Қримда 20 нафар ўзбек фуқароси ноқонуний миграцияни ташкил этишда айбланиб ҳибсга олинган.

Бу ҳақда аннексия қилинган Қримнинг прокурори Наталья Поклонская журналистларга маълум қилди.

Поклонскаянинг айтишича, Қримнинг Симферополь туманида экстремизмга қарши ўтказилган рейдлар пайти олтита уй тинтув қилинган ва Россияда яшашга руҳсат берувчи сохта ҳужжатлар билан 20 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинган.

Ҳозирда уларни Ўзбекистонга депортация этиш масаласи кўрилмоқда.

Аввалроқ, Россияда фаолияти тақиқланган Қрим татарлари мажлиси раҳбари муовини Наримон Жалалов Facebook саҳифасида Симферополдаги қрим татарлари уйларида Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари тинтув ўтказаётгани ҳақида ёзган эди.

Ўзбекистон бу йил 500 миллион кВт/соат электрни тежамоқчи

Жорий йилда Ўзбекистон 500 миллион киловатт/соат электр энергияни ва 150 миллион куб метр табиий газни тежашни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Gazeta.uz сайти Ўзбекистон Молия вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар қилди.

Айни пайтда 2015-­2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сарфи ҳажмини қисқартириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-­тадбирлари дастури амалга оширилмоқда.

Бунинг учун Жаҳон банки Ўзбекистонга 100 миллион АҚШ доллари ажратган.

“Саноат корхоналари энергосамарадорлигини ошириш” дея номланган ушбу лойиҳа доирасида ҳар йили 540 миллион кВтс электр энергияси ва 252 миллион куб метргача табиий газни иқтисод қилиш мумкин.

Ўзбекистон кейинги йилларда энергетика соҳасида бўҳронга юз тутаяпти. Мамлакатнинг чекка қишлоқларига йиллардан буён чекланган миқдорда электр берилаяпти. Айрим жойларда кунига атиги 3-4 соатгина электр берилади.

 Ўзбекистон олийгоҳлари янги ўқув йилида 58 минг талаба қабул қилади

Ўзбекистон олийгоҳлари 2016-2017 ўқув йилида бакалавр йўналиши бўйича 57907 нафар талаба қабул қилинади. Бу рақам кейинги бир неча йил давомида ўзгармасдан келаяпти.

Президент қарорига кўра, бакалавриатга давлат грантлари бўйича 19120 ва тўлов-контракт асосида 38787 нафар талаба қабул қилинади.

Бу йил магистратура учун ажратилган ўринлар сони ҳам ўзгаришсиз қолди. Магистратурага қабул қилинажак 5000 талабанинг 1548 нафари давлат гранти, 3452 нафари эса шартнома асосида ўқишга олинади.

Президент қарорида айтилишича, бу йилдан бошлаб Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиалига ўқишга қабул қилиш тўхтатилган.

Бу йил ҳам 20 июндан Ўзбекистондаги олийгоҳлари абитуриентлардан ҳужжат қабул қила бошлаб, тест синовлари 1 август куни ўтказилиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда пахтазорлар қисқарганига қарамай пахта режаси ўзгаришсиз қолди

Ўзбекистонда пахта майдонлари қисқартирилганига қарамай пахта топшириш режаси ўзгармасдан қолаверади.

Podrobno.uz нашрининг “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдингига таяниб 26 май куни хабар беришича, жорий йилда пахтадан 3 миллион 300 минг тонна ҳосил олиш режалаштирилган.

Холдинг расмийсининг билдиришича, пахтазорлар ҳажмининг қисқартирилиши бу режанинг бажарилишига таъсир кўрсатмайди, Расмийга кўра, янги селекцион пахта навларининг экилиши ортидан ҳосилдорлик юқори даражада бўлиши кутилмоқда.

Тошкент расмийлари май ойи бошларида Ўзбекистонда 30 ярим минг гектар суғориладиган ер пахтадан бўшатилиб, у ерда мева ва сабзавот етиштириш режаланаётганини маълум қилган эди.

Ўзбекистон президенти жорий йил январида 2020 йилгача пахта режаси босиқчма-босқич бугунги 3 миллион 350 минг тоннадан 3 миллион тоннага туширилишини билдирган эди.

Чирчиқда кадастр идораси раҳбари ва 11 нотариус қамоққа олингани айтилмоқда

Тошкент вилоятининг Чирчиқ туманида май ойи ўрталарида Азиз исмли шаҳар кадастр хизмати раҳбари ва у билан ҳамкорлик қилган 11 нотариус уй олди-сотдисини расмийлаштириш жараёнида товламачилик қилганликда айбланиб қамоққа олинди.

Маҳаллий матбуотда тарқатилган хабарларда айтилишича, мазкур гуруҳ уйларни расмийлаштиришда сохта ҳужжатлардан фойдаланган. Гуруҳга нисбатан терговни Тошкент шаҳар прокуратураси олиб бормоқда.

Ҳозирча тергов манфаатларидан келиб чиқиб, жабрланганлар сони ҳақида маълумот берилмаяпти. Айрим хабарларга қараганда, гуруҳ аъзолари Чирчиқда узоқ вақтдан бери яшамай қўйган одамларнинг уйларига берилган ҳужжатларни ҳам сохталаштирган.

Ўзбекистон ҳукумат сайтларига хакерлар ҳужум қилгани тўғрисидаги хабар рад этилди

Ўзбекистон ахборот хавфсизлиги маркази давлат идоралари Интернет сайтларига хакерлик ҳужумлари уюштирилгани тўғрисида матбуотда тарқатилган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Марказ пайшанба куни тарқатган баёнотда айтилишича, айрим хориж оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон давлат идоралари сайтлари хакерлик ҳужумларига учрагани тўғрисида шов-шувли мақолаларни эълон қилган.

“Бугунги кунда давлат идораларининг барча сайтлари одатдаги режимда ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Уларга ҳечя қандай хакерлик ҳужумлари уюштирилмаган”, дейилади баёнотда.

Марказнинг билдиришича, бугунги кунда мутахасислар куну тун Интернетнинг миллий сегменти мониторинггини олиб бормоқда. Бу эса UZ Интернет зонасидаги хавфсизликнинг таъминланишини кафолатламоқда.

"Россия 1" телеканали Ўзбекистонни Тожикистон деб атади

Россия телеканалларидан бири.

Москванинг “Россия 1” телеканали Ўзбекистонни яна Тожикистон билан адаштириб юборди. Бу ҳақда UZ24 нашри пайшанба куни маълум қилди.

Нашрнинг ёзишича, “Россия 1” телеканалининг 25 май соат 11даги янгиликларида Тошкентда ўтган ШҲТ ташқи ишлар вазирлари йиғини тўғрисида хабар берилган. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров мазкур йиғилиш натижаларига шарҳ бераётган пайтда, телеканал экранида Ўзбекистон ўрнига Тожикистон деган ёзув пайдо бўлган.

Бундан аввал ҳам Россия телеканали мухбирлари Ўзбекистонни бошқа давлатлар билан адаштириб келган. Масалан, 2014 йилда Сочида ўтган Қишки Олимпиада ўйинлари пайтида “Россия 2” телеканали Ўзбекистон терма жамоасини Тожикистон командаси сифатида тақдим этган.

2015 йил июлида эса “Россия 2” телеканалидаги спорт янгиликларида ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин қозоқ спортчиси сифатида таништирилган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG