Линклар

Шошилинч хабар
17 сентябр 2019, Тошкент вақти: 16:12

Ўзбекистон

Ўзбекистонда 15 июлдан газ ва электр нархи 7 фоизга ошади

“Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти 2017 йил 15 июлдан электр энергияси нархлари ошишини маълум қилди.

Шу ой ўртасидан 1 киловатт/соат электр энергия нархи 7 фоизга ўсиб, 191 сўмдан 204,3 сўмга чиқади.

Ширкатнинг изоҳлашича, электр энергия тарифларининг қимматлашуви ёқилғи-энергия бойликларининг таннархи ошиши билан боғлиқдир.

Бундан олдинроқ 15 июлдан газ тарифи ҳам 7 фоизга ошиши ҳақида хабар берилганди.

Коммунал хизматларнинг тарифлари сўнгги бор 2016 йил октябрь ойида оширилган эди.

GM Uzbekistan машина нархлари долларга боғланмаганини билдирди

Ўзбекистондаги автомобил ишлаб чиқарувчи GM Uzbekistan ширкати ўз расмий сайтида ўзида ишлаб чиқарилаётган машиналарнинг нархи АҚШ доллари курсига боғланмаганини билдирди.

- Автомобиллар нархлари авваламбор ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган харажатлардан, давр харажатлари, молиявий фаолият бўйича харажатлар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича харажатлар, шунингдек автомобилларнинг минимал рентабеллигининг мувофиқлаштирилган даражасидан келиб чиқиб шаклланади, - дейилади ширкат сайтида эълон қилинган баёнотда.

Ширкатга кўра, автомобиль учун олдиндан тўловнинг минимал миқдори (85%) амалга оширилгандан кейин тўловнинг қолган қисмига валюта курси ўзгариши таъсир қилмайди ва автомобиль учун тўлов шартнома тузилган кундаги курс асосида амалга оширилади, яъни автомобиль нархи ўзгармайди.

Ўзбекистон "қора бозори"да доллар курси ошиши ортидан машиналар нархлари ҳам кўтарилганди.

GM Uzbekistan ўз расмий сайтида ўзида ишлаб чиқарилаётган машиналарнинг нархи АҚШ доллари курсига боғланмаганини билдирди.

- Автомобиллар нархлари авваламбор ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган харажатлардан, давр харажатлари, молиявий фаолият бўйича харажатлар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича харажатлар, шунингдек автомобилларнинг минимал рентабеллигининг мувофиқлаштирилган даражасидан келиб чиқиб шаклланади, - дейилади ширкат сайтида эълон қилинган баёнотда.

Ширкатга кўра, автомобиль учун олдиндан тўловнинг минимал миқдори (85%) амалга оширилгандан кейин тўловнинг қолган қисмига валюта курси ўзгариши таъсир қилмайди ва автомобиль учун тўлов шартнома тузилган кундаги курс асосида амалга оширилади, яъни автомобиль нархи ўзгармайди.

Ўзбекистонда "Камолот" тугатилди, ўрнида Ёшлар иттифоқи тузилади

Ўзбекистонда “Камолот” ёшлар ҳаракати тугатилиб, ўрнида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташкил этилади.

30 июн куни “Камолот” ҳаракатининг йиғилишида маълум қилинган. Унда “Камолот”га нисбатан ёшларнинг ишончи сўниб бораётгани таъкидланган.

Президент залга йиғилган ёшлар билан суҳбат қурар экан, ташкилот номини ва фаолиятини тубдан ўзгартириш вақти келганини айтган.

“Камолот” Ўзбекистон ҳали СССР таркибида бўлган пайтда Комсомол – Коммунист ёшлар иттифоқи ўрнида ташкил топган эди.

Тошкент Пахта бўйича халқаро қўмита йиғилишига мезбонлик қилади

Шу йилнинг 23-27 октябр кунларида Тошкент Пахта етиштириш бўйича халқаро қўмитанинг 76-йиғилишида 40 дан ортиқ давлатдан борадиган меҳмонларга мезбонлик қилади.

Президент Шавкат Мирзиёев тадбир пайтида Тошкентда саккизинчи халқаро Пахта ярмаркасини ўтказиш тўғрисидаги фармойишни ҳам имзолади.

Ҳар йили кузда бўладиган ярмарка бу гал 23-24 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

Ҳозирча бу йилги ярмаркага қанча пахта толаси қўйилиши ҳақида маълумот йўқ.

Фармойишда айтилишича, бу ҳажмни ярмарка қўмитаси ва Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги ҳамкорликда белгилайди.

Қароргоҳи Вашингтонда жойлашган Пахта етиштириш бўйича халқаро қўмитага 41 давлат аъзодир. Қўмитанинг олий органи бўлмиш Пленар кенгаш йиғилишида аъзо давлатларнинг ҳаммасидан вакиллар иштирок этади ва улар камида йилда бир бор учрашадилар.

Свет-газ ҳисобининг автоматлаштирилган тизими 2 ойда ишлаб чиқилади

Электрон ҳисоблагич, иллюстратив сурат

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан аҳоли ва ташкилотлар истеъмол қилаётган электр токи ҳамда газ ҳажмини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими лойиҳаси 2 ой ичида ишлаб чиқилади.

Бу ҳақда президент 27 июнда имзо чеккан 4979-сонли «Электр энергияси ва табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларини янада жорий этиш бўйича таклифларни тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойишда қайд этилган.

Газ-светнинг автоматлаштирилган тизимини республика бўйича ягона тизимга бирлаштириш кўзланмоқда.

Президент расмий сайтида чоп этилган фармойишга асосан автоматлаштирилган тизимга таклифларни тайёрлайдиган махсус ишчи комиссия тузилган.

Комиссияга Бош вазирнинг иқтисодий ривожлантириш, инвестиция, банк ва молия тизимини ислоҳ қилиш масалалари бўйича ўринбосари Жамшид Қўчқоров бошчилик қилади.

Комиссия 2 ой ичида Президент аппаратига аниқ таклиф ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини киритиши лозим.

Расмий маълумотга кўра, ҳозирга келиб мамлакатдаги жисмоний ва юридик шахсларнинг свет-газ ҳамда бошқа коммунал хизматлардан йиғилган қарзи 5 триллион сўмдан ортган. Президент қарори билан тузилган Мажбурий ижро бюроси 1 июлдан бошлаб, бу қарздорликни ёпишга киришади.

Мансабдорлар томонидан ерни ноқонуний ажратиш бир ярим баробарга ортди

Тошкентда ноқонуний қурилган айвони бузиб ташланган уй

Norma.uz сайтининг хабар қилишича, 2016 йилда 75 минг гектардан ортиқ ер майдони мансабдор шахслар томонидан ноқонуний ажратиб берилган 3 минг 157 та ҳолат аниқланган.

Бу эса 2015 йилдагига нисбатан қарийб бир ярим баробарга кўпдир.

Хусусан, 2 минг 215 гектар ер сабзавотчи ва боғбонларга иссиқхона учун, 11 минг 661 гектар ер чорвачилик учун, 59 минг 733 гектар ер эса бошқа мақсадлар учун ноқонуний ажратиб берилгани аниқланган.

Энг катта ер майдони - 74 минг 260 гектар ер ҳокимият идоралари томонидан ноқонуний ажратилган.

Бу каби ҳолатларга барҳам бериш учун ҳозир Ўзбекистон Олий Мажлиси депутатлари "Ер қонунчилигини бузганлик учун жавобгарликнинг кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасинииг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш па қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда.

Жанубий Кореяда муҳожирлар сони бўйича ўзбеклар 5-ўринни эгалламоқда

Жанубий Корея пойтахти Сеулдаги кўчалардан бири.

Ўзбекистонликлар Жанубий Кореядаги муҳожирлар сони бўйича бешинчи ўринни эгалламоқда. Бу ҳақда Жанубий Корея Адлия вазирлигининг 21 июнда эълон қилинган ҳисоботида маълумот берилган.

Ҳисоботга қараганда, Жанубий Кореяда 1 миллиондан ортиқ хитой, 150 минг ветьнам, 140 минг америкалик, 100 минг таиланд ва 55 минг ўзбек бор. Ўзбеклар Кореядаги муҳожирларнинг 3 фоизини ташкил қилмоқда.

Кун уз нашрининг 29 июнь куни билдиришича, Жанубий Кореяда ишловчи ўзбеклар сони яқин келажакда янада кўпайиши кутилмоқда.

"Сўнгги уч ой ичида Тошкент ва Сеул ўртасида Корея Республикасида меҳнат қилишни истаган ўзбекистонликлар учун виза олиш жараёнини енгиллатиш ва кейинчалик квоталар сонини ошириш борасида икки раундли музокаралар ўтказилди”, деб ёзади нашр.

Жанубий Кореяда ишламоқчи бўлганлар учун ташкил этилган апрелдаги охирги тестларга 87,7 минг ўзбекистонлик рўйхатдан ўтди.

Тиббиёт олийгоҳларида ўқиш муддати қисқартирилмоқда

Ўзбекистондаги тиббиёт олийгоҳларида ўқиш муддати бир йилдан уч йилгача қисқартирилади. Бу ҳақда 29 июнь куни соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга таянган олда Sputnik нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистондаги 7та тиббиёт олийгоҳи йилига 2 минг нафар мутахасисни тайёрлаб бермоқда.

Алишер Шодмонов президентнинг тиббий соҳа мутахасисларини тайёрловчи олийгоҳларни ислоҳ қилиш тўғрисидаги фармонидан келиб чиққан ҳолда, 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб билим олиш муддатлари қисқартирилишини билдирди.

Вазирга кўра, айрим мутахасисликлар бўйича ўқув муддати 6 йил, айримларга эса 4-5 йил қилиб белгиланади. Шу кунгача тиббиёт олийгоҳларида 7 йил билим берилар эди.

Алишер Шодмонов бундай чора-тадбирлар ортидан шифокорлар етишмаслигининг олдини олиш жараёни 15 фоизга тезлашишини билдирди.

Ўзбекистонда бугунги кунда 72 минг шифокор меҳнат қилмоқда, бу эса ҳар 10 минг ўзбекистонликка 23,5 шифокор тўғри келишини англатади.

Мирзиёев Бердимуҳаммедовни 60 ёшга тўлгани билан табриклади

Шавкат Мирзиёев ва Қурбонқули Бердимуҳаммедов.

Президент Шавкат Мирзиёев 29 июнда Туркманистон раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали суҳбатлашди ва уни 60 ёшга тўлгани билан табриклади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати пайшанба куни хабар берди.

Расмий хабарда айтилишича, икки давлат раҳбарлари Туркманистонда март ва май ойларидаги учрашувлар давомида эришилган келишувлар ҳамда қабул қилинган қарорларнинг амалга оширилиши амалий жиҳатларини муҳокама этишди.

Президентлар суҳбат давомида барча даражалардаги алоқалар жадаллашганини таъкидлаганлар.

Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг мартидан майигача икки марта Ашхабодга борган эди.

Ўзбекистон президентининг Туркманистонга давлат ташрифи 6-7 март кунлари бўлган. 19-20 май кунлари Мирзиёев Бердимуҳаммедовнинг таклифи билан иккинчи марта Туркманистонга борган.

Мирзиёев Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманига борди

Президент Шавкат Мирзиёев.

Президент Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни Тошкент шаҳарг Мирзо Улуғбек туманига борди.

ЎзАнинг хабар беришича, президент бу ерда ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишган. Шундан сўнг Мирзо Улуғбек тумани ички ишлар бошқармаси 8-шаҳар ички ишлар бўлими фаолияти билан танишди.

Ички ишлар акадамеиясига ҳам борган президент бўлғуси милиционерлар билан учрашуви чоғида Мирзиёев «Ҳозирда академиядаги таҳсил одатдаги университетдаги таҳсилдан фарқ қилмаяпти. Шунинг учун қисқа муддат ичида ИИВ академияси бутунлай янги ўқув муассасасига ўтиши керак», — деб билдирди.

Катта Қорасув маҳалласига борган президент аҳоли билан учрашиб, «Кристалл» болалар рақс ансамбли аъзолари ижро этган рақсларни томоша қилди. Шундан сўнг Мирзиёев ёш истеъдодларга мусиқа асбоблари совға қилинди.

29 июнь куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманига борди.

ЎзАнинг хабар беришича, президент бу ерда ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишган. Шундан сўнг Мирзо Улуғбек тумани ички ишлар бошқармаси 8-шаҳар ички ишлар бўлими фаолияти билан танишди.

Ички ишлар акадамеиясига ҳам борган президент бўлғуси милиционерлар билан учрашуви чоғида: "Ҳозирда академиядаги таҳсил одатдаги университетдаги таҳсилдан фарқ қилмаяпти. Шунинг учун қисқа муддат ичида ИИВ академияси бутунлай янги ўқув муассасасига ўтиши керак", — деб билдирди.

Катта Қорасув маҳалласига борган президент аҳоли билан учрашиб, «Кристалл» болалар рақс ансамбли аъзолари ижро этган рақсларни томоша қилди. Шундан сўнг Мирзиёев ёш истеъдодларга мусиқа асбоблари совға қилди.

Термизда Техника университетининг Ислом Каримов номидаги филиали очилади

Шавкат Мирзиëев Ислом Каримов қабрига гул қўймоқда.

29 июнь куни Ўзбекистон президенти расмий сайтида «Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиали фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» деб номланган қарор матни эълон қилинди.

Унда ëзилишича¸ президентнинг 20 апрель кунги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Термизда Техника университетининг филиали очилади ва унга марҳум президент номи берилади.

Университет филиалини очиш эса¸ президент қарорида таъкидланишича¸ "минтақада ишлаб чиқариш, мавжуд техника ва технологиялардан фойдаланиш, хизмат кўрсатишнинг асосий тармоқларини ривожлантириш, муҳандислик таълимини ривожлантиришда жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда кадрлар тайёрлаш тизимини жойларда ташкил этишни янада такомиллаштириш ва сифатини яхшилашга" хизмат қилади.

Ҳозиргача Мирзиëев қарори билан марҳум президент хотирасини абадийлаштириш мақсадида Тошкентдаги халқаро аэропортга Ислом Каримов номи берилди¸ Самарқанд¸ Қарши ва Тошкентда унга ҳайкал ўрнатиладиган бўлди.

Мирзиëев бозордаги нархларни назорат қилувчи ҳукумат комиссияси тузди

Май ойида картошка тақчиллашгани ортидан Ўзбекистон бозорларида унинг килоси бир АҚШ долларидан ошиб кетди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевнинг 23 июнь куни қабул қилган қарори “Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга асосий озиқ-овқат товарлари билан ишончли таъминлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чоралар тўғрисида” деб номланган.

Ҳозирча расмий сайтларда эълон қилинмаган бу қарор мазмунига оид 28 июнь куни маҳаллий нашрларда тарқаган хабарларга кўра¸ президент буйруғи билан Бош вазир Абдулла Арипов раислигида асосий истеъмол маҳсулотлари нархини мониторинг ва назорат қилиш бўйича республика ва ҳудудий комиссия ташкил этилади.

Шунингдек¸ Ўзбекистонда гўшт, ëғ, дон маҳсулотлари, ун, картошка, сабзи, пиёз ва бошқа ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларнингички бозордаги нархларни барқарорлаштиришга ëрдам берувчи махсус жамғарма тузилади.

Мазкур жамғарма ички бозордаги талаб ва таклиф ўртасидаги кескин номутаносибликни тартибга солишни молиялайди.

Айни пайтда президент қарорида ҳукумат раҳбарига Ўзбекистонга асосий истеъмол маҳсулотларини давлат буюртмаси бўйича импорт қилишни рақобат асосида ташкил этишни таъминлаш вазифаси ҳам юклатилган.

Жорий йил баҳорида Ўзбекистон бозорларида картошка тақчиллашгани ортидан бу маҳсулот нархи кескин ошиб кетган эди.

Expo-2017 кўргазмасида Ўзбекистон иккинчи ўринда бормоқда

Expo-2017 кўргазмаси биноси.

Остонада ўтаётган Expo-2017 кўргазмасида Ўзбекистон энг кўп кўрилган павильонлар орасида Россиядан кейинги иккинчи ўринни эгаллади.

Expo-2017 расмий сайтида билдирилишича, Ўзбекистондан кейинги учинчи ўринни Ҳиндистон кўргазмаси эгаллаган.

Энг кўп кўрилган павильонлар ўнлигидан Озарбайжон, Африка плазаси, Миср, Хитой, Туркия, Саудия Арабистони ва Малайзия кўргазмалари ҳам жой олган.

10 июндан 27 июнгача кўргазмани 425 минг одам келиб кўрган.

Expo-2017 кўргазмаси 10 июнда расмий очилган ва 9 сентябргача давом этади.

Кўргазмада 115 давлат ва 22 халқаро ташкилот иштирок этмоқда. Кўргазманинг умумий майдони 126 минг квадрат метрни ташкил қилади. Кўргазмага 1 миллион 200 мингта билет сотилгани хабар қилинган.

Ўзбек ва тожик ички ишлар вазирлари ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон ички ишлар вазири Абдусалом Азизов.

Ўзбекистон ва Тожикистон ички ишлар вазирлари сўнгги 19 йилда биринчи марта ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.

Podrobno.uz нашрининг хабар беришича, 28 июнда Ўзбекистон ички ишлар вазири Абдусалом Азизов тожикистонлик ҳамкасби Рамазон Раҳимзода билан Душанбеда учрашган.

Учрашувда трансчегаравий уюшган жиноий гуруҳларга, террорчиликка, экстремистликка, наркотиклар ноқонуний айланмасига қарши кураш масалалари муҳокама қилинди.

News.tj нашрининг ёзишича, 20 йилдан бери Тожикистон ва Ўзбекистон куч ишлатар тузилмалари трансмиллий алоқаларга эга бўлган бирорта жиноий гуруҳга қарши қўшма амалиёт ўтказмади.

Ўзбекистон ички ишлар вазири Абдусалом Азизов Душанбега МДҲ ички ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун борган эди.

Дин ишлари бўйича қўмита вакиллари "Иегова гувоҳлари" делегацияси билан учрашди

"Иегова гувоҳлари" ибодат пайтида.

Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитасида 28 июнь куни “Иегова гувоҳлари” диний ташкилоти делегацияси қабул қилинди.

Ўзбекистон ҳукумат порталининг хабар беришича, Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Ў.Ҳасанбоев “Иегова гувоҳлари”нинг АҚШдаги бошқарув Кенгаши вакили К. Флодин ва Европа бирлашмаси вакили Л.Трапанезени қабул қилган. Учрашувда, шунингдек, қўмита маслаҳатчиси Б.Қодиров ва Чирчиқ шаҳридаги “Иегова гувоҳлари” диний ташкилоти вакили Н.Королев ҳам иштирок этди.

“Учрашув давомида К.Флодин ташкил этилган учрашув ва берилган маълумотлар учун ўз миннатдорчилигини билдирди. Шунингдек, ўз ташрифининг асосий сабаби – ташкилот фаолиятига оид масалалар муҳокамаси эканини айтиб ўтди”, дейилади расмий хабарда.

Ўзбекистонда "Иегова гувоҳлари" диний ташкилотининг дастлабки секталари ўтган асрнинг 50-йилларида пайдо бўлган ва норасмий равишда фаолият юритиб келган.

Ўтган асрнинг 90- йиллари бошида ташкилотнинг иккита бўлими Фарғона ва Тошкент вилоятларида очилди. 2006 йилда улар Ўзбекистон қонунчилигини бузганликда айбланиб¸ қайта рўйхатга олинмади.

Ҳозир "Иегов гувоҳлари"нинг фақат Чирчиқда бўлими очиқ фаолият юритади.

"Иегова гувоҳлари"нинг Самарқанд, Наманган ва бошқа ҳудудлардаги аъзоларининг бир қисми ноқонуний диний фаолият олиб боргани учун судлангани тўғрисида ўзбек матбуоти ва Озодлик радиоси қатор хабарларни эълон қилган эди.

Ташкилот фаолияти Хитой, Шимолий Корея, Туркманистон, Тожикистон, Саудия Арабистони, Эрон, Ироқ ва бошқа бир қатор мамлакатларда тақиқланган.

Ўзбекистонда фақат рўйхатдан ўтган ташкилотларгина диний фаолият билан шуғуллана олади. Ҳукумат изнисиз диний фаолият билан шуғулланганлик жиноятга тенглаштирилган.

Ўзбекистонда 2 минг 200та диний ташкилот рўйхатга олинган. Уларнинг 90 фоизи мусулмонларга тегишлидир. Бундан ташқари Ўзбекистонда 157та насроний, 8та яҳудий, 6та бахаи, битта кришнаит ва битта буддист ташкилоти рўйхатга олинган.

Екатеринбургда Ўзбекистон бош консулхонаси очилмоқда

Ўзбекистон республикасининг Москвадаги элчихонаси

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида Ўзбекистоннинг бош консулхонаси ташкил этилишига Россия ҳукумати розилик билдирди.

Новсти агентлигининг 28 июнда хабар беришича, Россия ҳукумати фармойишида Екатеринбургдаги Ўзбекстон бош консулхонаси Урал федераль округи учун хизмат қилиши қайд этилган.

Консулхонага Свердловск, Тюмен, Курган, Челябинск вилоятлари, шунингдек, Ханти-Манси ва Ямал-Ненец мухтор округларидаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари мурожаат қила оладилар.

Бу ҳудудларга шу вақтгача Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги бош консулхонаси масъул ҳисобланар эди.

Россияда бунга қадар Москва ва Новосибирскдагина Ўзбекистон консулхоналари мавжуд бўлган. Бу икки консулхона Россиянинг 7та федерал округига хизмат кўрсатар эди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Жавлон Ваҳобов апрель ойида Россияда яна 5та консулхона очилиши ҳақида маълум қилганди.

Ўзбекистон консулхоналарини Санкт-Петербург, Қозон, Ростов ва Владивостокда ҳам ташкил этиш режалаштирилган.

Мирзиёев "Лукойл" раҳбарини қабул қилди

“Лукойл” ширкати раҳбари Вагит Алекперов.

Президент Шавкат Мирзиёев 28 июнь куни Тошкентга амалий ташриф билан келган Россиянинг “Лукойл” ширкати раҳбари Вагит Алекперовни қабул қилди.

“Учрашувда узоқ муддатли ҳамкорликнинг амалдаги лойиҳаларини амалга ошириш ва истиқболли лойиҳаларни тайёрлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди”, - дейилади ЎзА хабарида.

“Лукойл” ширкати бугунги кунда Устюрт блокини геологик ўрганиш ва Жануби-ғарбий Ҳисор нефть-газконденсат конини ўзлаштириш ишларини олиб бормоқда.

Мазкур ширкат Қандим газни қайта ишлаш комплексини ҳам барпо этаётир. Коплекснинг биринчи босқичини ишга тушириш 2017 йилнинг декабрида ишга туширилиши режаланмоқда.

Қандим комплекси қуриб битказилгач, йилига 8 миллиард 100 миллион кубометр газни қайта ишлаш қувватига эга бўлади. Қандим конлари группасини ўзлаштириш учун жами 4,5 миллиард доллар сармоя ётқизилиши режалаштирилган.

“Лукойл” Ўзбекистонда газ қазиб олиш ишларини 2007 йилда бошлаган эди. Расмий хабарларда билдирилишича, ширкат шу йиллар давомида мамлакат иқтисодиётига 6 миллиард 300 миллион доллар сармоя киритган.

Тошкент бош имоми газ-светдан қарздорлар Ҳажга жўнатилмаслигини билдирди

Тошкент шаҳар имом-хатиби Анвар қори Турсунов

Тошкент шаҳар имом-хатиби Анвар қори Турсунов республика аҳлини сув, газ ва электрдан тежамкорлик билан фойдаланиш, электр ўғирламаслик, қарзларни эса вақтида тўлаб боришга даъват қилди.

Podrobno.uz агентлигининг хабар қилишича, Тошкентдаги халқаро пресс-клубдаги йиғилишда қатнашган пойтахт бош имоми қарздорларни Ҳаж ибодати қабул қилинмаслигидан огоҳлантирган ва бундай қарздорлар Ҳаж зиёратига жўнатилмаслигини айтган.

"Ҳатто, бир сўм қарзи бўлса ҳам Ҳажи қабул бўлмайди ва шунинг учун бундай қарзи бўла туриб, Ҳажга кетаётганларни самолётга чиқармаймиз", дея иқтибос келтирди имом-хатибдан агентлик.

Ўз чиқишида Анвар қори Турсунов аҳолини исроф қилинган ҳар бир томчи сув учун Оллоҳ олдида жавоб беришдан огоҳлантириб, "намоз ўқийдиган, Ҳаж қиладиган, аммо электр учун пул тўламайдиган одамлар бор"лигини ҳам айтган ва бундан аҳолини қайтарган.

Ўзбекистонда аҳоли зиммасида йиғилиб қолган электр-газ тўловларини ундиришга ҳокимият, банк, таълим муассасалари ва маҳалла қўмиталари, солиқ, ИИВ каби давлат ташкилотлари жалб қилинган.

Бу ташкилот ходимларидан иборат махсус гуруҳлар аҳолини қарзларни тўлашга даъват қилади ва уй-уй юриб, ундиради ҳам.

Аммо, Анвар қори Турсунов даражасидаги диний идора мулозимининг расмий телевидение орқали коммунал қарзларни тўлашга даъват қилиши, акс ҳолда "Ҳажга юборилмаслиги", "Оллоҳ олдида жавоб бериши"дан огоҳлантириши илк бор кузатилмоқда.

Ўзбекистонда йиллардан буён энергетик инқироз давом этмоқда. Аҳоли кун давомида бир неча соатгина бериладиган электр, аксар ҳудудларда тамомила узилиб қолган газ таъминоти учун йиғилаётган қарздорликдан норозилигини Озодлик ва турли давлат ташкилотларига билдириб келади.

Расмий маълумотга кўра, Ўзбекистонда свет ва газ бўйича қарздорлик 5 триллион сўмдан ошиб кетган.

АҚШ прокурорлари террорда гумон қилинган Мухторовни озод этмасликни сўради

Жамшид Мухторов оиласи билан

АҚШ прокурорлари 5 йилдан буён АҚШда ҳибсда қолаётган ўзбекистонлик Жамшид Мухторовни озод этмасликни сўрамоқда.

Мухторовга "Ислом давлати" (ИД) экстремист гуруҳини қўллаш билан боғлиқ айблов қўйилган.

Денвер прокурори 27 июн куни АҚШ аппеляция судига Мухторовни кейинги йил бошланадиган судга қадар очиқда қолдириш бўйича 4 кун аввал қуйи суд чиқарган ҳукм устидан ариза киритди.

40 яшар ўзбекистонлик Мухторов унинг устидан маҳкаманинг такрор-такрор қолдирилиши оқибатида ҳуқуқи бузилаётганидан арз қилган эди. Прокурорлар эса очиқда юрса, унинг қочиши мумкинлигини айтмоқда.

Жамшид Мухторов ИД ва Покистонда жойлашган экстремист гуруҳларга телефон ва бошқа электроник жиҳозларни яширинча етказиб беришда айбланган. Бу ўзбекистонлик Колорадо штатида сиёсий қочқин мақомини олган.

Мухторов 2012 йилнинг январида ҳибсга олинган ва ўтган ҳафтада у айби исботланган тақдирда берилиши мумкин бўлган эҳтимолий жазо муддатини судга қадар ўтаб бўлди, деган сабаб билан озод этишга ҳукм қилинган эди.

Мустақиллик тантаналари “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон” шиори остида ўтказилади

Тошкентликлар Мустақиллик кунида сайл қилмоқда.

Мустақиллигининг 26 йиллиги тантаналари “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон” шиори остида ўтказилади. Президент Шавкат Мирзиёев бу борадаги қарорни 27 июнь куни имзолади.

Президентнинг Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллiгини нишонлашга тайёргарлик кўриш тўғрисидаги мазкур қарорида “байрамни ўтказиш бўйича комиссияга «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини ишлаб чиқиш вазифаси топширилди”.

“Мазкур дастур 2017−2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиси ҳамда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурининг маъно-мазмунидан келиб чиққан ҳолда тайёрланиши зарур”, деб хабар берди Gazeta.uz.

Президент видеоселектор йиғилишда "Ўзагроэкспорт" директорини ишдан бўшатди

Президент Шавкат Мирзиёев.

Экспорт масалаларига бағишланган видеоселектр йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев "Ўзагроэкспорт" директори Жамшид Холмуҳаммедовни лавозимидан озод этди.

"Кун.uz" нашрининг 27 июнь куни хабар беришича, бунга “Ўзагроэкспорт” барча имкониятлар мавжуд бўлган ҳолда, экспорт режасини бажара олмагани сабаб бўлган.

"Ўзагроэкспорт" махсус ташқи савдо компанияси 2016 йилнинг апрелида Ислом Каримов қарори билан "Ўзбекозиқовқатхолдинг" таркибида тузилганди. Компания янги тузилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти билан шуғулланади.

"Ўзагроэкспорт" 2017 йилнинг биринчи чорагида 101,8 минг тонна мева ва сабзавотни экспорт қилганди.

Мобил операторлари сим-карталарини сотиб олишга чеклов киритилади

Ўзбекистонда юридик шахсларга мобил операторлар сим карталарини сотиб олишга чеклов ўрнатилиши назарда тутилмоқда.

Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида жойлаштирилган мобиль операторлар учун янги қоидаларда таъкидланишича, юридик шахслар бир мобиль оператордан бештагач бўлган миқдорда сим карта сотиб олишлари мумкин. Бешта ва ундан ортиқ рақамни олиш учун бу эҳтиёжни ёзма тарзда асослаб берилиши шарт бўлади.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, бешта ва ундан ортиқ рақамларига эга бўлган жисмоний шахс билан мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш шартномасини тузиш ушбу операторнинг хизмат кўрсатиш пунктларида амалга оширилади.

Бундан ташқари, шартнома фақатгина эҳтимолий абонент шахсан келганида ва у томонидан шахсни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганда тузилади.

Муқобил вариант сифатида паспортнинг асли ва ишончнома тақдим этган вакил билан ҳам шартнома тузилиши мумкин.

Мирзиëев вазирлик ва қўмита раҳбарлари ўринбосарларини ëппасига янгиламоқда

27 июнь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев яна тўрт қўмита раиси ва вазир ўринбосарини тайинлаш ҳақидаги қарорга қўл қўйди.

Президент расмий сайтида эълон қилинган сешанба кунги қарорлар билан Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси¸ Бандлик ва меҳнат муносабатлари¸ Уй-жой коммунал хизмат қўрсатиш ва Молия вазирларига ўринбосарлар тайинланди.

23-24 июнь кунги президент қарорлари билан Ўзбекистондаги саккиз вазирлик ва қўмита раҳбарларининг биринчи ўринбосарлари лавозимига янги раҳбар тайинланган эди.

ҲРУ: Ўзбекистондаги мажбурий меҳнат Жаҳон банки сармояларига бориб тақалади

Human Rights Watch ва инсон ҳақлари бўйича Ўзбекистон-Германия форуми 27 июнь куни эълон қилган ҳисоботда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги¸ хусусан¸ пахтачиликдаги болалар ва мажбурий меҳнатни Жаҳон банки берган ярим миллиард долларлик кредитга боғлади.

“Пахта теришдан бош тортолмаймиз”: Мажбурий ва болалар меҳнати Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги инвестицияларига бориб тақалади” деб номланган 114 саҳифалик ҳисоботда Тошкент ҳукуматининг талабалар¸ ўқитувчи ва тиббиëт ходимлари¸ қолаверса бошқа бюджет ташкилотлари ва хусусий тадбиркорлар¸ айрим ҳолларда¸ болаларни ҳам пахта даласида мажбуран ишлатишда давом этаëтгани айтилади.

2015-2016 йилги пахта мавсумидаги мажбурий меҳнат тафсилотларига бағишланган бу ҳисоботда¸ ҳукумат талабига бўйсунмайдиганларга нисбатан ишдан бўшатиш¸ ўқишдан ҳайдаш¸ стипендия ва нафақаларини кесиш билан таҳдид қилиниши айтилади.

Биргаликда ҳисобот¸ айтилишича¸ мажбурий меҳнатга дучор бўлган 257 ўзбекистонлик билан батафсил суҳбат ва 700 ўзбекистонлик билан қисқа суҳбатлар асосида ҳозирланган.

Венгрия Ташқи ишлар вазири Тошкентда сўзлашувлар ўтказмоқда

Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийарто.

27 июнь куни Тошкентга келган Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийарто ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулазиз Комилов билан учрашди.

Икки давлат дипломатик идоралари раҳбари ўзаро сиëсий¸ савдо-иқтисодий¸ инвестицион¸ маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди¸ деб хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.

Венгрия вазири Тошкент сафари давомида Олий Мажлис Сенати¸ Вазирлар Маҳкамаси вакиллари¸ шунингдек қатор вазирлик расмийлари билан сўзлашувлар ўтказади¸ Венгриянинг Тошкентдаги элчихонаси очилиш маросимида қатнашади.

Венгрия элчихонасининг Ўзбекистонда очилган ЕИга аъзо 11-давлат дипломатик ваколатхонаси бўлиши айтилмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG