Линклар

Шошилинч хабар
19 октябр 2019, Тошкент вақти: 07:35

Ўзбекистон

Тошкентдаги ресторандан 25 000 000 сўм ўғирлаганлар ушланди

Иллюстратив сурат

Тошкент шаҳар, Яккасарой туман, Муқимий кўчаси 1-«А» уйда жойлашган «Поднебесная» ресторанидан 25 миллион сўмни ўғирлаб кетган шахслар қўлга олинди.

Бу ҳақда хабар қилган Postda.uzга кўра, қўлга олинганлар Андижон вилоят, Марҳамат туманида яшовчи У. А. ва унинг маҳалладоши В.О. лардир.

Айтилишича, қўлга олинганлар 21 сентябрда ресторанга калит танлаш йўли билан кириб, омборхонадаги сейфдан ресторан иш бошқарувчиси У.Л.га тегишли 25 миллион сўмни ўғирлаган.

Тергов ҳаракатлари давом этаётгани хабар қилинди.

Сайлов-2019: Сиёсий партиялар МСКга имзо варақаларини топширди

10 октябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро Матбуот марказида мамлакатдаги сиёсий партиялар Сайлов кодексига биноан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига тегишли ҳужжатлар ва сайловчиларнинг сиёсий партияни сайловлардаги иштирокини қўллаб-қувватловчи камида қирқ мингта имзоси бўлган имзо варақаларини тақдим этди.

Бу ҳақда МСК матбуот хизмати хабар қилди.

Сайлов кампанияси эълон қилингандан кейин барча сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинганлиги ҳақидаги гувоҳномаларни олиб, сайловчиларнинг имзосини тўплашга киришган эди.

Сайлов кодексининг 38-моддасига мувофиқ, сайловчилар битта ёки бир неча партияни қўллаб-қувватлаб, имзо варақаларига имзо қўйишга ҳақли.

Сиёсий партиялар томонидан имзо варақаларидаги камчиликлар икки кунлик муддатда бартараф этилмаса ёхуд қўшимча имзо варақалари тақдим этилмаса, барча топширилган имзо варақаларидан ҳақиқий деб топилганлари инобатга олинади.

Марказий сайлов комиссиясига камчиликлари бартараф этилиб (қўшимча тўпланиб), тақдим этилган имзо варақалари тўлиқ текширилади ва уларнинг ҳақиқий деб топилганлари аниқланади.

Марказий сайлов комиссияси 2019 йил 20 сентябрдан сайлов кампанияси бошланганини эълон қилган эди.

2019 йилнинг 22 декабри - Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови куни, деб белгиланган.

ОАВ: 1 январдан импорт шоколад қимматлайди

Шавкат Мирзиëев шоколад ишлаб чиқарувчи Омилов фабрикасида.

2020 йил 1 январдан Ўзбекистонда қандолат маҳсулотлари ва шоколад импорти учун божхона божи ставкалари оширилади. Бу чора президентининг 2 октябрдаги қарорида кўзда тутилгани тўғрисида gazeta.uz хабар қилди. Сайтга кўра, ҳужжат gazeta.uz таҳририятида мавжуд.

Таркибида какао бўлмаган шакардан (жумладан ок шоколад) тайёрланган қандолат маҳсулотлари учун импорт божи 30 фоизгача оширилади (ҳозирда — 20 фоиз).

Таркибида какао мавжуд бўлган шоколад ва бошқа тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари импорти учун ставкалар ҳозирги 15 фоиздан 30 фоизгача оширилади.

2018 йилда қандолат маҳсулотлари ва шоколад учун божхона божи 10 фоиз даражасида эди.

Бишкекда 12 ёшли қизни зўрлашда гумонланган ўзбекистонлик қўлга олинди

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги эълон қилган фотосурат.

Бишкекда 10 октябрь куни 34 ёшли ўзбекистонлик 12 ёшли қизни зўрлаганликда айбланиб қамоққа олинди.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, 5 октябрь куни соат 19:00да милицияга Катта Чуй канали ва Шопоков кўчалари кесишган жойда балоғатга етмаган қиз жинсий зўрлангани тўғрисида маълумот келиб тушган.

Мазкур воқеа юзасидан “жинсий зўрлаш” айблови билан жиноят иши қўзғатилди. 10 октябрь куни Ички ишлар вазирлигининг криминал милиция хизмати ходимлари томонидан жиноятда гумонланган Ўзбекистон фуқароси А.Ш., қўлга олинган.

Маълумотда билдирилишича, А.Ш., Бишкекдаги қурилишлардан бирида ишлаб келган. Аввал у Ўзбекистонда безорилик айблови асосида судлангани аниқланган.

“Эркак жиноятни содир этганини тан олди ва кўрсатма бермоқда”, дейилади Ички ишлар вазирлиги маълумотида.

Бош прокуратура Данғарадаги сазойи қилиш воқеаси тўғрисида баёнот тарқатди

Данғарадаги самосуд видеосидан олинган скриншот.

Бош прокуратура Фарғона вилоят, Данғара туман, Бешкапа қишлоғида ўғриликда гумонланган икки шахснинг сазойи қилиниши юзасидан 10 октябрь куни баёнот тарқатди.

Озодлик радиоси бу ҳодиса ҳақида 10 октябрь куни хабар берган эди.

Бош прокуратуранинг билдиришича, мазкур воқеа 1 октябрь куни бўлиб ўтган. 1991 йилда туғилган Ахмаджон Н., ва 1968 йилда туғилган Аваз Х., Алижон Т.,нинг уйига ўғриликка киришиб, 12.500.000 сўм пулни ўғирлаб чиқишаётганида уй бекаси Одина Т. уларни кўриб қолган ва бақириб, қўшнилардан ёрдам сўраган.

Қўшнилар ўғрилик қилгани айтилаётган шахсларни қувлаб, Олтиқуш қишлоғида жойлашган “Султонбой” боғдорчилик фермер хўжалиги ҳудудида қўлга туширишган. Улар ўғриларнинг бўйнига арқон тақиб, ўша жойдаги терак дарахтига боғлаб қўйган. Бу ҳолат видеога олиниб, Телеграм канали орқали тарқатиб юборилган.

Бош прокуратуранинг билдиришича, ўғриларни сазойи қилган шахсларни аниқлаш ва уларнинг ҳаракатларига қонуний баҳо бериш чоралари кўрилмоқда.

Гумонланувчи Ахмаджон Н., ва Аваз Х.,ларга нисбатан эса жиноят иши қўзғатилган. Улар ўғрилик қилганларини тан олганлар.

Қувада фермер 150 килоли авиация бомбасини топиб олди

Қува туманида топилган бомба. "Постда" газетасидан олинган сурат.

Фарғона вилоятининг Қува туманида бомба топилди. Бу ҳақда 10 октябрь куни “Постда” газетаси хабар берди.

Маълум қилинишича,7 октябрь куни соат 16:00ларда Қуванинг «Турк» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Абдуқодир” боғдорчилик фермер хўжалигининг гилос боғидан шартли белгиларсиз, узунлиги 94 сантиметр, оғирлиги 150 кило бўлган авиация бомбаси топилди.

Айни пайтда бомбанинг боғда қандай пайдо бўлиб қолгани, қанчалик хавфлилиги юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Хабарда айтилишича, бомба йўқ қилиниши учун ҳарбий қисмга топширилган.

Мухожирлар тўққиз ойда Ўзбекистонга 4,5 миллиард доллар пул ўтказди

Иллюстратив сурат.

Жорий йилнинг январидан сентябригача Ўзбекистон аҳолисининг умумий халқаро пул ўтказмалари ҳажми 5 миллиард 200 миллион долларни ташкил қилди.

Марказий банкнинг билдиришича, бу пулнинг 4,5 миллиард доллари Ўзбекистонга хорижий давлатлардан халқаро пул ўтказмалари тизими орқали жўнатилган. Ўзбекистондан хорижий давлатларга эса 800 миллион доллар ўтказилган.

Маълум қилинишича, валюта маблағларининг халқаро пул ўтказмалари орқали тушуми ҳажми 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 18 фоизга ошган: 2018 йилнинг илк 9 ойида ушбу қиймат 3 миллиард 800 миллион долларни ташкил қилган эди.

Академик лицейлар ўқитувчилари маоши 1 январдан 2 бараварга оширилиши кутилмоқда

Академик лицейлар ва профессионал таълим тизимидаги таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог ходимлари ҳамда ўқув ёрдамчи ходимларининг лавозим маошлари:

а) 2020 йил 1 январдан - 2 бараварга;

б) 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб - 1,2 бараварга оширилади.

в) 2020 йил 1 январдан ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра техник, хизмат кўрсатувчи ва бошқа ходимларнинг лавозим маошларини аниқлашда тариф коэффициентлари бир ярим баравар миқдорида қўлланилади.

Бу чоралар Ўзбекистон Республикаси президентининг “Академик лицейлар ва профессионал таълим тизими муассасалари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони лойиҳасида назарда тутилган.

Фармон лойиҳаси билан мана бу ерда танишиш мумкин.

Тошкентдан Екатеринбургга парвоз қилган самолёт Тюменга қўнишга мажбур бўлди

10 октябрь куни Тошкент-Екатеринбург йўналиши бўйича парвозни амалга ошираётган Uzbekistan Airways Миллий авиакомпаниясининг HY661 рейси Тюмендаги захира аэропортига йўналтирилди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар қилди.

Самолётнинг Тюменга йўналтирилишига Екатеринбургдаги аэропорт техник сабабларга кўра ёпилгани сабаб бўлгани хабар қилинди. Самолёт бортида 103 киши бор эди. Аэропорт очилганидан сўнг борт белгиланган манзилга учиб кетади.

РИА Новости маълумотларига кўра, пайшанба куни Екатеринбургдаги Кольцово аэропортига Ан-12 ҳарбий-транспорт самолёти фавқулодда қўндирилган. Қўниш вақтида ҳаво кемасида ёнғин чиққан, лекин олов бартараф этилган. Фавқулодда ҳодисага шассиларнинг чиқмай қолиши сабаб бўлган. Аэропорт фаолияти тўхтатилган

Афғонистондаги зилзиланинг кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди

Афғонистонда 9 октябрь куни юз берган зилзила кучи соат 15:44да Ўзбекистоннинг қатор шаҳарларида ҳам сезилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълумотларига кўра, зилзила магнитудаси эпимарказда 5,5 баллни ташкил қилган.Тошкент зилзила эпимарказидан 524 километр узоқликда бўлган.

Зилзила кучи Тошкент, Наманган, Андижон, Фарғона, Гулистон, Жиззах, Самарқанд ва Қаршида 2 балл, зилзила эпимарказидан 293 километр олисда бўлган Термизда эса 2−3 балл бўлган.

Болалар боғчасига ҳомийлик қилган тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади

Иллюстратив сурат.

Давлат болалар боғчасига ҳомийлик қилган тадбиркорлар солиқ имтиёзларига эга бўладилар.

Мактабгача таълим вазирлигининг 9 октябрда билдиришича, бу борада Вазирлар Маҳкамаси 3 октябрда 839-сонли қарорни қабул қилган.

Ҳужжатга асосан давлат мактабгача таълим ташкилоти билан бир йиллик шартнома тузиб, унга доимий ҳомийлик қилиб келган хайриячилар қуйидаги солиқ имтиёзларига эга бўладилар:

юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблашда харажатлар чиқариб ташланади;

товарларни (ишларни, хизматларни) текин бериш ҚҚС ва ЯСТга тортилмайди;

товарларни (ишларни, хизматларни) таннархидан паст нархда сотишда амалдаги сотиш нархидан келиб чиққан ҳолда ҚҚС ҳисобга олинади.

Хайриячи хайр-эҳсон қилиш мақсади ва тартибини ўзи белгилайди. Ҳомийлик остидаги мактабгача таълим ташкилоти олинган маблағларнинг ҳисобини юритиши ва хусусий шерикга пул ва мулкдан мақсадли фойдаланилиши тўғрисида мунтазам равишда ҳисобот юритиши шарт.

Бир неча йил ишламай қолган Тошкент чинни заводи қайта ишга тушди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент чинни заводида. Президент матбуот хизмати олган сурат.

Қайта тикланган Тошкент чинни заводи ишга туширилди. Президент Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни Олмазор туманида янги жойда қад ростлаган Тошкент чинни заводини бориб кўрди.

Президент матбуот хизматининг билдиришича, Мирзиёев бу заводнинг қайта тикланиши ҳақида ўтган йили 29 июнь куни Олмазор тумани аҳолиси билан мулоқот чоғида айтган эди.

1952 йилда ишга туширилган мазкур чинни заводи бир неча йил олдин хусусийлаштирилиб, ишлаб чиқариш тўхтаб қолган эди.

Завод фаолиятини қайта тиклаш учун 87 миллиард сўм маблағ сарфланди. Қўшимча бинолар қурилиб, Хитойнинг “Huanggang Huauao Zhongbo Klin Technology Co. Ltd.” компанияси ускуналари ўрнатилди. 300 та иш ўрни яратилди.

Заводда йилига 30 миллион дона ошхона идишлари, сувенирлар, биноларнинг ички безаклари ишлаб чиқарилади.

ЖҲҚҚ руҳий касалхонага ётқизилган блогер Нафосат Оллошукуровани зудлик билан озодликка чиқаришга чақирди

Блогер Шабнам (Нафосат) Оллошукурова

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (ЖҲҚҚ) Ўзбекистон маъмурларини ўтган ойда руҳий касалликлар диспансерига ётқизилган блогерни зудлик билан озод қилишга чақирди.

Шоир ва журналист Маҳмуд Ражабнинг “Тошкентга юришини” ëритгани ортидан 10 кунлик қамоқ муддатини 3 октябрь куни ўтаб бўлган 32 яшар блогер Нафосат Оллошукурова ўша куннинг ўзида Урганч туманида жойлашган Хоразм вилоят асаб-руҳий касалликлар диспансерига ëтқизилган эди.

Ўзбекистон расмийлари воқеаларни эркин ёритишлари учун барча журналистларга изн бериши лозим, деди 8 октябрь куни Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг Европа ва Марказий Осиё бўйича дастури мувофиқлаштирувчиси Гулноза Саид.

“Агар Ўзбекистон ўтказаётган ислоҳотлари жиддийлигига дунё ишонишини истаса, журналистларни руҳий касалхоналарга ётқизиш каби тоталитар усуллардан фойдаланмаслиги керак”, деди Гулноза Саид.

  • Шабнам тахаллуси билан фаол блогерлик қилиб келган 32 яшар Нафосат Оллошукурова ва шоир Маҳмуд Ражабга нисбатан Урганч шаҳар маъмурий суди 23 сентябрь куни 10 кунлик административ қамоқ жазоси тайинлаш ҳақида қарор қабул қилган эди.
  • Бу қарор асосида 10 кун қамоқ жазоси ўтаган шоир Маҳмуд Ражаб 2 октябрь куни Урганч ИИБ зобитлари тарафидан уйига олиб келиб қўйилган. Маҳмуд Ражаб Озодлик мухбирига "қамоқдаги муомала ва шароитлар яхшилиги" ҳақида гапирди, аммо унинг юришини ëритган Оллошукурованинг кейинги тақдири ҳақида индамади.
  • Шоир ва блогерни қамаш ҳақидаги қарорга кўра¸ “изнсиз кўча намойиши ўтказган” шоир Маҳмуд Ражаб ва блогер Нафосат Оллошукурова Маъмурий жавобгарлик кодексининг учта моддаси бўйича айбдор деб топилган:
  • 183-модда, "Майда безорилик";
  • 192-модда, "Маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш";
  • 202-модда, "Рухсат этилмаган йиғилишлар¸ митинглар¸ кўча юришлари ва намойишлар ўтказиш учун шароитлар яратиш".
  • Нафосат Оллошукурова блогерлар сафига бир йилча аввал қўшилган. Асосан, Фейсбук тармоғи орқали жонли чиқишлар қилди. Чиқишларида асосий эътиборни ҳуқуқ-тартибот идораларидан азият чеккан шахсларга қаратди. Яна у Тошкентда расмий идоралар олдида бўладиган норозилик пикетларини тармоқлар орқали жонли ёритадиган блогер сифатида танилган.
  • 32 яшар инглиз тили ўқитувчиси, блогер Нафосат Оллошукурованинг уч ёшга тўлмаган икки эгизак фарзанди бор. Ҳозирда болаларга Тошкентда Нафосатнинг онаси қараяпти.

Мамлакат бўйлаб 8208 та объект Моддий маданий мерос миллий рўйхатига киритилди

Бухоро шаҳри.

Ҳукуматнинг 4 октябрдаги қарори билан Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхати тасдиқланди.

Бу ҳақда хабар қилган Адлия вазирлигига кўра, қарорга мувофиқ, республика бўйича жами 8208 та моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари мавжуд бўлиб, шундан 4748 таси археология ёдгорликлари 2250 таси архитектура ёдгорликлари, 678 таси монументал санъат ёдгорликлари, 532 таси диққатга сазовор жойлардир.

Қарор билан маданият вазирига зарурат бўлганда тегишли буйруқ билан, объектнинг номи, даври ва манзилига аниқлик киритиш (тушунтириш бериш) ҳуқуқи берилди.

Шунингдек, Маданият вазирлиги асосли зарурат пайдо бўлганида миллий рўйхатга ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида Ҳукуматга таклиф киритиб боради.

Миллий рўйхатга киритилган объектларга тарихий, бадиий ёки ўзга маданий қимматлилиги туфайли гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин эмас, хусусий мулк ҳисобланган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари бундан мустасно.

Ўзбекистон президенти икки кун Ашхободда бўлади

Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 10−11 октябрь кунлари Ашхободда бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Йиғилишда Ҳамдўстлик доирасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган комплекс масалаларни муҳокама қилиш, шунингдек, томонларни қизиқтирган халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Саммит якунида бир қатор ҳужжатларни, жумладан, 2020 йилда МДҲда раисликнинг Ўзбекистон Республикасига ўтиши тўғрисида қарор, Стратегик иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида декларация, 1941−1945 йиллар Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг Ҳамдўстлик мамлакатлари халқлари ва халқаро ҳамжамиятга мурожаати, 2020−2022 йилларда терроризм ва экстремизмнинг бошқа зўравонлик кўринишларига қарши курашиш бўйича ҳамкорлик дастурини қабул қилиш кўзда тутилган.

Шунингдек, Ўзбекистон президенти МДҲ саммитидаги иштироки доирасида Ашхободда қатор давлатлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Андижонда мактаб раҳбари ва ўқитувчини калтаклаганлар устидан жиноят иши қўзғатилди

Мактаб раҳбари ўқитувчидан кийиниш маданиятига риоя қилишни талаб қилгани учун калтаклангани айтилмоқда.

Андижон шаҳар ИИОФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Т.У. ва унинг икки нафар шеригига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси (Безорилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бу ҳақда Андижон вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.

Озодлик Андижон шаҳридаги 50- умумтаълим ўрта мактабининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Шукрилло Ўрмонов ва ўқитуви Ғайрат Ашуров мактабда кийиниш қоидаларини математика ўқитувчисидан талаб қилгани​ ортидан 5 октябрь куни мактаб ховлисида икки киши тарафидан калтаклангани тўғрисида хабар қилган эди.

Андижон вилоят ИИБ матбуот хизматининг хабар қилишича, "терговга қадар текширув ҳужжатларига кўра, 2019 йилнинг 05 октябрь куни соат тахминан 13:30 ларда, Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро Т.У. ва бошқалар жамиятда юриш туриш қоидасини қасддан менсимасдан, жамоат жойи ҳисобланган Андижон шаҳри, Ломоносов кўчасида жойлашган 50-сонли умумий ўрта таълим мактаби биноси худудига келиб, мазкур мактабда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимида ишловчи Ш.Ў. ва чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси Ғ.А. билан асоссиз равишда ўзаро жанжаллашишган. Т.У. ва унинг шериги томонидан Ш.Ў. ва Ғ.А.ларнинг турли тана қисмларига қўл ҳамда бошқа жисмлар билан зарбалар берилган. Суд-тиббий экспертиза бюросининг дастлабки маълумотномасига кўра, уларга қисқа муддатли соғлиқнинг бузилишига олиб келган енгил шикаст етказилган".

Хабар қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан тўпланган теровга қадар текширув ҳужжатлари 5 октябрь куни Андижон шаҳар ИИОФМБ навбатчилик қисмининг журналидан рўйхатдан ўтказилган.

Самарқанд вилоятидаги туғруқхоналарда 8 ойда 354 чақалоқ вафот этди

Иллюстратив сурат.

Самарқанд вилоятида жорий йилнинг саккиз ойи мобайнида 354 нафар чақалоқ ва туғруқдаги 13 нафар аёл вафот этди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ҳокимлигида ўтган йиғилиш пайтида маълум қилинди.

Вилоят ҳокимияти матбуот хизматининг билдиришича, вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов туманлардаги қатор туғруқхоналар фаолиятини кескин танқид қилган.

Унга кўра, чақалоқлар ва оналар асосан Қўшработ, Пахтачи, Оқдарё, Нарпай, Булунғур, Ургут туманлари ва Самарқанд туғруқхоналари вафот этган.

Туғруқхоналарни текширган ҳокимият ишчи гуруҳи, жумладан, Каттақўрғон туманида туғруққа келган аёллар учун шароитнинг ва биринчи даражада зарур бўладиган дори-дармонларнинг йўқлигини аниқлаган. Бундан ташқари туғруқхонадаги каравотларнинг кўрпа-тўшаги ҳам йўқ.

Бу каби ҳолатлар бошқа туғруқхоналарда ҳам аниқланган. Маълум қилинишича, 150 ўринга мўлжалланган туғруқхоналарда 190 нафаргача аёл сақланмоқда.

Давлат статистика қўмитасининг билдиришича, биринчи ярим йилликда Ўзбекистонда 1 ёшгача бўлган 3400 чақалоқ вафот этган.

Умрага бориш нархи 150 минг сўмга арзонлатилди

Иллюстратив сурат.

Ўзбекистонда умра зиёратига бориш ҳақи арзонлатилди. Бу ҳақда 8 октябрь куни ўтган матбуот анжуманида Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Музаффар Комилов маълум қилди.

Унга кўра, Умра зиёратининг нархи смета бўйича 11 миллион 600 минг сўм қилиб белигланган эди. Бугунги кунда бу нарх 11 миллион 450 минг сўм этиб арзонлаштирилди.

“Жорий йил сентябрь ойидан бошлаб Саудия Арабистони подшоҳлиги Ҳаж ва Умра ишлари вазирлиги томонидан ҳар бир зиёратчи учун қўшимча 132 АҚШ доллари миқдоридаги йиғим жорий этилмоқда. Юқоридаги харажатлар сметасига ушбу маблағ киритилмаган. Бу кейинги шартномада белгиланиши режалаштириб олинди”, деди Музаффар Комилов.

Расмийнинг таъкидлашича, Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра учун виза нархларини ўзгартирган.Эндиликда Ҳаж ва Умра визаси 300 риал, яъни 80 доллар бўлади.

Ҳаж ва Умра зиёрати учун сўнгги 5 йил ичида такрорий адо этган шахслардан ундириладиган 2 минг риал, яъни 533 АҚШ долларига тенг қўшимча тўлов тартиби бекор қилинди.

Виза расмийлаштириш учун тўлов бир одам учун, 5 фоиз қўшимча қиймат солиғи, электрон хизмат ва ширкатнинг хизмат ҳақи жами 498 риал, яъни 132 АҚШ доллари этиб белгиланди.

Россия уюштирган танловда ғолиб бўлган ўзбек ўқувчилари Украина рухсатисиз Қримга боради

Ўзбекистонлик мактаб битирувчилари.

Россотрудничество ва "Сделаем вместе!" ҳаракати томонидан уюштирилган “Бизнинг қаҳрамонлар” халқаро конкурсининг финалига чиққан етти нафар ўзбекистонлик ўқувчи 16 октябрдан 7 ноябргача Қримдаги “Артек” лагерида дам олади. Бу ҳақда “Спутник” нашри 8 октябрь куни маълум қилди.

Ўзбекистонлик ўқувчилар “Бизнинг қаҳрамонлар” мавзусида ёзган ўз иншоларини 4 ноябрда “Артек”да ўтадиган финал босқичида ҳимоя қиладилар.

Хабарда айтилишича, МДҲнинг 11 мамлакатида ўтказилган конкурсда жами 13 минг ўқувчи иштирок этган. Улардан 34 нафари финалга чиққан.

Киев Россия томонидан 2014 йилда аннексия қилган Қримни вақтинча босиб олинган Украина ҳудуди, деб билади. Шунинг учун ҳам Қримга Украина идоралари билан келишилмай туриб қилинган ҳар қандай сафар Киев томонидан ноқонуний ҳаракат сифатида баҳоланади.

2017 йилнинг 18 апрель куни Киев расмийлари Қримга борган олти нафар ўзбекистонликнинг Украинага кириши уч йилга тақиқлангани ҳақида хабар берган эди.

Ҳукумат 2030 йилгача муҳожирлар сонини 16,6 фоизга камайтирмоқчи

Ўзбек мардикорлари Москвада қор курамоқда.

Ўзбекистон ҳукумати хориж мамлакатларига иш излаб кетаётганлар сонини 2030 йилгача 2018 йилга нисбатан 16,6 фоизга озайтирмоқчи. Бу ҳақда президентнинг республикани 2030 йилгача ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожланиш концепцияси тўғрисдаги қарори лойиҳасида таъкидланди. Ҳужжатга асосан 2018 йилда Ўзбекистондан хорижга 1 миллион 960 минг одам ишлаш учун кетган.

Лойиҳада айтилишича, 2030 йилда мамлакат аҳолисининг иқтисодий фаол қисми 17 фоизга кўпайиб, 17 миллион 707 минг кишини ташкил этиши кутилмоқда. Белгиланган режага асосан мигрантлар сони 2 миллион 355 мингдан 1 миллион 965 минг кишигача қисқаради ва пасайиш суръатлари 16,6 фоизни ташкил этади.

Ҳужжат лойиҳасида 2030 йилга бориб Ўзбекистон аҳолиси сони 38 миллион 600 минг кишига етиши кутилаётгани ҳам билдирилди.

Ҳукумат меҳнат муҳожирлари сонини камайтириш учун тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратаётган тадбиркорларга солиқларни камайтириш, вилоятларда янги корхоналарни барпо этиш, иш берувчиларни ишчи кучини ёллашга бўлган интилишини рағбатлантириш мақсадида Меҳнат кодексини қайта кўриб чиқиш каби чораларни кўрмоқчи.

Пахта хом ашёси 2020 йилдан бошлаб экспорт қилинмайди

Иллюстратив сурат.

Ўзбекистон 2020 йилдан бошлаб пахта хом ашёсини хориж давлатларига экспорт қилишни тўхтатади. Бу ҳақда Япониянинг Nikkei Asian Review нашрига интервью берган инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзақов маълум қилди.

Вазирга кўра, Ўзбекистон етиштирилган барча пахта хом ашёсини ўз ҳудудида қайта ишлаб чиқаради ва хорижга фақат катта қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотни экспорт қилади.

Сардор Умурзақов пахта маҳсулотларини АҚШ ва Хитойга ҳам экспорт қилиш режалаштирилаётганини айтди. Прогнозларга қараганда, жорий йилда ўзбек текстиль маҳсулотларининг экспорти 2 миллиард долларга, 2025 йилда эса 8 миллиард долларга етказилади.

Nikkei Asian Review нашри мақолада Франциянинг IFRI тадқиқот институти ҳисоботида келтирилган рақамларни ҳам келтирган. Маълум қилинишича, 2018 йилда Хитой 786та ўзбек ширкатига сармоя киритган. Япония эса фақат 17та корхонада ўз улушига эга.

Ўзбекистон сўнгги йилларда пахта хом ашёси экспортини камайтириш сиёсатини олиб бормоқда. Статистиканинг билдиришича, 2010 йилда Ўзбекистон 1,5 миллиард долларлик пахта хом ашёсини экспорт қилган эди. 2015 йилда бу кўрсаткич 736 миллион долларни, 2018 йилда эса 222 миллион долларни ташкил қилди.

Ўзбекистонда йилига 1 миллион 200 минг тонна пахта толаси ишлаб чиқарилади.

ФҲДЁда қайд этилмаганларга никоҳ ўқийдиган имомларни жиноий жавобгарликка тортиш режалаштирилмоқда

Никоҳи давлат муассасаларида қайд этилмаганларга никоҳ ўқиганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Самаркандский вестник».газетаси шу вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси раиси Гавҳар Алимовага таяниб хабар қилди.

Гавҳар Алимованинг айтишича, шу кунда мамлакат қонунларига никоҳи давлат қайдидан ўтказилмаганларга никоҳ ўқийдиган имомларга нисбатан жиноий жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартишлар киритиш устида иш олиб борилмоқда.

«Самаркандский вестник» газетасининг хабар қилишича, мамлакат бўйлаб жорий йилда 33 минг эр-хотин расмий никоҳдан ўтган, тақрибан 12150 эр-хотин эса шаръий никоҳда.

Вояга етмаган қизларга қизиқиш билдираётган эркак ҳақида хабар тарқатган Телеграм канали аъзолари сўроқ қилинмоқда

Telegram мессенжерида мактаб ўқувчиларининг оналари бир бирларига Тошкентда бир эркак вояга етмаган қизларга қизиқиш билдираётганлиги ҳақидаги хабар юзасидан Жиноят-процессуал кодексининг 322-моддасига (“Жиноят ишини қўзғатиш сабаблари ва асослари”) мувофиқ, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ушбу аудиохабарларни ариза сифатида кўриб чиқиш топшириғини берди.

Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.Ҳозирги вақтда дастлабки тергов текширувлари олиб борилмоқда, ушбу хабарларни тарқатувчи Telegram каналидаги гуруҳ иштирокчилари сўроқ қилинмоқдалар.

"Тезкор чора кўрилиши учун барча фуқароларимиздан ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги тўғри маълумотларни 102 рақамига, яқин атрофдаги ички ишлар бўлимига ёки ҳудудий профилактика инспекторига, мактаб директорига хабар қилишларини сўраймиз. Ижтимоий тармоқларда, мессенджерларда ва гуруҳларда шов-шув кўтариб, ваҳима қилишнинг кераги йўқ" дейилган хабарда.

Тўйга келганлар "Тез ёрдам"га йўл бермагани учун ёрдамсиз қолган бемор ҳалок бўлди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими 11 сентябрь куни “Тез ёрдам” машинаси ўз вақтида етиб бормагани оқибатида беморнинг ҳалок бўлиши билан тугаган ҳолат бўйича изоҳ эълон қилди.

Вазирликка кўра, 11 сентябрь, эрталаб соат 07:25 да Тошкент халқаро аэропортидан Call марказга 60 ёшли кишининг соғлиғи ёмонлашиб, ҳушидан кетгани ҳақида чақириқ тушади. Соат 07:26 да “Тез ёрдам” бригадаси чақириқ жойига отланади. Бироқ, Яккасарой тўйхонасининг ёнидаги йўл тиқин бўлгани сабабли“ Тез ёрдам” 5-6 дақиқа туриб қолади. “Тез ёрдам” машинасининг чироғи ёниб, чақириқ сигнали янграб турса-да, машинага йўл берилмайди.

“Тез ёрдам” манзилга етиб борганида аэропорт шифокорлари беморга тиббий ёрдам кўрсатаётган экан. “Тез ёрдам” шифокорлари ҳам дарҳол ишга киришади. Беморда ўпка-юрак реанимацияси муолажалари ўтказилади. Бироқ, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан бемор вафот этади” дейилган хабарда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими ҳайдовчиларга мурожаат қилиб, бундай деган: “Қадрли ҳайдовчилар, ёнингизда чироғи ва чақирув сигналини ёқиб келаётган “Тез ёрдам” машинасининг кўмагига, балки сизнинг яқинларингиздан бири кўз тутиб тургандир. “Тез ёрдам” ошиққан манзил сизнинг хонадонингиз бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас-ку?!”

Маълум қилинишича, жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида биргина Тошкент шаҳри миқёсида “Тез ёрдам”га 750 мингга яқин чақирув тушган. Бу кўрсаткич 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 7 фоиз кўпроқдир.

Энергетика вазири муовини: Ўзбекистонликлар электр энергиясини тежамаяти

Ўзбекистонда ўртача бир оиланинг ойлик электр энергияси сарфи 200 кв/соатни ташкил қилади. Бу кўрсаткич кўп эмас, кўпчилик давлатларга нисбатан оз. Аммо ана шу сарфланган электр энергиясининг ўртача 25 фоизи, яъни 50 кв/соати исроф қилинади.

Бу ҳақда Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ҳўжаев kun.uzга берган суҳбатида баёнот берди.

Вазир ўринбосарига кўра, "яқин келажакда ўртача истеъмол 500 кв/соатни ташкил қилиши мумкин, бунинг 25 фоизи 125 кв/соатга етади ва самарасиз сарф ҳажми кескин ошиб кетади" деганидир.

Шерзод Ҳўжаев "яқин келажак" деганда неча йилни назарда тутаётганини айтмаган.

Энергетика вазири ўринбосарининг билдиришича, Ўзбекистон дунё мамлакатлари билан солиштирганда, энергия тежамкорлиги, самарадорлиги бўйича 147 давлат ичида 87-ўринни эгаллаган.

"Яъни биз бу масалада анча орқадамиз" деган Шерзод Ҳўжаев.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG