Линклар

Шошилинч хабар
21 август 2019, Тошкент вақти: 14:24

Халқаро янгиликлар

Польшанинг Котовица шаҳридаги кўргазма залида томнинг ўпирилиб тушиши оқибатида ҳалок бўлганларнинг сони 66 нафарга етди.

Қутқарувчилар қурбонлар сони бундан ҳам кўпроқ бўлишидан хавотиланмоқда. Кечаси ҳаво минус 15 даражага тушиб кетгани боис, бинода қамалиб қолганларнинг тирик қолиши даргумон, дейишмоқда улар.
Қутқарувчилар миллий биргадаси бошлиғи Казимерш Крижовски бугун ўтказилган матубот анжуманида, бино вайроналаридан омон қолганларни топиш имкониятлари нолга тенглигини айтди.
Польша жанубида жойлашган Котовицада шанба куни рўй берган фалокатда камида 140 киши жароҳатлангани хабар қилинмоқда.
Почтачи кабутарлар кўргазмаси ўтказилаётган залда том ўпирилиб тушган пайтда бино ичида 500га яқин одам бўлган.
Фалокатга томда тўпланиб қолган қорнинг оғирлиги сабаб бўлганми, ё бино конструкциясидаги нуқсонми ноаниқ олмоқда.

Ироқда амалга оширирлган зўравонликларда камида 15 киши ҳалок бўлди.

Полицияга кўра, кечаси Искандария шаҳрида амалга оширилган портлашда камида 10 киши ҳалок бўлган ва бир неча киши жароҳатланган.
Тикрит шаҳрида эса, худкуш бомбачи амалга оширган портлашда ироқлик тўрт аскар нобуд бўлгани хабар қилинмоқда.
Айни пайтда, АҚШ ҳарбийларининг маълум қилишича, Бағдоддаги портлашда америкалик бир аскар ҳалок бўлган.
Бошқа хабарларга кўра, Американинг ЭйБиСи телеканали мухбири Боб Удрафф ва оператори Даг Вогт Ироқнинг Тажи шаҳрчаси яқинида жиддий жароҳат олган.
Маълум бўлишича, журналистлар Ироқ армиясига тегишли автомашинада кетаётган пайтда портлаш содир бўлган.
ЭйБиСи телеканали вакилларига кўра, жароҳатланганларининг аҳволи ўта жиддий ва ҳозирда улар Америка ҳарбий базасидаги шифохонада даволанмоқда.

Бугун Ироқнинг собиқ етакчиси Саддам Ҳусайн унинг устидан суд олиб борилаётган суд залидан чиқариб юборилди.

Саддам билан қора курсида ўтирганлардан бири судни ҳақорат қилгани учун суд залидан чиқариб юборилганидан кейин, собиқ диктатор судни Америка суди деб атади. Айбланувчилардан бири залдан чиқариб юборилгач, адвокатлар ҳам мажлисда иштирок этишдан бош тортди.
Суд раиси айбланувчиларни ҳимоя қилиш учун бошқа адвокатларни тайинлади, бироқ Саддам билан бирга қора курсида ўтирганларнинг икки нафари, жумладан собиқ вице-президент Таҳа Ясин маҳкамага ўз норозиликларини билдирганидан кейин, судья уларни ҳам олиб чиқишни буюрди.
Судда келаси чоршанба кунгача танаффус эълон қилинди.
Саддам ва унинг етти собиқ ёрдамси 1982 йилда Дужайл қишлоғида 148 кишини ўлдирганликда айбланмоқда.

Айни пайтда, Ҳамид Ризо Осифий берган яна бир баёнотда, Эрон келаси баҳорда Холокостга бағишланган конференция ўтказиш ниаятида экани айтилади.

Осифий Хjлокостнинг асл кўламини аниқлашга бағишланган ва Эрон ҳукумати “илмий семинар”, деб атаётган анжуманга Британия Бош вазири Тони Блэйрни ҳам таклиф этди.
Блэйрнинг ўзи Теҳрон режалаштираётган анжуманга муносабат билдирар экан, уни “даҳшатли, кулгили ва аҳмоқона”, дея баҳолади. Маҳмуд Аҳмадийнажод Европага келиб, Холокостнинг асл кўламлари қандай бўлганини ўз кўзи билан кўриши лозим, деб қўшимча қилди Блэйр.
Ахмадийнажоднинг Исроилни йўқ қилиш, Холокстнинг афсона экани, ва Исроил давлатини Европага кўчиришга оид ўтган йилги баёнотлари халқаро ҳамжамият томонидан танқид қилинган эди.
Холокост атамаси Иккинчи Жаҳон уруши даврида нацистлар босиб олган Европада олти миллионга яқин яҳудийларнинг ўлдирилишига нисбатан ишлатилади.

Эрон ўзининг мунозарали ядровий дастури бўйича Британия, Франция ва Германия билан бўлажак музокараларда қатнашиш учун душанба куни Брюсселга делегация юборажагини маълум қилди.

Теҳрон ўзининг ядровий дастурини қайта бошлаганидан сўнг Британия, Франция, Германия ва Қўшма Штатлар бу масалани БМТ Хавфсизлик кенгашига ошириш бўйича ҳаракатларни бошлаб юбордилар.
Эрон ядроивй дастурини Хавфсизлик кенгашига ошириш ёки оширмаслик масаласини муҳокма этиши учун 2 феарл куни Венада Халқаро атом энергияси агентлигининг мажлиси бошланади.
Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ҳамид Ризо Осифий Европа Иттифоқини бу масалада шошма-шашарлик қилмасликка чиқариб, фақатгина музокаралар орқалди муроса қилиш мумкилигини айтди.
Осифий Эрон масаласини Хавфсизилк кенгашига ошириш муаммо ечими бўлмаслигини таъкидлади.

Россия Грузия ва Арманистонга газни етказиб бериш қайта тикланганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Россиядан газ оқиб келадиган қувурда портлаш рўй бергани боис бир ҳафтадан бери бу икки мамлакат газсиз қолаётган эди.
Газ транспортировкаси билан шуғулланадиган Россиянинг Кавказтрансгаз ширкати бошлиғи бугун эрталабдан газ яна Грузия ва Арманистонга оқа бошлаганини маълум қилди.
Грузия миллий газ ширкати матубоут вакилининг Ассошиэйтед Прессга айтишича, газ таъминотини тўла тиклаш учун бир-икки кун вақт керак бўлади.
Ўтган якшанба куни Шимолий Оссетиядан ўтадиган газ қувурларида иккита портлаш рўй берганидан кейин Грузияда энергия бўхрони вужудга келди.
Грузиядаги газ бўхрони Москва ва Тбилиси ўртасидаги шундоқ ҳам совуқ муносабатларини янада кескинлаштирди.
Грузиядаги энергия бўҳрони, мамалкат ғарбида қаттиқ қор ёғиши оқибатида электр тизимидаги муаммолар янада кескинлашди.

Бугун Финляндияда президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда.

Сайловларда иқтидордаги президент Таря Ҳалонен иккинчи марта олти йиллик президентлик муддати учун курашмоқда.
Ҳалонен хонимга собиқ молия вазири Саули Ниинисто рақиблик қилмоқда.
Президент Ҳалолненнинг сайлов олди кампанияси тенгҳуқуқлилик ва мамлакатнинг равнақини сақлаб қолиш ғоясига қурилган бўлса, Ниинисто сайловдан олдин Финляндиянинг равнақини таъминлаш учун иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар ва янги иш жойларини ташкил этиш ғояларини илгари сурди.
Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан кечқурун соат 8да бекилади.

Исроил Ҳамас гуруҳи террорчиликни қораламагунча ва яҳудийлар давлатининг мавжуд бўлиш ҳуқуқини тан олмагунча, бу гуруҳ вакилларини ўз ичига олувчи Фаластин ҳукумати билан муносабат қилмаслигини билдирди.

Исроил бош вазири вазифасини бажарувчи Эҳуд Олмерт Фаластиндаги парламент сайловларида Ҳамас ғалаба қозонганидан кейин макзкур баёнотни берди.
Шунингдек, бугун ўз исмини ошкор этмаган Исроил расмийси Фаластинга тегишли божҳона даромадлари террорчи ташкилотларга ишлатилишига оид шубҳалар пайдо бўладиган тақдирда, бу пуллар фаластинликларга берилмаслигидан огоҳлантирди.
Исроил божхона тўловлари учун компенсация тариқасида Фаластин ҳукуматига ойига 50 миллион АҚШ долларига яқин пул ўтказиб туради.
Айни пайтда, бугун Исроил ва Фаластин ҳудудларига сафар бошлаган Германия канцлери Ангела Меркел ўз сафари давомида Ҳамас билан учрашмаслигини маълум қилди.
Сурия Президенти Башар Ассад халқаро ҳамжамиятни фаластинликлар танловини ҳурмат қилиш ва сайловлар натижаларини тан олишга чақирди.
Ҳамас етакчилари эса, ғарб далватларининг Исроилга қарши курашни бас қилиш, акс ҳолда Фаластин Мухторияти учун муҳим ёрдамни тўхтатишга оид баёнотларини шантаж, дея баҳолади.

Эрон жануби-ғарбидаги Аҳваз шаҳрида портлаш содир бўлди.

ИРНА ахброт агентлигига кўра воқеада талофотлар бўлмаган.
Аҳваз шаҳар ҳокими Муҳаммад Жаффар Сарамий “овоз чиқарувчи бомаба” ярим кечаси порлаганини айтди. Унга кўра, воқеа ўтган ҳафта портлаш амалга оширилган ҳудудда рўй берган.
Аҳвазда 24 январ куни рўй берган портлашда саккиз киши ҳалок бўлган ва 46 киши жароҳатланган эди.
Аҳваз Хузистон вилояти пойтахти бўлиб, бу ерда асосан эронлик араблар истиқомат қилади.

Европада давом этаётган қаттиқ совуқ Германияда яна икки кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Германияда қаттиқ совуқда нобуд бўлганларнинг сони тўққиз нафарга етди.
Айни пайтда қаттиқ қор Францияда электр симларининг узилиши, Португалияда автомобил йўлларининг фалаж аҳволга тушиб қолишига сабаб бўлди.
Италиядан олинган хабарларда, Туриндаги қишки олимпия ўйинларининг бошланишига таҳдид солиб келаётган қаттиқ қор ёғиши хавотирлари йўқлиги айтилади. Олимпия ўйинлари 10 феврал куни бошланади.

Европа Комиссияси Қибрисда парранда гриппининг Эйч5Эн1 вируси қайд этилганини маъулм қилди.

Маълум бўлишича, ўлган қушлар текшириб кўрилганда уларнинг Эйч5Эн1 вирусидан нобуд бўлгани аниқланган.
Европа Комиссияси Қибрис Турк жумҳуриятидан тирик ҳайвонлар ёхуд ҳайвон гўшти махсулотларини Европа Иттифоқига олиб кириш ман этилганини маълум қилди.
Қибриснинг халқаро тан олинган жануби ва Қибрис Турк жумҳурияти чегара билан бўлинган.
Эйч5Эн1 вируси Туркияда 4 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Фаластиндаги жанггари “Хамас” гуруҳининг сиёсий қаноти раҳбари армия ташкил этиш учун “Хамас” Фаластиндаги бошқа фракциялар билан бирлашишга тайёрлигини билдирди.

Сурияда фаолият юритаётган Холид Машъал Дамашқ шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида “Хамас”нинг уч мақсади борлигини айтди:
“Уч мақсадни амалга ошириш учун ғалабага эришишни режаладик., Биринчи мақсадимиз, ислоҳот ўтказиш. Яъни, фаластинликлар ҳаётини яхши томонга ўзгартириш. Иккинчи мақсадимиз, қаршиликни ҳимоя қилиш ва фаластинликларни қаршилик атрофида жипслаштириш. Учинчи мақсадимиз, Фаластин парламенти ва Фаластиндаги сиёсий идораларни қайта ташкил этиш. Шунингдек, қарор қабул қилувчи органларни ҳамкорлик асосида қайта тузишдан иборат”.
Машъалга кўра, “Хамас” Фаластин мухторияти ва Исроил ўртасида эришилган шартномаларга амал қилади.

Эрон ва Россия Эроннинг атом станцияси учун уранни бойитиш ишларига бошқа давлатлар ҳам жалб этилиши тўғрисида келишувга эришди.

Эрон Ташқи ишлар вазири Манучехр Муттақий ўз мамлакати учун уранни бойитишда Россияга қайси давлатлар ёрдам беришини айтмади. Маълумотларга кўра, Эрон делегацияси яқинда Хитойга сафар қилиб Эрон учун уранни бойитиш тўғрисидаги Россия томони киритган таклифини муҳокама қилган. Айни пайтда, делегация Эрон ядровий қурол яратиш мақсадида уранни бойитишга ҳаракат қилмаётганига Пекин расмийларини ишонтирган.

“Фатх” ва Фаластин полициясининг ўнлаб аъзолари Ғарбий Соҳил ва Ғазодаги Фаластин парламенти биноларини қисқа муддат эгаллаб олдилар.

Улар ҳавога қарата ўқ узиб “Фатх” партияси раҳбарлари истеъфосини талаб қилдилар. Норозилик акциясида қатнашган полиция ходимлари Фаластин мухторияти Ички ишлар вазирлиги сайловда ғалабага эришган жанггари “Хамас” гуруҳи ихтиёрига берилишига йўл қўймаслигига ваъда бердилар.
Айни пайтда, “Хамас”нинг юқори лавозимли раҳбари Исмоил Хония халқаро ҳамжамиятнинг “Хамас” қуролсизлантирилиши кераклиги тўғрисидаги чақириғини рад этди:
“Қуроллар ва қаршилик босқинчилик билан алоқадор масалалар. Босқинчилик давом этар экан, Фаластин халқи ўз-ўзини мудофаа қилиш ва қаршилик кўрсатиш ҳуқуқига эга ”.
Фаластинда ўтказилган сайловда “Хамас” ғолиб чиққанидан кейин Оқ Уй АҚШ томонидан фаластинликларга кўрсатилаётган ёрдам қисқартирилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби ёрдамчиси Вячеслав Хан шанба куни ўз лавозимидан истеъфога чиқди.

Бишкекда бўлиб ўтган матбуот конференциясида Хан: “Мен истеъфога чиқишни сўраб аллақачон ариза ёзганман. Мен ўз раҳбарим учун қурбон бўлишга тайёрман ” – деб баёнот берди.
Шу ҳафта бошида айрим депутатлар ва Бош вазир Феликс Қулов Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятини танқид қилган эди. Уларга кўра, орган ходимлари ҳозиргача коррупцияни жиловлашга ва айрим жиноий элементларнинг давлат ишларига таъсир кўрсатишига чек қўя олмаган.

Эрон шу ҳафта бошида Ахваз шаҳрида содир этилган портлашга Британия алоқадорлигини исботловчи далиллар Британияга топширилганини билдирди.

Эрон Ташқи ишлар вазири Манучехр Муттақий бу ҳақда қўшимча маълумот бермади. Аҳолисининг аксарияти араб бўлган нефтга бой Ахвазда содир бўлган портлаш оқибатида саккиз одам нобуд бўлган, қирқ олти одам яраланган эди. Маълумотларга кўра, портлашга алоқадорликда гумон қилинган ўн одам ҳибсга олинган.

Афғонистон жанубида Руминия, Канада ва Афғонистон кучларидан иборат ҳарбий автоколоннага ҳужум уюштирилди.

Портлаш оқибатида афғон полициясининг уч ходими ярадор бўлди. Полиция вакили Аҳмад Зиё Массудга кўра, халқаро кучлар гуманитар миссияни бажариб Қандаҳордан қайтаётган пайтда йўл четида бомба портлаган. Ҳужум учун масъулиятни толиблар ўз зиммасига олди. Бироқ Руминия мудофаа вазирлиги эълон қилган баёнотда ҳужумга учраган карвон таркибида Руминия ҳарбийлари бўлмагани билдирилган.

Ироқда насроний фаолларни гаровга олган жанггарилар қамоқхоналардаги барча ироқлик маҳбуслар қўйиб юборилишини талаб қилмоқда.

Араб тилидаги “Ал-Жазира” телевидениеси орқали кўрсатилган видеолавҳада жанггарилар ўз талаблари бажарилмаса, гаровдаги икки канадалик, бир нафар АҚШ ва бир британиялик, жами тўрт хорижлик фуқаро қатл этилиши тўғрисида огоҳлантирган. Маълумотларга кўра, Бош қароргоҳи АҚШнинг Чикаго шаҳрида жойлашган “Насроний тинчлик ўрнатувчилари” ташкилоти вакиллари ўтган йил 26 ноябрда қуролли гуруҳ томонидан ўғирланган.

Уч кун тинмай қор ёққани оқибатида Қирғизистон ҳукумати республиканинг айрим минтақаларида фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Қирғизистон расмийларига кўра, Қора Ғулжада рўй берган қор қўчкиси оқибатида тўрт одам нобуд бўлган. Пойтахт Бишкекни мамлакатнинг жанубий вилоятлари билан боғлайдиган йўллар қор кўчкиси оқибатида ёпилиб қолди.
Шунингдек, 28 январ куни Олой минтақасида Рихтер шкаласи бўйича беш балл куч билан ер силкиниши қайд этилди.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг Қамчиқ довонида қор кўчиши юз бергани оқибатида Фарғона водийсига транспорт қатнови тўхтаган.

Беларус президенти Александр Лукашенка яқинлашиб келаётган президентлик сайловида Россиянинг қўллаб-қувватлашисиз ғалаба қозонишини айтди.

Беларус телевидениеси орқали 27 январ куни қилган чиқишида президент Лукашенка сайловда мени Кремл қўллаб-қувватлаши тўғрисидаги гаплар мантиқсиз, деди. Беларусда 19 март куни ўтказиладиган президентлик сайловида қатнашадиган яна тўрт номзод рўйхатга олинган.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай ўз мамлакатига кўрсатиладиган ёрдам нодавлат ташкилотларига эмас, балки Афғонистон ҳукумати ихтиёрига берилиши кераклигини айтди.

“Financial Times” газетасига берган интервюсида Карзай ҳозирда Афғонистон ҳукумати хорижий ёрдамни тарқатиш имкониятига эга эканини билдирди. 31 январ куни Лондонда Афғонистонни қайта тиклашга бағишланган донор давлатлар анжумани бўлиб ўтади. Газетанинг маълум қилишича, президент Карзай анжуман қатнашчиларидан Афғонистонга тўрт миллиард доллар ҳажмида ёрдам кўрсатилишини сўрашни режалаган.

Грузия президентининг вакили шикастланган газ қувурини таъмирлаш ишлари тугаллангани ва Грузияга газ етказиб бериш қайта бошланишини айтди.

Россия билан чегарадош Мцхета-Мцианети минтақасидаги Грузия раҳбарининг вакили Василий Маглакелидзе 28 январдан 29 январга ўтар кечаси Грузияга газ етказиб бериш қайта бошланишини айтган. Ундан олдин Россиянинг Шимолий Осетия республикасидаги вакиллари қувурни таъмирлаш ишлари давом этаётгани ва газ узатиш қачон бошланиши маълум эмаслигини билдирган эди.

Ўзбекистон парламентининг Қуйи палатаси Россия билан имзоланган “Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида”ги шартномани бир овоздан тасдиқлади.

Мазкур шартнома икки давлат президентлари томонидан 2005 йил 14 ноябрда Москвада имзоланган эди. ИТАР ТАСС ахборот агентлиги хабарига кўра, шартномадан кўзланган мақсад, эҳтимолий ҳарбий агрессияга қарши биргаликда жавоб қайтаришдан иборат.

Исроил ҳукумати Фаластинда 25 январ куни ўтказилган сайловда ғалабага эришган жанггари Хамас гуруҳи билан музокара олиб борилмаслигини яна бир карра қайтарди.

Исроил Бош вазири Ариел Шароннинг юқори лавозимли маслаҳатчиси Раанан Гиссин Исроил халқаро миқёсда тан олинган террорчи гуруҳ билан музокара олиб бормаслигини билдирди:
“Исроил тан олинган ҳар қандай террорчи гуруҳ билан сўзлашув олиб бормайди. Хамас дунёнинг барча давлати томонидан террорчи гуруҳ сифатида тан олинган. Бу Фаластин мухторияти бажариш мажбуриятини ўз зиммасига олган Осло келишуви, тинчлик йўл ҳаритасига ҳам зиддир”.
Жума куни Хамаснинг юқори лавозимли раҳбари Маҳмуд Аз-Заҳар Хамас ўз позициясини ўзгартирмаслиги ва Исроил давлатини тан олмаслигини билдирди.
Айни пайтда, Исроил жанггари гуруҳлари қуролсизлантирилиши тўғрисида сайлов арафасида берилган ваъда бажарилиши юзасидан Фаластин мухториятига босим ўтказмоқда.

Икки нафар қуролли шахс қирғиз чегарачиларини ўққа тутиб Ўзбекистон ҳудудида яширинди.

Қирғизистон чегара хизмати маълумотига кўра, 26 январ куни қирғиз чегарачилари икки шахс Ўзбекистон томонидан чегарани бузиб Қирғизистон ҳудудига ўтишга уринаётганини пайқаган. Чегарачилар уларни ҳибсга олишга уринган пайтда, улар сарҳадчиларга қарата ўқ узган. Қирғизистон чегарачилари огоҳлантирувчи ўт очганидан сўнг улар Ўзбекистон ҳудудида яширинишга муваффақ бўлган.
Қирғизистон чегара хизматининг яна маълум қилишича, кейинроқ чегарачилар қурол олиб кетаётган олти шахсга дуч келган. Улар ҳам чегарачилар огоҳлантиришига бўйсунмай Ўзбекистон ҳудудига қочиб ўтган. Икки воқеада ҳам талафот кўрилмаган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG