Линклар

Шошилинч хабар
19 август 2019, Тошкент вақти: 00:43

Халқаро янгиликлар

Ироқдаги маҳбусларни қийнаганини тан олган ва харбий хизматдан четлаштирилган Британия армияси зобити бир йилга озодликдан маҳрум этилди.

Ҳарбий 2003 йили Британиянинг Ироқдаги ҳибсхонасида ироқлик Баха Мусани қийнагани натижасида уни ўлдириб қўйганини тан олган. Ироққа оид бошқа хабарда Британия шахзодаси Гаррининг Ироққа бориши айтилади. Бу ҳақда мамлакат армияси маъмуриятининг етакчиси Сэр Ричард Даннат маълум қилган. Британия қироличасининг меросхўри шахзода Чарльзнинг 22 яшар ўғли лейтенат Гарри танкчилар дивизиясига етакчилик қилади. Аввалроқ шахзода Гарри Ироққа борса¸ маҳаллий жанггарилар учун асосий нишонга айланиши мумкинлиги ҳақида турли гаплар пайдо бўлган эди. Айни пайтда АҚШ Давлат Департаменти эълон қилган ҳисоботда дунë бўйлаб террор ҳужумларидан нобуд бўлганлар сони 40 фоизга ортгани айтилади. Бу ўтган йилгига қараганда 20 минг нафар одамга кўп. Ҳисобот муаллифлари аксарият одамнинг Ироқдаги зўравонликлар қурбонига айланганини маълум қилади.

30 апрел куни Тошкент шаҳрининг Сирғали тумани жиноят ишлари судида мустақил журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Умида Ниëзова устидан суд бошланди.

У.Ниёзова қариндошларининг билдиришича, суд мажлиси расман ëпиқ, деб эълон қилинмаган бўлса-да, судланувчининг оила аъзолари суд залига зўрға қўйилган. 32 ёшли У.Ниëзова 22 январь куни Ўзбекистон транспорт прокуратураси томонидан ҳибсга олинган эди. У Жиноят кодексининг уч моддаси бўйича - чегарадан ноқонуний ўтиш, контрабанда, диний ва чет давлатлар ташкилотларининг молиявий ёрдамида жамият хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид қилувчи материалларни тайёрлаш ва тарқатишда айбланмоқда.

Жаҳон банки раҳбари Пол Вулфовиц ўз лавозимини тарк этмаслигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз¸ Вулфовиц ўз хизмат вазифасидан фойдаланиб, яқин танишини маоши йилига 200 минг долларлик ишга жойлаштириб қўйганликда айбланмоқда. Вулфовиц эса¸ дунëдаги қашшоқ мамлакатларнинг унинг ўз лавозимини тарк этишидан манфаатдор эмаслигини айтган. Айни пайтда Венесуэла президенти Хюго Чавез унинг мамлакати Жаҳон Банки ва Халқаро Валюта Фондининг сафидан расман чиқишини маълум қилган. Чавезга кўра¸ мазкур икки ташкилот кичик мамлакатларни эксплутация қилади. Чавез Венесуэла президенти этиб сайланганидан сўнг¸ унинг мамлакати Халқаро Валюта Фондидан олинган барча қарзларини тўлашга муваффақ бўлган эди.

Яқин Шарқда “Ҳамас” ҳаракати етакчиси Холид Машъал расмий Тел-Авивдан жанггарилар қўлида ушлаб турилган исроиллик аскар қўйиб юборилиши эвазига фаластинлик бир нечта раҳбарни озод этишни талаб қилди.

Унинг Фаластиндаги “Ал-Алам” нашрига айтишича, жумладан, “Ҳамас” Исроилдан “Фатҳ” ҳаракати раҳбари Марван Барҳутий озод этилишини талаб қилишни режаламоқда. Бироқ Исроил ҳукумати айни пайтда умрбод қамоқ жазосини ўтаётган М.Барҳутийни озодликка қўйиб юбормаслигини маълум қилди.

Исроил бош вазири Эҳуд Олмерт истеъфога чиқмаслигини айтди.

Душанба куни Исроилдаги махсус комиссия ўтган йили мамлакат армиясининг Ливанга қарши олиб борган жангги ҳақида эълон қилган ҳисоботида мамлакат бош вазири Эҳуд Олмертни танқид қилди. Ҳисобот муаллифлари бош вазир “Ҳизбаллоҳ” жангарилари Исроилнинг икки ҳарбийсини асирга олгандан кейин ҳаво, денгиз ва ердан туриб зарба бериш тўғрисида шошмашошарлик билан иш тутганини қайд этган. Э.Олмерт уруш даврида йўл қўйган хатоларини тўғрилашга сўз берди.

Европа Комиссияси раиси Жозе Мануэл Баррозо Европа Иттифоқи --АҚШ саммити доирасида Оқ уй раҳбари Жорж Буш билан иқлим ўзгариши мавзуси кўп муҳокама қилинганини айтди.

АҚШ президенти глобал иқлим ўзгариши инсониятга таҳдид солаëтган катта муаммо эканлиги ва бунинг олдини олиш учун анча ишлар қилиш кераклигини томонлар тан олганини айтган. Айни пайтда АҚШ раҳбари россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан Марказий Европада ракета ҳужумидан мудофаа тизими қуриш режаси ҳақидаги музокалар бошланганини маълум қилган. Оқ уй раҳбарига кўра¸ мазкур музокара ЕИга раислик қилаëтган Германия ҳукумати ташаббуси билан амалга оширилмоқда.

Бугун Куба халқи 1 май Халкаро бирдамлик кунини нишонлайди.

Мазкур тантаналарда Куба раҳбари Фидел Кастронинг иштирок этиш-этмаслиги номаълум. Пойтахт Гаванадаги Инқилоб майдонида махсус саҳна қурилган бўлиб¸ бордию Кастро байрам тантаналарини нишонлаш учун кўчага чиқса¸ ўша ердан туриб халқига мурожаат қилади. Кубанинг 80 ёшли дохийси Фидель Кастро соғлиги ёмонлашгани боис бир неча ой аввал мамлакатни бошқаришни укаси Раулга топширган эди. Душанба куни Венесуэла президенти Хюго Чавез Куба етакчиси Фидел Кастронинг яна ўз лавозимига қайтганини маълум қилган эди. Шу йил бошида Хюго Чавез Кубада бўлиб¸ Фидел Кастронинг ҳолидан хабар олган эди.

Туркия пойтахти Анқарада учрашган Афғонистон ва Покистон президентлари биргаликда терроризмга қарши курашиш тўғрисида келишиб олди.

Бу ҳақдаги баёнотда айтилишича, президентлар терроризм ва экстремизмнинг ҳар қандай кўринишига қарши биргаликда фаол кураш олиб боришга келишиб олган. Шунингдек, томонлар ўз ҳудудларида террор гуруҳларига бошпана бермаслик ва уларнинг маблағ билан таъминланиш йўлларини бартараф этиш тўғрисидаги битимга имзо чеккан.
“Минтақадаги тинчлик ва барқарорликни инобатга олган ҳолда иқтисодий ривожланишда ҳамкорлик қилиш истиқболларини муҳокама этдик. Учрашувларнинг хулосаси ўлароқ, Анқара декларацияси қабул қилинди. Бу учрашув Туркия ташаббуси билан Афғонистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлар яхшиланиши томон ташланган илгари қадамдир”, - деди музокараларга воситачилик қилган Туркия бош вазири Ражаб Тойип Эрдўғон.
Афғонистон ва Покистон раҳбарларининг бундан олдинги учрашуви 2006 йил сентябрь ойида бўлиб ўтган эди.

Тошкент шаҳрининг Сирғали тумани жиноят ишлари судида мустақил журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Умида Ниëзова устидан суд бошланди.

У.Ниёзова қариндошларининг билдиришича, суд мажлиси расман ëпиқ, деб эълон қилинмаган бўлса-да, судланувчининг оила аъзолари суд залига зўрға қўйилган. 32 ёшли У.Ниëзова 22 январь куни Ўзбекистон транспорт прокуратураси томонидан ҳибсга олинган эди. У Жиноят кодексининг уч моддаси бўйича - чегарадан ноқонуний ўтиш, контрабанда, диний ва чет давлатлар ташкилотларининг молиявий ёрдамида жамият хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид қилувчи материалларни тайёрлаш ва тарқатишда айбланмоқда.

Бангкокда жаҳоннинг таниқли олимлари ва ҳукумат расмийларининг иқлим ўзгаришига қарши кураш масалаларига бағишланган анжумани иш бошламоқда.

Бу анжуман БМТнинг иқлим ўзгаришига бағишланган икки ҳисоботи эълон қилингандан сўнг бўлиб ўтмоқда. БМТнинг февраль ойида эълон қилинган биринчи ҳисоботида жаҳон аҳолисининг қарийб 90 фоизи ер куррасидаги иқлим ўзгаришига сабабчи экани қайд этилган. Апрелдаги иккинчи ҳисоботда жаҳоннинг айрим ҳудудларида иқлим ўзгариши оқибатида қурғоқчилик, очарчилик ва денгиз сувлари сатҳи кўтарилиши тўғрисида огоҳлантирилган.

“Ҳамас” ҳаракати етакчиси Холид Машъал расмий Тел-Авивдан жангарилар қўлида ушлаб турилган исроиллик аскар қўйиб юборилиши эвазига фаластинлик бир нечта раҳбарни озод этишни талаб қилди.

Унинг Фаластиндаги “Ал-Алам” нашрига айтишича, жумладан, “Ҳамас” Исроилдан “Фатҳ” ҳаракати раҳбари Марван Барҳутий озод этилишини талаб қилишни режаламоқда. Бироқ Исроил ҳукумати айни пайтда умрбод қамоқ жазосини ўтаётган М.Барҳутийни озодликка қўйиб юбормаслигини маълум қилди.

Ироқда сўнгги 24 соат давомида 59 киши, жумладан, бир нечта жангари нобуд бўлди.

Зўравонлик оқибатида 88 киши жароҳатланди. АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари ҳам 4 аскари ҳалок бўлганини маълум қилди. Жорий ойда Ироқда қурбон бўлган америкалик ҳарбийлар сони юздан ошиб кетди. АҚШ ва Ироқ ҳарбийлари февраль ойида Бағдоддаги зўравонликларга барҳам бериш мақсадида хавфсизлик чораларини кучайтирган эди. Америкалик ҳарбийлар кўчаларга қўшимча кучлар сафарбар қилиниши аскарлар ҳаётини хавф остига қўйганини билдирмоқда.

АҚШ ва Афғонистон ҳарбийлари сўнгги икки кун мобайнида Ҳирот вилоятида толибларнинг юздан ортиқ жангарисини йўқ қилди.

Коалиция кучлари матбуот котиби Крис Белчернинг “Озодлик”ка айтишича, куни-кеча Шинданд туманидаги амалиётларда 87 жангари ўлдирилган.
“Толибон” жангарилари қочаётган пайтда уларга ҳаводан зарба берилди. Ҳарбий вертолёт ҳужуми оқибатида 26 жангари ўлдирилди. Душманнинг жами етти позицияси йўқ қилиниб, 14 соат мобайнида 87 жангари ўлдирилди”, - деди Крис Белчер.
Шиндандда мазкур амалиётлар чоғида тинч аҳоли вакиллари ўлдирилгани даъвоси билан мингга яқин киши норозилик намойиши ўтказди. Улар ҳарбийлардан барча амалиётларни тўхтатишни талаб қилди. Бироқ коалиция кучлари амалиётлар оқибатида тинч аҳоли вакиллари орасида талофатлар бўлмаганини таъкидламоқда. Шунингдек, НАТОнинг 2 мингга яқин аскари Ҳилманд вилоятидаги Сангин водийсида жангариларига қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар бошлаб юборди. Уларга афғонистонлик мингга яқин ҳарбий ҳам ёрдам бермоқда.

Таллин марказидаги Совет армияси аскарлари хотираси монументи кўчирилиши муносабати билан юзага келган вазиятни Эстония расмийлари билан муҳокама этиш учун россиялик бир гуруҳ депутат Таллинга келди.

Таллин расмийларининг ҳайкални кўчириш қарори кучли норозиликка сабаб бўлмоқда. Шу пайтгача рўй берган норозилик чиқишларида бир киши нобуд бўлди ва бир юз элликдан ортиқ одам тан жароҳати олди. Россия делегациясига раҳбарлик қилаётган Давлат Думаси аъзоси Николай Ковалёв Эстония ҳукуматини истеъфо беришга чақирди. Таллинда ўтказилган матбуот анжуманида хотира монументи ёнида кўмилган 12 совет аскарининг тобути ковлаб олингани маълум қилинди. Айни пайтда Москва ва Киевда Эстония элчихоналари биноси олдида норозилик намойишлари давом этмоқда.

Исроилдаги махсус комиссия ўтган йили мамлакат армиясининг Ливанга қарши олиб борган жангги ҳақида эълон қилган ҳисоботида мамлакат бош вазири Эҳуд Олмертни танқид қилди.

Ҳисобот муаллифлари бош вазир “Ҳизбаллоҳ” жангарилари Исроилнинг икки ҳарбийсини асирга олгандан кейин ҳаво, денгиз ва ердан туриб зарба бериш тўғрисида шошмашошарлик билан иш тутганини қайд этган. Э.Олмерт уруш даврида йўл қўйган хатоларини тўғрилашга сўз берди.

Икки кунлик ташриф билан АҚШда бўлиб турган Украина ташқи ишлар вазири Арсений Ятсенюк Вашингтонда Карнеги жамғармаси анжуманида қилган чиқиши чоғида мамлакат бошқарувидаги бўлинишга қарамай, НАТОга аъзо бўлиш Украина сиёсатининг устивор йўналиши эканини таъкидлади.

Украина президенти Виктор Юшченко тарафдори бўлган А.Ятсенюк АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс, сенатор Ричард Лугар ва Америкадаги Украина диаспораси вакиллари билан учрашади. Хабарларга кўра, унинг АҚШ расмийлари билан учрашуви чоғида Украинадаги сиёсий вазият муҳокама этилади.

Украина парламенти депутатлари мамлакатда муддатдан аввал парламент сайлови билан биргаликда президент сайлови ўтказилиши тўғрисида резолюция қабул қилди.

Ҳужжатда сайловлар 9 декабргача ўтказилиши шартлиги таъкидланган. Апрель бошида Украина президенти парламентни тарқатиб юбориш ва муддатдан аввал сайлов ўтказиш тўғрисидаги фармонга имзо чеккан эди. Бироқ ҳукуматни бошқараётган коалиция бу фармонни рад этган. Айни пайтда Украина Конституциявий суди президентнинг парламентни тарқатиб юбориш тўғрисидаги қарорининг қонунийлигини текширмоқда.

Буюк Британия суди беш шахсни қўпорувчилик ҳаракатини режалаштиришда айблаб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Суднинг фикрича, Буюк Британиянинг асли покистонлик бўлган бу фуқаролари мамлакатдаги савдо марказлари, тунги клубларда портлашлар амалга оширишни режалаштирган.


* * * * * * * * * *



БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Луиз Арбур Қозоғистон ҳукуматини мамлакатдаги матбуот эркинлигини ривожлантиришга чақирди.

Остонада Қозоғистон президенти ҳузуридаги инсон ҳуқуқлари комиссияси раиси билан учрашган Луиз Арбур мамлакатда уйдирма тарқатганлик учун жавобгарликни кўзда тутувчи қонун қозоғистонлик журналистларни назорат остида ушлаб туриш қуроли сифати ишлатилаётганини қайд этди.
“Мен бу масалада ижобий ўзгаришлар, жумладан, матбуот эркинлиги, айниқса, уйдирма тарқатганликда айбланган журналистлар ҳолати бўйича ислоҳотлар амалга оширилишини истайман”, - деди Луиз Арбур.

Эрон раҳбарияти Ироқдаги вазиятни барқарорлаштириш борасида Мисрда ўтказиладиган халқаро анжуманда иштирок этишини маълум қилган.

Мазкур анжуманнинг 3-4 май кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Муҳаммад Али Хусайнининг билдиришича¸ Эрон делегациясига мамлакат дипломатияси раҳбари Манучеҳр Муттақий раҳбарлик қилади.

Саудия подшоҳи Абдулла ва Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос якшанба куни Эр-Риëдда учрашди.

Икки раҳбар Исроил-Фаластин муносабатларининг кескинлашиб бораëтганини муҳокама қилди. Учрашув чоғида Маҳмуд Аббос Саудия подшоҳи Абдуллага Ғазо соҳилидаги вазият ëмонлашиб бораëтганини маълум қилди. Исроил давлати билан расман алоқалар қилмаса-да¸ яқинда Саудия Арабистони ҳукумати Қуддуснинг араб дунëси билан муносабатларни яхшилаш чақириғи билан чиққан эди.

Бугун Туркия пойтахти Анқарада Афғонистон ва Покистон президентлари икки давлат ўртасида муносабатларни муҳокама қилади.

Афғонистон раҳбари Ҳамид Карзай мамлакат ҳудудидаги жанггариларга қарши етарли курашмаëтгани ва уларни Афғонистон ҳудудига кесиб ўтишида тўсиқлик қилмаëтганликда Исломобод расмийларини айблаб келади. Парвез Мушарраф эса¸ бундай иддаоларни рад этиб¸ Покистоннинг Афғонистон билан чегара ҳудудларига тўқсон мингга яқин ҳарбий жалб этилганини маълум қилган. Туркия бош вазири Ражаб Тойип Эрдўған музокаларда воситачилик қилади. Ҳамид Карзай ва Парвез Мушарраф сўнгги марта¸ 2006 йилнинг сентябрида Вашингтонда учрашган эди.

“Амнести Интернэшнл” инсон ҳуқуқлари ташкилоти Хитой ҳукуматини мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари талабларига риоя қилмаëтганликда айбламоқда.

Хитойдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятга бағишланган ҳисоботида унинг муаллифлари Пекинни келаси йили Олимпия ўйинларини ўтказиш баҳонасида ўзининг халқаро обрўсини яхшилашга уринаëтганини айтади. Шу билан бирга¸ “Амнести Интернэшнл” Хитой расмийларининг матбуот эркинлиги тўғрисидаги қабул қилган қарорини олқишлади.

Бугун Исроилдаги махсус комиссия ўтган йили мамлакат армиясининг Ливанга қарши олиб борган жангги ҳақида ўз ҳисоботини эълон қилади.

Исроил оммавий ахборот воситаларига кўра¸ мазкур ҳисобот муаллифлари бош вазир Эҳуд Олмертнинг¸ “Ҳизбуллоҳ” жанггариларининг Исроил армиясининг икки нафар ҳарбийсини асирга олганидан кейин¸ ҳаво¸ денгиз ва ердан туриб ҳарбий амалиëтлар олиб бориш тўғрисида шошмашоралик билан иш тутганини қоралаган.

Ироқдаги АҚШ қўшинлари қўмондонлигига кўра¸ мамлакат бўйлаб амалга оширилган ҳарбий амалиëтлар чоғида 72 жанггари ҳибсга олинган.

Шунингдек¸ амалиëт давомида бир қанча портловчи моддалар ҳам мусодара этилган. Ҳарбийларнинг баëнотида айтилишича¸ амалиëтлар Бағдоднинг Ал- Анбар ва Салоҳиддин мавзеларида олиб борилган. Жанггариларнинг 36 нафари Самара шаҳрида қўлга олинган бўлиб¸ “Ал-Қайда”га алоқадорлиги гумон қилинмоқда. Ироққа оид бошқа хабарда якшанба куни Ироқ шимолидаги Басра шаҳрида ичига портловчи мослама ўрнатилган машинанинг портлатилиши оқибатида беш нафар одам ҳалок бўлган¸ ўн нафар одам яраланган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG