Афғонитсон Президенти Ҳамид Карзай АҚШга сафар қилмоқда
Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай.
Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай тўрт кунлик сафар билан АҚШга ташриф буюрди. Кобул раҳбари бугун АҚШ Конгрессида бир қатор сенаторлар билан учрашади, шунингдек АҚШ Марказий разведка бошқармасини ҳам зиёрат қилади.
Вашингтонда жума куни АҚШ Президенти Барак Обама билан бўладиган учрашувда Ҳамид Карзай Афғонистонда хавфсизликни таъминлаш бўйича икки томонлама келишувни мухокама қилади.
Лекин, Оқ уй расмийларига кўра, шу куни Обама Афғонистонда 2014 йилдан кейин қанча АҚШ қўшини қолишини эълон қилмайди.
2014 йилда Афғонистондаги жанговор ҳаракатларнинг расман тугатилиб, халқаро кучларнинг мамлакатдан олиб чиқилиши кутилмоқда. Америка ва НАТО нинг қанча ҳарбийлари Афғонистонда қолиши борасида ҳали бир тўхтамга келингани йўқ.
Уго Чавеснинг қасамёд маросими бошқа кунга қолдирилди
Венесуэла Президенти Уго Чавес касаллиги боис унинг 10 январга белгиланган қасамёд маросими бошқа кунга қолдирилган. Бу ҳақда мамлакат парламенти раиси Диосдадо Кабелло маълум қилди.
Кабелло сешанба куни депутатларга вице президент Николос Мадуродан олинган мактубни ўқиб берди.
Мадуро ўз мактубида Чавесни саратон касалидан даволаётган кубалик шифокорлар даволаш жараёни 10 январда якунланмаслигини билдирганини маълум қилган.
Чавес ўтган ойда Кубада навбатдаги жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Николос Мадуро саратон касаллиги билан олишаётган Венесуэла Президенти Уго Чавес 10 январга мўлжалланган қасамёд маросимида қатнаша олмаса ҳам президентлик мақомини сақлаб қолиши ҳақда айтилган эди.
Жерар Депардьега Тюмендаги театрдан иш таклиф этилди
Россия фуқаролигини олган француз актёри Жерар Депардьега Тюмендаги драматик театрдан иш таклиф этилди.
Тюмен драма театри директори Сергей Осинцев бу ҳақда "Вконтакте" ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Осинцевга кўра, театр раҳбарияти Депардьега 16 минг рубл ойлик маоши таклиф этган. Ўтган ҳафта француз актёри Россия паспортини Сочи шаҳрида президент Владимир Путиннинг қўлидан қабул қилиб олган эди.
63 ёшли актёр Францияда катта даромадли фуқаролар учун киритилаётган баланд солиқларга норозилик тарзида француз фуқаролигидан воз кечиш ниятида эканини эълон қилганди.
Ани Матисснинг 1987 йилда Стокҳолмдаги замонавий санъат музейидан ўғирланган “Боғ” картинаси Буюк Британиядан топилди.
Картина изини британиялик галерист Чарлз Робертс топди. Унга полшалик коллекционер мазкур картинани сотиб олишни таклиф қилган. Маълум бўлишича, полшалик сотувчи “Боғ” асарини 1990 йилда сотиб олган ва унинг ўғирланганини билмаган.
Матисснинг тахминан бир миллион долларга баҳоланган асари Швеция музейига қайтарилиши режаланмоқда.
Туркия жануби-шарқида турк ҳарбийлари билан отишма чоғида 12 нафар курд исёнчиси отиб ўлдирилди.
Турк матбуотининг хабар беришича, курд исёнчилари Ироқ чегараси яқинидаги ҳарбий постга ҳужум қилишга ҳаракатланишган. Турк ҳарбийлари орасида йўқотишлар бўлгани ҳақида маълумот йўқ.
Тўқнашув турк расмийлари мамлакатда тақиқланган Курд ишчи партияси раҳбари Абдулла Ўджалон билан музокаралар олиб бораётган пайтда содир этилди. Ўджалон туркиядаги қамоқхоналардан бирида сақланмоқда. Музокаралардан мақсад 28 йилдан бери турк ҳукумати ва курд айрмачилари ўртасида давом этаётган низони тўхтатишдан иборат.
Туркия, АҚШ ва Европа иттифоқи Курд ишчилар партиясини террорчи ташкилот деб ҳисоблайди.
АҚШ президенти Барак Обама Афғонистон раҳбари Ҳамид Карзай билан учрашуви чоғида 2014 йилдан сўнг Афғонистонда қоладиган америкалик ҳарбийлари сони юзасидан қандай қарорга келганини очиқламайди.
Бу ҳақда сешанба куни Оқ уйнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Бен Рордс маълум қилди. Унинг айтишича, Обама 2014 йилдан сўнг Афғонистонда қолиши мумкин бўлган АҚШ ҳарбийлари сони борасида келаси “бир неча ой ичида қарор қабул қилиши кутилмоқда”. Оқ уй Афғонистонда америкалик ҳарбийларини қолдирмаслик масаласини ҳам ўрганаётир.
Ҳамид Карзайнинг Вашингтонга тўрт кунлик сафари 8 январ куни бошланди. Обама ва Карзай учрашуви жума кунига режалаштирилган. Карзай АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва мудофаа вазири Леон Панетта билан ҳам учрашади.
БМТ расмийларининг айтишича, Сурия ҳукумати уруш зонасида ёрдам тарқатишни тақиқлагини оқибатида бир миллион суриялик озиқ-овқат ёрдамини ололмаяпти.
БМТнинг Озиқ-овқат дастури матбуот котиби Элизабет Бирс ўз ташкилоти ҳар ойда Суриянинг бир ярим миллион аҳолисига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бераётганини маълум қилди. Сурияда икки ярим миллион одам озиқ-овқатга муҳтож бўлиб қолмоқда, дея қўшимча қилди у.
БМТ Сурия ҳукумати фақат бир нечта ташкилотнинг фаолият юритишига рухсат бергани учун сурияликларга ёрдам ҳажмини кўпайтира олмаётганини маълум қилди.
БМТ ҳисоб-китобларига кўра, Сурияда 21 ойдан бери давом этаётган урушда 60 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.
Ўтган ойда суриялик қочқинлар сони 600 минг кишига етган.
Хабарларга кўра, воқеа рўй берган пайтда полицяичилар Депардье танасида алкогол миқдори рухсат этилганидан уч баробардан кўпроқ бўлганини аниқлаган.
Адвокатига кўра, судга кела олмагани учун энди Депардьенинг иши жиноят ишлари бўйича судда кўрилади.
Жерар Депардье Франция ҳукуматининг йиллик даромади бир миллион евродан кўп бўлган фуқароларга 75 фоизлик солиқ жорий қилиш режаси сабабли Франция фуқаролигидан воз кечиб, ўтган ҳафта Россия фуқаролигини олган.
6 январ куни Сочи шаҳрида Россия паспортини Депарьдега президент Владимир Путиннинг ўзи шахсан топширди.
Душанба куни Жерар Депардье Швейцарияда футболчиларига мукофотлар топшириш тадбирида қатнашди.
Афғонистондаги НАТО қўшинлари сафида хизмат қилаётган британиялик ҳарбий афғонистонлик аскар томонидан отиб ўлдирилди.
Афғонистондаги Халқаро кучлар матбуот котиби Мартин Кригтонга кўра, британиялик аскар душанба куни Ҳилманд вилоятидаги Наҳри-Сараж базасида Афғонистон армияси кийимидаги шахс томонидан отиб ўлдирилган.
Воқеада ҳужум қилган шахсни Британия аскарлари отиб ўлдирган.
Ҳужум учун масъулиятни Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди.
Бу воқеа Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай жума куни Вашингтонда АҚШ Президенти Барак Обама билан учрашувидан олдин рўй берди.
Афғонистондаги АҚШ ва НАТО қўшинларининг катта қисми 2014 йилнинг охирига қадар олиб чиқилиши режалаштирилган.
Обама ва Карзай ўртасидаги сўзлашувда Афғонистон кучларини тайёргарликдан ўтказиш ва хавфсизликни таъминлаш учун халқаро қўшинларнинг қанчасини қолдириш асосий масала бўлиши кутилмоқда.
Сешанба кунги судда Баймағанбетов пора олганликда айбдор деб топилган. Суд ҳакамлари Баймағамбетовга тегишли мулкларни мусодара қилиш ҳақида ҳам ҳукм чиқарган.
54 ёшдаги Серик Баймағанбетов ўтган йил феврал ойида лавозимидан истеъфога чиқиши билан ҳибсга олинган.
Баймағанбетов бир кишини Божхона хизматига ишга қабул қилиш учун 80 минг доллар пора олганликда айбланган. Унинг иши бўйича суд ўтган йил сентябрида бошланган эди.
Баймағанбетов қонунга зид иш қилмаганини айтган ва ўзига қўйилган айбловни инкор қилган.
Серик Баймағанбетов 2011 йилда Божхона қўмитаси раиси этиб тайинланишидан олдин Қозоғистон Ички ишлар вазири бўлиб ишлаган.
Эрик Шмидт ва Билл Ричардсон Шимолий Кореяга боришди
Google ширкати ижрочи директори Эрик Шмидт Шимолий Кореяда.
Google ширкати ижрочи директори Эрик Шмидт ва Ню Мексико штати собиқ губернатори Билл Ричардсон танқидларга қарамай Шимолий Кореяга ташриф буюришди.
Ричардсон АҚШ ҳукумати норозилигига сабаб бўлган ушбу ташриф мақсади гуманитар ёрдам кўрсатиш ҳамда ўтган йили қамоққа олинган америкалик Кеннет Бэйни озод этишга чақириш эканини айтган.
Интернет эркинлиги тарафдори Эрик Шмидт эса Интернетни қаттиқ назоратга олган Шимолий Кореяга сафари тафсилотларини очиқламаган.
АҚШ ҳукумати икки америкалик Шимолий Кореяга сафар қилиш учун “мутлоқ ноқулай пайт” танлаганини билдирган.
Шимолий Корея декабр ойида халқаро санкцияларга қарамай, баллистик ракета синовини амалга оширган эди.
Ҳиндистонда зўрлашда айбланганлар суд олдида ҳозир бўлди
Ҳиндистонда 23 яшар талаба қизни оммавий зўрлаганлик ва ўлдирганликда гумонланаётган беш эркак душанба куни илк бор суд олдида ҳозир бўлди.
Одамларга тўла суд залида юз берган жанжалдан сўнг судя ишни ёпиқ эшиклар ортида кўриб чиқишга қарор қилди.
Полиция ҳибсга олинган беш эркакни бир қанча жиноятда, жумладан, одам ўғирлаш, зўрлаш, қотиллик ва бошқа жиноятларда айблаган.
Оммавий зўрлашда иштирок этгани гумон қилинаётган яна бир йигит 18га кирмагани боис уни алоҳида, вояга етмаганлар ишлари бўйича маҳкамада суд қилиниши айтилмоқда.
16 декабр куни рўй берган воқеада, Ню Деҳлида автобусда кетаётган талаба қиз ва унинг ёнидаги йигит ҳужумга учраган эди. 23 ёшли талаба ҳужум оқибатида олган жиддий жароҳатлардан икки ҳафта ўтиб, Сингапурдаги касалхонада вафот этган эди.
Бу ходиса Ҳиндистон ҳукуматига қарши оммавий норозиликларни келтириб чиқарди.
Ҳибсга олинганлар Ҳиндистондаги олий жазо – ўлим жазосига ҳукм этилишлари мумкин.
Мазкур нуфузли унвонга Лионел Месси билан бирга унинг жамоадоши Андрес Инеста ҳамда Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдулар номзодлик қилишганди.
Эслатамиз, Лионел Месси 2012 йилда жами 91 гол уриб, бир тақвим йилида киритилган голлар сони бўйича дунё рекордини янгилаган эди.
Обама Пентагон ва МРБ раҳбарлари номзодларини эълон қилди
Чапдан ўнгга: Чак Ҳейгел, Барак Обама ва Жон Бреннан.
АҚШ президенти Барак Обама республикачи собиқ сенатор Чак Ҳейгелни Мудофаа вазири лавозимига, аксилтерроризм бўйича президент маслаҳатчиси Жон Бреннанни Марказий Разведка Бошқармаси раҳбари лавозимига номзод этиб кўрсатди.
Ветнам уруши ветерани бўлган 66 яшар Ҳейгел Исроилни танқид қилгани ва Эрон билан мулоқот ўрнатиш уринишини қўллаб-қувватлагани билан танилган.
25 йил давомида разведкада ишлаган Бреннан эса 2011 йилда Ал Қоида гуруҳи раҳбари Усома Бин Ладинни йўқ қилиш учун уюштирилган ҳарбий амалиётнинг асосий ташкилотчиларидан биридир.
Душанба куни эълон қилинган номзодлар энди Сенат тарафидан маъқулланиши керак.
2020 йилда бўладиган Ёзги Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилиш учун Истанбул, Мадрид ва Токио шаҳарлари душанба куни Халқаро Олимпия Қўмитасига ариза топширди.
Юзлаб саҳифадан иборат ҳужжатларда мусобақалар қаерда ўтказилиши, бюджет, хавфсизлик, меҳмонхоналар ва бошқа жиҳатлар ҳақида батафсил маълумот берилган.
Халқаро Олимпия Қўмитасининг махсус комиссияси шароитни ўрганиш учун март ойида даъвогар учта шаҳарга сафар қилади.
Қароргоҳи Швейцариянинг Лозанна шаҳрида жойлашган Халқаро Олимпия қўмитаси 2020 йилги Олимпиадага қайси шаҳар мезбон бўлишини жорий йил 7 сентябр куни Буэнос Айрес шаҳрида яширин овоз бериш орқали аниқлайди.
Охирги Ёзги Олимпиада ўйинлари 2012 йилда Лондон шаҳрида ўтказилди.
2016 йилги Олимпиада Рио де Жанейро шаҳрида бўлиб ўтади.
Обама Республикачини АҚШ Мудофаа вазири лавозимига номзод қилиб кўрсатмоқчи
Республикачи собиқ сенатор Чак Хагел.
АҚШ Президенти Барак Обама Республикачи собиқ сенатор Чак Ҳэйгелни Мудофаа вазири лавозмига номзод этиб кўрсатиши кутилмоқда.
Юқори лавозимли расмийларга таяниб, ахборот агентликларининг хабар қилишича, Обама Ҳэйгел номзоди ҳақида бир қарорга келган ва уни душанба куни эълон қилади.
Бироқ Оқ Уй душанба кунига Обаманинг расмий учрашувлар белгиланмаганини маълум қилди.
АҚШ Мудофаа вазири Леон Панетта Барак Обама 20 январ куни иккинчи президентлик муддатини бошлаганидан кейин истеъфога чиқишини айтган.
Вьетнам уруши ветерани бўлган 66 яшар Ҳэйгел Исроилни танқид қилгани ва Эрон билан мулоқот ўрнатиш уринишини қўллаб-қувватлагани билан танилган.
Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай уч кунлик расмий сафар билан Вашингтонга жўнаб кетди.
Карзайнинг АҚШ Президенти Барак Обама ва юқори лавозимли расмийлар билан учрашиши режаланган.
Музокаралар чоғида хавфсизлик, иқтисодий ва сиёсий масалалар, Афғонистон хавфсизлик кучларини зарурий жиҳозлар билан таъминлаш ва мустаҳкамлаш, тинчлик жараёни, Афғонистон ва АҚШ ўртасида икки томонлама хавфсизлик шартномаси бўйича музокаралар каби масалаларнинг муҳокама этилиши кутилмоқда.
Афғонистондаги АҚШ ва НАТО қўшинларининг катта қисми 2014 йилнинг охирига қадар олиб чиқилиши режалаштирилнган.
Ҳозирда АҚШ ва Афғонистон президентлари ҳал қилиши керак бўлган асосий Афғонистонда маҳаллий хавфсизлик кучларини тайёргарликдан ўтказиш ва хавфсизликни таъминлаш учун халқаро қўшинларнинг қанчасини қолдириш масаласи экани айтилмоқда.
Башар ал-Ассад нутқи дунё сиёсатчилари танқидига учради
Сурия президенти Башар ал-Ассад.
Дунёдаги кўплаб сиёсатчилар Сурия президенти Башар ал-Ассаднинг якшанба куни сўзлаган нутқини танқид қилмоқда.
Кеча Дамашқда сўзлаган ал-Ассад Суриядаги зиддиятни тинч йўл билан бартараф қилишга оид янги режани таклиф қилган, айни пайтда у ўз мухолифларини «Ғарбнинг қўғирчоқлари», деб атаганди.
Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмет Довудўғли Башар ал-Ассад аввал ҳам бир неча бор берган «қуруқ ваъдалар»ни такрорлашдан нарига ўтмади, деган фикрда.
Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича олий вакили Кэтрин Эштон Европа Иттифоқи Сурияда ҳокимият топширилиши учун ал-Ассад истеъфосини талаб қилишда давом этишини билдирди. Британия ташқи ишлар вазири Вилям Ҳейг эса ал-Ассад ташаббусини «иккиюзламачилик», дея баҳолади.
Башар ал-Ассад кеча ирод этган нутқида Сурия элини миллий яраш анжуманини ўтказиш ва янги конституция лойиҳасини ишлаб чиқишга чақирганди. У мамлакатдаги зиддиятни бартараф қилиш учун ўзи «Ал-Қоида террорчилари» деб атаган исёнчиларнинг ташқаридан туриб молиялаштирилишига чек қўйиш лозимлигини билдирди.
Суриялик мухолифатчилар президент томонидан таклиф қилинган режа мамлакатни бўҳрондан чиқиш бўйича сўнгги имкониятдан ҳам маҳрум қилажагини билдирдилар.
Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос Ғарбий соҳил ҳукуматига Фаластин маъмурияти номини расман Фаластин давлати деб ўзгартириш ҳақида буйруқ берди.
Унга кўра, янги ном барча почта маркалари, муҳрлар ва расмий бланкларда акс этиши лозим.
Бу чора, Аббос баёнотида таъкидланишича, Исроил Ғарбий соҳил ҳудудининг катта қисмини ҳали ҳам назорат қилиб турган бир шароитда «чинакам мустақиллик» йўлида қўйилган яна бир қадам бўлиши керак.
Ўтган йилнинг ноябр ойида БМТ Бош Ассамблеяси Аббоснинг Фаластинни мазкур халқаро ташкилотдаги мақомини «кузатувчи давлат» мақомига кўтаришга оид аризасини маъқуллаганди.
Мисрда якшанба куни мамлакат ҳукуматининг бир неча янги вазири қасамёдга келтирилди. Ҳукуматдаги бу каби ўзгаришлар бўлажаги ҳақида президент Муҳаммад Мурсий 26 декабр куни маълум қилганди.
Ўшанда Мурсий Вазирлар маҳкамасидаги ўрин алмаштиришлар ҳукумат таркибини мамлакат олдида турган иқтисодий муаммоларга мувофиқ ҳолга келтириш зарурати билан боғлиқлигини айтганди.
Декабр ойида мамлакат ичидаги вазият таранглашгани туфайли Қоҳира Халқаро Валюта жамғармаси билан Мисрга 4 миллиард 800 миллион доллар миқдорида қарз бериш бўйича музокараларни тўхтатиб қўйишга мажбур бўлганди. Бу музокаралар яқин орада қайта бошланиши кутилмоқда.
Миср ҳукуматида ҳаммаси бўлиб 10 нафар вазир алмашди, уларнинг аксарияти фаолияти у ёки бу тарзда иқтисодиёт билан кишилардир. Хусусан, Молия вазирлигини эндиликда Ислом банкинги соҳасида мутахассис деб ҳисобланган Ал-Мурсий ал-Сайёд Ҳегозий бошқаради. Айни пайтда Мисрда бош вазир ўзгаргани йўқ – бу лавозимни ҳали ҳам Ҳишом Қандил эгаллаб турибди.
Депардье Мордовия Маданият вазири лавозимини қабул қилмади
Россия фуқаролигини олган француз актёри Жерар Депардьега Мордовия раҳбарлари Республика маданият вазири лавозимини таклиф қилди.
“Госфильмофонд” раҳбари Николай Бородачёвнинг Озодликка айтишича, Депардье “дунё маданият вазири” эканини айтиб, Мордова Маданият вазири лавозимидан воз кечган.
6 январ куни Сочи шаҳрида шахсан президент Владимир Путиндан Россия паспортини қабул қилиб олган Жерар Депардье шу куни Мордовия пойтахти Саранскка борди.
Депардье шаҳарни томоша қилди. Унга яшаш рухсатномаси билан бирга янги уйнинг калити топширилди.
64 ёшдаги Депардье Франция ҳукуматининг йиллик даромади бир миллион евродан кўп бўлган фуқароларга 75 фоизлик солиқ жорий қилиш режаси сабабли Франция фуқаролигидан воз кечган эди.