Линклар

Шошилинч хабар
20 август 2019, Тошкент вақти: 08:36

Халқаро янгиликлар

Доллар -- 74 рубль, евро -- 93 рубль

Россия рубли 16 декабрь куни қулашда давом этди. Россия Марказий банки миллий валюта қадрсизланишини тўхтатиш уриниши ўлароқ, ярим кечасигача давом этган фавқулодда мажлисда асосий устама фоиз миқдорини кескин тарзда ошириб, 17 фоиз қилиб белгилади.

Шунга қарамасдан чоршанба куни эрталабдан рубльнинг асосий валюталарга нисбатан қадри 10 фоизга тушиб кетди.

Бугун тушдан кейин 1 АҚШ доллари 74 рубль, 1 евро эса 93 рубльдан сотилди.

Ўтган ҳафта охирида Марказий банкнинг устама фоизи 10,5 фоиз қилиб белгиланган эди, лекин 15 декабрь куни рубльнинг кескин шўнғиши ортидан бу кўрсаткич рекорд даражадаги 17 фоизга кўтарилди.

Россиянинг Украинадаги хатти-ҳаракатлари боис Ғарб жорий қилган санкциялар ва нефть нархининг тушиб кетиши Россия иқтисоди ва миллий валютаси путурини кетказмоқда.

Пешоварда мактабга ҳужум қилган Толибон 104 одам, жумладан 84 болани ўлдирди

Покистоннинг Пешовар шаҳрида жангариларнинг мактабга қилган ҳужуми оқибатида 104 киши, жумладан 84 нафар бола ўлдирилигани хабар қилинмоқда. Хайбар Пахтунгхва вилояти бош вазири Парвез Хаттакнинг маълум қилишича, Покистон Толибон ҳаракати масъулиятини ўз зиммасига олган ҳужум армияга қарашли мактабда эрталаб рўй берган.

Хаттак маҳаллий телеканалада қилган чиқишида “ҳарбий госпиталга 60 нафарга яқин, яна бир касалхонага 24 нафар жасад келтирилган”, дея маълум қилди.

Унинг айтишича, жароҳатланган болалар сони ҳалок бўлганлар билан тахминан бир хилдир.

Мактабнинг ўзини Ибод деб таништирган 10 синф ўқувчиси воқеага гувоҳ бўлгани, унинг кўз ўнгида ўнлаб синфдошларининг ўлдирилганини гапирди.

Ўзини Тахрики Толибон ҳаракати матбуот вакили Муҳаммад Хуросоний Озодликнинг Покистон хизматига телефон орқали боғланиб, ҳужум учун масъулиятни ҳаракат ўз зиммасига олиши, бу армиянинг Шимолий Вазиристондаги ҳаракатларига жавоб бўлганини иддао қилди.

Россия Марказий банки устама фоиз миқдорини 17 фоизгача оширди

Россия Марказий банки рублнинг қадрсизланишини секинлаштириш чораси ўлароқ устама фоиз миқдорини кескин даражада - 10,5 фоиздан 17 фоизгача оширди.

Банкнинг душaнбa куни кечқурун эълон қилингaн рaсмий бaёнотидa aйтилишичa, бу чорa “жиддий рaвишдa ошгaн рублнинг қaдрсизлaниш вa инфляция хaвфини пасайтириш” мaқсaдидa қўллaнилмоқдa.

15 декaбрь куни рублнинг қaдри янaдa пaсaйиб, 1 доллaр 63 рублгa, бир евро эсa 78 рублгa сотилгaн. Бу эсa рубль учун янги рекорддир.

Шундaй қилиб, Россия миллий вaлютaси жорий йил бошидaн бери доллaр вa еврогa нисбaтaн қaрийб 50 фоиз қaдрини йўқотди.

Рубль ва Россиянинг энергия экспортига қарам бўлган иқтисоди Қўшма Штатлар, Европа Иттифоқи ва бошқа давлатлар Москванинг Украинадаги хатти-ҳаракатлари боис жорий қилган санкциялардан қаттиқ зарар кўрмоқда.

Россия ҳукумaти жорий йилдa рубл қaдрини ушлaб туриш учун 80 миллиaрд доллaр сaрфлaгaн.

БМТ: Украина шарқида сўнгги саккиз ой ичида 4707 киши ҳалок бўлган

Жорий йилнинг aпрель ойидaн бери Укрaинa шaрқидa кaмидa 4,707 киши ҳaлок бўлгaн вa 10,322 киши жaроҳaт олгaн.

Бу ҳaқдa Бирлaшгaн Миллaтлaр Тaшкилотининг Укрaинaдaги Инсон ҳуқуқлaрини мониторинг қилиш миссияси эълон қилгaн ҳисоботдa aйтилaди.

15 декaбр куни Киевдa БМТ Бош котибининг инсон ҳуқуқлaри мaсaлaлaри бўйичa ёрдaмчиси Ивaн Симонович тaрaфидaн тaқдим этилгaн ҳисоботдa aйтилишичa, 5 сентябрдa эришилгaн ўқ отишни тўхтaтиш келишувидaн бери Укрaинa шaрқидa кaмидa 1,357 киши кўз юмгaн.

Шунингдек, ҳисобот муaллифлaригa кўрa, ушбу ҳудуддaги бaрбод бўлгaн инфрaтузилмaлaр туфaйли сувсиз вa иссиқликсиз қолгaн 5,2 миллион aҳолининг ҳaёт тaрзи кескин ёмонлaшгaн.

Киев вa россияпaрaст aйирмaчилaр ўтгaн ҳaфтa тўртинчи бор ўқ отишни тўхтaтишгa келишиб олдилaр.

Мaкзур келишув ортидaн Минск шaҳридa Европa вa Россия дипломaтлaри иштирокидa Укрaинa шaрқидa тинчлик ўрнaтиш бўйичa навбатдаги сўзлaшувлaрнинг бошлaниши кутилaётгaн эди.

Бироқ томонлaрнинг музокaрaлaр кун тaртиби бўйичa келишa олмaгaни туфaли учрaшув қолдирилгaн.

Россия рубли рекорд даражада арзонлади

15 декабрь куни Москва биржасида евро ва долларнинг рублга нисбати янги рекорд кўрсаткични ташкил қилди.

Бугун биржада 1 АҚШ доллари 60,2 рублдан сотилди. 1 евронинг нархи эса 71 рублга чиқди.

Россия миллий валютаси ва иқтисоди жаҳон бозорида нефть нархининг кескин тушиб кетиши ва Москванинг Украинадаги хатти-ҳаракатлари боис Ғарб жорий қилган санкциялардан қаттиқ зарар кўрмоқда.

Brent маркасидаги нефтнинг бир бaррели 64 долларга тушди, 1 янвaр ойидaн бошлaб 72,74 доллaрдaн сотилиши кутилмоқдa. Бу эсa сўнгги тўрт йилдa кузaтилгaн энг пaст нaрхдир.

Жaҳон бозоридaги нефть нaрхи июнь ойидaн бери 30 фоизгa aрзонлaди.

HRW Россияни чеченистонлик фаолларни тинч қўйишга чақирди

"Қийноқларга қарши қўмита" офиси ёнғиндан сўнг

Human Rights Watch ва Amnesty International ташкилотлари Россий ҳукуматини чеченистонлик ҳуқуқ ҳимоячиларини таъқиб қилишни тўхтатиш ва улар ҳимоясини таъминлашга чақирди.

Душунба куни тарқатилган икки ташкилотнинг қўшма баёноти "Қийноқларга қарши қўмита" офисига ўт қўйилгани муносабати билан эълон қилинди.

Кеча тунда Грозний шаҳрида ҳуқуқ ҳимоячиларининг "Қийноқларга қарши қўмита" офисига ўт қўйилди. Ёнғиндан сўнг полиция қўмитанинг икки аъзосини ҳибсга олиб, кечга яқин қўйиб юборди.

Шанба куни ушбу қўмитанинг икки ходими ўтирган машина номаълум шахслар томонидан таъқиб қилинган.

Қўмита ходими Сергей Бабинецнинг Озодликка айтишича, ҳамкасбларини юзига ниқоб таққан беш нафар қуролли шахс таъқиб қилган. Шунингдек, кузатув камерасида бинога бостириб киришга уринган қуролли кишилар акс этгани айтилмоқда.

Медведев: Украинани боқиш жонимизга тегди!

Россия Бош вазири Дмитрий Медведов

Россия Бош вазири Дмитрий Медведев "Украина ўзидаги иқтисодий бўҳрон боис Европа Иттифоқига қўшилиши амримаҳол" деб ҳисоблайди.

Бу ҳақда Медведев қаламига мансуб "Россия ва Украина: янги қоидалар бўйича яшаш" мақоласида ёзилган.

"Независимая газета"да эълон қилинган Медведев мақоласида ёзилишича, Иттифоқ парчаланганидан сўнг Россия Украинага бир неча бор иқтисодий кўмак кўрсатиб, "деярли уни боқиб келган".

Жаноб Медведев фикрича, Украина бўйнига ташқи иқтисодий қарздан қутилиш масаласи осилган бўлиб, мамлакат дефолт ёқасида турибди.

Медведев "Украинадаги қийинчиликлар Киев раҳбариятининг Россияга қарамликни камайтиш ва Европага яқинлашиш ҳаракатларидан сўнг бошланган" деб ҳисоблайди.

Бош вазирга кўра, эндиликда расмий Москва қардошлик туйғуларидан воз кечиб, Украинани иқтисодий таъминлашни тўхтатади.

"Биз бундан манфаатдор эмасмиз. Тўғриси жонимизга тегди", дея қўшимча қилади Медведев.

"ТВ-2" ёпилишига қарши 5000 кишилик намойиш бўлди

"ТВ-2"ни қўлловчилар акциясидан олинган сурат

Бугун Томск шаҳри марказида "ТВ-2" телеканалини қўллаб ўтказилган пикетда беш мингдан зиёд одам иштирок этди.

Мазкур телеканал шартномаси узайтирилмаётгани ортидан лицензиясидан маҳрум бўлиш арафасида турибди.

Кеча ҳам Томскда икки минг киши иштирокида намойиш ўтказилиб, акция иштирокчилари "ТВ-2"ни қўлловчилар имзосини тўплаб, ҳукумат раҳбариятига жўнатишган.

1991 йилдан буён фаолият юритаётган "ТВ-2" телеканали 2015 йилнинг 1 январидан эфирга чиқишни тўхтатиш ҳақида буйруқ олган.

Украинага дастак бўйича қонун лойиҳаси АҚШ президентига имзолаш учун юборилди

Вашингтонда Украинага мудофаа учун ҳарбий аслаҳалар етказиб беришга рухсат берувчи ва Россияга қарши янги санкциялар жорий этишга қаратилган қонун лойиҳаси АҚШ Сенати томонидан бир овоздан маъқулланиб, имзолаш учун президент Барак Обамага йўлланди.

Оқ уй мазкур қонун лойиҳаси юзасидан ҳали ўз позициясини билдирганича йўқ. Лойиҳа АҚШ президентига украиналик ҳарбийлар учун 350 миллион долларлик мудофаа аслаҳалари ажратиб бериш имконини беради, аммо у бу ишни амалга оширишга мажбур эмас.

Қонун лойиҳаси, шунингдек, Россиянинг мудофаа ҳамда энергетика соҳаларига қарши, шу жумладан, қурол экспорт қилувчи “Рособоронэкспорт” ширкатига қарши санкциялар жорий этилишига имкон яратади. Аммо АҚШ президенти миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда бу санкцияларни қўллашдан бош тортиши ҳам мумкин.

Лойиҳа АҚШ Сенати ва Намояндалар палатаси томонидан 11 декабрь куни қабул қилинган, бироқ Қўшма Штатлар қонунчилигидаги маблағ ажратишда риоя қилинадиган ўзига хос жиҳатлар туфайли Сенат бу ҳужжат юзасидан яна бир марта овоз бериши лозим.

Россия ташқи ишлар вазири муовини Сергей Рябков бу қонун лойиҳасини “АҚШдаги аксилроссиячилик кайфиятларининг яна бир кўриниши”, дея баҳолади.

БМТ: Украина шарқида тўқнашув қурбонлари сони 4600 дан ошди

Бу сурат шу йил сентябрида Донецк кўчаларидан бирида олинган.

Украина шарқида ҳукумат кучлари ва россияпараст айирмачилар ўртасида бўлиб ўтаётган жангларда апрель ойидан 7 декабргача 4634 киши ҳалок бўлган, 10243 киши яраланган. Бу ҳақда БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бўйича бошқармаси томонидан шанба куни эълон қилинган Украина шарқидаги вазият тўғрисидаги ҳисоботда айтилади.

Ҳужжатда қуролли тўқнашувлар юз бераётган ҳудудда бир миллион бир юз мингдан зиёд одам яшаб турган уйини ташлаб кетишга мажбур бўлгани ҳам қайд этилади. Улардан 542 мингдан кўпроғи Украинанинг бошқа ҳудудларига кўчган, 568 мингдан зиёди эса қочқин сифатида мамлакатни тарк этган. Бу одамлардан тақрибан 466 минги Россияга ўтиб кетган.

Маълумотларга кўра, ҳозирги пайтда жанглар бораётган ҳудудда 5 миллион 200 минг чоғли киши яшаяпти.

БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бўйича бошқармасининг 20 ноябрь куни эълон қилинган сўнгги ҳисоботида Украина шарқидаги тўқнашувларда ҳалок бўлган кишилар сони 4317 нафарга етгани қайд этилганди. Бошқарманинг кейинги ҳисоботи 26 декабрь куни эълон қилиниши кутилмоқда.

Сиднейда номаълум шахслар бир неча кишини гаровга олди

Сидней қаҳвахонаси яқинидаги полициячилардан бири, 2014 йилнинг 15 декабри.

Австралиянинг Сидней шаҳридаги қаҳвахонада номаълум жанггарилар бир неча кишини гаровда ушлаб турибди.

Австралия телевидениеси 15 декабрь куни эрталаб қаҳвахона деразаси олдида камида уч киши қўлини кўтариб тургани, улар ёнида эса арабча ёзуви бўлган қора байроқ турганини намойиш қилди.

Воқеа гувоҳлари қаҳвахонадан ўқ овозлари эшитилганини айтганлар.

Ҳозир воқеа жойи полиция томонидан ўраб олинган, қаҳвахонага одамлар яқинлаштирилмаяпти. Шунингдек, қаҳвахона атрофидаги бинолардан одамлар эвакуация қилинган.

Автралиялик полициячилар сентябрь ойида “Исломий давлат” гуруҳига алоқадорликда гумонланган бир неча киши ҳибсга олингани ҳақида маълум қилгандилар.

Туркияда мухолифатчи журналистларга қарши рейд ўтказилди

Истанбулдаги "Замон" газетаси бош идораси, 2014 йилнинг 14 декабри.

Турк полицияси мухолифат партиялари билан тиғиз алоқада бўлган оммавий ахборот воситалари идораларида тинтув ўтказди. 14 декабрь куни ўтказилган бу рейдлар чоғида камида 27 киши ҳибсга олингани, уларга “таҳдид қилиш”, “ҳокимиятни эгаллаб олиш мақсадида гуруҳ тузиш”, “туҳмат” ва бошқа айбловлар эълон қилингани айтилмоқда.

Ҳибсга олинганлар орасида АҚШда истиқомат қилувчи руҳоний Фатҳуллоҳ Гулен раҳбарлигидаги “Хизмат” жамоати билан алоқада бўлган “Замон” газетаси муҳаррири ҳамда Сомонйўли телекомпанияси раиси ҳам бор. Фатҳуллоҳ Гулен Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг ашаддий рақибларидан бири сифатида қаралади.

Европа Иттифоқи ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Федерика Могерини ва ЕИнинг кенгайиш бўйича комиссари Йоҳаннес Ҳан Туркиядаги ҳибсга олишлар “европача қадриятларга зид” эканига оид баёнотлар билан чиқишди.

АҚШ Давлат департаменти эса Анқарани турк расмийлари ҳаракати сўз эркинлиги ва бошқа демократик қадриятларга путур етказмаслигини таъминлашга чақирди.

Грознийда "Қийноқларга қарши қўмита" биносига ўт қўйилди

"Қийноқларга қарши қўмита" офиси ёнғиндан сўнг

Бугун тунда Грозний шаҳрида ҳуқуқ ҳимоячиларининг "Қийноқларга қарши қўмита" офисига ўт қўйилди. Бу ҳақда Озодликка мазкур қўмита раҳбари Игорь Каляпин маълум қилди.

Шанба куни ушбу қўмитанинг икки ходими ўтирган машина номаълум шахслар томонидан таъқиб қилинган.

Қўмита ходими Сергей Бабинецнинг Озодликка айтишича, ҳамкасбларини юзига ниқоб таққан беш нафар қуролли шахс таъқиб қилган. Шунингдек, кузатув камерасида бинога бостириб киришга уринган қуролли кишилар акс этгани айтилмоқда.

Ёнғиндан сўнг полиция қўмитанинг икки аъзосини ҳибсга олиб, кечга яқин қўйиб юборди.

4 декабрь куни Грознийда ҳалок бўлган 14 полициячининг яқинларини қўллаб шанба куни намойиш бўлиб ўтди.

Чеченистон пойтахтида қуролланган шахслар ва хавфсизлик кучлари ўртасидаги отишмада 11 нафар жанггари ҳам ўлдирилган.

Томскда "ТВ-2" ёпилишига қарши норозилик акцияси ўтказилди

"ТВ-2"ни қўлловчилар акциясидан олинган сурат

Бугун Томск шаҳри марказида "ТВ-2" телеканалини қўллаб пикет бўлди. Мазкур телеканал шартномаси узайтирилмаётгани ортидан лицензиясидан маҳрум бўлиш арафасида турибди.

Интерфакс хабарига кўра, акция иштирокчилари "ТВ-2"ни қўлловчилар имзосини тўплаб, ҳукумат раҳбариятига жўнатишмоқчи.

Акция ташкилотчиларига кўра, пикетда тахминан икки минг киши иштирок этган. Ички ишлар вазирлиги ҳисоб-китобича, эса намойиш иштирокчилари сони бир ярим минг атрофида бўлган.

1991 йилдан буён фаолият юритаётган "ТВ-2" телеканали 2015 йилнинг 1 январидан эфирга чиқишни тўхтатиш ҳақида буйруқ олган.

Польшада аёллар зўравонлигига қарши 16 кунлик акция якунланди

Польшадаги оилавий зўравонликка қарши "Панда марши"дан лавҳа

Польшанинг кўплаб шаҳарларида “Биз аёлларга нисбатан зўравонликка қаршимиз” шиори остида ўтказилган 16 кунлик норозилик акцияси ўз ниҳоясига етди.

Акция ташаббускори - Польша парламентининг қуйи палатаси Аёллар конгресси“Панда марши” номи остида чиқди. Айтиш керакки, панда оилавий зўравонлик қурбони бўлган бир аёл сифатида гавдаланади.

Намойишда аёллар юз-кўзлари кўкарган ҳолатлардаги грим билан шаҳар марказларида намойиш кўрсатишди.

Маълумотларга кўра, Польшада аёлларга нисбатан зўравонлик охирги йилларда одат тусига айланиб бормоқда. Ҳар йили оилавий зўравонлик туфайли 150 нафар аёл ҳаётдан кўз юмади, 800 минг аёл жисмоний ва жинсий зўравонлик, тахминан 4 миллион нафари эса руҳий босим ва иқтисодий танглик қурбонига айланмоқда.

Японияда парламент сайловлари ўтмоқда

Япония Бош вазири Синдзо Абэ

Бугун Японияда навбатдан ташқари парламент сайловлари ўтмоқда.

Праламентнинг қуйи палатасидаги 475 ўрин учун 1191 номзод курашмоқда.

Япония Бош вазири Синдзо Абэ агар ҳукмрондаги Либерал демократик партияси сайловчиларнинг асосий овозини олишга муваффақ бўлмаса, истеъфога кетишини маълум қилган.

Ахборот агентликлари мухолиф партияларнинг сайловда яхши кўрсаткич олишига ишонч йўқлиги ҳақида ёзишди.

Икки йил аввал Вазирлар Маҳкамасига раҳбарликка келган Синдзо Абэ Японияни иқтисодий равнақ билан таъминлашга ваъда берган.

Жорий йилнинг апрелида савдо солиғи 5 фоиздан 8 фоизга кўтарилгач, Япония иқтисодий таназзулга юзланди. Шу боис жаноб Абэ 21 ноябрь куни парламентнинг қуйи палатасини тарқатишга қарор қилди.

Кобулда Афғонистон Олий суди мулозими отиб ўлдирилди

13 декбарь куни Кобулда Афғонистон Олий суди мулозими отиб ўлдирилди. Кобул полициясининг билдиришича, Олий суд котибияти раҳбари Атиқуллаҳ Равуфий шанба куни эрталаб уйи олдида отиб кетилган.

Полицяи ҳозирча қотилликка алоқадорликда гумонланганларни аниқлай олагни йўқ.

Шунингдек, жума куни кечқурун жангарилар Парван вилоятидаги Бағром ҳаво базаси олдида ҳарбий конвойга ҳужум қилиб, хорижлик икки аскарни ўлдиргани хабар қилинди.

НАТО етакчилигидаги Халқаро хавфсизлик ёрдами кучлари маъмуриятининг 13 декабрь куни маълум қилишича, икки аскар “шарқий Афғонистонда душман кучлар ҳужуми оқибатида нобуд бўлган”.

Иккала ҳужум учун масъулиятни Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди.

Россия ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг навбатдаги санкцияларига аксилчора билан таҳдид қилмоқда

Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков Вашингтон Россияга нисбатан янги санкцияларни қўллайдиган бўлса, Москва ҳам аксилчоралар кўради, дея баён қилди.

АҚШ Сенати ва Вакиллар палатаси 11 декабрь куни бир овоздан қабул қилган Украина Озодлигини қўллаб-қувватлаш актига биноан Москвага нисбатан, Украинадаги хатти-ҳаракатлари боис, навбатдаги санкцияларнинг жорий қилиниши ва Ваишнгтоннинг Украина шарқидаги россияпараст айирмачилар билан куршаётган Киев ҳукуматига жанговар қуролларни етказиб беришига йўл очади.

Мазкур ҳужжат қонун кучига кириши учун уни АҚШ Президенти Барак Обама имзолаши керак.

13 декабрь куни қилган чиқишида Рябков “албатта, биз буни жавобсиз қолдира олмаймиз”, дея таъкидлади.

Қонунга кўра, Қўшма Штатлар Украинага 350 миллион долларлик ҳарбий ускуналар, жумладан, танклар ва зирҳли машиналарга қарши қуроллар, радар ускуналари, кузатув дронлари ва коммуникация воситаларини тақдим қилиши мумкин бўлади. Украина парламенти аъзолари буни “тарихий қарор” дея олқишлади.

Россия ядровий ракеталарга доир битим бузилаётгани тўғрисидаги АҚШ айбловларига эътироз билдирди

Россия ҳукумати Москва Қўшма Штатлар билан имзолаган ядровий келишув шартларини бузаётганига доир Вашингтонда янграган айбловларга ғазаб билан жавоб берди. Москва Ўрта масофали ядровий қуролларга доир битим борасида “Америка диктатига” бўйсинмайди, дея баён қилди Россия ҳукумати.

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг 12 декабрь кунги баёнотида шунингдек, Вашингтон Россия билан муносабатларида “қарама-қаршилик мантиқига” амал қилмоқда, дейилади.

10 декабрь куни АҚШнинг Қурол назорати ва халқаро хавфсизлик масалалари бўйича вазири ўринбосари Роуз Готтемоллер Россия битим шартларига амал қилмаётганини билдирган эди.

АҚШ Муфдофаа вазирининг сиёсат масалалари бўйича биринчи ўринбосари Брайан МакКеон Вашингтон битим бузилаётганига аксил чора жорий қилиш масаласини кўриб чиқаётганини баён қилди.

1987 йилда имзоланган битимга кўра, ердан учириладиган ва учиш масофаси 500 километрдан 5.500 километргачани ташкил қилувчи баллистик ракеталарни тақиқлайди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши: 2014 йилдан кейин НАТО қувватлдов кучлари Афғонистонда қолади

БМТ Хавфсизлик кенгаши жорий ой охирида НАТО жанговар қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилгач, мамлакат хавфсизлик кучларини тайёргарликдан ўтказиш учун НАТО миссиясини у ерда қолдиришни кўзда тутувчи резолюцияни маъқуллади.

Хавфсизлик кенгаши 12 декабрь кунги йиғинда НАТО билан Афғонистон ҳукумати ўртасида имзоланган 1 январдан бошлаб Қатъий қувватлов миссиясига доир келишувни бир овоздан қабул қилди. Мазкур келишувга кўра, НАТОнинг Афғонистондаги роли тайёргарликдан ўтказиш ҳамда кўмак ва маслаҳат беришдан иборат бўлади.

НАТО етакчилигидаги Халқаро Хавфсизлик ёрдами кучлари миссияси 13 йиллик жанговар ҳаракатлардан кейин 31 декабрь куни ўз ниҳоясига етади.

Бу санадан кейин Қатъий қувватлов миссияси доирасида Афғонистонда 12 ярим мингга яқин хориж аскарининг Афғонистонда қолиши кутилмоқда. коалиция жанговар операцияларга жалб қилинмайди, лекин ҳужумларга жавоб қайтаради.

Korean Air президенти қизининг "аxмоқона" ҳаракати учун узр сўради

Korean Air Lines президенти ота сифатида фарзандига яхши тарбия бера олмаганидан афсусда эканини билдирди.

Korean Air – Корея Ҳаво йўллари ширкати президенти Чо Янг-ҳо Нью Йоркдан Сеулга учаётган самолётнинг кечикишига сабабчи бўлган қизининг ҳатти-ҳаракатлари учун жамоатчиликдан узр сўради.

40 ёшли Чо Ҳюн-аҳ Нью Йоркнинг Жон Кеннеди аэропортидан Сеулга учишга ҳозирлана.тган самолётнинг биринчи класс бўлимида ўзига пластик пакетда ёнғоқ берилганидан ғазабланиб жанжал кўтарди. Ширкат президентининг қизи ва бир пайтда унинг вице-президенти бўлган 40 ёшли аёл 5 декабрь куни рўй берган ҳодисада, унга ёнғоқ чинни идишда берилишини талаб қилиб, чиқиш жойдан жилиб бўлган самолётни ортга қайтарди.

Авиакомпания президент Чо Янг-ҳо ўз қизининг қилмишини "ахмоқона", дея атаб, ота сифатида фарзандига яхши тарбия бера олмаганидан афсусда эканини билдирди. Шу билан бирга у қизини авиакомпания вице-президенти лавозими ҳамда Korean Air билан боғлиқ барча шўъбалардаги вазифаларидан четлатишини баён қилди.

Россия рубли рекорд даражада арзонлашда давом этмоқда

12 декабрь куни Россия рубли пастга шўнғишда давом этиб, унинг 1 АҚШ долларга нисбатан қадри 57 рубльдан пастроққа тушиб кетди.

Россия ҳукумати миллий валюта қадрсизланишини тўхтатишга зўр бериб уринаётганига қарамасдан, рубльнинг доллар ва еврога нисбати тушишда давом этмоқда. Хусусан, Россия Марказий банки 11 декабрь куни устама фоизни бир пунктга ошириб, 10,5 фоиз қилиб белгилагани рубль арзоналишини тўхтата олмади.

Бугун Москва биржасида 1 АҚШ доллари 57,5 рубльдан сотилди. 1 евронинг нархи эса 71 рубльга чиқди.

Россия миллий валютаси ва иқтисоди жаҳон бозорида нефть нархининг кескин тушиб кетиши ва Москванинг Украинадаги хатти-ҳаракатлари боис Ғарб жорий қилган санкциялардан қаттик зарар кўрмоқда.

Порошенко Украина шарқида "ҳақиқий" сулҳ ўрнатилганини айтмоқда

Украина Президенти Петро Порошенко мамлакат шарқида “ҳақиқий сулҳ” ўрнатилганини баён қилди. Айни пайтда, Россия Ташқи ишлар вазирлиги сулҳ шарқий Украинада тинчлик ўрнатилиши учун имконият яратишини айтмоқда.

12 декабрь куни Австралияга сафари чоғида гапирган Порошенко сўнгги етти ой ичида илк бор Украина ҳарбийлари орасида бирорта талафот бўлмади, дея таъкидлади. “Бу мен учун қанчалик муҳим эканини тасаввур қилиш қийин, деди президент Порошенко.

Украина ҳукумат қўшинлари билан россияпараст айирмачилар ўртасида навбатдаги ўт очишни тўхтатиш битими 9 декабрь куни кучга кирди.

11 декабрь куни Украина ҳарбийлари 24 соат ичида уч нафар аскар ҳалок бўлганини билдирган эди.

Порошенкнинг бугун айтишича, орадан ўтган 24 соат ичида бирорта ҳодиса содир бўлмагани ва ўт очишни тўхтатиш битими бузилмаса “Украинада тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши учун муҳим қадам бўлади”.

Кобулда худкуш ҳужумларида камида 11 киши ҳалок бўлди

11 декaбрь кунги ҳужумдa худкуш афғон aскaрлaри кетaётгaн aвтобусни нишонгa олгaн.

Aфғонистон пойтaхти Кобулдa 11 декaбрь куни рўй бергaн иккитa худкуш ҳужумидa кaмидa 11 киши ҳaлок бўлди.

Ҳужумлaрнинг бири Кобулдa узоқдaн бери фaолият юритиб келгaн Фрaнция мaдaний мaркaзи ҳомийлиги остидaги мaктaбдa ўтaётгaн спектaклда юз берган.

Aфғонистон Ички ишлaр вaзирлигининг билдиришичa, ёш худкуш Истоқлол номли ўртa мaктaбдa сaҳнaлaштирилгaн спектaклни кўргaни келгaн томошaбинлaр орaсидa ўзини портлaтгaн.

Полиция ҳужумдa кaмидa бир гермaниялик фуқaро ҳaлок бўлгaни вa етти киши жaроҳaт олгaни aйтмоқдa.

Фрaнция Тaшқи ишлaр вaзири Лорaн Фaбиус воқеада бир нечтa киши ҳaлок бўлгaни, бироқ улaр орaсидa Фрaнция фуқaролaри йўқлигини билдирди.

11 декaбрь куни эртaлaб Кобул яқинидa рўй бергaн янa бир худкуш ҳужумидa Афғонистон армиясининг кaмидa 10 нaфaр aскaри ҳaлок бўлди.

Худкуш афғон aскaрлaри кетaётгaн aвтобусни нишонгa олгaн. Ушбу ҳужум учун мaсъулиятни Толибон ҳaрaкaти ўз зиммaсигa олди.

Польша АҚШдан узоқ мaсофaгa учувчи ҳаво-ер рaкетaлaрини сотиб олади

Польшанинг F-16 қирувчи самолёти.

Польшa Мудофaa вaзири Томaш Симоняк Россия ҳaрбий кучлaри Болтиқ денгизидa мисли кўрилмaгaн дaрaжaдa фaоллaшгaнини билдирди.

“Сўнгги бир нечa ҳaфтa ичидa Россия Болтиқ флоти вa ҳaво кучлaрининг Болтиқ денгизидa мисли кўрилмaгaн фaоллигини кузaтмоқдaмиз”, деди Симоняк Польшaнинг ТВН24 телекaнaлигa.

Вазирнинг aйтишичa, НAТО aъзоси Польшaгa ҳужум ҳaвфи мавжуд эмас вa Россиянинг ҳaрбий мaнёврлaри минтaқaдaги НAТО кучлaрининг реaкциясини текширишгa қaрaтилгaн бўлиши мумкин.

Симоняк Вaршaвaнинг АҚШдaн узоқ мaсофaгa учувчи рaкетaлaрни сотиб олиш қaрори минтaқдaги тaрaнглик билан боғлиқ эканини билдирди.

250 миллион доллaрлик шaртномa асосида сотиб олинаётган 40тa ҳaво-ер русумидaги замонавий рaкетaлaр Польшa ҳaво кучлaриинг F-16 қирувчи сaмолётлaридaн иборат учтa тaктикaвий эскaдрилиясигa бириктирилaди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG