Линклар

Шошилинч хабар
20 август 2019, Тошкент вақти: 08:56

Халқаро янгиликлар

Қозоғистон ва Эрон раҳбарлари Ашхободга сафар қилмоқда

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев бугун Ашхободда Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов билан учрашди.

Икки томонлама алоқалар музокаралар марказида бўлиши айтилган.

Қозоғистон президенти маъмурияти матбуот ҳизматига кўра, Назарбоев эртага Эрон раҳбари Ҳасан Рухоний ва Туркманистон раҳбари Қурбонқули Бердимуҳаммедов билан бирга уч мамлакатни боғловчи темир йўлнинг очилишида қатнашади.

Қозоғистон, Туркманистон, Эрон орқали ўтувчи Ўзен-Берекет-Горган темир йўли Каспий минтақаси ўлкаларида яшовчи йўловчилар узоғини яқин қилиши ва карго қатновлари учун қулайлик яратиши айтилмоқда.

Чехлар президент Земанни миллатни шарманда қилаётганликда айбламоқда

Чехия президенти Милош Земан Жанубий Моравия минтақасига сафари пайти бир гуруҳ одам уни миллатни шарманда қилаётганликда айблаб, истеъфосини талаб қилди.

iDnes нашрига кўра, юз элликдан зиёд одам Брно шаҳридаги Мудофаа университети биноси олдида президент Милош Земанга қизил карточка кўрсатиб, норозилик билдирган.

Норозилар Брнога сафар қилган президент Земан истеъфосини талаб қилиб, “Уят”, “Даф бўл”, деган ёзувли плакатларни кўтариб турган.

Чехияликлар президент Земанни Украина масаласида Россияга ён босаётганликда айблашмоқда.

Чехиядаги айрим каналлар хатто, президент Земанга эфирни тақиқлаб ҳам қўйган.

1 декабрь куни Прагада ҳам уч юзга яқин одам Земанга қарши норозилик намойишида қатнашди.

Милош Земан ўтган йили Ўзбекистон диктатори Ислом Каримовни Прагага таклиф қилгани учун ҳуқуқ фаоллари танқидига учраганди.

70 ёшли Милош Земан ўтган йили президентлик сайловида ғолиб чиққан ва икки муддат президент бўлган Вацлав Клаус ўрнини эгаллаган эди.

Обама қизларини адабсизликда айблаган Элизабет Лаутен истеъфо берди

АҚШда президент Барак Обаманинг икки қизини Facebook тармоғида танқид қилган республикачи конгрессмен ёрдамчиси Элизабет Лаутен лавозимидан истеъфо берди.

Конгрессмен Стивен Финчер идораси бу ҳақда маълум қилди. Финчернинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича ёрдачиси бўлган Лаутен президент Обаманинг 16 ёшли қизи Малиа ва 13 ёшли қизи Сашани “ҳурматсизлик ва ўз даражаларига номуносиблик”да айблагани учун узр сўради.

Лаутен АҚШда Шукроналик куни арафасида Оқ уйдаги куркани авф этиш маросимида қатнашган президент қизларини сипо кийинишга ва телеэфир вақтида афтини буриштирмасликка,чақирган эди.

Конгрессмен ёрдачисининг бу гаплари ижтимоий тармоқларда танқидларга учради. Республикачилар партияси ходимаси эса ўз пости учун узр сўрашга ва уни ўчириб ташлашга мажбур бўлди.

Путин "Жанубий оқим" лойиҳаси амалга оширилмаслиги мумкинлигини билдирди

Россия президенти Владимир Путин Европа иттифоқи позициясидан келиб чиқиб, “Жанубий оқим” газ қувири лойиҳаси тўхталишини маълум қилди.

Путин 1 декабрь куни Анкарада Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон билан учрашганидан сўнг журналистлар олдида қилган чиқишида , “Жанубий оқим” ўрнига Туркия ва Россия ҳамкорликда жанубий Европа учун газ сақлайдиган хаб лойиҳасини амалга ошириши мумкинлигини айтди.

“Жанубий оқим” Қора денгиз орқали Болгария, Греция, Италия, Сербия, Венгрия ва Австрияга газ етказиб бериш режалаштирилган лойиҳа эди. Путинга кўра, Европа Иттифоқи мазкур лойиҳани амалга оширишга қизиқиш билдирмаяпти. “Газпром” сўнгги уч йилда “Жанубий оқим” лойиҳаси учун 4 миллиард 660 миллион доллар сарфлаган эди.

Путин, шунингдек, Россия Туркияга йилига арзон нархда 3 миллиард куб метр газ сотишга рози бўлганини билдирди.

Молдовада европапараст партиялар ғалабага эришди

Молдовадаги европапараст партиялар коалицион ҳукуматни шакллантириш бўйича маслаҳатлашувларни бошлади.

Молдовада якшанба куни бўлиб ўтган парламент сайловларида, дастлабки натижаларга қараганда, европапараст Либерал-демократик партия, Демократик партия ва Либерал партия сайловчиларнинг 45,5 фоиз овозини олган. Россияпараст Социалистик партияга 20,7 фоиз, мўътадил коммунистлар партиясига эса 38,5 фоиз овоз берилган.

30 ноябрда ўтган парламент сайловида сайловчиларнинг 56 фоизи иштирок этгани айтилмоқда.

Молдованинг иқтидори тугаётган европапараст ҳукумати ЕИ билан Ассоциация келишувни имзолаб, молдоваликлар учун Европа Иттифоқига виза олиб ташланишига эришган.

Россияда Стив Жобс хотирасига ўрнатилган ёдгорлик хорижга сотилади ёки вайрон этилади

Санкт Петербургдаги Стив Жобс ёдгорлиги.

Россиянинг Санкт Петербург шаҳрида Apple ширкати асосчиси Стив Жобс хотирасига ўрнатилган ҳайкал ким ошди савдосида сотиладиган бўлди.

Стив Жобс ҳаёти ҳақидаги маълумотларни рус, инглиз, испан, хитой тилида ўзида жамлаган икки метрли интерактивiPhone 4 ҳайкали Москва ва Ғарб ўртасидаги қарама-қаршиликлар ҳамда Россияда фаол гейларга қарши курашкучайгани сабаб бир ой олдин олиб ташланган эди.

2013 йилда мазкур ҳайкални ўрнатган ширкат бошлиғи Максим Долгополов 1 декабрь куни журналистларга ким ошди савдосида ҳайкалнинг бошланғич нархи юз минг доллар қилиб белгиланганини айтди. Унга кўра, ҳайкал фақат Россиядан бошқа мамлакатга олиб чиқиб кетилиш шарти билангина сотилади. Сотувдан тушган маблағ эса россиялик IT тадқиқотчиларига стипендия сифатида берилади.

Долгополовнинг айтишича, ёдгорликни чет элга сотиш имкони бўлмаса, у ҳолда ҳайкал вайрон этилади.

Стив Жобс хотирасига ўрнатилган ҳайкал Apple янги раҳбари Тим Кук гей эканини ошкор этганидан сўнг олиб ташланган эди.

Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури суриялик қочқинларнинг ярмига ёрдамни тўхтатди

Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури молиявий инқироз туфайли суриялик 1 миллион 700 минг қочқинга озиқ-овқат етказиб бериш лойиҳасини тўхтатиб қўйди.

БМТ дастури расмийлари қиш мавсумида озиқ-овқат билан таъминлаш лойиҳасининг тўхтатиб қўйилиши суриялик қочқинлар учун ўта ҳалокатли бўлишидан халқаро ҳамжамиятни огоҳлантирди.

Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури расмийлари суриялик қочқинларни озиқ –овқат билан таъминлаш учун биргина декабрь ойида 64 миллион доллар талаб қилинишини айтмоқда.

Сурияда Башар Ассад режимига қарши қуролли исён бошланганидан бериўтган уч йил мобайнида 3 миллион 200 минг суриялик ўз ватанини ташлаб кетишга мажбур бўлган.

ЕИ мулозими рубльнинг тушиб кетганини санкциялар самарасига йўйди

Рубль жорий йилда 40 фоиздан ортиқроққа арзонлади.

Европа Иттифоқининг кенгайиш масалалари бўйича комиссари Россия рублининг кескин қадрсизланаётгани Москвага нисбатан Ғарб жорий қилган санкциялар самара бераётганидан даракдир, дея баён қилди.

ЕИнинг Қўшничилик ва кенгайиш бўйича бош музокарачиси Йоҳаннес Ҳан бу ҳақда душанба куни Брюсселдаги матбуот брифингида гапирди. 1 декабрь куни Россия рубли 8 фоизга қадрсизланиб, АҚШ долларига нисбати 53,29 рубль, еврога нисбати эса 66,50ни ташкил қилди.

“Менимча, бу тегишли санкцияларнинг таъсири эканига аниқ мисолдир ва бу Россиянинг вазиятни нормаллаштириш томон илк қадамларни қўйишига ҳисса қўшади, деб умид қиламан”, дея таъкидлади ЕИ мулозими.

Рубль жорий йилда 40 фоиздан ортиқроққа арзонлади ва мутахассислар бунинг асосий сабабини Россиянинг Украинадаги ҳаракатлари боис, Москвага нисбатан Ғарб томонидан жорий этилган санкциялар ҳамда нефть нархининг кескин тушиб кетганидан кўрмоқда.

Россия давлат бюджети даромадининг ярми нефт ва газ экспортидан тушади.

НАТО бош котиби: Украина шарқида айирмачиларни қўллаб-қувватлаётган Россия Европа ва бошқа минтақаларда ҳарбий фаолликни оширди

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг.

НАТО раҳбари Россияни Украина шарқидаги айирмачиларга катта миқдорда қурол-аслаҳа юборганлик ҳамда Европа ва дунёнинг бошқа минтақаларида ҳарбий фаолликни оширганликда айблади.

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Брюсселда ўтказилган матбуот анжуманида Украина ҳукумати билан россияпараст айирмачилар ўртасида ўт очишни тўхтатиш битими кундалик равишда бузилаётганига қарамасдан, “барқарор тинчлик ўрнатиш уринишлари давом эмтмоқда”, дея билдирди.

- Украина ичкариси ва атрофида ҳарбий ҳозирлик кучаяётгани, Россиянинг мукаммал қуроллари, ускуналари ва қўшинлариининг зўравон айирмачиларга етказиб берилаётганини, ҳамда Россиянинг Европа атрофида ва бошқа минтақаларда ҳарбий ҳаракатлари ошаётганини кўриб турибмиз,- деди НАТО раҳбари.

Россия ва айирмачилар сентябрда Минскда имзоланган ўт очишни тўхтатиш битимига амал қилмаяпти, дея қўшима қилди у. Апрел ойидан бери Украина шарқидаги қуролли можарода 4300дан ошиқ одам нобуд бўлди ва бунинг оқибатида Россия билан Ғарб ўртасидаги муносабатлар ўта совуқлашди.

Ғарб ва Киев ҳукумати Москвани Луганск ва Донецк вилоятларидаги россияпараст айирмачиларга қурол ва қўшинлар билан кўмаклашаётганликда айблаб келади, Кремль бу айбловларни рад этади.

Россия ҳарбий фаоллигини оширганига мисол сифатида Столтенберг жорий йилда НАТО учқичлари ташкилотга аъзо давлатлар ҳудудида Россия учоқларини тўхтатиш учун 400 марта кўтарилганини билдирди. Бу эса ўтган йилги бу каби ҳодисалардан 50 фоизга кўпроқдир.

Молдова сайловида европапараст партиялар олдинда кетмоқда

Молдова парламент сайловида ҳозирча мутлақ ғолиб аниқлангани йўқ.

Молдовада якшанба куни бўлиб ўтган парламент сайловларида ҳозирча европапараст партиялар олдинда кетмоқда. Лекин берилган овозларнинг деярли барчаси санаб бўлинганига қармай, ҳеч бир партия мутлақ кўпчилик овоз ололмагани ва ҳукумат тузиш борасида музокаралар ўтказишга тўғри келиши кўриниб турибди.

Шу пайтгача санаб бўлинган 90 фоиздан ортиқроқ овозлар натижасига кўра, Европа тарафдори бўлган учта партия – Либерал демократик партия, Демократик партия ва Либерал партия одинда кетмоқда. Мазкур партиялар ҳозирча жами 44,5 фоиз овоз тўплаган.

Россия-параст Социалистлар партияси ва Коммунистлар партияси тўплаган овозлар қўшилса 39 фоизни ташкил қилмоқда.

30 ноябрь кунги овоз беришда иштирок этган молдовалик сайловчилар сони 56 фоизга яқин бўлди.

Молдованинг иқтидори тугаётган европапараст ҳукумати ЕИ билан Ассоциация келишувни имзолаб, молдоваликлар учун Европа Иттифоқига виза олиб ташланишига эришди. Лекин шунга қарамасдан Молдова ҳокимият тизимида коррупция кенг тарқалгани маълум.

Ҳужумлар ортидан Кобул полицияси раҳбари истеъфо берди

Кобул милиция бошқaрмaлигининг собиқ раҳбари генерaл Зоҳир Зоҳир.

Aфғонистон пойтaхтидa жaнггaрилaр уюштираёган ҳужумлaр сони ўсиши ортидaн Кобул милиция бошқaрмaлиги рaҳбaри истеъфогa кетди.

Сўнгги икки ҳaфтa ичидa Кобулда 9та ҳужум амалга оширилган. Ҳужумлар чет элликлaр истиқомaт қилувчи уйлaр, элчиликлaргa тегишли aвтомобиллaр вa AҚШ ҳaрбийлaрини нишонгa олгaн.

Генерaл Зоҳир Зоҳир 29 ноябрь куни AҚШ ҳaйрия тaшкилотининг Кобулдaги биносигa уюштирилгaн ҳужумдa бир aфғонистонлик вa уч нaфaр Жaнубий Aфрикa фуқaроси ҳaлок бўлгaни ҳaқидaги хaбaрдaн кўп ўтмaй истеъфогa чиқди.

Мaзкур ҳужумдa ҳaйрия тaшкилотининг етaкчиси, унинг 17 ёшли ўғли вa 14 ёшли қизи ҳaлок бўлгaни aйтилмоқдa.

Толибон ҳaрaкaти мaтбуот котиби Зaбиуллоҳ Мужоҳид Твиттер орқaли ҳужум қилингaн уй мaҳфий нaсроний миссионерлaр қуруҳигa тегишли экaнини билдирди.

Aфғон рaсмийлaрининг билдиришичa, ҳужумгa учрaгaн ҳaйрия тaшкилоти номи “Тaълим вa тaрaққиёт бўйичa ҳaмкорлик” бўлган.

Россияда шифокорлар норозилик намойишларини ўтказди

Россиянинг Москвa вa бошқa шaҳaрлaридa минглaгaн шифокорлaр соғлиқни сaқлaш соҳaсидaги иш ўринлaрини қисқaртиришгa қaрaтилгaн ислоҳотлaргa қaрши нaмойишлaр ўткaзди.

30 ноябрь куни ҳaвонинг совуқлигигa қaрaмaй пойтaхтдa кaмидa 4 минг нaфaр шифокор ҳукумaтнинг 28тa кaсaлхонa ва клиникани ёпиш ҳамда 10 минггa яқин шифокорни ишдaн бўшaтиш ҳaқидaги қaроригa қaрши кўчaлaргa чиқдилaр.

Шу кaби нaмойишлaр Сaнкт Петербург вa Нижний Новгород шaҳaрлaридa ҳaм бўлиб ўтди.

Кремлнинг Укрaинадaги сиёсaти сaбaб жорий этилгaн иқтисодий сaнкциялaр Россия дaвлaт бюджетидa кaттa кaмомaд ярaтиб, рублнинг кескин қaдрсизлaнишигa олиб келди.

Россия рaсмийлaри бу кaби ислоҳотлaр советлар дaвридaн қолгaн соғлиқни сaқлaш секторини ривожлaнтириш учун зaрур экaнини aйтишмоқдa.

Теҳронда ҳужумчилар касалхона бошлиғи юзига кислота сепишди

Теҳрондаги Зиaян кaсaлхонaси бош шифокори Сиaмaнд Aнвaрий.

Эрон полициясининг билдиришичa, мотоцикл минггaн икки киши Теҳрон шaҳридaги кaсaлхонa рaҳбaрига ҳужум қилиб, унинг юзигa кислотa сепиб юборишгaн.

Полиция бaёнотидa aйтилишичa, Зиaян кaсaлхонaси бош шифокори Сиaмaнд Aнвaрий 29 ноябрь куни уйигa кетaётгaн пaйтдa ҳужумгa учрaгaн.

Шифокорлaр Aнвaрий кўриш қобилиятини сaқлaб қолишини aйтишмоқдa.

Теҳрон шaҳри полиция бошқaрмaлиги ҳужумдa гумонлaнгaн икки киши – шифокор вa тaлaбa ҳибсгa олингaнини билдирди. Ҳужум сaбaби касб билaн боғлиқ экaни тaхмин қилинмоқдa.

Швейцарияликлар иммиграция кескин чекланишини рад қилди

30 ноябрь куни Швейцарияда ўтказилган референдумда фуқаролар иммиграцияни кескин чеклаш ва мамлакатда яшаётган бадавлат хорижликларга солиқ имтиёзини бекор қилишга қарши овоз берди.

Швейцариядаги ишчи кучининг 25 фоизини хорижликлар ташкил этади.

Шу боис референдумда қатнашган фуқаролар атроф-муҳитни ҳимоя қилиш мақсадида мамлакатга келаётган хорижликлар сонини йилига 177 мингга камайтириш таклифига қарши овоз бердилар.

Референдумда швейцарияликлар мамлакат олтин заҳирасини кўпайтириш ҳақидаги таклифни ҳам кўпчилик овоз билан рад қилди.

Молдоваликлар парламент сайловида овоз бермоқда

Молдова МСК Кишинёвда мухбирларга сайлов жараёни ҳақида маълумот бермоқда, 2014 йил 30 ноябрь.

Молдовада парламент сайлови ўтказилмоқда. Мазкур сайлов Молдованинг Европа Иттифоқига (ЕИ) аъзо бўлишини мақсад қилган ва мамлакатнинг Россия билан яқинлашиши тарафдори бўлган партиялар ўртасидаги сиёсий кураш сифатида кўрилмоқда.

Молдовалик сайловчилар 101та ўринга эга бўлган парламент аъзоларини тўрт йиллик муддатга сайлаш учун овоз бермоқда.

Сайловда бирорта партиянинг кўпчилик овозини олиши кутилмаяпти.

Охирги сўров натижаларига кўра, аксар респондентлар Ғарб тарафдори бўлган партиялар номзодларини қўллаб овоз беришини айтган.

Сайловда Европапараст учта партия номзодлари 43 фоизгача овоз олиши тахмин қилинмоқда.

Шинжондаги ҳужумда 15 киши нобуд бўлди

Хитой назоратидаги Шинжон Уйғур Мухториятида амалга оширилган ҳужумда 15 киши, жумладан, 11 нафар ҳужумчи ўлди.

Маҳаллий расмийларга таяниб давлатга қарашли Синхуа агентлигининг билдиришича, жума куни тушдан кейин Қашқар вилоятининг Шаче туманида амалга оширилган ҳужумда 14 одам жароҳат олган.

Озиқ-овқат бозорида одамларга ҳужум қилган шахсларни полиция ходимлари отиб ўлдирган.

Воқеа жойидан портловчи қурилмалар, пичоқлар ва болталар топилган.

Синхуа хабарида ҳужум ким ва қайси миллат вакиллари томонидан амалга оширилгани маълум қилинмаган.

Жорий йил 28 июль куни айни туманда пичоқ ва болталар билан қуролланган гуруҳ одамларга ҳужум қилгани оқибатида 37 киши ўлган.

Октябрь ойида маҳаллий суд 12 уйғурни ўлим жазосига, 15 нафарини 2 йилга кечиктирилган олий жазога ҳукм қилди.

Шинжоннинг туб аҳолиси бўлган мусулмон уйғур фаоллари Пекиннинг уйғур халқига нисбатан юритаётган сиёсатига қарши курашиб келмоқда.

Пекин коммунистлари эса уйғур фаолларини “террорчилар” сифатида кўради.

Кобул полицияси бошлиғи толиблар уюштирган ҳужумлар боис ишдан кетди

Генерал Зоҳир Зоҳир.

Афғонистон пойтахтида сўнгги икки ҳафтада жанггарилар камида тўққизта ҳужум амалга оширгани сабабли Кобул полицияси бошлиғи ишдан кетди.

Жанггарилар асосан хорижликлар жойлашган бинолар, элчихоналарга тегишли автомобиллар ва АҚШ ҳарбийларига қарши ҳужумлар уюштирди.

Генерал Зоҳир Зоҳир толиблар 29 ноябрь куни кечқурун амалга оширган ҳужумда жанубий африкаликлар ва Афғонистон фуқароси нобуд бўлганини тасдиқлаганидан бир оз ўтиб лавозимидан истеъфога чиққани эълон қилинди.

Генерал Зоҳир ҳужум натижасида хорижий ташкилот раҳбари, унинг ўғли ва қизи қурбон бўлганини маълум қилиб, ташкилот номини айтмади.

Толиблар матбуот котиби Забиҳулла Мужоҳид Твиттер орқали 29 ноябрь кунги ҳужум махфий насроний миссионер гуруҳи жойлашган бинога австралияликлар учрашув ўтказиш учун борган пайтда амалга оширилганини билдирди.

Сурия: Кобанида шиддатли жанглар қайта бошланди

“Исломий давлат” жангарилари қуршовга олган Суриянинг Туркия билан чегарасига яқин жойлашган Кобани шаҳрида шиддатли жанглар қайта бошланди.

Сўнгги кунларда жангарилар шаҳарни мудофаа қилаётган курдларга қарши камида тўрт марта худкуш ҳужум уюштирди.

Тўқнашувлар пайтида икки томондан камида 25 одам нобуд бўлгани айтилмоқда.

Айни пайтда АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция якшанбага ўтар кечаси "Исломий давлат" жангарилари қароргоҳи ҳисобланган Раққа шаҳрига ҳаводан 30 марта зарба берди.

Ҳужум оқибатида жангарилар қанча талафот кўргани ҳозирча маълум қилинмади.

Рим Папаси Франциск Истанбулдаги Султон Аҳмад масжидини зиёрат қилди

Туркияга сафар қилаётган Рим Папаси Франциск бугун Истанбулдаги Султон Аҳмад масжидини зиёрат қилди.

Папага Истанбул муфтиси Раҳми Яран ҳамрохлик қилди. Шунингдек, Рим Папаси Аё София зиёратгоҳида ҳам бўлди.

1453 йилда Констанинопол, ҳозирги Истанбул шаҳри усмонийлар томонидан ишғол этилганида Авлиё София собори масжидга айлантирилган эди.

Ҳозирги кунда Аё София музей ҳисобланади.

Папа Франциск кеча Анқарада Туркия президенти Режап Таййип Эрдўғон билан учрашди.

Ўз чиқишида Рим Папаси “Исломий давлат” радикал гуруҳини қоралади ва дунё дин аҳлини жохилликни тарғиб этувчи бундай радикал гуруҳларга қарши биргаликда курашишга чақирди.

Папанинг ташрифи муносабати билан Туркияда хавфсизлик чоралари мисли кўрилмаган даражада кучайтирилган.

Ҳусни Муборакдан қотиллик айблови олиб ташланди

Мисрдаги маҳкама мамлакат собиқ президенти Ҳусни Муборак ишини қайта кўриб чиқиб, 2011 йилдаги намойишчиларнинг оммавий ўлдирилиши билан боғлиқ айбловни ундан олиб ташлади.

86 ёшли Ҳусни Муборак уч йил аввал ҳокимиятдан ағдарилишига олиб келган норозиликлар чоғи намойишчиларни ўлдирганликда айбланган ва бир умрлик қамоққа ҳукм этилганди.

Кейинчалик унинг адвокатлари мазкур ҳукм юзасидан маҳкамага шикоят аризаси киритганидан сўнг ҳукм ижроси тўхтатилганди.

2013 йилда собиқ президент гаров пули эвазига озодликка чиқарилди.

2011 йилги Мисрдаги норозилик намойишларини бостириш чоғи 850 киши ҳаётдан кўз юмган эди.

Сурия: АҚШнинг ҳаво зарбалари Исломий давлатни заифлаштирмаган

Сурия расмийларига кўра, АҚШ етакчилигидаги коалиция кучларининг икки ойдан бери амалга ошираётган ҳаво зарбалари “Исломий давлат”ни заифлаштирмаган.

Сурия Ташқи ишлар вазири Волид ал-Муаллим Ливан телевидениеси мухбири билан суҳбатда исломий жанггариларнинг Туркия орқали Сурияга ўтаётганига эътибор қаратди.

Жаноб Муаллим Туркия ҳукумати Сурия ва Ироқ билан чегараларида назоратни кучайтириб, исломий жанггарилар ўтиши олдини олиши кераклигини таъкидлади.

Туркия ва Сурия орасида 900 километрлик чегара бор. Расмий Дамашқ Туркияни радикал жанггари гуруҳларни қўллаётганликда айблаб келади. Анкара бу айбловларни рад этган.

Елисей саройининг беш ходими "фотосуратлар" сабаб ишдан бўшатилди

Франция президени Франсуа Олланднинг таниқли актрисса Жюли Гайе билан тушган суратлари матбуотда пайдо бўлишидан бир ҳафта ўтиб, Елисей саройининг беш нафар ходими ишдан бўшатилган.

Францияда чиқадиган Liberation газетасида эълон қилинган суратларда Олланд ва Гайе Елисей Елисей саройи терасасида бирга тургани акс этган.

Суратни сарой ходимлари матбуотга сиздирган бўлиши тахмин қилинмоқда.

Шу йил бошида Францияда чиқадиган Closer нашри Франция президенти Франсуа Олланднинг таниқли актриса Жюли Гайе билан ишқий муносабатлари ҳақида беш саҳифалик мақолани яширинча олинган бир қанча фотосуратлар билан бирга чоп этган эди.

Бу воқеа Франсуа Олланд ва унинг 2007 йилдан бери фуқаролик никоҳи асосида яшаб келган 48 ёшли рафиқаси Валери Триевейлиернинг ажрашишига сабаб бўлган эди.

“Қора жума” куни Чикаго савдо марказида отишма рўй берди

АҚШда Шукроналик кунидан сўнг дўконлардаги “қора жума” дея аталмиш арзонлаштириш савдолари пайти эркак киши дўконда сотувчи бўлиб ишловчи ўз дугонасига қарата ўқ узиб, кейин ўзини ўзи отиб ўлдирди.

Маҳаллий полицияга кўра, отишма шаҳар марказидаги Nordstrom дўконининг атир-упа бўлимида жума эрталаб рўй берган.

Дўконда сотувчи бўлиб ишловчи аёл оғир аҳволда касалхонага ётқизилди.

Отишма сабаблари маълум эмас. АҚШда “қора жума”, номини олган кунда бу каби отишмалар рўй бериши кўп кузатилади.

Арзонлаштиришнинг биринчи кунида дўконлардаги навбатлар ур-йиқитларга айланиб, ҳатто, қотилликлар ҳам рўй бериши одатий холдир.

Мисрда еттита портлаш содир бўлди

Портлашлардан сўнг мамлакатда назорат кучайтирилди

Жума куни Қоҳирадаги икки ҳужум оқибатида икки нафар катта офицер ва икки аскар жароҳатланди.

Associated Pressнинг Миср Ички ишлар вазирлигидаги манбага таяниб ёйинлаган хабарига кўра, жума куни мамлакатнинг турли шаҳарларида жами еттита портлаш бўлган.

Ҳужумлардан сўнг юздан зиёд исломчилар ҳибсга олинган.

Тақиқланган «Мусулмон биридорлиги» партияси 28 ноябрь куни ҳукуматга қарши оммавий намойишлар ўтказишга чақирган эди.

Қоҳира ва бошқа шаҳарларда назорат кучайтирилиб, полиция ва ҳарбийлар сони кўпайтирилди.

2013 йилнинг июлида «Мусулмон биродарлиги» раҳбари Муҳаммад Мурсий ҳарбийлар томонидан ҳокимиятдан ағдарилганидан сўнг ҳаракатнинг минглаб аъзоси, жумладан, юқори лавозимли раҳбарлари ҳам қамоққа ташланган.

Саакашвилига қотиллик айби қўйилди

Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили

Кеча Грузия прокуратураси мамлакат собиқ президенти Михаил Саакашвилига қотиллик айбини қўйди. Саакашвили 2006 йилнинг 27 январида Сандро Гиргвлианини ўлдирганликда гумонланмоқда.

Прокуратура маълумотига кўра, Саакашвили “ўз хизмат ваколатидан ғаразли мақсадда фойдаланиб” ушбу қотилликни яшириш учун собиқ Ички ишлар вазири Вано Мерабишвили, Конституция хавфсизлиги департаментининг собиқ раҳбари Дата Ахалая билан тил бириктирган.

Аввалроқ Саакашвилига 5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги давлат мулкини шахсий эҳтиёжлари учун ўзлаштирганлик айби қўйилган.

Айни пайтда Саакашвилига нисбатан илгари сурилган ваколатни суиистеъмол қилганлик айбловлари ҳам бўлиб, булар 2007 йил ноябрь ойида Тбилисида аксилҳукумат намойишларини куч билан бостиргани, ҳамда Имеди телеканалига “бостириб” киргани билан боғлиқдир.

2007 йилда Грузия ҳокимиятида юқори лавозимларни эгаллаган Саакашвили сафдошларига нисбатан ҳам шу каби айбловлар илгари сурилган.

Собиқ президент ўтган йили иккинчи муддати тугаши ортидан Грузияни тарк этган эди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG