Линклар

Шошилинч хабар
20 август 2019, Тошкент вақти: 08:05

Халқаро янгиликлар

Путин вазирларининг Янги йил таътилини бекор қилди

Мамлакатда кучайиб бораëтган иқтисодий бўҳрон ортидан Россия президенти вазирларнинг Янги йил таътилига чиқишига рухсат бермади.

Бугун телеканаллар орқали кўрсатилган ҳукумат йиғинида Путин ҳозирги вазиятда вазирларнинг ишни қўйиб дам олишни ўзларига эп кўра олмасликларини билдирди.

Анъанага кўра¸ Россияда давлат хизматчилари 1 январдан то 12 январга қадар Янги йил ва православ Мавлудини нишонлаш учун таътилга чиқади.

Ҳукумат ва давлат агентликлари бундай узоқ таътилни ўзига эп кўра олмайди¸ айниқса¸ бу йили¸ деди бугунги йиғинда президент Путин.

Қрим аннексия қилиниши ортидан Россияга нисбатан Ғарб жорий қилган санкциялар ва нефт нархининг кескин пасайиши оқибатида Россияда иқтисодий бўҳрон кучайиб бормоқда.

Бош вазир Медведев жорий ҳафта россияликларни чуқур рецессиядан огоҳлантирди.

Назарбоев Қозоғистонни саноатлаштириш суръатини кучайтирмоқчи

Нурсултон Назарбоев

Пайшанба куни “Индустриализация харитаси” деб номланган умуммиллий телекўприкда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Остона ҳукуматига мамлакатда яна камида бешта дунëнинг йирик қайта ишловчи заводини қуриш ҳақида топшириқ берди.

“Биз Павлодардаги алюминий заводининг иккинчи навбатини¸ Рудний ëки Қостанайда сифатли пўлат ишлаб чиқарувчи металлургия заводи қуришимиз керак”¸ деди Қозоғистон президенти.

Айни пайтда Назарбоев мамлакат иқтисодининг 6 фоизлик ўсишини таъминлаш учун йилига 10 минг иш ўрни яратиш кераклигини таъкидлади.

- Ҳар бир область марказига кираверишда менинг суратларимни осиш ўрнига¸ ўтган ой¸ ўтган квартал ва ўтган йилда қанча иш ўрни яратилгани ҳақидаги ҳисобот турсин¸ деди Қозоғистон президенти жумладан.

Бугунги телекўприкда Назарбоев шунингдек халқаро вазиятга ҳам муносабат билдирди ва хусусан Украина шарқидаги можарога тортилган томонларни ўзаро муросага келишга даъват қилди.

Рим Папаси мавлуд куни арафасида ироқлик қочқинларга қўнғироқ қилди

Бугун, 25 декабрь куни дунё насронийлари Мавлуд – Исо Масиҳ туғилган кунни нишонламоқда.

Рим Папаси Франциск ўтган тунда Ватиканда Мавлуд ибодатини ўтказди.

78 га кирган Папа Ироқ Қурдистонидаги Ирбил шаҳри яқинида жойлашган қочқинлар лагеридагилар билан телефон орқали боғланиб, уларни "қийинчиликларга қарши курашда сабрли бўлишга" чақирди.

Шунингдек, Папа Франциск қочқинларни тазйиқлар туфайли ўз яшаш жойини тарк этишга мажбур бўлган Исо Масиҳга ўхшатишини айтган.

Ироқ Патриархи Луис Сако AFP агентлигига берган интервьюсида мамлакатда қарийб 150 минг насроний "Исломий давлат" ҳавфи туфайли кўчишга мажбур бўлганини айтган.

Папа 24 декарь кунги ибодатда қавмига мурожаат қилар экан, уларни оила ва дўстларга ҳамдардлироқ бўлишга чақирди.

Покистондаги портлашда 28 киши жароҳат олди

Покистоннинг шaрқий-ғaрбидa жойлaшгaн Кветтa шaҳридaги гaвжум бозордa рй бергaн портлaшдa кaмидa 28 киши жaроҳaт олди.

Мaҳaллий полиция мaълумотидa aйтилишичa, велосипедгa ўрнaтилгaн бомбa 24 декaбрь куни Шaҳзодa Роaд бозоридa портлaтилгaн.

Воқеaдa ҳеч ким ҳaлок бўлмaгaни, бироқ бир нечтa дўконлaргa кaттa зaрaр еткaзилгaни aйтилмоқдa.

Ҳужум учун мaсъулиятни ҳозирчa ҳеч қaйси тaрaф ўз зиммaсигa олгaни йўқ.

Путин Россияда ароқ нархининг ўсишини тўхтатишга буюрди

Россия президенти Влaдимир Путин ҳукумaтга иқтисодий бўхрон туфaйли ўсaётгaн aроқ нaрхини бир мaромдa ушлaб туришга кўрсатма бериди.

24 декaбрь куни ҳукумaт рaсмийлaри вa губернaторлaр билaн ўтгaн учрaшувдa Путин aроқнинг қиммaтлaши ноқонуний вa зaрaрли бўлгaн спиртли ичимликлaр истеъмолининг ошишигa сaбaб бўлишини билдиргaн.

Россия 1998 йилдaн бери кузaтилгaн энг оғир иқтисодий бўхронни бошдaн кечирмоқдa. Ғaрб сaнкциялaри вa жaҳон бозоридa нефтнинг aрзонлaши мaмлaкaт миллий вaлютaсининг кескин қaдрсизлaнишигa олиб келди.

Инфляция кўлaми эса 2014 йилдa 10 фоиздaн ошиши кутилмоқдa.

Спиртли ичимликлaрнинг меъёридaн ортиқчa истеъмол қилиниши Россия жaмиятидaги aсосий муaммолaрдaн биридир.

Етaкчи университетлaр ўткaзгaн тaдқиқотлaргa кўрa, спиртли ичимликлaрнинг кўп истеъмол қилиниши туфaйли Россиядa эркaк aҳолининг чорaк қисми 60 ёшгa етмaй вaфот этaди.

Рейтерс aхборот aгентлиги Россиядa ҳукумaт тaрaфидaн тaртибгa солинaдигaн aроқнинг минимaл нaрхи ўтгaн йилдaн бери 30 фоизгa ошиб, 220 рублгa етгaни хaбaр қилди.

Киев ва айирмачилар ўртaсидaги тинчлик музокaрaлaри сaмaрaсиз якунлaнди

Белaрус пойтaхтидa Укрaинa ҳукумaти рaсмийлaри вa россияпaрaст aйирмaчилaр ўртaсидa ўтгaн ўзaро қуролли тўқнaшувлaрни тўхтaтишгa қaрaтилгaн тинчлик музокaрaлaри беш соaт дaвом этди.

24 ноябрь куни Минскдa ўтгaн музокaрaлaрдa олдингa силжиш кузaтилмaгaни вa нaвбaтдaги сўзлaшувлaр қaчон бўлиб ўтиши ҳозирча aниқ эмaслиги aйтилмоқдa.

Музокараларда Украина ва Россия ҳукумати расмийлари¸ шунингдек қуролли сепаратчилар ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакиллари иштирок этди.

Жорий йилнинг aпрель ойидaн бери Укрaинa шaрқидaги қуролли тўқнaшувлaрдa кaмидa 4700 киши ҳaлок бўлгaн.

БМТ статистикасига кўрa, 5 сентябрдa Минскдa эришилгaн ўқ отишни тўхтaтиш келишувидaн бери кaмидa 1300 одaм нобуд бўлгaн.

25 декабрги Минск сўзлашувлари арафасида Украина парламенти мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлишига йўл очиш мақсадида Украинанинг блокларга қўшилмаслик мақомини бекор қилди.

Мазкур қарор дарҳол Россия томонидан “нодўстона” дея қораланди.

Иордания ўз учувчиси Суриядаги жиҳодчилар қўлида эканини тасдиқлади

Кобани осмонидаги коалиция учқичи.

Бугун эълон қилинган баëнотда Иордания расмийлари ўз учқичларидан бирининг Сурияда Исломий давлат жанггарилари томонидан уриб туширилгани ва учувчининг жиҳодчилар томонидан асир олинганини билдирди.

Айтилишича¸ иорданиялик учқич жиҳодчилар қароргоҳи бўлган Роққада уриб туширилган.

Аммон расмий баëнотида Иордания ҳукумати ўз учувчиси хавфсизлиги ва ҳаëти учун бутун масъулиятни Исломий давлат ва унинг тарафдорлари зиммасига қўйиши айтилади.

Исломий давлат тарафдорларининг Роққа матбуот маркази деб аталган Интернет саҳифасида иорданиялик учувчининг суратлари¸ шунингдек¸ 26 яшар Муат Сафий Юсуф ал-Касеасбеҳ номига берилган ҳужжати нусхаси чоп этилди.

Иордания АҚШ етакчилигида Исломий давлатнинг Суриядаги истеҳкомларига қарши сентябрь ойидан бери уюштирилаëтган ҳаво ҳужумларида иштирок этмоқда.

Фергюсонга қўшни шаҳарчада яна бир қора танли ўспирин полициячи томонидан отиб ўлдирилди

Ню Йоркдаги норозилик намойиши иштирокчилари.

Миссури штатининг Беркелей шаҳарчасида яна бир оқ танли полициячи яна бир қора танли ўсмирни отиб ўлдирди ва бу воқеа ҳам оммавий тартибсизликларга сабаб бўлди.

Воқеа кенг кўламли норозиликларга сабаб бўлган Фергюсондан бир неча километр масофада сешанба тунда содир бўлди.

Полиция баëнотида айтилишича¸ бензоколонкадаги қора танли шахс ўзига қурол қаратганидан сўнг¸ полициячи ҳаëтини таҳдид остида деб ҳисоблаб¸ қуролли шахсга ўқ узган. Воқеа жойидан ўлдирилган шахсга тегишли қурол топилган. Айни пайтда расмийлар¸ ўлдирилган шахс ўт очмаган ҳолда¸ полициячи унга қарата уч марта ўқ узганини ҳам эътироф этди.

Полиция расмийлари¸ олти йилдан бери ишлаëтган офицер тегишли тергов-суриштирув жараëни тугагунга қадар¸ таътилга чиқарилганини билдирди.

Беркелейга туташ Фергюсон шаҳарсида оқ танли полициячининг қора танли ўспирин Майлк Браунни отиб ўлдиргани бутун Америка бўйлаб кескин норозилик ва тартибсизликларга сабаб бўлган эди.

Шу воқеа муносабати билан президент Обама мамлакат бўйлаб полициячиларни махсус тренинглардан ўтказиш ҳақида буйруқ берган эди.

Киев ва россияпараст айирмачилар вакиллари яна Минскда сўзлашмоқда

Контакт гуруҳининг Минскдаги янги музокаралари ëпиқ эшик ортида ўтказилмоқда.

Беларус пойтахтида Украина ҳукумати расмийлари ва россияпараст айирмачилар ўртасида ўзаро можарони тўхтатишга қаратилган тинчлик музокаралари бошланди.

Музокараларда Украина ва Россия ҳукумати расмийлари¸ шунингдек қуролли сепаратчилар ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакиллари иштирок этмоқда. Томонларнинг 26 декабрь куни сўзлашувларни давом эттириши кутилмоқда.

Сентябрь ойида Минскда ўтказилган тинчлик музокаралари ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишув¸ шунингдек Украина шарқидаги исëнчиларга уч йил давомида ўз-ўзини бошқариш ҳаққини берувчи кенг кўламли тинчлик шартномаси асосларини белгилаш билан якун топган эди.

Аммо Минск келишувидан бери орадан ўтган уч ой ичида томонлар ўртасидаги қуролли тўқнашувлар тўхтамади ва 1000 дан ошиқ одам нобуд бўлди.

Бугунги Минск сўзлашувлари арафасида Украина парламенти мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлишига йўл очиш мақсадида Украинанинг блокларга қўшилмаслик мақомини бекор қилди.

Мазкур қарор дарҳол Россия томонидан “нодўстона” дея қораланди.

Россияда оммавий норозиликларнинг янги тўлқини бошланиши мумкин

2011-2012 йилларда Россиянинг йирик шаҳарларида Путинга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтган эди.

Алексей Кудрин етакчилигидаги Фуқаролик ташаббуслари комитети таҳлилчилари ўз янги тадқиқотида Россия жамиятида оммавий норозилик чиқишларига элтувчи ҳиссиëтлар кучайиб бораëтганини қайд қилди.

Иқтисодчи Михаил Дмитриевнинг “Россияликларнинг сиëсий кайфияти мониторинги” деб номланган ҳисоботида жамиятда норозилик кайфиятининг кучайиб бораëтгани ва бу гал норозилик иқтисодий муаммолар оқибатида туғилгани айтилади.

“Россияликларни сиëсат кўп қизиқтирмайди¸ улар иқтисодий муаммолар ечимига оид чиқишларни эшитишга чанқоқ¸ аммо расмий ахборот воситаларининг мамлакатдаги аҳвол ҳақидаги хабарларига ишонмай қўйган. Айни пайтда¸ сиëсий партиялар¸ қолаверса¸ Россиянинг ташқи сиëсатдаги муваффақиятларига ҳам ишончсизлик кучайиб бормоқда”¸ дейилади ҳисоботда жумладан.

Ижтимоий сўровда қатнашганларнинг аксарияти Путиннинг сўнгги матбуот анжуманидаги жавобларидан қониқмагани ва на Путин командаси ва на мухолифат ичида кучли сиëсатчиларни кўрмаëтганини билдирган.

Ҳисобот муаллифлари фикрича¸ Москва¸ Владимир каби шаҳарларда ўтказилган қатор ижтимоий сўровлар Путиннинг сиëсий умри тугай бошлаганини кўрсатган.

Иқтисодчи Михаил Дмитриев ва социолог Сергей Белановский 2011-2012 йиллардаги оммавий норозиликларни башорат қилган эди.

Европа Иттифоқи Покистоннинг ўлим жазосига қайтганини қоралади

Покистон ҳукуматининг ўлим жазосига олти йил аввал эълон қилинган мораторийни бекор қилганини қоралаган ЕИ Исломободни дарҳол яна ўлим жазоси ижросини тўхтатишга чақирди.

ЕИ бугун эълон қилган баëнотда ўлим жазосининг террорчиликка қарши курашда самарали восита эмаслиги айтилади.

Ўтган ҳафта Толибон жанггарилари Пешавордаги мактабга ҳужум қилгани ортидан Исломобод ҳукумати террорчиликда айбланганлар учун ўлим жазоси қўллаш ва бу жазони ижро этишни қайта тиклади.

Мактабга қилинган ҳужум оқибатида 148 одам нобуд бўлди¸ уларнинг аксарияти ўқувчилардир.

Расмийларга кўра¸ келаси ҳафталар ичи террорчиликда айбланган 500 маҳбус устидан чиқарилган ўлим ҳукми ижро этилади.

Покистон қамоқхоналарида ҳозирда ўлимга ҳукм этилган 8000 маҳбус борлиги айтилади

ЕИ расмийлари¸ агар Покистон ўлим жазосига эълон қилинган мораторийга қайтмаса¸ иттифоқ билан Исломобод ўртасида имзоланилган сердаромад савдо келишуви бекор қилиниши мумкин.

Олий Рада Украинанинг "NATOдан ташқари нейтрал давлат" мақомини бекор қилди

Украина парламенти мамлакатнинг NATO блокидан ташқаридаги нейтрал давлат мақомини бекор қилди ва мазкур ташкилотга аъзо бўлиш курсини белгилаб берди.

Украина парламентчиларининг билдиришларича, Россиянинг "нодўстона ҳаракатлари ва Қримни ноқонуний тарзда аннекция қилиши" ортидан Киев мамлакат мустақиллиги ҳамда барқарорлигини кафолотловчи ташкилот сифатида NATOни кўрмоқда.

Президент Петро Порошенко томонидан 18 декабрда парламентга тақдим қилинган мазкур қонун лойиҳаси қабул қилиниши учун 23 декабрь куни Украин парламентидаги 450 депутатдан 350 нафари овоз берган.

Қирғизистон Божхона иттифоқига қўшилиш шарномасини имзолади

Қирғизистон 1 январдан Евросиё иқтисодий иттифоқи деб атала бошланадиган Божхона иттифоқига қўшилиш юзасидан шарномани имзолади.

Ҳужжатлар Москвада 23 декабрда ўтган Божхона иттифоқига аъзо давлатлар саммити доирасида имзоланди. Россия, Белорусь ва Қозоғистондан иборат Божхона иттифоқига Қирғизистондан ташқари Арманистон ҳам қўшилган.

Шартномаларни имзолаш жараёнида Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 2015 йилнинг майигача ўз мамлакати иттифоқнинг тўлақонли аъзосига айланишига умид билдирди.

Айни пайтда Москва Божхона иттифоқидаги ҳамкорлари томонидан танқидга ҳам учрамоқда. Белорусь президенти Александр Лукашенка Минск билан савдо алоқаларини узгани учун Москвани кескин танқид қилди. Нурсултон Назарбоев эса Украинадаги воқелар ортидан Россиянинг Ғарб томонидан изоляция қилиниши масаласи ҳақида гапирган.

Обама "Интервью" фильмини прокатга чиқариш қарорини олқишлади

Шимолий Корея лидери Ким Чен Ун (марказда) ҳарбийлар билан.

АҚШ президенти Барак Обама Sony Pictures ширкати 25 декабрдан бошлаб бош қаҳрамони Шимолий Корея диктатори Ким Чен Ун бўлган “Интервью” комедиясини намойиш этишга чиқариш қарорига келганидан мамнун эканини билдирди.

Маълумотга қараганда “Интервью” фильми чекланган миқдорда прокатга чиқарилади. Фильм намойиши бир ҳафта олдин Sony Pictures сайтига киберҳужум қилингани ва фильмни намойиш этаётган кинотеатрларга номълум шахслардан таҳдидли мактублар кела бошлагани муносабати билан тўхтатиб қўйилган эди.

Вашингтон “Интервью” фильмини намойиш этилишига қарши таҳдидларда ва Sony Pictures Интернет ресурслари бузилганида Шимолий Кореяни айблаган ҳамда бу қўпорувчиликка муносиб жавоб қайтарилишини айтган эди.

23 декабрда эса Шимолий Корея Интеренетдан ўн соатга яқин узилиб қолган. Бу ишга АҚШнинг алоқадорлиги ҳозирча номаълум.

Афғонистон ва Покистон толибларга қарши ҳужумларни мувофиқлаштиради

Афғонистон ва Покистон ҳарбийлари икки давлат чегара ҳудудларида жойлашган толиблар манзилгоҳларига қилинадиган ҳужумларни мувофиқлаштиришга келишиб олди.

Бундай қарор 23 декабрда Афғонистон пиёда қўшинлари штаби бошлиғи, генерал Шермуҳаммад Каримий, Покистон генерали Раҳил Шариф ва NATOнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондони, америкалик генерал Жон Кэмпбел иштирокида Равалпиндида ўтган учрашув чоғида қабул қилинган.

Мазкур учрашув Покистоннинг Пешовар шаҳридаги мактаблардан бирига жанггарилар томонидан ҳужум қилинганидан бир ҳафта ўтиб ўтказилди. Жанггарилар ҳужумида мактабда бўлган 140дан ортиқ одам, асосан ўқувчилар ҳалок бўлган эди.

23 декабрда ўтган учрашувда Афғонистон ҳарбийлари чегара ҳудудидаги Дангам шаҳрида 12 кун давомида ўтказилган ҳарбий амалиёт пайтида 150 жанггари ўлдирилгани ва юздан ортиқ жанггари яралангани ҳақида маълумот берди.

270 ўшлик Сурия ва Афғонистондаги жангларда қатнашиш учун кетгани хабар қилинди

Kyrgyzstan-Osh, Kadyraliev, 24Nov14

Ўш шаҳрининг биргина Шаҳид тепа мавзеидан Сурия ва Афғонистонга тақрибан 80 киши кетган.

Бу ҳақда 22 декабрь куни Қирғиз Республикасининг 2014 – 2020 йилларга мўлжалланган диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси муҳокамасига бағишлаб Ўшда ўтказилган йиғилишда маълум қилингани тўғрисида turmish.kg сайти хабар қилди.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига таяниб, сайтнинг хабар қилишича, шаҳарнинг Достук микрорайонидан 20, Ўш райони мавзесидан 60, Шаҳид тепадан 80, Черемушки микрорайонидан 20, Турон шаҳарчасидан 40 ва Амир Темур шаҳарчасидан 50 киши, ҳаммаси бўлиб Ўшдан тақрибан 270 киши Сурия ва Афғонистонда давом этаётган жангларда иштирок этиш учун кетган.

Ўшликларнинг айтишича, шаҳарнинг тилга олинган мавзеларида асосан этник ўзбеклар истиқомат қилади.

Халқаро ташкилот "Ислом Давлати" асирга олган хотин-қизлар тўғрисида ҳисобот эълон қилди

Amnesty International Инсон ҳуқуқлари ташкилотининг янги ҳисоботида Ироқдаги диний озчилик – язидларлардан бўлган хотин-қизлар ўзини “Ислом Давлати”, деб атаётган гуруҳ томонидан ўтган ёзда асирга олинганидан сўнг зўрлангани ва жинсий зўравонликнинг бошқа шакллари билан даҳшатли қийноқларга солингани айтилган.

23 декабрда эълон қилинган ҳисобот август ойида, Синжар шаҳри Ислом Давлати томонидан босиб олинган пайтда, асир олинган хотин-қизлардан 40 дан зиёди билан ўтказилган интервьюлар асосида тайёрланган.

Ҳисоботда айтилишича, собиқ асиралар орасида 10 – 12 яшар қизчалар ҳам бўлган. Улар асирликда қийноққа солинган, зўрланган, зўрлик билан никоҳга киритилган, сотилган ёхуд Ислом Давлати гуруҳи жанггариларига совға қилинган.

Зўраланишдан қўрққан баъзи асиралар ўз жонига қасд қилиб ўлган. Кўпчилиги эса, исломни қабул қилишга мажбур бўлган.

Шимолий Кореяда Интернет ишдан чиқди

Шимолий Кореяда душанба кун бўйи Интернет ишламади. Associated Press ахборот агентлигига кўра, мамлакатда Интернетга кириш имконияти мутлақ йўқотилган. Мазкур воқеага АҚШ ҳукуматининг алоқаси бор-йўқлигига оид саволга на Оқ Уй ва на Давлат департаменти жавоб берди.

Президент Обама жума куни АҚШ ҳукумати Sony Pictures Entertainment Inc. ширкатининг Интернет ресурслари бузилганига яраша жавоб беражаги тўғрисида баёнот берган эди. Обама қўпорувчиликда Шимолий Кореяни айблаган эди.

АҚШ президенти жавобнинг қай шаклда бўлажаги тўғрисида гапирган эмас ва шунинг учун Шимолий Кореяда Интернет ишдан чиққани АҚШ ҳукуматининг иши, дейиш қийин.

Давлат департаменти расмий вакили Мари Харф АҚШ эҳтимолий жавоб чоралари тўғрисидаги оператив маълумотларни шарҳламаслигини, баъзи чоралар очиқланиши, баъзилари очиқланмаслиги мумкинлиги тўғрисида баёнот берди.

Аввалроқ АҚШ Федерал тергов бюроси Шимолий Кореяни Sony Pictures Entertainment ширкатига қарши компьютер ҳужуми ўтказганликда айблаган эди. Бюро баёнотида айтилишича, Шимолий Корея Америка бизнесига зарар етказишга, амаерикаликларнинг фикр билдириш эркинлигига тўсқинлик қилишга уринган.

Украина блокларга қўшилмаслик мақомидан воз кечди

Украина парламенти мамлакатнинг блокларга қўшилмаслик мақомини бекор қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади.

Мазкур ҳужжатни Верхоная Радага 18 декабрда президент Порошенко тақдим этган эди.

“Россия Федерациясининг Украинага қарши агрессияси, Қрим мухтор республикасининг ғайриқонуний аннексияси, давлатимизга қарши “гибрид уруш” олиб борилаётгани, Украина шарқидаги вазиятга ҳарбий аралашув, Россия томонидан мунтазам равишда ҳарбий, сиёсий, иқтисодий ва информацион босим ўтказилаётгани Украина мустақиллиги, суверенлиги, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигининг самаралироқ кафолатларини излаш заруратини шарт қилиб қўйди”, дейилади қонун лойиҳасига илова қилинган тушунтирмада.

Москва Киевнинг бу қадамини Россияга нисбатан нодўстона ҳаракат, деб баҳолади.

Дмитрий Медведевга кўра, Украинанинг блокларга қўшилмаслик мақомидан воз кечиши, ўз моҳиятига кўра, Киевнинг НАТОга кириш нияти ифодасидир ва Украинани “Россиянинг потенциал ҳарбий рақибига айлантиради”

Ҳар тўрт мигрантдан бири Янги йил байрамидан кейин Россиядан кетади

Рублнинг кескин қадрсизланиб кетиши ва Россия қонунларига киритилган ўзгартишлар меҳнат муҳожирларининг яқин вақт ичида Россиядан қайтишига сабаб бўлади.

Россиядаги мигрантлар федерацияси раҳбари Муҳаммад Аминнинг бу фикрини куни кеча Интерфакс ахборот агентлиги тарқатди.

Муҳаммад Аминнинг фикрича, меҳнат муҳожирларининг 25 фоизидан кўпроғи Янги йил байрамидан сўнг Россиядан бошқа мамлакатларга кўчмоқчи.

Меҳнат муҳожирларини Россияни тарк этишга бир томондан рублнинг қадрсизланиши мажбур қилаётган бўлса, иккинчи томондан 1 январдан бошлаб меҳнат муҳожири рус тили, Россия тарихи ва қонунларидан имтиҳон топшириши талаб қилиниши мажбур қилаяпти.

Украина юзасидан навбатдаги музокаралар эртага бошланади

Украина, Россия, Франция ва Германия раҳбарлари Украина бўйича музокараларнинг навбатдаги босқичини 24 ва 26 декабрь кунлари Белорусь пойтахти Минскда ўтказишга келишиб олди.

Украина президентининг билдиришича, 22 декбарда Россия президенти Владимир Путин, Франция президенти Франсуа Олланд ва Германия канцлери Ангела Меркел иштирокидаги телефон мулоқотидан сўнг мана шундай қарор қабул қилинган.

Украина президенти Петро Порошенкога кўра, суҳбат давомида давлат лидерлари Украинада ўқ отилишини тўхтатиш юзасидан сентябрь ойида Минскда эришилган келишувларни амалга тадбиқ этиш йўналишидаги ҳаракатларни давом эттириш шартлигини алоҳида таъкидлаганлар.

Бугун Қирғизистон Божхона иттифоқига қўшилиш шартномасини имзолайди

Бугун Москвада ўтадиган Евросиё иқтисодий кенгаши саммитида Қирғизистон Божхона иттифоқи ҳамда Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш тўғрисидаги шартномаларни имзолайди.

Мазкур саммитда иштирок этиш учун Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 22 декабрда Москвага келган.

Қирғизистон ҳукумати ва парламенти кеча Москвада имзоланадиган ҳужжатлар лойиҳаларини маъқуллаган.

Москва еткачилигидаги Божхона иттифоқи 2015 йилдан ўз номини Евросиё иқтисодий иттифоқи шаклида ўзгартиради. Мазкур ташкилотга Россия, Қозоғистон ва Белорусь томонидан асос солинган эди.

Кудрин 2015 йилда Россияда иқтисодий бўҳрон давом этишини башорат қилди

Алексей Кудрин.

Россия собиқ молия вазири Алексей Кудрин “мамлакатда бугунги кунда бошланган иқтисодий бўҳрон 2015 йилда тўлақонли равишда ўзини намоён қилади”, деб билдирди.

Айни пайтда Фуқаролик ташаббуслари қўмитасига раҳбарлик қилаётган Кудрин 22 декабрда, агар бир баррель нефть нархи 2015 йилда 80 долларга кўтарилса, Россия учун энг оптимистик башорат ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизга озайиши эканини айтди. Агар бир баррель нефть нархи ҳозиргидай 60 доллардан ошмаса, у ҳолда Россия ялпи ички маҳсулотининг камайиши 4 фоизни ташкил қилади.

“Бугун мен тўлақонли иқтисодий бўҳрон арафасида турибмиз ва биз бу бўҳронни 2015 йилда янада аниқроқ ҳис этамиз”, деб хулоса қилди Алексей Кудрин.

Украина ва Қозоғистон ҳарбий ҳамкорликни қайта тиклашга келишди

Украина ва Қозоғистон президентлари Киевда 22 декабрда ўтган учрашув чоғида икки давлат ўртасидаги ҳарбий-техник ҳамкорликни қайта тиклашга келишиб олди.

Нурсултон Назарбоев ҳамда Петро Порошенко, шунингдек, Украина шарқидаги вазиятни Минск келишувларига таянган ҳолда барқарорлаштириш масаласини муҳокама қилган.Томонлар Қозоғистон кўмирини Украинага сотиш масаласида ҳам келишувга эришган.

Нурсултон Назарбоев Порошенкога Донбасс масаласини ҳал этишда ҳамкорликда ҳаракат қилишни таклиф қилди. Порошенко бу таклифни қўллаб-қувватлади. Украина президенти Назарбоевга “Украина мустақиллиги ва ҳудудий яҳлитлигини қатъий тарзда изчиллик билан қўллаб-қувватлаш позициясида тургани” учун миннатдорчилик билдирди.

Бугун Нурсултон Назарбоев Москвада Владимир Путин билан учрашади. Кремль матбуот хизматининг билдиришича, президентлар энергетика, иқтисодиёт ва саноат соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади.

AI: "Исломий давлат" язидий қизларни жинсий қулликда сақламоқда

Ироқ- қочқин язидийлар лагери.

Amnesty International 23 декабрда эълон қилинган янги ҳисоботида "Исломий давлат" гуруҳи жанггарилари томонидан ироқлик язидий аёллар ва қизлар зўрлангани, жинсий қулликда сақланаётгани ҳақида маълумот тарқатди.

Ҳисоботда айтилишича, мазкур аёллар ўтган йилнинг ёзидан бери "Исломий давлат" жанггариларининг қуллари сифатида яшаб келмоқда.

Amnesty International ҳисоботи ўтган йилнинг августида Ироқнинг Синжар шаҳри "Исломий давлат" гуруҳи томонидан эгаллаб олингач асирга олинган мингга яқин язидийлар орасида бўлган 40 нафар собиқ асир берган кўрсатмаларга асосланган.

Ҳисоботда, жумладан, 10-12 ёшли қизлар ҳам қул сифатида сақланаётгани, улар мунтазам жинсий зўравонликка учраётгани, қизларни жанггарилар бир-бирларига совға тариқасида улашаётгани ҳақида ҳам гап боради.

Amnesty International зўрланишдан қўрққан айрим асиралар ўз жонига қасд қилгани, кўпчилик асирлар эса исломни қабул қилишга мажбур бўлганини ёзган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG