Линклар

Шошилинч хабар
20 август 2019, Тошкент вақти: 08:04

Халқаро янгиликлар

Яманда Ал-Қоида гаровга олган америкалик журналист ҳалок бўлган

Яманда Ал-Қоида гуруҳи гаровга олган америкалик журналист Люк Сомерс қутқариш амалиёти пайти яраланган ва нобуд бўлган.

Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазири Чак Ҳейгел Қобулга сафари чоғида журналистларга маълум қилди.

Жаноб Ҳейгелга кўра, гаровга олинган журналистни ҳаёти хавф остидалиги боис уни қутқариш ҳақида қарор олинган.

4 декабрь куни Ямандаги Ал-Қоида гуруҳи агар Вашингтон улар шартига кўнмаса Сомерсни ўлдириши ҳақида огоҳлантирилган видеони эълон қилган эди.

Люк Сомерс 2013 йилнинг сентябрь ойида Яманнинг Сана шаҳрида олиб қочиб кетилганди.

"Газпром" Украинадан газ тўловини олганини тасдиқлади

Россиянинг газ гиганти “Газпром” Украинага 2014 йил декабр ойи учун узатиладиган газга 378 миллион АҚШ долларилик тўлов олганини тасдиқлади.

Бу ҳақда ширкат вакили Сергей Купраянов маълум қилди.

Бундан аввал Украинанинг “Нафтогаз” ширкати бир миллиард куб метрлик газ учун “Газпром”га пул ўтказганини билдирганди.

Брюссель шаҳрида 30 октябрь куни ўтказилган уч тарафлама музокараларда Украина 2015 йилнинг март ойи оҳирига қадар ҳар минг куб метр Россия газини 385 доллар нархда сотиб олишга рози бўлган эди.

Обама АҚШ Мудофаа вазири лавозимига Эштон Картерни тавсия этди

АҚШ президенти Барак Обама Сенатдан Мудофаа вазири лавозимига Эштон Картер номзодини тасдиқлашни сўрамоқда.

60 ёшли Картер АҚШ Мудофаа вазири муовини лавозимида ишлаб келмоқда. У Пенатгон тузилмасини ҳар тарафлама яхши билади.

Санат тасдиқласа Картер ўтган ҳафта мудофаа вазири лавозимидан истеъфо берган Чак Ҳейгел ўрнини эгаллайди.

Обама маъмуриятидаги тўртинчи мудофаа вазири бўлиши кутилаётган Эштон Картер Ироқ ва Сурияда исломий радикал гуруҳлар бўй кўтарган, Украинада Россия агрессияси кучайган бир пайтда Пентагон раҳбарлиги лавозимини қабул қилиб олади.

Бокуда мустақил журналист Ҳадича Исмоилова ҳибсга олинди

Бокуда Озарбайжон президенти оиласи бизнеси ҳақидаги мақолалари билан танилган мустақил журналист Ҳадича Исмоилова қамоққа олинган.

Бокунинг Сабоил тумани суди Исмоиловани икки ойлик қамоққа хукм этган.

Озодлик мухбири Ҳадича Исмоилова ўзини ўзи ўлдирмоқчи бўлган озарбайжонлик журналист Тўрали Мустафоев иши бўйича ҳибсга олинган.

Исмоиловага журналистни ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш айби қўйилмоқда.

Исмоилова 5 декабрь куни тумани судига чақиртирилган эди.

Ҳадича Исмоилова Озарбайжон президенти Илхом Алиев оиласи бизнес империяси ҳақидаги мақолалари билан танилган журналистдир.

У бир қанча халқаро мукофотлар соҳибидир. Кузатувчилар ва ҳуқуқ фаоллари Исмоилованинг қамоққа олиниши унинг касбий фаолияти билан боғлиқ, демоқдалар.

Назарбоев Ғарбни Россия билан муроса қилишга чақирди

Франция ва Қозоғистон президентлари Нурсултон Назарбоев ва Франсуа Олланд.

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Франция президенти билан музокаралар чоғида Европа Иттифоқининг Россияга нисбатан санкциялари унчалик самара бермаётгани ва Европа мамлакатлари Украина бўҳрони борасида Москва билан муроса қилиш йўлларини қидириши лозимлигини билдирди.

Қозоғистон пойтахти Остонада Франсуа Олланд билан қўшма матбуот анжуманида гапирган Назарбоев томонлар “бўҳронни бартараф қилиш учун” бир нуқтага келишлари лозим, дея таъкидлади.

Украина устида чиққан қарама-қаршилик, деди Назарбоев “ҳеч кимга ёрдам бермади, аксинча халқаро сиёсий вазият ҳамда Европа, Осиё ва бутун дунё иқтисодига салбий таъсир кўрсатди”. Қозоқ етакчисининг таъкидлашича, “санкциялар ёрдамида бир-бирини бурчакка тақаш ҳеч қандай натижа бермайди” ва Ғарб санкциялари Россияга унчалик таъсир қилмайди, чунки Россиянинг иқтисоди жаҳон иқтисодига “жуда ҳам интеграциялашмаган”.

ЕИ Россиянинг Жанубий Оқим газ қувурини сақлаб қолишни муҳокама қилишга тайёр

Путин ўз ҳукумати Жанубий Оқим лойиҳасидан воз кечшини эълон қилган.

Европа Комиссиясининг энергия масалалари бўйича янги раҳбари Озодликка берган интервьюсида Россия ЕИ қоидаларига амал қилса, Жанубий Оқим газ қувури лойиҳасини қутқариши мумкин, дея билдирди.

Марош Шевцович, 5 декабрь куни Озодлик билан суҳбатда, ЕИ Қора денгиз остидан Европага газ етказиб берадиган газ қувури лойиҳаси бўйича музокараларни давом эттиришга тайёрлиги, лекин бунинг учун Россия ЕИ қоидаларига амал қилиши ва мазкур масала хусусида Жаҳон савдо ташкилотига берган шикоят аризасидан воз кечиши лозимлигини таъкидлади.

Россия Президенти Владимир Путин 1 декабрь куни Туркияга қилган ташрифи чоғида, кутилмаганда, ўз ҳукумати Жанубий Оқим лойиҳасидан воз кечшини эълон қилиб, Европа Иттифоқининг лойиҳага қаршилиги Кремльнинг қўлини боғлаб қўйди, деган айбловларни илгари сурди. ЕИ бу айбловларни рад қилмоқда.

Шевцович “биз Россия томони билан лойиҳани муҳокама қилишга тайёрмиз. Лекин, албатта, бир нарса яхши тушунилиши лозим: улар ЖСТдан аризани қайтариб олишлари ва мазкур лойиҳага ЕИ қонунчилиги қўлланишига тайёр бўлишлари лозим”, дея таъкидлади.

Брюссел Россиянинг давлат назоратидаги Газпром ширкати ЕИнинг “учинчи энергетик пакети”да белгиланган қонун-қоидаларга амал қилишини талаб қилмоқда. Бу қоидаларга кўра, ширкатларнинг ишлаб чиқариш ва сотиш операцияларини бир-биридан ажратиши лозимдир. Жанубий Оқим лойиҳаси бу қоидаларни қабул қилмаган.

Украина президенти келаси ҳафта ҳукумат қўшинлари Донбассда жангларни тўхтатишини эълон қилди

Украина Президенти Петро Порошенко.

Украина Президенти Петро Порошенко мамлакат шарқидаги жангларга нуқта қўйишга қаратилган янги ташаббусни эълон қилди. Пайшанба куни расмий вэб-сайтидаги баёнотида Поршенко, ҳукумат кучлари “Сукунат куни” деб эълон қилинган 9 декабрдан бошлаб ўт очишни тўхтатишини билдирди.

Порошенконинг баён қилишича, мазкур чора 5 сентябрь куни Миснкда эришилган битимнинг бир қисмидир.

Россиянинг РИА агентлигига кўра, Донецк ва Луганск вилоятларидаги россияпараст айирмачилар етакчилари Минск битимида бундай чора кўзда тутилганини тасдиқлаган. Лекин айирмачилар бу шартга амал қиладими, йўқми бу ҳозирча номаълум қолмоқда.

5 сентябрь сулҳи мунтазам равишда бузиб келинди ва ўшандан бери мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди. Шу ҳафта бошроғида Донецк аэропортида жорий қилинган ўт очишни тўхтатиш келишуви орадан бир неча соат ўтиб бузилди.

Франция президенти Қозоғистонга келди

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев ва Франция Президенти Франсуа Олланд.

Франция Президенти Франсуа Олланд 5 декабрь куни икки кунлик расмий ташриф билан Қозоғистонга келди. Пойтахт Остонада Олланднинг бугун Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашиши кутилмоқда. Ундан кейин Франция раҳбари Қозоғистоннинг энг йирик шаҳри Олмаотага йўл олади.

Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти Олландни қозоқ ҳукумати расмийлари билан учрашув чоғида мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазияти хусусида хавотир билдиришга чақирди.

3 декабрь куни эълон қилинган баёнотда ҲРУ Қозоғистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятига доир “қатор ташвишли мисоллар”ни келтирди. Жумладан, қийноқ қўлланиши муаммоси ҳал этилмаётгани, ҳукумат танқидчиларининг қамоққа ташланиши ҳамда давлат томонидан матбуот ва фикр эркинлиги чекланиши бунга мисол бўлишини билдирди инсон ҳуқуқлари ташкилоти.

Google ўз хизматларини болалар учун мосламоқчи

Google ширкaти энг мaшҳур хизмaтлaрининг 12 ёшгaчa бўлгaн болaлaр учун мўлжaллaнгaн версиялaрини ишлaб чиқишни режaлaштирмоқдa.

Бу ҳaқдa USA Today нaшри ширкат вице-президенти Пaвни Дивaнжигa aсослaниб хaбaр берди.

Кузaтувчилaр гaп онлайн қидирув хизмaти, YouTube видеопортaли ҳaмдa Chrome интернет брaузери ҳaқидa кетaётгaнини тaхмин қилмоқдaлaр.

“Биз отa-онaлaргa болaлaри мaхсулотлaримиздaн қaй тaрздa фойдaлaнaётгaнини нaзорaт қилa олишлaри учун керaкли инструментлaр ярaтмоқчимиз” деди Google вaкили.

Рaсмaн Google тизимидa рўйхатдан ўтиш учун фойдaлaнувчи ёши 13да ёки ундaн юқори экaнини тaсдиқлaши керaк.

Бироқ Google ширкaти вице президентининг aйтишичa, болaлaр aнчa эртa ёшдaн бошлaб интернет хизмaтлaридaн фойдaлaнишни ўргaнишaди.

Эслатамиз, айни дамда Ўзбекистонда вояга етмаган болаларни интернетдаги "зарарли ахборот"дан тўсишга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Афғонистон шимолидаги ҳужумда камида тўрт полициячи ҳалок бўлди

Aфғон рaсмийлaрининг билдиришичa, мaмлaкaт шимолидa Толибон ҳaрaкaтининг полиция постигa уюштиргaн ҳужумидa кaмидa тўрт нaфaр полициячи ҳaлок бўлди.

Жовзжaн вилояти полициясига кўрa, ҳужум Дaрзaб туманида 3 декaбрь куни эртa тонгдa aмaлгa оширилгaн.

Ҳaлок бўлгaнлaр орaсидaн мaҳaллий полиция бўлими рaҳбaри ҳaм борлиги aйтилмоқдa.

Ҳужум учун мaсъулиятни ҳеч қaйси тaрaф ўз зиммaсигa олгaни йўқ, бироқ полиция Толибон ҳaрaкaтидaн гумон қилмоқдa.

Aфғонистон ҳукумaти 12 минг нaфaр чет эллик ҳaрбийнинг 2014 йилдaн сўнг мaмлaкaтдa қолишидa руҳсaт берувчи шaртномaни мaқуллaши ортидaн Толибон ҳaрaкaти амалга ошираётган ҳужумлaр сони кескин ортди.

Aфғонистондa 13 йил дaвом этгaн халқаро ҳaрбий миссия 31 декaбрь куни рaсмaн тугaтилиши кутилмоқдa.

UEFA Қрим футбол клубларининг Россия мусобақаларида ўйнашига тақиқ қўйди

Европа футбол уюшмалари иттифоқи UEFA Қримдаги футбол жамоларининг Россия футбол уюшмаси тaрaфидaн тaшкил этилaдигaн мусобaқaлaрдa иштирок этишигa рухсaт бермaди.

Россия аннексия қилган Қримнинг учта футбол клуби – СКЧФ Севaстополь, Тaврия Симферополь вa Жемчужинa Ялтa жорий мaвсумни Россиянинг иккинчи ва учинчи дивизионларидa ўткaзишмоқдa.

Қрим aннексияси БМТ томонидaн тaн олинмaгaнигa қaрaмaсдaн Россия футбол уюшмaси халқаро қоидaлaргa зид рaвишдa ушбу клублaри ўз лигaси ҳaмдa миллий кубок мусобaқaсигa қўшгaн эди.

Aввaлроқ Укрaинa футбол федерaцияси UEFA раҳбариятига мурожаат этиб, Россия футбол уюшмаси расмийларига нисбатан санкция қўллашни сўраган.

СКЧФ Севaстополь клуби президенти Aлексaндр Крaсильников Европа футбол уюшмалари иттифоқи қaрорини “футболгa қaрши” экaнини aйтиб тaнқид қилди.

Россия президенти Влaдимир Путин 4 декaбрь куни Федерал Мажлис олдида қилган йиллик мурожаатида Қрим масаласига алоҳида тўхталиб, рус миллaтининг руҳий aсоси ушбу яриморолда шaкллaнгaнини таъкидлади.

Киев: Украина шарқидаги бўхрон "Россия агрессияси" маҳсулидир

Укрaинa Тaшқи ишлaр вaзири Пaвло Климкин.

Укрaинa Тaшқи ишлaр вaзири Пaвло Климкин 4 декaбрь куни мaмлaкaт шaрқидaги “Россия aгрессиясини” кескин қорaлaди.

Вaзир Донецк ва Луганск вилоятларида содир бўлaётгaн воқеaлaрни “гибрид уруш” дея aтaб, ўқ отишни тўхтaтиш бўйичa “гибрид келишувгa” aмaл қилинмaётгaнини тaнқид қилди.

Бaзелдa ўтгaн Европaда хaвфсизлик вa ҳaмкорлик тaшкилоти (ЕХҲТ) йиғинидa чиқиш қилгaн Климкин тўқнaшувлaргa бaрҳaм бериш учун ҳaқиқий икки тaрaфлaмa келишув зaрур экaнини aйтди.

“Укрaинa шaрқидaги жaнглaр Укрaинa бўхрони эмaс. ЕХҲТ бўхрони ҳaм эмaс. Бу Россия aгрессиясидир” деди Тaшқи ишлaр вaзири Пaвло Климкин.

ЕХҲТ 5 сентябрь куни Минск шaҳридa эришилгaн, бироқ мунтaзaм рaвишдa бузилaётгaн ўқ отишни тўхтaтиш келишувини нaзорaт қилиб келади.

Aшaддий жaнглaр мaйдонигa aйлaнгaн Донецк aеропортидa ўқ отишни тўхтaтиш бўйичa 1 декaбрь куни эришилгaн янги келишув ҳам aмaлдa қўллaнилмaётир.

Қирғизистонда экстремистик гуруҳга одам ёллаганлар қўлга олинди

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги фаолияти тақиқланган экстремистик диний ташкилотга яширинча одам ёллаш амалиёти фош қилинганини билдирди.

4 декабрь куни Вазирлик матбуот котиби Бакит Сеитов Иссиқкўл вилоятининг Жети-Ўғуз туманида уч нафар шахс Ҳизбут-Таҳрир ал-Исломий гуруҳига одам ёллаш билан шуғулланганини айтди.

Унга кўра, Ички ишлар вазирлиги ходимлари ўтказган рейд давомида кўп сондаги экстремистик китоблар мусодара қилиниб одам ёллаш амалиёти барбод қилинган.

2003 йилда Қирғизистон Олий суди Ҳизбут-Таҳрир ташкилоти фаолиятини тақиқлаган.

Шунга қарамай, ташкилот аъзолари қишлоқларда фаолият юритиб келаётгани айтилади.

Владимир Путин Ғарбни Россияни парчалашга уринаётганликда айблади

4 декабрь куни Федерал парламент аъзолари олдида қилган йиллик чиқишида Россия Президенти Владимир Путин ўтган йил давомида Россия фақат “етук, якдил миллат” дош бера оладиган синовларга дуч келганини таъкидлади.

Кремл раҳбари Қуддус шаҳри яҳудий ва мусулмонлар учун муқаддас бўлгани каби Қрим ярим ороли Россия учун муқаддас эканини урғулади.

Путин Россия Украинани қардош мамлакат сифатида ҳурмат қилишини аммо Украина шарқидаги “фожиа” Россия юритаётган сиёсат “тўғри” эканини кўрсатганини айтди.

Владимир Путин Ғарб давлатларини Россияни 1990 йилларда Югославия каби парчалашга уринаётганликда айблаб, “улар Гитлер каби муваффақиятсизликка учради” деди.

АҚШнинг ракета ҳужумидан мудофаа тизимини яратиш режасини танқид қилган президент Путин Россия янги қуролланиш пойгаси гирдобига тортилмаслигини таъкидлади.

Россия президенти Ғарб жорий қилган санкциялар Россияга путур етказишга қаратилганини бироқ у иқтисод ривожига туртки беришини урғулади.

Ҳориждан пул маблағлари мамлакатга келишини таъминлаш учун президент Путин капиталга амнистия эълон қилиш таклифини илгари сурди.

Нью-Йоркда суд полициячини оқлагани ортидан норозилик намойиши ўтказилди

Нью - Йоркда суд қўлга олиш жараёнида қора танлини бўғиб ўлдирган оқ танли полициячини оқлагани муносабати билан норозилик намойиши бўлиб ўтди.

Суд қарори Нью - Йоркнинг Стэйтен Айленд туманида содир этилган воқеадан 4 ой ўтиб чиқарилди. 29 ёшли оқ танли полициячи тамаки маҳсулотларини ноқонуний сотаётган 43 ёшли Эрик Гарнерни қўлга олиш жараёнида тақиқланган ҳаракатани амалга ошириб, қора танлини бўғиб қўйган.

АҚШ адлия вазири Эрик Холдер федерал прокуратура мазкур иш бўйича ўз терговини бошлаганини ва полициячига фуқароларнинг ҳуқуқини бузиш айби билдирилиши мумкинлигини айтди.

Бир неча кун олдин Миссури штатида 18 ёшли қора танлини отиб ўлдирган полициячининг суд томонидан оқланиши Фергюсон шаҳрида тартибсизликларга сабаб бўлган эди.

Обама: Путин иқтисодий вазият мажбур қилгандан сўнггина сиёсатни ўзгартиради

АҚШ президенти Барак Обама Россия раҳбари Владимир Путин иқтисодий вазият мажбур қилмагунига қадар ўз сиёсатини ўзгартирмайди, деб ҳисоблайди.

Чоршанба куни Вашингтонда ишбилармонлар олдида чиқиш қилган Обама Путин миллатчиликка асосланган эскирган сиёсатни олиб бораётгани ва бу билан қўшни давлатларни қўрқитаётгани айтди. АҚШ раҳбарига кўра, бундай сиёсат ортиданРоссия иқтисодиёти катта зарар кўрмоқда.

Обама 2008-2012 йилларда Путин парда ортидан бошқариб турганига қарамай, Россиянинг ўша пайтдаги президенти Дмитрий Медведев билан самарали ҳамкорлик қилганини таъкидлаб ўтди.

Лукашенко Россияни шартномаларни бузганликда айблади

Белорус президенти Александр Лукашенко 3 декабрь куни ўтган ҳукумат йиғилишида Россияни Божхона иттифоқи доирасида эришилган барча шартномаларни бузганликда айблади.

Россия Белоруснинг 22 ишлаб чиқарувчисидан гўшт ва гўшт маҳсулотлари сотиб олишни тақиқлаб қўйган эди. Россия томони бундай ҳаракатни Белорус гўшт маҳсулотларида одам учун зарарли моддалар аниқлангани билан изоҳлаган.

Лукашенко эса Москванинг бу қарорини “Россияда озиқ-овқат нархларининг кўтарилишини ва бундан фойда олишни истаган товламачилар”ўйлаб топган тадбюир сифатида баҳолаган.

Белорус Россия етакчилигидаги Божхона иттифоқига аъзо давлат ҳисобланади.

Тожикистонда Эмомали Рахмоннинг бюстлари ишлаб чиқарилади

Тожикистон рассомлар иттифоқи Бадиий жамғарма билан ҳамкорликда Тожикистон президенти Эмомали Рахмоннинг бюстларини тайёрлашни бошлади.

Тайёрланган бюстлар ҳукумат йиғилишида кўриб чиқилади ва бюстлардан бири расман тасдиқлангач, ишлаб чиқаришга берилади.

Эмомали Рахмоннинг амалдорлар иш столига қўйиш учун мўлжалланган 30 сантиметрли бюстлари бир неча минг нусхада Хитойда ишлаб чиқарилиши айтилмоқда.

Мисрда "Мусулмон биродарлар"нинг 188 тарафдори ўлимга ҳукм қилинди

"Мусулмон биродарлар"га нисбатан ўтказилган суд жараёнларидан бири.

Миср суди “Мусулмон биродарлар” ҳаракатининг яна 188 тарафдорини ўлимга ҳукм қилди.

Судланувчилар 2013 йилда полиция бўлимига ҳужум қилганликда айбдор деб топилди. Ўлим ҳукми Миср олий муфтийси томонидан тасдиқланганидан сўнг кучга киради.

Миср президенти Муҳаммад Мурсий ҳарбийлар томонидан ҳокимиятдан ағдарилгач, “Мусулмон биродарлар” ҳаракати мамлакат бўйлаб кўп минг кишилик норозилик намойишлари ўткизган эди. Шу кунгача “Мусулмон биродарлар” ҳаракатининг мингдан ортиқ аъзоси ўлим жазосига ҳукм қилинган.

Ироқ Бағдодийнинг хотини қўлга олинганини инкор қилди

Абу Бакр ал Бағдодий.

Ироқ ҳукумати Ливанда “Исломий давлат” гуруҳи раҳбари Абу Бакр ал Бағдодийнинг хотинларидан бири қўлга олингани тўғрисидаги хабарларни инкор қилди.

Ироқ Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, Ливанда Бағдодийнинг хотини эмас, балки террорчиликда айбланиб Бағдодда ўлим жазосига ҳукм қилинган шахснинг синглиси Сажу ал Дулаймий қўлга олинган.

Сешанба куни Ливан расмийлари ал Бағдодийнинг хотинларидан бири қўлга олинганини билдирган эди.

“Исломий давлат” гуруҳи Сурия ва Ироқдаги бир қатор ҳудудларни ўз назоратига олган ва бу ҳудудда ҳалифат эълон қилган эди.

Обама мудофаа вазири лавозимига Эштон Картерни танлаган

АҚШ президенти Барак Обама мамлакат мудофаа вазири лавозимига Эштон Картерни танлаган.

60 ёшли Картер АҚШ Мудофаа вазири муовини лавозимида ишлаб келмоқда.

Унинг Пентагон раҳбарлигига тайинлангани ҳақда яқин кунларда расман эълон қилиниши кутиляпти.

Картер ўтган ҳафта мудофаа вазири лавозимидан истеъфо берган Чак Ҳейгел ўрнини эгаллайди.

Обама маъмуриятидаги тўртинчи мудофаа вазири бўлиши кутилаётган Эштон Картер Ироқ ва Сурияда исломий радикал гуруҳлар бўй кўтарган, Украинада Россия агрессияси кучайган бир пайтда Пентагон раҳбарлиги лавозимини қабул қилиб олади.

Керри: “Исломий давлат”ни яксон этиш йилларга чўзилиши мумкин

АҚШ Давлат котиби Жон Керри “Исломий давлат” радикал гуруҳини яксон этиш йилларга чўзилиши мумкинлигини таъкидлади.

“Иломий давлат”га қарши коалиция таркибига кирувчи олтмиш давлат вакиллари иштирокида НАТО ташкилотининг Брюсселдаги қароргоҳида ўтаётган йиғинда жаноб Керри исломий радикал гуруҳга қарши кампания аллақачон самарасини бера бошлаганини айтди.

Брюсселдаги йиғинда Ироқ бош вазири, Европа ҳамда бир қатор араб мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари қатнашмоқда.

Йиғинда жанггариларнинг Ироқ ва Сурияга сизиб кириши олдини олиш йўл-йўриқлари ва ҳамда “Исломий давлат”га қарши ҳарбий стратегия ишлаб чиқилиши кутилмоқда.

Эрон, Қозоғистон ва Туркманистон раҳбарлари янги темир йўлни очишди

Бугун Қозоғистон, Эрон ва Туркманистон раҳбарлари Ашхободда учрашмоқда.

Нурсултон Назарбоев, Ҳасан Рухоний ва Қурбонқули Бердимуҳаммедовлар уч мамлакатни боғловчи темир йўлнинг очилишида қатнашмоқда.

Қозоғистон, Туркманистон, Эрон орқали ўтувчи 935 километрга узайган Ўзен-Берекет-Горган темир йўли Каспий минтақаси ўлкаларида яшовчи йўловчилар узоғини яқин қилиши ва карго қатновлари учун қулайлик яратиши айтилмоқда.

Қозоғистон расмийлари мазкур темир йўлнинг ишга туширилиши уч мамлакат орасида юк олиб ўтиш ҳажмини ошириши ва 2020 йилга бориб мазкур йўл орқали олиб ўтиладиган юк ҳажми йилига 20 миллион тоннага етишини башорат қилган.

Россия рубли қадрсизланишда янги рекордни қўйди

Россия рублининг қадрсизланиши давом этмоқда. Чоршанба кунги биржа савдоларида 1 доллар - 55 рублни, 1 Евро эса 67 рубл 50 копейкани ташкил қилган.

Ғарбнинг Россияга қарши жорий этган жазо чоралари мамлакат иқтисодида акс эта бошлаган.

Шунингдек,жаҳон бозорида нефт нархининг тушиши ҳам Россия миллий валютасини қурбини туширмоқда.

Сўнгги икки ой мобайнида Россия рубли доллар ва еврога нисбатан 32 фоизга қадрсизланди.

Бу Марказий Осиё давлатлари, жумладан Ўзбекистон иқтисодларига ҳам таъсир кўрсатмоқда.

Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ойлик даромадларининг камайиб кетишига сабаб бўлмоқда.

Украина ва НАТО Қримдаги сиёсати туфайли Россияни қоралади

НAТО aъзолaри вa Киев “Украина шaрқидaги вaзиятни aтaйин беқaрорлaштирaётгани” ҳaмдa мaрт ойидa aннексия қилингaн Қримдa ҳaрбий кучлaрини кенгaйтирaётгaни учун Москвaни қорaлaди.

2 декабрь куни Брюсселдa ўтгaн йиғиндaн сўнг эълон қилингaн бaёнотдa НAТОгa aъзо 28тa дaвлaт вa Укрaинa “Россияни Қримдaги ҳaрбий кучлaри сонини оширaётгaни учун қорaлaшини” билдирдилaр.

Шунингдек, бaёнотдa Россиянинг Қорa денгиздaги ҳaрбий кучлaрини кенгaйтириш режaси НAТО вa Укрaинaни тaвишгa солaётгaни aйтилaди.

Мaмлaкaтлaр Кремлнинг хaлқaро қонунчиликкa зид рaвишдa Укрaинa шaрқидaги aйирмaчилaрни ҳaрбий техникa, жумлaдaн, тaнклaр, энг олдинги ҳaво мудофaa тизимлaри вa бошқa оғир теҳникa билaн тaъминлaётгaнига қарши эканини билдирдилaр.

Киев вa НAТО дaвлaтлaри келтирaётгaн дaлиллaргa қaрaмaй Россия шу кунгaчa 4300 кишининг ёстиғини қуритгaн Укрaинa шaрқидaги қуролли тўқнaшувлaргa aрaлaшмaётгaнини aйтиб келaди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG