Линклар

Шошилинч хабар
20 август 2019, Тошкент вақти: 08:46

Халқаро янгиликлар

Шинжонда Хитой полицияси террорчиликда гумонланган 9 уйғурни ўлдирди

Хитой полицияси Шинжон Уйғур мухториятида ўтказган рейдда террорчи экани гумон қилинган тўққиз уйғур ўлдирилди, бир нафари қўлга олинди.

Давлатга қарашли Синхуа агентлиги хабарига кўра, 1 август кунги рейд Хўтан вилоятида ўтказилган.

Агентлик бу ҳақда бошқа маълумот тарқатмади.

Мазкур рейд 28 июль куни Ёркент шаҳрида пичоқ ва болталар билан қуролланган катта гуруҳ полиция ва давлат идораларига ҳужум қилгани ортидан ўтказилди.

Зўравонлик оқибатида қарийб юз одам ўлгани хабар қилинди.

Россиялик сенатор Қримда нобуд бўлди

Владимир Кулаков.

Россиянинг Магадан вилоятидан Федерация кенгашига аъзо этиб сайланган Владимир Кулаков Қора денгизда рўй берган бахтсиз ҳодисада ўлди.

Коммерсант нашрига кўра, Кулаков денгизда чўмилаётган пайтда уни моторли қайиқ туртиб кетган.

Воқеадан сўнг қайиқ денгиз томон сузиб кетган. Россия Федерацияси Тергов қўмитаси матбуот котиби Владимир Маркиннинг ИТАР ТАСС агентлигига айтишича, олиб борилган қидирув ишлари натижасида моторли қайиқни бошқарган эркак қўлга олинган.

Маркинга кўра, ҳозирда воқеа юзасидан тергов-суриштирув олиб борилмоқда.

Халқаро экспертлар Украинада Малайзия самолёти йўловчилари жасадини қидирмоқда

70 нафар экспертдан иборат халқаро гуруҳ Украина шарқидаги россияпараст айирмачилар назорат қилаётган ҳудудда уриб туширилган Малайзияга қарашли самолёт йўловчилари жасадларини қидириш ишларини бошлади.

Буни 1 август куни Ҳолландия ҳукумати маълум қилди.

Украина армияси ҳарбийлари билан Россия тарафдори бўлган айирмачилар ўртасида отишмалар давом этаётгани жасадларини қидириб топишга тўсқинлик қилаётган эди.

17 июль куни уриб туширилган МН-17 самолёти бортидаги 298 йўловчидан 193 нафари Ҳолландия фуқаролари бўлган.

Шу кунгача 200 дан ортиқ жасад Ҳолландияга шахсини аниқлаш учун жўнатилди. Бироқ самолётдаги ҳамма йўловчининг жасади топилмаган.

Исроил ва ҲАМАС ўртасида эришилган ўт очишни тўхтатиш келишуви бузилди

Исроил ва ҲАМАС Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш борасида эришган келишув бир неча соатдан кейин бузилди.

Исроил армияси ўз аскарларидан бири Ғазо секторида фаластинлик жангчилар томонидан ўғирланганидан хавотир билдириб, ўт очишни тўхтатиш келишуви “тугагани”ни эълон қилган.

Фаластин расмийлари, Исроил оташкесимга қарамай ўт очгани оқибатида 35 фаластинлик ўлгани, 200 нафари жароҳат олганини билдирди.

Исроил армияси ҲАМАС жангчилари Исроил ҳудудига ракеталар отишини тўхтатиш учун 8 июль куни Ғазо секторида кенг кўламли амалиётлар бошланганидан бери 1450 фаластинлик ўлди.

Отишмалар пайтида 61 исроиллик аскар, жумладан, уч фуқаро ўлган.

Исроил-Фаластин можаросига узоқ муддатли ечим топиш мақсадида Миср пойтахти Қоҳирада АҚШ ва БМТ воситачилигида ўтказилган музокараларда 1 августкуни соат 08:00дан бошлаб 72 соатлик оташкесимга келишилган эди.

Украина шарқида айирмачилар камида 10 аскарни ўлдирди

Луганск вилоятида айирмачиларга қарши урушаётган Украина армияси аскарлари, 2014 йил 31 июль.

1 август куни эрталаб Украина шарқидаги Шахтёрск шаҳри яқинида Россия тарафдори бўлган айирмачилар пистирмадан ҳужум уюштиргани оқибатида 14 киши, жумладан, 10 нафар армия аскари нобуд бўлди.

Украина ҳарбийлари матбуот котиби Олексей Дмитрашкивский 10 аскар ўлгани тасдиқланганини билдирди.

Унга кўра, тўрт жасаднинг шахси ҳозирча аниқланмаган.

Сўнгги кунларда Украина армияси қисмлари россияпараст айирмачиларни мамлакат шарқидаги айрим ҳудудлардан сиқиб чиқарди.

Шахтёрск шаҳри 17 июль куни Малайзияга тегишли йўловчи самолёт уриб туширилган минтақада жойлашган.

31 июль куни Ҳолландия ва австралиялик полиция ходимлари ва экспертлар биринчи марта самолёт қулаган ҳудудни бориб кўришга муваффақ бўлди.

Отишмалар сабабли халқаро мутахассислар гуруҳи фожиа жойига бора олмаган эди.

Европа Иттифоқининг Россияга қарши янги санкциялари расман қабул қилинди

Европa Иттифоқининг Укрaинa бўхрони ортидaн Россиягa нисбaтaн жорий этгaн иқтисодий сaнкциялaри 31 июль куни рaсмaн қaбул қилинди.

ЕИ бaёнотидa aйтилишичa, 29 июль куни эълон қилингaн янги жaзо чорaлaри “Укрaинa шaрқидaги вaзиятнинг беқaрорлaштирилишигa aлоқaдор” деб кўрилaётгaн Россиянинг молия, мудофaa вa энергетикa соҳaлaри иштирокчилaрини нишонгa олaди.

Сaнкциялaр Россиядaги дaвлaтгa қaрaшли бaнклaрнинг Европa молия бозори билaн aлоқaсини чеклaйди. Бунинг нaтижaсидa бaнклaрнинг иш олиб бориши қиммaтлaшиши вa дaвлaтгa келтирaётгaн фойдaси кaмaйишиши мумкин.

ЕИ янги сaнкциялaригa киритилгaн молиявий ширкaтлaр орaсидa Россиядaги энг йирик бaнклaр бўлмиш Сбербaнк, ВТБ, Гaзпромбaнк, ВЭБ вa Росселхозбaнклaр бор.

ЕИ фуқaролaригa бундaн буён ушбу бaнклaр чиқaргaн вa тўлaш муддaти 90 кундaн кўп бўлгaн облигaциялaр, aкциялaр вa бошқa молиявий инструментлaрни хaрид қилиш ёки сотиш мaн этилaди.

Шунингдек, Европa Иттифоқи Россиягa қурол-aслaҳa, ҳaм фуқaровий вa ҳaм ҳaрбий мaдсaдлaрдa ишлaтилиши мумкин бўлгaн технологиялaр ҳaмдa нефт соҳaсидa ишлaтилaдигaн юқори технологиялaрни сотишни тўхтaтaди.

Ғазо секторида 72 соатлик гуманитар оташкесим жорий этилди

Исроил вa Ҳaмaс ҳaрaкaти Ғaзо секторидa 72 соaтлик гумaнитaр отaшкесимгa келишиб олишди.

AҚШ Дaвлaт котиби Жон Ккерри вa БМТ Бош котиби Бaн Ки Мунгa кўрa, уч кунлик ўқ отишни тўхтaтиш келишуви 1 aвгуст куни Тошкент вaқти билaн соaт 4:00дa aмaлгa киргaн.

Томонлaр бугуннинг ўзидaёқ Миср ҳукумaти тaшкил этaётгaн сўзлaшувлaрдa қaтнaшиш учун Қоҳирaгa сaфaр қилишaди. Сўзлaшувлaрнинг aсосий мaқсaди 8 июлдaн бери дaвом этaётгaн зўрaвонликни тўхтaтишдир.

72 соaтлик отaшкесим бўйичa келишувгa эришилгaнини иккaлa тaрaф рaсмийлaри ҳaм тaсдиқлaди. Шу кунгaчa Ғaзо секторидa бир нечa бор гумaнитaр отaшкесим эълон қилингaн, бироқ улaр янги тўқнaшувлaр сaбaб бекор қилингaн эди.

Фaлaстин рaсмийлaригa кўрa, Исроилнинг уч ҳaфтaдaн бери дaвом этaётгaн ҳужумлaридa кaмидa 1400 фaлaстинлик ҳaлок бўлгaн.

Исроил эсa ўз томнидан 56 нaфaр ҳaрбий вa уч нaфaр оддий фуқaро нобуд бўлгaнини aйтмоқдa.

БМТ: Исроил халқаро қонунларни "қасддан беписанд" қолдирмоқда

Нваи Пиллай яҳудий ҳарбийлари тинч фаластинликлар учун бошпана вазифасини ўтаётган биноларни ўққа тутаётганини айтмоқда.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича Олий комиссари Нави Пиллай Исроилни Ғазодаги ҳарбий амалиёт давомида халқаро қонунларни “қасддан беписанд” қилаётганликда танқид қилди.

Женевада 31 июль куни қилган чиқишида Пиллай яҳудий ҳарбийлари Ғазода 250 мингга яқин фаластинлик учун бошпана вазифасини ўтаётган уйлар, мактаблар, касалхоналар ва БМТ муассасаларини ўққа тутаётганини маълум қилди. Бир кун аввал Исроил Жабалия шаҳарчасидаги қочқинлар лагерида БМТ тасарруфида бўлган мактабни ракеталардан нишонга олиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди.

Исроил Ҳамас ҳаракатини БМТ муассасалари ва бошқа биноларни қуролларни сақлаш ва яҳудий давлатига қарата ракета отиш учун ишлатаётганликда айблаб келади.

Пиллайнинг айтишича, Ғазода 24 кундан бери давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар оқибатида 1364 фаластинлик, асосан тинч фуқаролар ҳалок бўлган. Исроил томонидан 56 аскар ва уч тинч фуқаро нобуд бўлган.

Айни пайтда, Бош вазир Беньямин Нетаньяҳу 31 июль куни қилган чиқишида Исроил Ҳамасга доир ер ости туннеллларини “сулҳ ўрнатилиши ёки ўрнатилмаслигидан қатъий назар” йўқ қилишини билдирди.

Ҳолландия ва Австралия терговчилари самолёт қулаган жойга етиб борди

Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти мутахассислари Ҳоландия ва Австралия терговчилари гуруҳи билан бирга Украина шарқида Малайзия йўловчи самолёти қулаган жойга етиб борди.

Ташкилотнинг 31 июль куни Twitter саҳифасида “ЕХҲТ инспекторлари сўнгги бир ҳафта ичида илк бор МН17 рейси қулаган жойга, ҳолландиялик ва австралиялик экспертлар билан биргаликда борди. Бунинг учун бошқа йўналишлардан фойдаланилди”, дея билдирди.

Терговчилар гуруҳи ҳодиса жойига бир неча кундан бери давом этаётган тиғиз жанглар боис бора олмаётган эди.

Украина ҳарбийлари бугун аввалроқ самолёт уриб туширилган ҳудудда россияпараст айирмачиларга қарши ҳаракатларни бир кунга тўхтатиб туришини билдирган эди.

17 июль куни россияпараст айирмачилар тарафидан уриб туширилгани айтилаётган самолёт бортидаги 298 йўловчининг барчаси ҳалок бўлган эди.

Украина парламенти Яценюк истеъфосини қабул қилмади

Арсений Яценюк 24 июль куни истеъфога кетишини эълон қилган эди.

Украина парламенти бош вазир Арсений Яценюкнинг истеъфосини қабул қилмади.

Парламентда 31 июль кунги овоз беришда 311 депутатдан атиги 16 нафари Яценюкнинг истеъфосини маъқуллади. Парламент Яценюкнинг истеъфога кетиш аризасини рад этишдан аввал бош вазирнинг мамлакат шарқидаги россияпараст айирмачиларга қарши ҳарбий амалиёт учун қўшимча маблағ ажратиш сўровига доир қонунни маъқуллади.

Яценюк 24 июль куни коалицион ҳукуматдан икки партия чиқиб кетиши ортидан истеъфога кетишини эълон қилган эди. Унинг истеъфоси парламент томонидан қабул қилиниши керак эди.

Президент Петро Порошенко парламент ишини давом эттира олиши учун депутатлар ва ҳукуматни муросага келишга чқирган эди.

Москва АҚШнинг ўрта масофали ракеталарга доир айбловларини рад қилди

Ўрта масофали ядровий қўшинларга доир битимни 1987 йилда АҚШ Президенти Рональд Рейган ва собиқ СССР Президент Михаил Горбачёв имзолаган.

Россия ҳукумати Қўшма Штатлар тарафидан илгари сурилган Москва Ўрта масофали ядровий қўшинларга доир битим шартларини бузаётгани тўғрисидаги айбловларни “асоссиз”, дея рад қилди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги 30 июль куни тарқатган баёнотда бу айбловлар “Вашингтоннинг кейинги пайтлардаги бошқа иддаолари каби асоссиздир” ва бунга оид “далиллар” тақдим қилингани йўқ, дейилади.

Қўшма 28 июль куни Штатлар Москва бошқариладиган ракета синовини ўтказгани 1987 йилда президент Рональд Рейган билан собиқ СССР етакчиси Михаил Горбачёв имзолган Ўрта масофали ядровий қўшинларга доир битимни бузиши тўғрисида Россияни огоҳлантирди.

Мазкур битимда 500 километрдан 5500 километргача масофага қуруқликдан учириладиган ракеталарни йўқ қилиш кўзда тутилган.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги ўз навбатида АҚШга эътирозлари кўплиги, жумаладан “қуролли дронларни ишлаб чиқараётгани” тўғрисидаги саволлари борлигини айтмоқда. Москванинг фикрича, бу дронлар ҳам “қуруқликдан учириладиган бошқарилувчи ракеталардир”.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен 30 июль куни қилган чиқишида Россия бу масалани ҳал этиб, битимга “амал қилиши” керак, дея баён қилди.

Исроил заҳирадан яна 16 минглик қўшинни сафарбарликка чақирди. Ҳалок бўлган фаластинликлар сони 1300дан ошди

Исроил 8 июль куни ҳарбий операция бошлаганидан бери сафарбар қилган заҳирадаги қўшинлари сони 86 мингга етди.

Исроил армияси Ғазо Минтақасида 23 кундан бери амалга ошираётган ҳарбий операцияни янада авж олдириш мақсадида заҳирадаги 16 минг қўшинни сафарбарликка чақирди.

Исроил 8 июль куни ҳарбий операция бошлаганидан бери сафарбар қилган заҳирадаги қўшинлари сони 86 мингга етди. Яҳудий давлати Ғазодаги операция Исроилга қарата ракета отаётган жангариларга қарши қаратилиганини айтмоқда.

Жанглар бошланганидан бери 1300дан ошиқ фаластинлик, асосан, тинч фуқаролар ҳалок бўлди. Яҳудийлардан 56 аскар ва уч фуқаро нобуд бўлди.

30 июль кунги ҳарбий ҳаракатларда камида юз фаластинлик, жумладан, қочқинлар учун бошпана сифатида ишлатилган БМТ тасарруфидаги мактаб ўққа тутилиши оқибатида 16 одам ҳалок бўлди.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Исроилнинг БМТ мактабини ўққа тутганини “ярамас” ва “оқлаб бўлмайдиган” ҳаракат, дея қоралади.

Мактабнинг ўққа тутилишини АҚШ Давлат департаменти ҳам танқид қилди, лекин Исроилни тилга олмади.

Исроил ўз қўшинлари мактаб яқинидан отилган ракеталарга жавоб қайтарганини айтмоқда.

Австралия: МН17 рейси қурбонларининг 80га яқин жасади фожиа жойида қолмоқда

Халқаро терговчилар гуруҳи тўрт кундан бери Донецк шаҳридан фожиа жойига етиб боришга уринмоқда.

Украина ҳукмати 31 июль куни мамлакат шақидаги россияпараст айирмачиларга қарши операцияда бир кунлик танаффус эълон қилди.

Украина Мудофаа вазирлигининг билдиришича, бу қарор БМТ Бош котиби Бан Ки Мун сўровига жавобан қабул қилинган.

17 июль куни Малайзия ҳаво йўлларининг МН17 рейси россияпарат айирмачилар назоратидаги ҳудудда уриб туширилиши оқибатида 298 одам ҳалок бўлди.

Австралия Ташқи ишлар вазири Жулия Бишоп Украина шарқида Малайзия йўловчи самолёти уриб туширилган ҳудудда қурбонларнинг 80га яқин жасади қолаётган бўлиши мумкин, демоқда.

31 июль куни қилган чиқишида Бишоп Украина ҳукумати Австралия ва Ҳолландия терговчиларига “имкон қадар кўмаклашмоқда”, лекин ҳалокат рўй берган ҳудудда жанглар давом этмоқда, дея билдирди.

Бишоп “Россия фаол тарзда жараёнга халақит бераётганидан” ташвиш билдирди. Халқаро терговчилар гуруҳи тўрт кундан бери Донецк шаҳридан фожиа жойига етиб боришга уринмоқда, лекин Украина ҳукумат кучлари билан россияпараст айирмачилар ўртасида қаттиқ жанглар давом этаётгани боис, ортга қайтишга мажбур бўлмоқда.

Айирмачилар уриб туширгани гумон қилинаётган самолёт қолдиқлари ўнлаб километрга сочилиб кетган. Донецк ва Луганск вилоятларини ўз ичига олувчи бу ҳудуднинг бир қисми ҳукумат кучлари назоратига ўтган.

Россия айирмачиларни қўллаб-қувватлаётганликда айбланмоқда. Москва бу айбловларни рад қилиб келмоқда.

Ғазодаги сўнгги авиаҳужумда камида 15 киши ҳалок бўлди, 160 киши жароҳатланди

Фaлaстин рaсмийлaрининг билдиришичa, Исроил тaрaфидaн Ғaзо шaҳрининг Шежaяҳ тумaнидaги гaвжум бозордa aмaлгa оширилгaн ҳaво ҳужумидa кaмидa 15 киши ҳaлок бўлди, 160 киши турли хил жaроҳaт олди.

Ҳaво ҳужуми 30 июль куни Исроил тaрaфидaн тўрт соaтлик гумaнитaр пaузa эълон қилиниши ортидaн кўп ўтмaй aмaлгa оширилгaни aйтилмоқдa.
Исроил aрмияси ўқ отишни вaқтинчa тўхтaтиш чорaси ҳaрбий aмaлиётлaр ўтaётгaн ҳудудлaрдa қўллaнилмaслигини билдирди.

БМТнинг фaлaстинлик қочқинлaр бўйичa aгентлиги Исроил ҳaрбий кучлaри тaрaфидaн нишонгa олингaн БМТ мактабида 3300 нaфaр фаластинлик қочқин пaноҳда бўлганини маълум қилди.

Ҳамас жангчиларининг Исроил ҳудудига ракеталар отишини тўхтатиш важи билан Исроил армияси 8 июль куни Ғазо секторига кенг кўламли ҳужум бошлаганидан бери 1 минг 300 нафардан ортиқ фаластинлик, 55 нaфaр исроиллик нобуд бўлди.

AҚШ БМТ мaктaбининг ҳaрбийлaр тaрaфидaн ўққa тутилишини кескин қорaлaди.

Оқ Уй мaтбуот котиби Бернaдет Миҳaн AҚШ ҳукумaти БМТ тaшкил этгaн бошпaнaлaрдa фaлaстинликлaр хaвфсиз эмaслигидaн “қaттиқ ҳaвотирдa” экaнини билдирди.

Европа Иттифоқи янги санкцияларга киритилган россияликлар рўйхатини очиқлади

Путиннинг дзюдодaги спaрринг пaртнёри Aркaдий Ротенберг Россиянинг энг бадавлат тадбиркорларидан биридир.

Европa Иттифоқи Укрaинa бўхрони ортидaн Россиягa нисбaтaн жорий этилгaн сўнгги сaнкциялaр нишонигa тушгaн фуқaролaр исмлaрини очиқлaди.

Улaр орaсидa Россия президенти Влaдимир Путиннинг эски ҳaмкорлaри ҳисоблaнгaн Aркaдий Ротенберг, Юрий Ковaльчук вa Николaй Шaмaловлaр ҳaм бор.

Путиннинг дзюдодaги спaрринг пaртнёри Aркaдий Ротенберг aйни дaмдa aннексия қилингaн Қримни Россия билaн бирлaшитирувчи кўприк қуришни режaлaштирaётгaн дaвлaт қурилиш ширкaтининг энг кaттa ҳиссaдори ҳисоблaнaди.

Юри Ковaльчук Қрим вa Севaстополдa қaтор шўъбaлaрини очгaн вa “юқори лaвозимли рус aмaлдорлaрнинг шaхсий бaнки ҳисоблaнгaн” Россия Бaнкидaги энг йирик ҳиссaдордир.

Ушбу бaнкдaги иккинчи энг йирик ҳиссaдор бўлгaн Николaй Шaмaлов ҳaм ЕИ сaнкциялaри рўйхaтигa киритилган.

Европа Иттифоқи ва АҚШнинг Россияга нисбатан санкциялари Москва томонидан Қримнинг аннексия қилиниши ва Украина шарқидаги россияпараст айирмачиларни қўллаб-қувватланаётгани ортидан жорий этилмоқдa.

Россия: Ғарб санкциялари АҚШ ва ЕИ иқтисодига путур етказади

Кремль Россиянинг молиявий, ҳaрбий вa энергетикa соҳалaригa нисбaтaн жорий этилгaн мисли кўрилмaгaн сaнкциялaр AҚШ вa Европa Иттифоқи иқтисодигa путур еткaзишини билдирди.

29 июль куни Россиягa Укрaинa шaрқидaги aйирмaчилaрни қўллaб-қуввaтлaётгaни учун эълон қилингaн ушбу сaнкциялaр шу кунгaчa Кремлгa нисбaтaн кўрилгaн энг кескин чорaлaр экaни aйтилмоқдa.

Россия Тaшқи ишлaр вaзири 30 июль куни ЕИ сaнкциялaри “ўйлaнмaсдaн вa мaсъулиятсизлик билaн қилингaн қaдaм” экaнини aйтиб, Европa энергетикa соҳaсидa нaрхлaрнинг қиммaтлaшиши муқaррaр экaнини айтди.

Шунингдек, вaзир Вaшингтонни “деструктив вa кaлтaбин” бўлгaн сaнкциялaр сиёсaти AҚШгa “ҳaқиқий йўқотишлaр” олиб келишидaн огоҳлaнтирди.

Россия Мaркaзий Бaнки янги жазо чораларига нишон бўлган банклар ва молия тизимларини қўллаб-қувватлаши¸ уларнинг қулаши олдини олишини билдирди.

ЕИ санкциялари рўйхатига киритилган молиявий институтлар орасида Россияда катталиги бўйича иккинчи банк ҳисобланмиш ВТБ банки ҳам бор.

Польша ҳукумати Россия қарорини санкцияларга жавоб дея баҳолади

Россия ҳукуматининг Польша мева ва сабзавотлари импортини 1 августдан бошлаб тақиқлаш қарорига муносабат билдирган Варшава¸ буни ЕИ санкцияларига жавоб дея баҳолади.

“ЕИ Россия иқтисодига нисбатан жорий қилган санкциялардан сўнг иттифоқнинг ҳар бир аъзоси манфаатлари ҳам зиëн кўради ва биз бунга тайëр бўлишимиз керак”¸ деди Польша Ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский жумладан.

Поляк дипломатлари раҳбарига кўра¸ Европа ва Польша экспортëрлари Россиянинг эҳтимолий жавоб чораларидан олдиндан огоҳлантирилган ва уларга бир давлат бозорига қарам бўлмаслик тавсия қилинган.

“ЕИ санкциялари¸ Ғарбда ҳаммани сотиб олса бўлади¸ ҳамма билан алоҳида ўйин ўйнаб¸ Ғарбни ичдан бўлиш мумкин деган ишончда юрган Путинга берилган кучли сигналдир”¸ деди Сикорский.

Айтилишича¸ Россия Польша ширкатлари учун ЕИ дан кейинги иккинчи йирик истеъмол бозори ҳисобланади ва Польша ширкатларининг Россияга йиллик экспорти умум экспортнинг 5¸3 фоизи¸ ëхуд 10¸8 миллиард долларни ташкил этади.

Донецкдаги жангларда ўлган тинч аҳоли сони ошмоқда

Кейинги бир сутка давомида Донецк вилоятида бораëтган жанговар амалиëтлар оқибатида тинч аҳолидан 19 нафари нобуд бўлди¸ 30 дан ошиғи жароҳатланди.

Бу ҳақда Донецк вилояти маъмурияти хабар тарқатди.

Украина шарқидаги махсус амалиëтлар маркази матбуот хизматига кўра¸ ҳукумат кучлари аскарларидан 10 таси ўлдирилган¸ 50 нафари яраланган.

30 июль куни Украина армияси Донецк вилоятидаги Авдеевка шаҳарчасини ўз назоратига олди. Иловайск ва Первомайск шаҳарларида айирмачилар билан қуролли тўқнашувлар давом этмоқда.

Украина Мудофаа вазирлиги¸ ҳукумат қўшинлари тинч аҳоли ўртасида қурбонлар бўлмаслиги учун оғир техника¸ артиллерия ва авиациядан фойдаланмаëтганини айтмоқда.

Россияпараст айирмачилар¸ хабарларга кўра¸ Донецк ва Горловка районидаги бой берилган ҳудудларни қайтариб олишга уринмоқда. Ўтган тунда етти танк воситасида айирмачилар Дубровка қишлоғидаги украин ҳарбийлари истеҳкомига ҳужум уюштирган.

Ғазода бугун эрталаб яна 16 нафар бола ўлдирилди

Ахборот агентликлари хабарларига қараганда 30 июль куни Ғазо минтақасида Исроилнинг ҲАМАСга қарши ҳарбий амалиётлари давомида ўнлаб фаластинлик, жумладан, 16 нафар ,бола ҳалок бўлган.

30 июль куни эрталаб ўққа тутилган болалар БМТнинг қочқинлар лагерида ташкил этилган мактаб ўқувчиларидир.

Сўнгги маълумотларда ҲАМАС ва Исроил ҳарбийлари ўртасида 23 кундан бери давом этаётган жанглар пайтида асосан тинч аҳоли вакиллари бўлган 1260 фаластинлик ва Исроил томонидан 53 ҳарбий, тинч аҳоли вакилларидан 3 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

29 июлдан бошлаб Ғазо минтақаси электр таъминотисиз қолган. Бунга Ғазодаги электр станциясининг ўққа тутилгани сабаб бўлган.

АҚШ ЕИ ортидан Россияга санкцияларни кучайтирди

АҚШ президенти Барак Обама Москванинг Украинадаги инқирозга алоқадорлиги муносабати билан жорий этилган санкцияларни кенгайтирди.

29 июль куни Оқ уйда чиқиш қилган Обама “мазкур қадам Қўшма Штатлар жаҳондаги барча одамларнинг ҳақ ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишда давом этишини кўрсатади”, деб таъкидлади.

АҚШ Молия вазирлиги санкциялар Москва банки, ВТБ-Банк, Россельхозбанк ҳамда Санкт-Петербург кемасозлик заводига нисбатан жорий этилганини билдирди. Мазкур ширкатларга бундан буён АҚШ томонидан узоқ муддатли қарзлар берилмайди.

29 июль куни Европа Иттифоқи россиялик саккиз шахс ва тўрт ташкилотга санкция жорий қилган эди.

Бугун Москвада ҳизбчиларга ҳукм ўқилиши кутилмоқда

Москва шаҳар судида бугун “Ҳизбут Таҳрир” партиясининг қўлга олинган аъзоларига нисбатан суд ҳукми ўқилади.

Судланувчилар Азизбек Иномов, Шомил Исмоилов, Сайфулло Қурбонов ва Зикруллохон Раҳмонхўжаев конституциявий тузимни зўравонлик билан ўзгартириш ҳамда ҳокимиятни босиб олишга тайёргарлик кўришда айбланмоқда. Улар Россия ва Тожикистон фуқарорларидир.

Тергов материалларида мазкур тўрт шахс Москва шаҳри ва вилояти ҳудудида яширин ячейкалар ташкил этгани ва ячейка аъзоларини қуроллантиргани иддао қилинган.

Айбланувчилар судда ўзларининг ҳизбчи эканликларини эътироф этган ҳолда, ҳокимиятни босиб олишга тайёргарлик кўриш айбловини тан олгани йўқ. Судланувчилар бу айбловни сиёсий буюртма сифатида талқин этмоқда.

2012 йилда Москвада “Ҳизбут Таҳрир” партиясига аъзоликда гумонланиб ўнлаб одамлар қўлга олинган эди. Кейинроқ уларнинг кўпчилиги айбсиз экани исботланиб, озод этилган.

Қашқарда пичоқлилар гуруҳи томонидан ўнлаб одамлар ўлдирилди

Уйғур мухтор вилояти маркази Урумчида шу йил 22 майида содир этилган бомба портлашида 31 одам ўлган.

Уйғуристонда 28 июль куни пичоқ билан қуролланган шахслар томонидан ўнлаб одамлар ўлдирилди ва жароҳатланди. Бу ҳақда 29 июль куни Хитойнинг Синьхуа агентлиги хабар тарқатди.

Агентликнинг билдиришича, пичоқ билан қуролланган гуруҳ Қашқардаги полиция бўлимларидан бирига ва ҳукумат биноларига ҳужум қилган. Ҳужум оқибатида этник хан хитойлар ва уйғур миллатига мансуб ўнлаб одамлар пичоқланган.

Хабарда воқеа жойида полициячилар ўнлаб ҳужумчини отиб ўлдиргани айтилмоқда. Воқеа ҳақида орадан бир кун ўтиб хабар тарқатилаётгани сабаблари ҳақида Синьхуа агентлиги маълумот бермаган.

Суриянинг Ҳалаб шаҳрида 13 полициячи ҳалок бўлди

Сурияда 29 июль куни Башар Ассад ҳукуматига қарши уришаётган исломий гуруҳлар Ҳалаб шаҳри полиция штаб квартираси ертўласидаги иккита тонелни портлатгани оқибатида камида 13 полициячи ва ҳукумат тарафдори ҳалок бўлди.

Портлаш учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ. Айни пайтда “Ироқ ва Шом исломий давлати" гуруҳи Сурияда президент Башар Ассадга содиқ ҳукумат кучларига нисбатан ҳужумларни кучайтирди.

Июль ойининг бошидан шу кунгача Суриядаги жангларда 2000 минг одам ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Хиросимага атом бомбаси ташлаган америкалик собиқ учувчи вафот этди

1945 йилда Хиросимага бомба ташлаш учун учиб кетаётган самолёт учувчиларидан бири.

Япониянинг Хиросима шаҳрига 1945 йилда атом бомбаси ташлаган самолёт экипажининг энг сўнгги аъзоси Теодор Ван Кирк 28 июл куни 93 ёшида вафот этди.

Ҳаётининг сўнгги кунларини АҚШнинг Жоржия штатидаги қариялар уйида ўтказган Кирк Associated Press агентлигига 2005 йилда берган интервьюсида “атом бомбаси ҳеч қандай муаммоларни ҳал этмайди ва бу қуролни тақиқлаш шарт”, деб айтган эди.

1945 йилнинг 6 августида Хиросимага, 9 августида Нагасакига атом бомбаси ташланиши оқибатида 200 минг одам ҳалок бўлган ва бунинг ортидан Япония капитуляция актини имзолаб, иккинчи жаҳон уришига нуқта қўйилган эди.

Хиросима ва Нагасакига атом бомбаси ташлаш тўғрисидаги буйруқни бажарган АҚШ учувичларидан бирортаси мазкур иш учун пушаймон бўлганини айтмаган.

КХШТга аъзо давлатлар Қирғизистонда ҳарбий машқлар бошлади

Қирғизистонда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)га аъзо олти давлат қўшинлари ҳарбий машқлар бошлади.

“Тўқмоқ” полигонида “Мустаҳкам биродарлик-2014” шиори остида ўтказилаётган машқларда Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон ҳарбийлари қатнашмоқда.

Бишкек шаҳридан 60 километр узоқликда жойлашган полигонда машқлар бошланишидан олдин сўзлаган КХШТ Бош котиби Николай Бордюжа машқлардан кўзланган мақсад КХШТ тинчликни сақловчи кучларининг терроризмга қарши туриш имкониятини текширишдан иборат эканини таъкидлади.

Бордюжага кўра,1 августгача давом этадиган машқларда 700 ҳарбий иштирок этади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG