Линклар

Шошилинч хабар
15 октябр 2019, Тошкент вақти: 23:46

Халқаро янгиликлар

Францияда террорчиларни қўлга олиш амалиётида гаровдаги 4 одам ҳалок бўлган

Франция президенти жума куни қилган чиқишида Charlie Hebdo журналига ҳужум қилганларга қарши амалиёт пайтида террорчилар томонидан гаровга олинган 4 одам ҳалок бўлганини, шунингдек, уч террорчи отиб ўлдирилганини билдирди.

Муҳаммад Пайғамбарга карикатура эълон қилган Париждаги Charlie Hebdo сатирик журналига 7 январь куни қилинган ҳужумда 12 одам ҳалок бўлиб, 11 одам яраланган эди. Қуашийлар ушбу ҳужумни уюштирганликда гумонланилди.

Парижнинг шимоли-шарқидаги Даммартэн-ан-Гёль туманидаги бир омборхонада яширинган Шариф ва Саид Қуайшийполиция ишғоли пайтида ўлдирилган. 9 январь куни Париждаги озиқ-овқат дўконида тўрт кишини ўлдириб, яна тўрт одамни гаровга олган Амед Кулибали ҳам полиция ўқидан ҳалок бўлди.

Мазкур шахсларнинг барчаси битта террор гуруҳининг аъзолари экани айтилмоқда.

Керри Эрон ташқи ишлар вазири билан ядровий дастурни муҳокама қилади

Жон Керри ва Жавод Зариф.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зариф 14 январь куни Теҳрон ядровий масаласини муҳокама қилиш учун Женевада учрашади.

Мазкур учрашув дунёнинг олти етакчи давлатлари Теҳрон ядровий дастури юзасидан музокараларнинг навбатдаги босқичини бошлаши арафасида ўтказилади. Ядровий дастур бўйича музокаралар 18 январда бошланиши режалаштирилган.

Британия, Франция, Хитой, Россия, Германия, АҚШ ва Эрон расмийлари иштирокида ўтадиган музокаралар натижасида томонлар июнь ойи охиригача Теҳрон ядровий дастури юзасидан муросали келишимга эришишга умид қилмоқда.

Ғарб Эронни ядровий қурол яратишга уринаётганликда айблаб келади. Бироқ Теҳрон бу иддаони рад этиб, ядровий дастур тинчлик мақсадларини кўзлаганини билдирмоқда.

Имом Абу Ҳамза умрбод қамоққа ҳукм қилинди

Абу Ҳамза ал Масрий.

Қўшма Штатларда келиб чиқиши мисрлик бўлган имом Абу Ҳамза ал Масрий террорчиликда айбдор деб топилди ва бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Федерал прокурор Эдуард Ким “Абу Ҳамза сўзлари учун эмас, балки Яман, Афғонистон ва Қўшма Штатларда содир этилган жиноятлари учун ҳукм қилинди”, деб билдирди.

Бир қўли ва бир кўзи йўқ ногирон имом Абу Ҳамза Лондондаги масжидлардан бирининг имоми бўлган. У 2012 йилнинг 11 майида Лондондан АҚШга экстрадиция қилинган эди. Абу Ҳамза 1998 йилда Яманда сайёҳларни ўғирлашни ҳамда АҚШда террорчиларни машқлантирувчи лагерь ташкил этишни режалаштирганликда айбланган.

Покистондаги масжидлардан бирида жума намози вақтида бомба портлатилди

Покистон расмийлари Исломобод яқинидаги Равалпинди шаҳридаги шиалар масжидида худкуш террорчи ўзини портлатгани ҳақида хабар берди.

9 январь куни содир этилган портлаш оқибатида камида беш киши ҳалок бўлган, 13 одам яраланган. Мазкур портлаш суннийларнинг шиалардан ўч олиш амалиёти экани айтилмоқда.

4 январь куни Покистоннинг шимоли ғарбий қисмида волейбол майдонига шиалар ўрнатган бомба портлаши оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлгани ҳабар қилинган эди.

Туркияда татуировкага қарши фатво берилди

Туркия мусулмонлари диний идораси баданида татуировкаси бор мусулмонларни баданларидаги суратларни ўчиришга, агар бунинг иложи бўлмаса “Аллоҳга тавба тазарру қилишга” чақирди.

Диний идора фатвосида айтилишича, баданга сурат чизиш, бадан ва қошдаги тукларни териш исломда тақиқланган.

Бундай фатво Туркияда айниқса ёшлар орасида татуировка модага киргани муносабати билан берилган.

Ўтган йилнинг сентябрида Туркия ҳукумати мактаб ўқувчиларига макияж, татуировка ва пирсинг қилишни тақиқлаган эди.

Париж дўконидаги гаровгир Амед Кулибали ва унинг шериги ўлдирилди

Ҳаят Бумедьен ва Амед Кулибали

Париждаги озиқ-овқат дўконида тўрт кишини ўлдириб, яна тўрт одамни гаровга олган қуролли шахс ўлдирилди.

Гаровгирнинг шахси аниқлангани, унинг 32 яшар Амед Кулибали экани айтилди.

Француз матбуотига кўра, Кулибалининг шериги экани гумон қилинган 26 яшар аёл Ҳаят Боумедьен ҳам ўлдирилган.

Полиция Кулибалининг бир кун аввал полициячи аёлни ўлдирган шахснинг айни ўзи эканини айтди.

8 январь куни Парижнинг Монруж шаҳарчасида номаълум шахснинг қуролли ҳужумида бир полициячи ўлган, яна бир полициячи жароҳатланган эди.

Бу икки ҳодиса Charlie Hebdo ҳажвий журнал таҳририятига қилинган ҳужум билан боғлиқ экани айтилди.

Франция полицияси Charlie Hebdoга ҳужум ва кейинги икки ҳужумда гумонланаётганларнинг барчаси битта исломий гуруҳ аъзолари эканини тахмин қилмоқда.

Ака-ука Қуашийлар ўлдирилди

Ака-ука Шариф ва Саид Қуашийлар

Франция полицияси маълумотига кўра, Charlie Hebdo журналига ҳужум қилганликда гумонланаётган ака-ука Шариф ва Саид Қуашийлар полиция ишғоли пайти ўлдирилган.

Француз матбуоти хабарига кўра, Қуашийлар хавфсизлик кучлари томонидан ўлдирилган.

Қуашийлар гаровда ушлаб турган шахс эса қутқарилган. Унинг аёл киши экани айтилганди.

Франция Қуашийларни қидириш ишларига 88 минг полициячи ҳамда ҳарбий жалб қилди.

Ака-укалар кун давомида Парижнинг шимоли-шарқидаги Даммартэн-ан-Гёль туманидаги бир омборхонада яширинган ва полиция жума куни уларни қуршовда ушлаб турди.

Ушбу тадбир боис маҳаллий мактаблар ёпилган ва самолёт рейслари бекор қилинган.

Муҳаммад Пайғамбарга карикатура эълон қилган Париждаги Charlie Hebdo сатирик журналига 7 январь куни қилинган ҳужумда 12 одам ҳалок бўлиб, 11 одам яраланган эди. Қуашийлар ушбу ҳужумни уюштирганликда гумонланилди.

АҚШнинг олий мартабали расмийларидан бири матбуотга Саид Қуайший бир неча йил аввал Яманга борганини айтган. Гувоҳларнинг билдиришича, ҳужум олдидан Қуайший Ал Қоидага содиқ экани ҳақида қасам ичган. Қуайшийлар АҚШга киришга рухсат этилмаган шахслар рўйхатида бўлгани айтилмоқда.

Донецкдаги отишмада икки киши ўлди

Пайшанба куни Донецкдаги отишмаларда икки киши ҳалок бўлди, етти киши эса жароҳатланди.

Отишмалар Донецк шаҳрининг Киев, Киров, Куйбишев ва Петров туманларида содир бўлган. Шаҳардаги турар-жойлар, инфраструктура ва коммуникация тизими шикастланган.

Украина Бош вазири Арсений Яценюкка кўра, Москва Минскда 5 сентябрь куни Украина, Россия ва россияпараст айирмачилар ўртасида имзоланган битим шартларини қисман бажарган.

Киев билан айирмачилар ўртасида апрелда қуролли тўқнашув бошланганидан бери 4700дан ошиқ одам ҳалок бўлган.

Киев ва НАТО Россия айирмачиларни бевосита қўллаб-қувватлаётганини айтиб келади. Москва бу айбловларни рад этади.

Париж дўконида қуролли шахс беш кишини гаровга олди

Парижнинг шимоли-шарқида жойлашган озиқ-овқат дўконига қуролланган номаълум шахс ҳужум қилди. Қуролли шахс беш кишини гаровга олгани айтилаяпти. Дастлабки хабарларга кўра, бир киши жароҳатланган.

Полиция дўконга ҳужум қилган қуролли шахс бир кун аввал полициячи аёлни ўлдирган шахснинг айни ўзи эканини айтмоқда.

8 январь куни Парижнинг Монруж шаҳарачасида номаълум шахснинг қуролли ҳужумида бир полициячи ўлган, яна бири жароҳатланган.

Бу икки ҳодиса Charlie Hebdo ҳажвий журнал таҳририятига қилинган ҳужум билан боғлиқ экани айтилмоқда.

Франция полицияси Charlie Hebdoга ҳужум ва кейинги икки ҳужумда гумонланаётганларнинг барчаси битта исломий гуруҳ аъзолари эканини тахмин қилмоқда.

Қуашийлар яширинган бино қуршовга олинди

Франция полицияси Парижнинг шимолий-шарқидаги Даммартэн-ан-Гёль туманига яширинган ака-ука Қуашийларни қуршаб олди.

Бу ҳақда Франция Ички ишлар вазирлигининг матбуот котиби маълум қилди.

Полиция Қуашийлар билан музокара олиб бораётгани хабар қилинди.

Air France маълумотига кўра, қуашийларни ушлаш тадбирида қатнашаётган вертолётларнинг осмонда кўплигидан иккита йўловчи самолёт учиб, қайтиб тушишга мажбур бўлган.

Ушбу ҳудуддаги мактаблар ёпилган ва аҳолидан уйларидан чиқмаслик сўралган.

8 январь куни икки гумонланувчи Париж четидаги ёқилғи қуйиш шохобчасини тунаб кетганидан сўнг ушбу бинога яширинган.

Кеча ака-укалар билан отишма пайти бир полициячининг ҳалок бўлгани ва бир неча киши жароҳатлангани хабар қилинганди. Бироқ 9 январь куни бу хабар инкор қилинди.

Полиция маълумотига кўра, Қуашийлар камида бир кишини гаровга олган. Гаровдаги шахс аёл киши экани айтилмоқда.

Муҳаммад Пайғамбарга карикатура эълон қилган Париждаги Charlie Hebdo сатирик журналига 7 январь куни қилинган ҳужумда 12 одам ҳалок бўлиб, 11 одам яраланган эди. Қуашийлар ушбу ҳужумни уюштирганликда гумонланмоқда.

Ака-ука Қуашийлар бир кишини гаровга олди

Франция полицияси ака-ука Қуашийларни қўлга олиш тадбирини давом эттирмоқда. Полиция маълумотига кўра, Қуашийлар камида бир кишини гаровга олган.

Хабарларга кўра, ака-укалар ҳозирда Парижнинг шимоли-шарқидаги Даммартэн-ан-Гёль туманида яширинган ва полиция тадбирлари айнан ушбу ҳудудда амалга оширилмоқда.

Ушбу тадбир боис шу атрофдаги маҳаллий мактаблар ёпилган ва самолёт рейслари бекор қилинган.

Полициянинг ака-укалар билан отишмаси пайти ўлганлар ва жароҳатлар борлиги ҳақидаги хабарлар инкор қилинди.

Муҳаммад Пайғамбарга карикатура эълон қилган Париждаги Charlie Hebdo сатирик журналига 7 январь куни қилинган ҳужумда 12 одам ҳалок бўлиб, 11 одам яраланган эди.

АҚШнинг олий мартабали расмийларидан бири матбуотга Саид Қуайший бир неча йил аввал Яманга борганини айтган. Гувоҳларнинг билдиришича, ҳужум олдидан Қуайший Ал Қоидага содиқ экани ҳақида қасам ичган. Қуайшийлар АҚШга киришга рухсат этилмаган шахслар рўйхатида бўлгани айтилмоқда.

Charlie Hebdoга ҳужум қилганларни қидиришга 88 минг полициячи ва ҳарбий жалб қилинди

Париж шимолидаги Пикардия вилоятида "Charlie Hebdo" журналига ҳужум уюштирган ака-ука Шариф ва Саид Қуашийни қидириш ишларига 88 минг полициячи ҳамда ҳарбий жалб қилинди.

8 январь куни бу ҳудуддаги ёнилғи қуйиш шаҳобчасини тунаган қуролли шахслар 34 ёшли Шариф ва 32 ёшли Саид Қуайшийлар экани таҳмин қилинмоқда.

Муҳаммад пайғамбарга карикатура эълон қилган Париждаги “Charlie Hebdo” сатирик журналига 7 январь куни қилинган ҳужумда 12 одам ҳалок бўлиб, 11 одам яраланган эди.

АҚШнинг олий мартабали расмийларидан бири матбуотга Саид Қуайший бир неча йил аввал Яманга борганини айтган. Гувоҳларнинг билдиришича, ҳужум олдидан Қуайший Ал Қоидага содиқ экани ҳақида қасам ичган. Қуайшийлар АҚШга киришга рухсат этилмаган шахслар рўйхатида бўлгани айтилмоқда.

Вашингтон уйғур журналистининг ака-укаси ҳибс қилинганидан ташвиш билдирди

Жен Псаки.

АҚШ Давлат департаменти Вашингтонда ишловчи уйғур журналисти Шуҳрат Хошурнинг уч ака-укаси Хитой полицияси томонидан қўлга олинганига ташвиш билдирди.

Давлат департаменти матбуот котиби Жен Псаки Вашингтон бу ҳолатни Озод Осиё радиоси мухбири Шуҳрат Хошурнинг касбий фаолияти билан боғлиқ деб ҳисоблашини билдирди. Расмийнинг айтишича, Хошур радиодаги ўз фаолиятини тўхтатиши учун журналистга мана шу тарзда босим кўрсатилмоқда.

Шуҳрат Хошур уйғурлар Хитой босими остида яшаб келаётган Шинжон-Уйғур мухтор вилоятини 1994 йилда тарк этган ва айни пайтда Қўшма Штатлар фуқароси ҳисобланади. Хошурнинг бир укаси ўтган йили давлат хавфсизлигига оид қонунни бузганликда айбланиб беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Charlie Hebdo журналига ҳужум қилганларни қидириш ишлари давом этмоқда

Парижда Муҳаммад пайғамбарга карикатуралар эълон қилган "Charlie Hebdo" журналига ҳужум қилган ака-ука Шариф ва Саид Қуашийни қидириш ишлари давом этмоқда.

Полиция пойтахт атрофидаги Вилер Котре шаҳрида қидирув ишларини вертолётлар ёрдамида кучайтирилган тарзда олиб бормоқда. Бу ерда Калашников автоматлари ва гранатамёт билан қуролланган 34 ёшли Шариф ва 32 ёшли Саид Қуаший ёнилғи қуйиш шаҳобчасини тўнагани айтилмоқда. Полиция амалиёти давомида шубҳали 9 киши қўлга олинган.

Шариф Қуаший 2008 йилда Ироққа жанггариларни ёллаш тармоғидаги иштироки учун судлангани маълум бўлди.

Ҳужумчилардан бири-18 ёшли Ҳамид Мурод 8 январь куни полицияга таслим бўлган.

7 январь куни Париждаги “Charlie Hebdo” сатирик журналига қилинган ҳужумда 12 журналист ҳалок бўлиб, 11 одам яраланган эди.

АҚШ Европа ғарбидаги ҳарбий базаларини қисқартиради

АҚШ ғарбий Европадаги 15 та ҳарбий базасини қисқартиради ва бу базаларнинг инфраструктурасини Европа давлатлари ҳукуматларининг тасарруфига ўтказиб беради.

Британия, Германия, Италия, Португалия, Бельгия, Нидерландларда жойлашган мазкур базаларнинг қисқартирилиши натижасида йилига 500 миллион доллар иқтисод қилиб қолинади.

Айни пайтда Вашингтон Москва Қримни аннекция қилиши ва Украина шарқида айримачиларни қўллаётгани сабабли Россия - НАТО муносабатлари ёмонлашганини эътиборга олган ҳолда, Болтиқбўйи ва Польшада ҳарбий ҳозирликни кучайтириш зарур деган фикрда.

АҚШ Мудофаа вазири Чак Хейгл Рейтер агентлигига бу каби ўзгаришлар “Европадаги бизнинг ҳарбий имкониятларимизни НАТОдаги иттифоқчиларимизни яхшироқ қўллаб-қувватлай олишимиз учун максималлаштиришга ёрдам беради”, деб билдирди.

Тожикистонда ЎИҲ аъзолигида гумонланган 10 одам қўлга олинди

ЎИҲ ячейкаси лидери сифатида гумонланаётган имом Икром Ҳалилов.

Тожикистонда Ўзбекистон исломий ҳаракати ячейкаси лидери ва мазкур ҳаракат аъзоси сифатида гумонланган 10 одам қўлга олинди.

Тожикситон милициясининг билдиришича, Душанбедан 50 километр узоқликдаги Шаҳринав туманидаги масжидлардан бирининг имоми бўлган Икром Ҳалилов ячейка лидери сифатида гумонланмоқда.

Милиция мазкур гуруҳ қуролларга эга бўлиш мақсадида ҳуқуқ-тартибот органлари биноларига ҳужумлар қилишни режалаштирганини иддао қилаётир.

Афғонистон ва Покистонда фоллашаётгани айтилаётган Ўзбекистон исломий ҳаракати АҚШ Давлат департаментининг террорчи ташкилотлар рўйхатига киритилган.

"Исломий давлат" суриялик имомни қатл қилди

“Исломий давлат” гуруҳи жанггарилари суриялик имомни исломни ҳақорат қилганликда айблаб, қатл қилди.

Британияда жойлашган суриялик ҳуқуқ фаоллари гуруҳининг билдиришича, жанггарилар биринчи марта диний уламони динни ҳақорат қилганликда айблаб ўлдирган.

Маълум бўлишича, ўлдирилган имомнинг уч ўғли “Исломий давлат” гуруҳи жанггарисидир. Имом “Исломий давлат” гаровга олинган бегуноҳ одамларни ўлдираётгани тўғрисидаги видеони кўриб, жанггариларни қарғаётган пайтда қўлга олинган.

8 январь куни “Исломий давлат”нинг Ливандаги бўлими ўтган йили бедарак кетган тунислик журналистлар Софиён Шурабий ва Надир Ктарий “Аллоҳ қонуни билан” ўлдирилганини ўз зиммасига олди.

"Боко Ҳарам" уч кунда 16 қишлоқни йўқ қилди

Нигерия шимоли шарқида ўзларини исломий деб атайдиган “Боко Ҳарам” жанггари гуруҳи сўнгги уч кун ичида 16 аҳоли пунктини ер билан яксон қилди.

Ўтган шанба куни “Боко Ҳарам” Багадаги Африка кўп миллатли қўшма қуролли кучлари базаси ва штабини босиб олган эди.

Нигерия ҳукумати ва армияси мамалакат шимоли шарқида сўнгги олти ой ичида 20дан ортиқ аҳоли пунктинии йўқ қилган “Боко Ҳарам” гуруҳига қарши курашишга ожизлик қилаётгани танқидга учрамоқда.

“Боко Ҳарам” гуруҳи 5 йилдан бери исломий давлат қуруш учун курашиб келаётганини иддао қилади. Мана шу давр ичида гуруҳ томонидан минглаб одам ўлдирилган, юзлаб одам гаровга олинган.

Украина Бош вазири Ғарбни бир ёқадан бош чиқариб Россиядан сулҳни бажаришни талаб қилишга чақирди

Украина Бош вазири Арсений Яценюк.

Германияга сафар қилаётган Украина Бош вазири Арсений Яценюк Ғарб давлатларини Россиядан 5 сентябрь сулҳ битими шартларига амал қилишни талаб қилишда бир позицияда бўлишга чақирди.

Бош вазир Яценюк 8 январь куни Германия Канцлери Ангела Меркель билан учрашув олдидан Ташқи муносабатлар кенгашида нутқ сўзлади.

“Биз фақатгина биргаликда ҳаракат қилсак, барчамиз Европа Иттифоқи, Қўшма Штатлар ва Украина бирга бўлсагина муваффақиятга эришамиз”, деди Яценюк.

Унинг айтишича, Минскда 5 сентябрь куни Украина, Россия ва россияпараст айирмачилар ўртасида имзоланган битим шартларини қисман бажарган. Киев билан айирмачилар ўртасида апрелда қуролли тўқнашув бошланганидан бери 4700дан ошиқ одам ҳалок бўлган.

Киев ва НАТО Россия айирмачиларни бевосита қўллаб-қувватлаётганини айтиб келади. Москва бу айбловларни рад этади.

Озодликнинг Боку бюроси мухбирлари имейл аккаунтлари ҳакер ҳужумига учради

Ўтган ойдаги рейддан бери Озодликнинг амалдаги ва собиқ мухбирларидан 20 нафардан ортиғи сўроққа чақиртирилди.

Озодлик радиоси Боку бюросининг бир неча ходимига кўра, ўтган ой охирида полиция уларга қарашли компьютерларни мусодара қилиши ортидан имейл аккаунтлари ҳакер ҳужумларига учраган.

26 декабрь куни Озодликнинг Боку бюросига қилинган рейд пайтида терговчилар бинони муҳрлашдан олдин, у ердаги компьютерлар, қаттиқ дисклар ва бошқа асбоб-ускуналарни олиб кетган эди.

Ўша пайтда ўз имейл аккаунтларидан чиқишга улгурмаган Озодлик мухбирлари, ҳозирда бу аккаунтлардан номаълум шахслар тарафидан имейл хабарлари жўнатилаётганини айтмоқда.

Ўтган ойдаги рейддан бери Озодликнинг амалдаги ва собиқ мухбирларидан 20 нафардан ортиғи сўроққа чақиртирилди.

7 январь куни Имишли вилояти прокуратураси Озодликнинг у ердаги мухбирини 8 январга сўроққа чақиртирди.

Озодлик радиоси Озарбайжонда ҳукуматни танқид қилган мустақил журналистлар, фаоллар ва нодавлат ташкилотларига қарши тазйиқ кампаниясининг навбатдаги нишони бўлди.

“Charlie Hebdo” журналига ҳужум қилганликда гумонланганлардан бири полицияга таслим бўлди

Париждаги “Charlie Hebdo” сатирик журнали идорасига ҳужум қилганликда гумонланиб қидирилаётган 18 ёшли Ҳамид Мурод полицияга таслим бўлди. Франция полицияси ҳужумда гумонланган ака-ука Шариф ва Саид Куачиларни қидиришда давом этмоқда.

Ҳамид Мурод полицияга таслим бўлгани ҳақида 8 январь куни эрталаб France-Presse ахборот агентлиги хабар тарқатди. У қай тарзда ва қаерда, қандай ҳолатда таслим бўлгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Франция полицияси аввалроқ Муҳаммад пайғамбарга карикатура эълон қилган журналга 7 январь куни ҳужум қилган уч шахс аниқлаганини ҳамда ҳужумда қатнашган 34 ёшли Шариф Куачи ва 32 ёшли Саид Куачи, 18 ёшли Ҳамид Мурод қидирилаётганини маълум қилган эди. Улар келиб чиқиши Шимолий Африкадан ёки Яқин Шарқдан бўлган француз фуқаролари экани айтилмоқда.

Айни пайтда Франция ва Европанинг бошқа шаҳарларида ўн минглаб одамлар журналистларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қўлларига қалам ушлаб намойишлар ўткизмоқда.

Парижда Муҳаммад Пайғамбар карикатуралари билан танилган Charlie Hebdo сатирик журнали идорасига қилинган ҳужумда 12 киши ҳалок бўлди.

Франция полицияси Пайғамбарга карикатура эълон қилган журналга ҳужум қилган уч шахсни аниқлади

Парижда журналистларни қўллаб ўтказилган намойиш.

Франция полицияси Муҳаммад пайғамбарга карикатура эълон қилган “Шарл Эбдо” журналига 7 январь куни ҳужум қилган уч шахс аниқлаганини ҳамда ҳужумда қатнашган 34 ва 32 ёшли ака-ука ва 18 ёшли шахс қидирилаётганини маълум қилди. Улар келиб чиқиши Шимолий Африкадан ёки Яқин Шарқдан бўлган француз фуқаролари экани айтилмоқда.

Айни пайтда Франция ва Европанинг бошқа шаҳарларида ўн минглаб одамлар журналистларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қўлларига қалам ушлаб намойишлар ўткизмоқда.

Президент Француа Олланд журнал таҳририятига қилинган ҳужумни “шубҳасиз вахшиёна террорчилик ҳаракати, деб баҳолади. 8 январь куни Францияда мотам куни эълон қилинган.

7 январь куни Париждаги “Шарл Эбдо” журналига қилинган ҳужумда 12 журналист ҳалок бўлган, 11 одам яраланган.

Россияпараст хакерлар Германия ҳукумати сайтларига ҳужум қилди

Германия канцлери Ангела Меркель.

Россияпараст хакерлар гуруҳи 7 январь куни Германия ҳукумат сайтлари, жумладан, канцлер Ангела Меркель веб саҳифасига қилинган кибер ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

“КиберБеркут” деб номланган гуруҳга мансублиги айтилаётган сайтда эълон қилинган баёнотда айтилишича, гуруҳ Берлиндан Украина ҳукуматига молиявий ва сиёсий кумак кўрсатишни тўхтатишни талаб қилмоқда.

Меркелнинг матбуот котиби Штеффен Зайберт кибер ҳужумлар эрталаб саоат 10да бошлангани ва ҳукумат сайтлари ишдан чиқарилганини билдирди. Мазкур кибер ҳужум Украина Бош вазири Арсений Яценюкнинг Берлинда Германия президенти Йоахим Гаук билан учрашувига бир неча соат қолганда уюштирилган.

Ямандаги портлашда 37 одам ҳалок бўлди

Яман пойтахти Санода чоршанба куни полиция академияси биноси олдида ҳудкуш микроавтобусни портлатиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 37 кишига етди. 60 дан ортиқ одам эса яраланган.

Мазкур ҳужум учун масъулиятни ҳеч бир гуруҳ зиммасига олгани йўқ.

Шу йилнинг 1 январида худкуш томонидан Яманнинг Ибб шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракатида 26 киши ҳалок бўлган эди. Мазкур ҳужум “Ал Хуси” шиа исёнчилар гуруҳига қарши қаратилгани тахмин қилинмоқда.

"Ал Хуси" гуруҳи сентябрда Санонинг бир қатор мавзеларини эгаллаб олган ва айни пайтда Яманнинг бошқа шаҳарларига ҳужумларни давом эттирмоқда. Сунний мусулмонлар гуруҳлари эса бу гуруҳга қарши курашмоқда.

Фаластин 1 апрелдан Халқаро жиноят судига аъзо бўлиши мумкин

Бан Ки Мун.

БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Фаластин 1 апрелдан бошлаб расман Халқаро жиноят судига аъзо бўлади, деб билдирди.

Мазкур баёнот 7 январь куни БМТнинг расмий сайтида эълон қилинди. Мазкур ташкилотга аъзо бўлгач, Фаластин Исроилни фаластинликларга нисбатан ҳарбий жиноятларда айблаб, халқаро судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос 31 декабрь куни Халқаро жиноят судига аъзо бўлиш юзасидан илтимосномани ва ҳужжатларни имзолаган эди.

БМТ Бош Ассамблеяси 2012 йилда Фаластинга Халқаро жиноят судига ва бошқа халқаро ташкилотларга аъзолик ҳуқуқини берувчи "БМТдаги кузтувчи давлат” мақомини берган эди. Бироқ АҚШ Давлат департаменти 7 январь куни Фаластинни суверен давлат деб ҳисобламаслиги ва шунинг учун Фаластин Халқаро жиноят судига аъзо бўла олмаслиги ҳақида баёнот тарқатди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG