Линклар

Шошилинч хабар
26 август 2019, Тошкент вақти: 03:26

Халқаро янгиликлар

Яманда Ал-Қоидага алоқадор кўрилган 2 француз қўлга олинди

Яман хавфсизлик хизмати Ал-Қоидага алоқадорликда гумон қилиб, икки францияликни қўлга олди.

Расмийлар гумон қилинаётган шахслар ҳозир сўроқ қилинаётганини айтмоқда.

Генерал Муҳаммад ал-Аҳмадийнинг 17 январь куни маълум қилишича, икковлон Ал-Қоиданинг 7 январь куни Париждаги Charlie Hebdo сатирик журналига уюштирилган ва 12 кишининг ҳаётига зомин бўлган ҳужум масъулиятини ўз зиммасига олган тармоғига алоқадорликда гумон қилинмоқда.

Париж ҳужумини содир этишда айбланган ака-ука Саид ва Шариф Қуайшийлар Ал-Қоиданинг Ямандаги тармоғи лагерларида ҳарбий тайёргарликдан ўтган, деб гумон қилинмоқда.

Аҳмадийнинг айтишича, террор ташкилотининг бу давлатдаги тармоғи сафида мингдан ортиқ жангари бор ва улар дунёнинг 11 давлатидан борган.

Папа Фрэнсиснинг Маниладаги ибодат маросимига 3 миллион одам йиғилди

18 январь куни Манилага йиғилган миллионлаб насроний Рима папаси Фрэнсис ўтказган ибодат маросимида иштирок этди

Рим папаси Фрэнсиснинг Филиппин пойтахти Маниладаги Ризал паркида ўтказган ибодат маросимида кучли ёмғир бўлганига қарамай 3 миллион одам қатнашди.

Бу маросимда папа 2013 йилда Ҳайян тўфонида нобуд бўлганларни хотирлади. Бу тўйфон чоғида мамлакатнинг энг ғариб минтақаларидан бирида яшовчи аҳоли қаттиқ азият кўрган эди.

Ибодат маросимида Рима папаси, шунингдек, насроний жамоалар қўлида улғаяётган болалар ва уларнинг эътиқоди ҳақида ҳам сўзлади. У жумладан: “Биз ўз ёшларимиз ҳақида қайғуришимиз керак, уларнинг умидлари ўғирланиши ва умри кўчада ўтишга маҳкум бўлишига йўл қўймаслигимиз керак”, деди.

Филиппинда 80 миллиондан ортиқ насроний истиқомат қилади ва Рим папасини тинглаш учун камида 6 миллион одам келиши кутилган эди. Рим папаси бу галги 6 кунлик сафарининг уч кунида Шри Ланкада, уч кунида Филиппинда бўлди.

“Исломий давлат” асир сақлаган 350 га яқин язидийни озод қилди

Синжардаги қочқинлар лагерида қолаётган язидийлар.

Курд расмийлари берган маълумотга кўра, озод қилинганларнинг аксарияти кексалар, ногиронлар ёки хасталардир. Хасталар орасида аҳволи оғир бўлган гўдакларнинг борлиги айтилди.

Хабарларга кўра, жангарилар асирларни Тал Афар шаҳрида 5 ой сақлаган ва сўнгра ҳибсхоналардан озод қилиб, Курд мухторияти пойтахти Ирбил яқинига келтириб ташлаган.

Озод этилган асирларни ҳозир курд ҳарбийлари сўроқ қилмоқда.

“Исломий давлат” жанггарилари ўтган ёзда Ироқнинг шимоли-ғарбида яшовчи язидийлар жамоасига ҳужум қилган, эркакларнинг кўпчилигини ўлдирган, аёл-қизларни эса жория қилиб олган.

Хабарларга кўра, шу кунда юзлаб язидий аёллари жангарилар ўртасида қул каби қайта ва қайта сотилмоқда.

Украина шарқидаги Донецк аэропорти учун жанглар давом этмоқда

Украина шарқидаги Донецк аэропорти устидан назорат учун Киев ва россияпараст кучлар ўртасидаги жанглар давом этмоқда.

17 январь кунги оғир артиллерия отишмалари ва портлашлар чоғида камида 6 кишининг ўлгани хабар қилинмоқда. Кеча Киев расмийлари фронт линиясига қўшимча ҳарбий юборган. Россияпараст кучларнинг аэропорт устидан назоратни қўлга олгани ҳақидаги хабарни расмий Киев рад этди.

Оташкесим ҳақида сентябрь ойида эришилган келишувга зид тарзда бир неча кундирки Донецк аэропорти учун жанг бормоқда. Минскда сулҳ учун музокараларни тиклаш уринишлари самарасиз қолмоқда.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши келгуси ҳафтада Украина бўҳронини муҳокама қилишидан хабардор қилган. Бу кенгашнинг айни масаладаги йигирма еттинчи мажлиси бўлади.

Шу йил апрелидан буён Украина шарқида ўлдирилганлар сони 4 минг 700 нафардан ошди.

Женевада Теҳрон ядровий дастурига оид музокара бормоқда

Женевада Теҳрон ядровий дастурига оид Эрон ва дунёнинг қудратли давлатлари ўртасидаги музокараларнинг навбатдаги босқичи бормоқда.

Хитой, Франция, Россия, Буюк Британия, Германия, АҚШ ҳамда Эрон расмийлари бу гал бир кунлик музокарага йиғилди. Музокарага борган расмийларни қўлида қурол тутган полиция ходимлари қўриқламоқда.

Эрон ва АҚШ делегациялари 17 январь куни ЕИ воситачилигида сўзлашувлар ўтказган.

АҚШ томони ядровий дастур бўйича шу йилнинг 30 июнига қадар бир келишувга эришилмаса, Эронга нисбатан янги санкциялар қўлланишидан огоҳлантирди.

Аммо, 16 январь кунги чиқишида АҚШ президенти музокаралар давом этар экан, конгрессменларни янги санкция қўлламасликка чақирди ва акс ҳолда, бу мазмундаги ҳужжатга вето қўйишидан огоҳлантирди.

Украиналик фаоллар истилочиларга қарши намойиш ўтказмоқчи

Украинада урушга Россия тажовузига қарши намойишлар ўтган йилдан буён ўтказиб келинади.

18 январь куни Киевда жамоатчилик фаоллари бирдамлик маршини ўтказмоқчилар. Шанба оқшомидаги маълумотларга кўра, Facebook ижтимоий тармоғи орқали кўтарилган бу ташаббусга 10 минг киши “лаббай” жавобини бериб, акцияда иштирок этиш истагини билдирган.

Ижтимоий тармоқда бу акция “Украиналик тинч фуқароларнинг Москва қўшинлари ва малайлари томонидан ўлдирилишига қарши тинч бирдамлик марши” деган ном олди.

Бирдамлик юриши иштирокчилари бугун Тошкент вақти билан соат 17.00 да Киевнинг Михайлов майдонигайиғилишлари кутилмоқда.

Ташкилотчилар режасига кўра, Киевдаги Мустақиллик майдони томон юриш чоғида фаоллар юртдошларини истилочиларга қарши курашда ўзаро бирдамликка чақирадилар ҳамда Донбассда ҳалок бўлган барчани ёдга оладилар. Кейинроқ эса Майдонда ҳалок бўлганлар хотирасига шамлар ёқилади.

Бу орада Украина шарқида Киев кучлари ва россияпараст айирмачилар ўртасида Донецк аэропорти учун жанг шиддати кучайиб бормоқда. Маълумотларга кўра, кечаги жангларда камида олти киши ҳалок бўлган. Жанг шиддатининг кучайиши Украина шарқида тинчликни қарор топтириш бўйича Минскдаги музокараларни боши берк кўчага киритиб қўйди. 16 январь куни БМТ Хавфсизлик кенгаши кейинги ҳафтада Украинадаги бўҳрон муҳокама қилинишини билдирган. Бу Кенгашнинг Украинадаги уруш бўйича 27-мажлиси бўлади. 2014 йилнинг апрель ойидан буён давом этаётган бу урушда 4 минг 700 дан зиёд киши ҳалок бўлган.

Нигердаги тартибсизликлар чоғида уч киши ҳалок бўлди

Ниамейдаги намойишчилар, 2015 йилнинг 17 январи.

Африка қитъасидаги Нигер давлатида Charlie Hebdo журналида босилган Муҳаммад алайҳиссалом карикатурасига қарши мусулмонларнинг намойиши бўлиб ўтди. Норозилик акцияси чоғида Нигер пойтахтидаги насронийларнинг камида еттита черковига ўт қўйилди, уч киши нобуд бўлди.

Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, икки киши черковда тириклайин ёниб кетган, яна бир аёл барда ҳалок бўлган.

Ғазабланган оломон эгаси франциялик дея гумон қилинган қаҳвахона, меҳмонхона ва бошқа муассасаларни нишонга олган.

Полиция пойтахт Ниамейдаги масжид олдига йиғилган ва темир таёқлар билан қуролланган мингга яқин ёшни тарқатиш учун кўздан ёш сиздирувчи газ қўллаган.

Кеча бутун дунё бўйлаб минглаб мусулмон Франциянинг Charlie Hebdo журналида чоп қилинган Муҳаммад пайғамбарни масхара қилувчи тасвирларни қоралаб кўчаларга чиқди. Бу каби норозилик чиқишлари Покистоннинг Карачи, Иорданиянинг Уммон шаҳарларида авж олди. Шунингдек, бу каби чиқишлар Жазоир, Сурия, Ҳиндистон ва Филиппин каби давлатларда ҳам кузатилди.

Афғонистонда Пешовардаги мактабга ҳужумда гумонланганлар ушланди

2014 йилнинг 16 декабрь куни Пешовардаги мактабга ҳужумда 150 дан ортиқ киши нобуд бўлган.

Афғонистон хавфсизлик кучлари ўтган йилнинг 16 декабрида Покистондаги мактабга ҳужумда гумонланган беш кишини ҳибсга олдилар. Бу ҳақда маълум қилган афғон расмийларига кўра, бу беш киши покистонлик ҳамкорлардан олинган маълумот асосида сўнгги ҳафталар ичида Афғонистон-Покистон чегарасида ушланган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ой Пешовардаги ҳарбий мактабга уюштирилган ҳужумда 150 дан зиёд киши ҳалок бўлган, қурбонларнинг аксариятини ўқувчилар ташкил қилган. Мазкур ҳужум учун масъулиятни Покистондаги “Таҳрики Толибон” ҳаракати ўз зиммасига олган ва бунинг Покистон армияси ҳарбий амалиётларига қарши ўч амалиёти сифатида талқин қилганди.

Афғон расмийларига кўра, қўлга олинганлар орасида афғонистонликлар йўқ.

Киев расмийлари Донецк аэропортини Украина кучлари назорат қилаётганини айтмоқда

Украина расмийлари россияпараст айирмачилар Донецк аэропортини тўлалигича ишғол этгани ҳақида рус матбуотида тарқалган хабарларни рад қилди.

Украина Мудофаа вазирлиги матбуот вакили Андрей Лиснко 17 январь кунги баёнотида "украин кучлари стартегик аҳамиятга эга Донецк аэропортини хали ҳам назорат қилмоқда", деди.

Жаноб Лисенкога кўра, айирмачилар аэропортни ишғол қилишга уринган, лекин кўплаб талафот кўрган.

Айирмачилар ҳукумат қўшинлари назорат қилаётган Донецк аэропортига май ойидан бери ҳужум уюштириб келмоқда.

Украина бўхрони БМТ Хавфсизлик Кенгашининг келаси ҳафтада бўладиган йиғини кун тартибида бўлиши айтилмоқда.

БМТ маълумотларига кўра, Украина шарқида қуролли тўқнашувлар бошланганидан бери 4700 одам нобуд бўлди.



Тожикистон Туркиядан мухолифатчини Душанбега топширишни талаб қилмоқда

Умарали Қувватов ҳимоясига ўтказилган намойиш.

Тожикистон Туркиядан тожик мухолифатчиси Умарали Қувватовни Душанбега топширини расман талаб қилди.

Тожикистон ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода расмий сўровда Умарали Қувватов товламачиликда айбланиб қидирувга берилганини маълум қилди. Мухолифатчи эса ўзининг сиёсий фаолияти туфайли таъқиб қилинаётганини айтмоқда.

Умарали Қувватовнинг “24 гуруҳи” ижтимоий тармоқлар орақли аҳолини ҳукуматга қарши намойишлар ўтказишга чақириб келган. Ўтган йилнинг октябрида Душанбе суди мазкур гуруҳни экстремистик ташкилот, деб қарор чиқарган эди.

Қувватов ва унинг уч сафдоши ўтган йилнинг декабрида Туркияда виза тартибини бузгани учун ҳибс қилинган эди. Гуруҳнинг Россияда қўлга олинган бир қатор аъзолари яқин кунларда Душанбега экстрадиция қилиниши мумкин.

Бир вақтлар президент Эмомали Раҳмон оиласига яқин бўлган Умарали Қувватов Тожикистонни 2012 йилда тарк этган эди.

Қозоғистонда Таблиғи жамоатнинг 5 аъзоси қамалди

Қозоғистоннинг Толдиқўрғон шаҳар суди мамлакатда тақиқланган Таблиғи жамоат гуруҳига аъзоликда айбланган беш кишининг ҳар бирини 18 ойдан 20 ойгача бўлган қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Давлат қораловчиси суд жараёнида судланаётганлар Бангладешда ноқонуний диний уюшмага аъзо бўлганлари ва Қозоғистонга қайтгач экстремистик ғояларни тарғиб қилганини билдирди. Судланувчилардан бир нафари ўзини айбдор эканини тан олган. Қолган тўрт судланувчи эса ўзларини ислом дини фарзларига амал қилганлари учун таъқиб қилинаётганларини билдирган.

Таблиғи жамоат фаолияти Қозоғистон, Россия, Ўзбекистон ва Тожикистонда тақиқланган.

Дунё мусулмонлари Charlie Hebdo'га қарши намойишлар ўтказмоқда

Дунёнинг бир қатор давлатларида Франциянинг Charlie Hebdo журналида яна Муҳаммад пайғамбар карикатураси босилганига қарши норозилик намойишлари ўтказилди.

Карачида Покистон полицияси асосан талаблардан иборат бўлган 200 намойишчини тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ қўллади. Франция консулхонаси олдида ўтган намойишни тарқатиш пайтида камда уч киши, жумладан, Франс пресс агентлиги мухбири қаттиқ жароҳат олгани айтилмоқда.

Иорданияда Франция элчихонаси томонга юриш қилган намойишчилар ҳам полиция билан тўқнашди. Бу каби намойишлар Жазоир, Сурия, Хиндистон, Филлиппин ва Исроилда бўлиб ўтди. Исроилнинг Қуддус шаҳридаги намойиш фаластинликлар томонидан уюштирилган.

Муҳаммад пайғамбар карикатураларини эълон қилган Charlie Hebdo журналига 7 январь куни террорчилар томонидан қилинган ҳужумда 12 одам ҳалок бўлган эди.

Журналинниг 14 январь куни сотувга чиқарилган янги сонида Муҳаммад пайғамбар қўлида “Мен Шарли” деган ёзув билан кўзидан ёш тўкиб турган ҳолатда акс эттирилган.

Қирғизистон - Тожикистон чегарасидаги отишмада бир ҳарбий ҳалок бўлди

Қирғизистон – Тожикистон чегарасида содир этилган отишмада бир қирғиз чегарачиси ҳалок бўлди, икки чегарачи яраланди.

Қирғизистон Чегара хизмати расмийси Гульмира Бўрибоеванинг айтишича, қирғиз-тожик чегарасининг Боткен вилояти Лайлак тумани ҳудудидан ўтувчи қисмидаги Айкўл чегара пунктига номаълум шахслар 16 январь куни тунги соат 11 лар чамасида ҳужум қилган.

Айни пайтда ҳужум қилган шахсларни қидириш ишлари олиб борилмоқда. Қирғизистон – Тожикистон чегараси кучайтирилган режимда қўриқланмоқда.

2014 йилда қирғиз-тожик чегарасида 32 можаро содир бўлган. Бу жанжалларнинг 8тасида ўқ отилган.

Париж яқинидаги гаровгир қўлга олинди

Бугун Парижнинг шимоли-ғарбида жойлашган Коломб шаҳридаги почта бўлимларидан бирида икки кишини гаровга олган қуролли шахс қўлга олинди, гаровдаги кишилар озод қилинди.

Полиция маълумотига кўра, қуролли шахс 16 январь туш пайти почта бўлимига кирган ва полицияга қўнғироқ қилиб, ёнида Калашников автомати, пистолет, гранаталар борлигини айтган.

Кейинчалик қуролли шахс полицияга ўзи таслим бўлгани айтилмоқда.

Француз полицияси ҳозирча Коломбдаги воқеанинг ўтган ҳафтада Парижда содир бўлган қонли ҳужумлар билан боғлиқлиги ҳақида бирор маълумот йўқлигини айтди.

Ўтган ҳафта Францияда жанггарилар томонидан қилинган ҳужумлар оқибатида жами 17 одам ҳалок бўлди.

Бельгияда террорчиликка қарши кураш кучайтирилди

Белгия ҳукумати мамлакатдаги террорчилик хавфини бир поғона юқорига кўтарди.

15 январь исломчи радикалларга қарши ўтказилган махсус рейдлардан сўнг Бельгияда террорчиликка қарши кураш кучайтирилди.

Пайшанба куни полиция Суриядан қайтган жанггарилар террорчилик ҳаракати содир этишга тайёрланаётгани ҳақида маълумот олганидан сўнг Брюссел ва Верьве шаҳридаги ўнлаб уйларда тинтув ўтказилди.

Верьве шаҳрида ушбу рейдлар пайти полициячиларга қарши ўт очилгандан сўнг иккита жанггари отиб ўлдирилди ва яраланган бошқа бир жанггари қўлга олинди.

Бельгия Ташқи ишлар вазири Дидье Рейндерснинг бугун матбуотга билдиришича, жума куни рейдлар тўла якунланиб, тергов-суриштирув жараёни бошланган.

Бельгия Бош прокурори Эрик ван дер Сиптга кўра, жанггарилар Сурияда жанг қилиб қайтган шахслар бўлиб, улар Бельгияда теракт ўтказишни режалаштиргани аниқланган.

Рейидлар давомида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари орасида талофотлар бўлмагани айтилди.

Ўтган ҳафта Францияда жанггарилар томонидан қилинган ҳужумлар оқибатида жами 17 одам ҳалок бўлди.

Париж яқинида қуролли шахс икки кишини гаровга олди

Бугун Парижнинг шимоли-ғарбида жойлашган Коломб шаҳридаги почта бўлимларидан бирида қуролли шахс икки кишини гаровга олди.

France-Presse агентлигининг ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб хабар беришича, полиция воқеа жойини ўраб олган.

RTL радио хабарига кўра, қуролли шахс ёнида Калашников автомати, пистолет, гранаталар бўлиб, у уч кишини гаровга олган.

Ҳозирча ушбу воқеа ўтган ҳафтада Парижда содир бўлган қонли ҳужумлар билан боғлиқ ёки боғлиқ эмаслиги маълум эмас.

Ўтган ҳафта Францияда жанггарилар томонидан қилинган ҳужумлар оқибатида жами 17 одам ҳалок бўлди.

Украинадаги исёнчилар вакиллари Минск учрашувида иштирок этадиган бўлди

Исёнчилар раҳбари Игорь Плотницкий.

Украина шарқида Луганск Халқ Республикаси деб эълон қилинган ҳудуддаги россияпараст исёнчилар лидери Игорь Плотницкий 16 январда Минскда бошланадиган Украина, Россия ва ЕХҲТ иштирокидаги “мулоқот гуруҳи” йиғинига бормаслигини, аммо ўзининг ўрнига бошқа одамни жўнатишини билдирди.

Донецк Халқ Республикаси деб эълон қилинган ҳудуд раҳбари Денис Пушилин эса ўз делегацияси Минск музокараларида иштирок этишга тайёр эканини айтди.

Аввалроқ исёнчилар лидерлари мазкур учрашувда иштирок этишдан бош тортганлари хабар қилинган эди.

Украинадаги инқирозга ечим топиш мақсадидаги “Мулоқот гуруҳи”нинг сўнгги йиғилиши 24 декабрда Минскда бўлиб ўтган эди.

Музокараларда Украина собиқ президенти Леонид Кучма, Россиянинг Украинадаги элчиси Михаил Зурабов, ЕХҲТнинг Украинадаги вакили Хайди Тальявини ҳам иштирок этаётир.

Покистон парламенти Европа Иттифоқини Муҳаммад пайғамбарга карикатура чизишни тўхтатишга чақирди

Покистон парламенти қуйи палатаси Франциянинг Charlie Hebdo журналида яна Муҳаммад пайғамбар карикатураси чоп этилганини қоралади.

Покистон парламенти 15 январь куни бир овоздан қабул қилган резолюцияда ҳалқаро ҳамжамиятдан, жумладан, Европа Иттифоқидан бундай ҳолат қайта такрорланмаслигига интилиш зарурлиги талаб қилинади.

Муҳаммад пайғамбар карикатураларини эълон қилган Charlie Hebdo журналига 7 январь куни террорчилар томонидан қилинган ҳужумда 12 одам ҳалок бўлган эди.

Журналинниг 14 январь куни сотувга чиқарилган янги сонида Муҳаммад пайғамбар қўлида “Мен Шарли” деган ёзув билан кўзидан ёш тўкиб турган ҳолатда акс эттирилган.

Туркия Бош вазири Ахмет Довудўғли мазкур карикатурани “жиддий фитна”, деб баҳолади. Довудўғли, шунингдек, сўз эркинлиги мусулмонлар пайғамбарини ҳақорат қилиш сифатида тушинилмаслиги кераклигини таъкидлади.

Обама ва Кэмерон исломий экстремизмга қарши ягона фронтни қўллаб-қувватлашда давом этади

Обама ва Кэмерон.

Қўшма Штатлар ва Британия Францияда террорчилар томонидан ўтган ҳафтада 17 киши ўлдирилиши ортидан ислом экстремистларига қарши ягона фронтни қўллаб-қувватлашда давом этишга ваъда берди.

Франция президенти 15 январь куни “мутаассиблик, фундаментализм ва тоқатсизликнинг асосий қурбонлари” мусулмонлардир, деб баёнот берганидан сўнг АҚШ президенти Барак Обама ва Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон мана шундай билдирув билан чиқди.

15 январь куни Лондонда нашр этиладиган The Times газетасида АҚШ ва Британия раҳбарлари ҳаммуаллифлигида чоп этилган мақолада “Жаҳон Париждаги воқеаларга сўз эркинлигини йўқ қилишга йўл қўмаймиз, деб жавоб берди”, “Биз бу каби ваҳший қотилларни ва уларнинг бузуқ мафкурасини енгамиз”, деб билдирилган.

Берлинда Германия Канцлери Ангела Меркел парлдаментда қилган чиқиши чоғида исломий экстремистларга қарши хавфсизлик чоралари кучайтирилишига ваъда берди.

Бугун Минскда Украина - Россия музокаралари бошланиши кутилмоқда

Бугун Белорусь пойтахти Минскда Украинадаги вазиятни барқарорлаштириш масаласида Киев ва Москва музокаралари ўтказилиши режалаштирилган. Украина шарқидаги россияпараст исёнчилар раҳбарлари мазкур музокараларда иштирок этишдан бош тортаётгани маълум қилинган.

Музокаралар арафасида Донецкдаги россияпараст исёнчилар қақшатқич жанглардан сўнг Донецк аэропортини босиб олганларини билдирмоқда.

Хабарларда 15 январь куни Донецк аэропортига исёнчилар байроғи ўрнатилгани ҳақида маълумотлар бор.

Айни пайтда Украина ҳукумат кучлари исёнчилар Донецк шаҳрининг асосий қисмини эгаллаб турганига қарамай, аэропортни ўз назоратида сақлаб қолгани ҳақида хабар бермоқда.

Донецк аэропорти учун бир неча ойдан бери бораётган жанглар оқибатида аэропорт атрофидаги мавзелардаги уйлар вайрон қилинган.

Исёнчилар Донецк аэропорти назоратини қўлга киритгани ҳақида баёнот бергани ортидан АҚШ президенти Барак Обама ва Германия Канцлери Ангела Меркел Украинада зўравонликларнинг кучайиб кетиши олдини олиш масаласини телефон орқали муҳокама қилган.

Одамларни террорчидан яширган мусулмон йигитига Франция фуқаролиги берилади

Лассан Батилий.

Париждаги озиқ-овқат дўконига террорчилар ҳужум қилган пайтда одамларни қутқариб қолган мусулмон йигитга Франция фуқаролиги берилади.

Франция Ички ишлар вазирининг билдиришича, 9 январь куни террорчи Амед Кулибали озиқ-овқат дўконига ҳужум уюштириб, 4 яҳудийни ўлдирган ва одамларни гаровга олган бир пайтда Малидан Парижга ишлаш учун келган Лассан Батилий 19 одамни ертўлага яшириб қутқариб қолган. Амед Кулибали ўша куни қўлга олиш пайтида полиция томонидан отиб ўлдирилган.

Франция жамоатчилиги ҳукуматга Лассан Батилийни француз ордени билан мукофотлашни ҳам таклиф қилмоқда.

Батилий Францияда 2006 йилдан бери яшаб келади. У ўтган йилнинг июлида Франция фуқаролигини олиш учун ариза берган.

Арманистондаги Россия консуллиги олдида норозилик намойиши ўтказилди

Арманистонда 15 январь куни юзлаб одамлар Россия консуллиги олдида митинг ўтказди.

Мазкур митинг Арманистоннинг Гюмри шаҳридаги Россия ҳарбий базасидаги оддий аскар Валерий Пермяков 12 январь куни бир оиланинг олти аъзосини отиб ўлдирганини тан олгани билдирилганидан сўнг бўлиб ўтди. Бу ҳужумда олти ойлик чақалоқ оғир яраланган эди.

Намойиш пайтида полиция ва норозилар тўқнашуви содир этилди. Тўқнашувда камида 15 одам жароҳат олгани айтилмоқда. Норозиларнинг 20 нафардан кўпроғи ҳибс қилинган.

Россия ҳарбийси отиб ўлдирган оила аъзоларини дафн этиш маросими 15 январь куни ўтказилди. Маросимдан олдинроқ Арманистон Бош прокурори Геворк Костонян Россиядан Валерий Пермяковни Ереванга топширишни талаб қилишини айтди.

Россия элчихонаси олдидаги намойиш 16 январга ўтар кечаси ҳам давом этди.

Бельгияда террорчиликда гумонланганлар ўлдирилди

Бельгияда террорчиларга қарши амалиёт пайти.

Бельгия ҳукумати 15 январь куни Верьве шаҳрида ўтказилган махсус амалиёт пайтида иккита жанггари отиб ўлдирилганини билдирди.

Хабарда айтилишича, полиция Суриядан қайтган жанггарилар террорчилик ҳаракати содир этишга тайёрланаётгани ҳақида маълумот олган ва Брюссел ҳамда Верьве шаҳридаги бир қатор уйларда тинтув ўтказган.

Верьве шаҳридаги амалиёт пайтида содир бўлган отишмада икки жанггари ўлдирилган, полициячилар орасида йўқотишлар бўлмаган. Гувоҳлар темир йўл вокзалида ҳам портлаш овозларини эшитганини айтмоқдалар.

Лукашенко Ғарб билан яқинлашмоқчи

Белорусь президенти Александр Лукашенка Россияни “Ғарб билан муносабатларни яхшилашни режалаштирмоқчиман”, деб огоҳлантирди.

15 январь куни парламентда сўзлаган Лукашенка Белорусь Европа Иттифоқи ва АҚШ билан барқарор алоқаларни мустаҳкамлашга ҳаракат қилишини, Россия бу ҳаракатга ҳалақит бермаслиги кераклигини айтди.

"Россиянинг ўзи Ғарб билан яқинлашишга қаттиқ ҳаракат қилаяпти, биз бунга эътироз билдирганимиз йўқ. Демак, бизнинг ҳаракатимизга ҳам ҳалақит берилмаслиги керак”, деди Лукашенка.

Айни пайтда Лукашенка Россия билан ҳамкорлик ўрнини Ғарб ўлкалари боса олмаслигини ҳам эътироф этди.

Босния муфтийси Муҳаммад пайғамбарга карикатура эълон қилинганини қоралади

Босния муфтийси Ҳусайн Кавазович.

Босния мусулмонлари муфтийси Ҳусайн Кавазович Франциянинг Charlie Hebdo журналининг сўнгги сонида Муҳаммад пайғамбарга яна карикатура эълон қилинганини қоралади ва буни муслмонларга нисбатан ҳақорат сифатида баҳолади.

15 январь куни қилган чиқишида Босния муфтийси “Муҳаммад пайғамбар суратини чизиш сўз эркинлигини суистеъмол қилишдир” деб билдирди.

Ўтган ҳафтада Хусайн Кавазович 7 январь куни террорчилар томонидан Charlie Hebdo журналига қилинган ҳужумни қоралаган эди. Журналга қилинган ҳужумда 12 одам ҳалок бўлган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG