Линклар

Шошилинч хабар
20 август 2019, Тошкент вақти: 08:06

Халқаро янгиликлар

Евро долларга нисбатан арзонлашди

Евро пул бирлиги 2015 йилни АҚШ долларига нисбатан арзонлашишдан бошлади. Европадаги 19 давлат томонидан ишлатиладиган валюта икки йиллик минимум кўрсаткичига тушиб 1,20 АҚШ долларини ташкил қилди. 2 январь куни Осиё бозорларидаги савдода АҚШ валютаси жаҳоннинг асосий валюталарига нисбатан қимматлади.

Евронинг қадрсизланишига Европа Марказий банкининг минтақа иқтисодида дефляция пайдо бўлиши олдини олиш мақсадида жорий ой охирига қадар миллий облигацияларни сотиб олиш қарори ҳисса қўшди.

2 январь куни эълон қилинган интервьюда Европа Марказий банки раиси Марио Драги молиявий идора бошқарув кенгаши 19 давлатни ўз ичига олувчи еврозонада дефляциянинг олдини олиш эҳтиёжи борлигини “бир овоздан” тан олди, дея таъкидлади.

Нефть 55 долларга тушди. Эрон Саудиядан гина қилди

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги мулозими нефть нархининг тушиши Яқин Шарқ мамлакатларига катта зарар етказиши ва Саудия Арабистонининг ишлаб чиқариш ҳажмини камайтирмаётгани катта хато эканини баён қилди.

Жума кунги савдода Брент русумидаги нефтьнинг нархи бир баррель учун 55,74 АҚШ долларигача тушди.

Эрон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Амир Абдуллоҳиян Рейтерс агентлигига 1 январь куни берган интервьюсида Теҳрон Суадия Арабистони нефть арзонлашишини тўхтатиш чорасини кўришидан умидвор эканини билдирди.

Жаҳон бозорида нефть нархи июнь ойидан бери 50 фоизга арзонлади.

Саудия Арабистони етакчилигидаги Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти – ОПЕК нархлар тушишига қарамасдан ишлаб чиқариш ҳажмини камайтиришдан воз кечган. Бу эса ташкилотнинг Эрон ва Венесуэла каби аъзоларининг эътирозига сабаб бўлмоқда.

Туркманистонда бензин қимматлаб, 28 центни ташкил қилди

Туркманистон ҳукумати миллий валюта манатнинг АҚШ долларига нисбатан қадрини жиддий тарзда тушириб, бензин нархини қимматлатди.

Марказий банк расмий сайтида мантанинг долларга курси 3,5 маната деб эълон қилинган. 2009 йилдан бери курс 2,85 манатни ташкил қилиб келган эди. Манат девальвацияси 18 фоиздан ошиқроқни ташкил қилди.

Хабарларга кўра, мамлакат бўйлаб барча банк ва пул айирбошлаш шохобчалари 1 январь куни ёпиб қўйилди.

Айни пайтда, Туркманистон Невть ва газ вазирлиги бензин нархи 60 фоизга оширилиб, аввалги 62 тангадан 1 манатга (0,28 АҚШ доллари) кўтарилганини эълон қилди. Бу ўзбек сўмига ҳисоблаганда 680 сўмни ташкил қилади.

Ҳукумат нархлар ўзгаришига ҳеч бир изоҳ бергани йўқ.

Ироқ учун ўтган йил 2007 йилдан бери энг ҳалокатли бўлди

Ироқ ҳукумати 2014 мамлакат учун 2007 йилдан бери энг ҳалокатли йил бўлганини билдирди. Ироқ Соғлиқни сақлаш, Ички ишлар ва Мудофаа вазирликлари томонидан тайёрланган ҳисоботда ўтган йил давомида мамлакатда рўй берган зўравонликлар оқибатида камида тинч аҳолидан 15538 нафар нобуд бўлгани ва 22 мингдан ошиқ одам жароҳатлангани қайд этилган.

Талафотлар сони сўнгги етти йил ичидаги энг юқори нуқтага чиқди. 2007 йилда шиалар билан суннийлар ўртасидаги зўравонликлар авжига чиқиши натижасида ўлимлар сони қарийб 18 мингга етган, лекин ўшандан бери ўлимлар сони камайган. 2013 йилда зўравонликлар қурбонлари сони 6522 нафарни ташкил қилган эди.

Маркази Британияда жойлашган Ироқда ҳалок бўлганларни кузатувчи “Iraq Body Count” ташкилоти, айни пайтда, ўтган йилги тинч аҳоли орасидаги талафотлар сони 17 мингдан ошиқроқни ташкил қилганини айтмоқда.

Айирмачипараст рус қўшиқчиларини эфирга берган Украина канали ҳужумга учради

Украинанинг энг йирик телеканали Янги йил кечаси эфирга берган концерт дастури боис ҳужумга учради. Байрам дастурида Украина шарқидаги айирмачиларни очиқчасига қўллаб-қувватлаган россиялик қўшиқчилар қатнашгани жанжалга сабаб бўлди.

Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Олександр Турчинов Украина Телевидение ва радио кенгашига мурожаат қилиб, Интер телеканалини лицензиясидан мосуво қилишга чақирди.

Турчинов “Қрим ва Донбасснинг босиб олинишини олқишлаб ва террорчиларни қўллаб-қувватлаб мамлакатимизни калака қилган” Россия қўшиқчиларини эфирга олиб чиқиш орқали Интер канали “Украина давлатчилигига қарши ҳаракат қилди” дея баён қилди.

Байрам концертида намойиш қилинган чиқишлардан бири Россиянинг Украинадаги хатти-ҳаракатлари боис Москвага жорий қилинган Ғарб санкцияларини кулгига олади.

Украина Ахборот вазири Юрий Стец россиялик санъаткорларни Украина эфиригаяқинлаштирмаслик тўғрисидаги қонун лойиҳасини партаментга киритишни режалаштираётганини билдирди.

Москвада ёзилган Янги йил концертида Украинада исталмаган шахс, деб эълон қилинган таниқли қўшиқчи ва иқтидордаги Единая Россия партияси аъзоси Иосиф Кобзон қатнашган. Дастурда шунингдек, айирмачиларни қўллаб-қувватлагани учун Украинада персона нон грата ҳисобланган Валерия, Олег Газманов ва Николай Басковлар ҳам иштирок этган.

Ҳилманддаги тўйга ракета отганликда айбланган аскарлар қўлга олинди

Афғонистоннинг Ҳилманд вилоятида 31 декабрь кунги тўйда камида 20 кишининг ўлимига сабаб бўлган ракета ҳужумида расмийлар ҳукумат аскарларини айбламоқда.

Ҳалок бўлганларнинг 17 нафари болалар ва аёллар бўлган. Янги йил арафасида рўй берган ҳодисада 50дан ошиқ одам яраланди.

Ҳилманд вилояти ҳокими ўринбосари Жон Расулёр ҳукумат қўшинлари “воқеа жойига яқин армия текширув пункти жангарилар томонидан ўққа тутилиши ортидан тўй маросимига қарата ракеталардан ўт очган”, дея билдирди.

Франс пресс агентлиги билан 2 январь кунги суҳбатда вилоят расмийси ракеталардан ўт очганликдан айбланаётган аскарлар “ҳарбий судга топширилди”, дея қўшимча қилди.

Тўрт нафар аскар, жумладан бир қўмондон қўлга олиниб, вилоят пойтахти Лашкаргоҳга олиб кетилди.

Украинада Степан Бандера хотирасига намойиш ўтказилди

Киевда ўтказилган намойиш.

Киев ва Львовда 1 январь куни минглаб украиналиклар Степан Бандера таваллудининг 106 йиллиги муносабати билан ўтказилган хотира намойишида иштирок этди.

Айрим намойишчилар миллатчиларнинг қизил-қора тусли байроқларини кўтариб олиб: “Украина украиналиклар учун”, “Бандера қайтади ва тартиб ўрнатади”, каби шиорларни ҳайқирган.

1909 йилнинг 1 январида туғилган Степан Бандера Россия тарихида фашистлар билан ҳамкорлик қилган шахс сифатида кўрилади. Бандеранинг “Украинага шон-шарафлар, қаҳрамонларга шарафлар” шиори айни пайтда россияпараст исёнчиларга қарши курашда қўлланилаётгани айтилади.

Россия президенти Владимир Путин Москвага мойил бўлган украин президенти Виктор Януковичнинг ҳокимиятдан қувилгани ортидан, бу ишни “Гитлернинг ҳамкори бўлган Бандера ишининг мафкуравий давомчилари амалга оширгани” ҳақида баёнот берган эди.

Бироқ Бандера армияси ташкил этилган дастлабки даврда совет партизанлари ва польяк қаршилик ҳаракатига, 1943 йилдан Украинани босиб олган фашистлар Германиясига, кейинроқ 1950 йилгача совет тузимига қарши курашган.

Афғонистоннинг Ҳилманд вилоятида норозилик намойиши ўтказилди

Афғонистоннинг Ҳилманд вилояти марказида тўй ўтказилаётган уйга ракета отилганидан ғазабланган ўнлаб одамлар намойишга чиқди.

31 декабрда Сангин туманида тўй бўлаётган жойга отилган ракетадан 20 одам ҳалок бўлган ва 50 одам яраланган. Уларнинг кўпчилиги аёллар ва болалардир. Расмийлар ракета отилгани воқеасини тафтиш қилишни бошлаган.

Сангин тумани Ҳилманд дарёси ёқасида жойлашган кўкнори етиштирувчи ҳудудлардан бири ҳисобланади. Мазкур ҳудудда сўнгги олти ой мобайнида ҳукумат кучлари ва толиблар ўртасида қаттиқ жанглар бўлган.

Мисрда қамалган "Ал-Жазира" журналистлари иши судда қайта кўриб чиқилади

Миср қамоғида сақланаётган "Ал-Жазира" мухбирлари.

Миср суди “Ал-Жазира” телеширкатининг уч журналистига нисбатан янги суд жараёни ўтказилиши ҳақида қарор чиқарди.

2013 йилда "Мусулмон биродарлар" ташкилоти билан ҳамкорликда ва Миср ҳақида “ёлғон маълумотларни тарқатиш”да айбланиб 7 йилдан 10 йилгача қамалган австралиялик Питер Грест, келиб чиқиши мисрлик бўлган Канада фуқароси Муҳаммад Фаҳмий, мисрлик Бахер Муҳаммад янги суд жараёни якунлангунига қадар ҳибсда қолади.

Миср ҳукумати Қатарни “Ал-Жазира”воситасида "Мусулмон биродарлар"ни қўллаганликда ҳам айблаган, бироқ телеширкат бу айбловларни инкор қилган.

Айбланувчиларнинг адвокати янги суд жараёни бир ой ичида бошланиши ҳамда “яхшилик билан тугаши"га умид қилаётганини билдирди.

Путин "коррупцияни қўллаб-қувватлаган йил одами", деб топилди

Коррупция ва уюшган жиноятчиликни тадқиқ қилувчи журналистлардан иборат халқаро лойиҳа Россия Президенти Владимир Путинни "2014 йилда коррупцияни қўллаб –қувватлаган йил одами", деб эълон қилди.

2006 йилда ташкил қилинган ва бош қароргоҳи Сараевода жойлашган лойиҳа муаллифларининг билдиришича, “Путин Россияни ноқонуний топилган пулларни қонунийлаштириш марказига айлантиргани ҳамда Қрим, Донбасс, Украина шарқида жиноий гуруҳларга имконият яратиб берилгани учун” мана шундай антимукофотга лойиқ топилган.

Ташкилот сайтида эълон қилинган хабарда Владимир Путин ҳукумати ҳукуматдаги коррупция ҳақида бонг ураётган оммавий ахборот воситалари ва гуруҳларни ўз фаолиятларини тўхтатишга мажбур қилаётгани таъкидланган.

2014 Ироқ учун энг қонли йиллардан бири бўлди

Ироқ ҳукумати 2014 йил мамлакат учун энг қонли давр бўлганини маълум қилди.

Бағдод расмийларининг билдиришича, ўтган йили Ироқдаги зўравонликларда 15 538 одам ҳалок бўлган, 22 минг киши яраланган. Айни пайтда маркази Буюк Британияда жойлашгане Body Count нодавлат ташкилоти Ироқда 2014 йилда террорчилик ҳаракатларида 17 073 одам ҳалок бўлгани тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилди.

Ироқда шиалар ва сунийлар ўртасидаги қарама-қаршиликлар авжига чиққан 2007 йилда зўравонликларда 18 минг одам ҳалок бўлган эди. 2013 йилда эса бу кўрсаткич 6 522 кишини ташкил қилган.

Суриядаги фуқаролар урушида ўтган йили 76 минг одам ҳалок бўлди

Ўтган йили Суриядаги фуқаролар урушида 76 минг одам ҳалок бўлди, уларнинг деярли 50 фоизи тинч аҳоли вакилларидир. Ҳалок бўлганларнинг 3,5 мингги болалардир.

Мазкур рақамларни эълон қилган Британиядаги суриялик ҳуқуқ ҳимоячилари гуруҳининг билдиришича, 2014 йил 2011 йилдан бери Сурияда давом этаётган фуқаролар урушининг энг қонли йили бўлган.

Ҳуқуқ фаолларига кўра, Сурияда 2011 йилдан бери 200 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Евросиё иқтисодий иттифоқи шартномаси кучга кирди

2015 йилнинг 1 январидан Евросиё иқтисодий иттифоқи ҳақидаги шартнома кучга кирди. Иттифоққа биринчи бўлиб Беларусь раислик қилади. Бу ҳақда Марказий Осиё янгиликлар хизмати хабар берди.

2014 йилнинг 29 май куни Россия, Қозоғистон ва Беларусь Евроосиё иқтисодий иттифоқини тузиш ҳақидаги шартномани имзолаган эди. Шартномага мувофиқ иттифоқ ҳудудида товарлар, хизматлар ва ишчи кучининг эркин ҳаракати таъминланади, иқтисодиёт соҳасида келишилган ёки ягона сиёсат юритилади.

2 январь куни Евроосиё иқтисодий иттифоқига Арманистон ҳам қўшилади. Май ойида эса Қирғизистоннинг ҳам Иттифоқ аъзосига айланиши кутилмоқда.

Таҳлилчилар мазкур Иттифоқни Россиянинг ўз таъсир доирасини кенгайтириш йўлидаги уриниши сифатида баҳоламоқда.

Ҳилмандда ўтаётган тўйга ракета тушиб, камида 20 киши нобуд бўлди

province, June 29, 2014

Афғонистоннинг Ҳилманд вилояти марказида маҳаллий аҳолидан юзлаб киши камида 20 кишининг ўлими ва 50 дан зиёдининг тан жароҳати олишига сабаб бўлган ракета портлашидан ғазабланиб кўчага чиқди.

Ҳилманднинг Сангин минтақасида ўтаётган тўйда 31 декабрь портлаган ракета қурбонларининг аксарияти хотин-қизлар ва болалардир.

Маҳаллий маъмурлар ракетанинг Афғонистон армияси тўй ўтаётган ер яқинида жойлашган базасидан отилган бўлиши эҳтимолини ўрганмоқда.

Расмийлар ракета Толибон жанггарилари билан отишма давомида отилганми ёки масъулиятсизлик оқибати бўлганми, деган масала ўрганилаётгани тўғрисида баёнот берди.

Халқаро кучларнинг Афғонистондаги миссияси ўтган ойда якунига етди ва Афғонистон ҳукумати мамлакатдаги хавфсизлик учун масъулиятни тўла ўз зиммасига олган.

Бугундан бошлаб Россияга фақат чет эл паспорти билан киритадилар

2015 йилнинг 1 январидан МДҲ давлатлари фуқаролари Россияга фақат хорижий паспорт билан кириши мумкин.

Янги йилдан шундай тартиб жорий этилажаги тўғрисидаги қарор 2014 нинг июнида қабул қилинган эди.

Ўшанда Россияга фақат хорижий паспорт билан кириши мумкинлиги тўғрисидаги талаб Божхона иттифоқига аъзо Қозоғистон ва Белорус фуқаролари олдига қўйилмаслиги тўғрисида айтилган эди.

ТАССга кўра, Қирғизистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш ҳаракатларини бошлаб юборгани учун бу мамлакат фуқароларидан ҳам Россияга кириш учун чет эл паспорти талаб қилинмайди.

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, бундай тартиб давлат чегарасини кесиб ўтиш бўйича ягона қоида жорий этиш ва миграцияга нисбатан назоратни кучайтириш мақсадида киритилган.

Гуантанамодан озод қилинган 5 маҳбус Қозоғистонда яшайди

АҚШ ҳарбийлари Гуантанамо қамоқхонасида сақланаётган 5 маҳбусни истиқомат қилиш учун Қозоғистонга жўнатди. 3 яманлик ва 2 тунислик бу 5 маҳбус 10 йилдан ортиқ Гуантанамода сақланган.

Улар Ал-Қайдага алоқадорликда гумон қилиниб, Покистон ҳудудида қўлга олинган. 30 декабрь куни тарқатилган баёнотда Пентагон маъмурияти бу шахсларга оид ҳужжатлар АҚШнинг бир неча агентликлари томонидан текширилгач, бир овоздан уларни қамоқдан чиқариш мумкинлигига қарор берилгани айтилган.

Бу маҳбуслар бирор жиноят содир этмагани аниқланган, аммо АҚШ хафсизлиги нуқтаи назаридан ўз юртига юборилиши мумкин эмас, дея қарор берилган ўнлаб маҳбусдан бир нечасидир.

Пентагон маъмуриятининг маълум қилишича, ҳозир қамоқхонадаги жами маҳбуслар сони 127 кишига тушган.

Қозоғистон ҳукумати исломий экстремизмга қарши халқаро миқёсдаги курашда фаол иштирок этмоқда ва Гуантанамо қамоқхонаси маҳбусларидан 5 нафарини қабул қилгани бунга яна бир далил сифатида баҳоланди.

Путин коррупция соҳасида "Йил одами", деб эълон қилинди

Россия президенти Владимир Путин суриштирув журналистикаси халқаро гуруҳи томонидан коррупция соҳасидаги йилнинг энг машҳур кишиси, деб тан эълон қилинди.

Бош қароргоҳи Сараевода жойлашган Коррупция ва уюшган жиноятчиликни тадқиқ қилиш халқаро лойиҳаси (ОССRP) экспертлари бу “мукофот”ни ҳар йили жиноятчиликнинг ўсишига энг кўп ҳисса қўшган арбоблардан бирига беради.

“Ўз фаолияти оқибатида Россияни пул ювишнинг йирик марказига айлантиргани, Қримда ва Украина шарқида уюшган жиноятчиликка кенг имкониятлар очиб бергани учун Путин” шу “мукофот”га сазовор топилди, дейилган гуруҳ баёнотида.

Гуруҳ сайтида эълон қилинган баёнотда, шунингдек, Владимир Путин бошқарувидаги ҳокимият оммавий ахборот воситалари ва коррупцияга қарши курашувчи ташкилотларни ёпилишга мажбур қилаётгани, бу соҳадаги энг сўнгги амал Янги йил арафасида блогер Алексей Навалний ва унинг укаси устидан чиқарилган айлов ҳукми бўлгани белгилаб ўтилган.

Литва бугундан бошлаб евроҳудудга қўшилди

Собиқ Совет иттифоқи aъзоси Литвa 1 янвaрдaн бошлaб лит ўрнигa евродaн фойдaлaнa бошлaйди.

Шундaй қилиб, 3,5 миллион aҳолиси бор Литвa Болтиқбўйидa евроҳудудга қўшилгaн сўнгги дaвлaтгa aйлaнди. Унинг қўшниси Лaтвия еврогa 2014 йили ўтгaн эди.

Инфляция хaвфи бўлсa-дa, литвaликлaр литни ўтмишдa қолдириб, еврогa ўтиш мaмлaкaтгa иқтисодий бaрқaрорлик олиб келишигa умид билдирмоқдaлaр.

Мaмлaкaт президенти Дaля Грибaускaйте "евроҳудудга кириш ғaрб билaн чуқурроқ иқтисодий вa сиёсий интегрaция учун муҳим қaдaм" экaнини билдирди.

Европа Иттифоқининг евро ва ижтимоий диалог бўйича комиссионери, литвалик Валдис Домбровскис евроҳудудга қўшилиш "минтақа иқтисодини кучайтириши"ни айтди.

Литва евроҳудудга қўшилган 19-мамлакатдир.

Босниялик имом ИШИДга одам ёллашда айбланди

Билол Боснич

Босния суди 3 ой аввал ҳибсга олинган имом Билол Боснични “Исломий дaвлaт” гуруҳи сaфидa Сурия вa Ироқдa жaнг қилиш учун одaм ёллaшдa aйблaди.

Боснич “2013 вa 2014 йиллaрдa бошқaлaрни террорчи тaшкилотлaргa қўшилишгa ошкорa вa диний етaкчи сифатида чaқиргaн”, дейилaди айбловда.

Бундан ташқари, босниялик имом террочи гуруҳ тaшкил этишдa ҳaм aйблaнмоқда.

31 сентябрдa ҳибсгa олингaн Билол Боснич Босниядaги ультрa-консервaтив сaлaфия ҳaрaкaтининг норaсмий етaкчиси ҳисоблaнaди.

Aгaр суддa aйби исботлaнсa, имом 10 йилгaчa озодликдaн мaҳрум қилиниши мумкин.

Босния пaрлaменти 2014 йилнинг aпрель ойидa террор ҳaрaкaтлaрини молиялaштириш ҳaмдa чет элдa жaнг қилишгa ёллaшни тaъқиқловчи қонун қaбул қилгaн эди.

Мутaхaссислaргa кўрa, aйни дaмдa Суриядa кaмидa 150 нaфaр босниялик “Исломий дaвлaт” гуруҳи сaфидa ҳaрбий aмaлиётлaрдa қaтнaшмоқдa.

Шанхайда Янги йил тадбиридаги тиқилинчда 35 киши ҳалок бўлди

Хитой жaнубидa жойлaшгaн Шaнхaй шaҳридa 31 декaбрь куни Янги йилни нишонлaш мaросимидa рўй бергaн тиқилинчдa кaмидa 35 киши ҳaлок бўлди.

Шaҳaр рaсмийлaрининг билдиришичa, Ҳуaнгпу дaрёси соҳилидaги Бунд мaвзесидa тунги соaт 12гa яқин рўй бергaн воқеaдa кaмидa 42 киши жaроҳaт олгaн. Полиция воқеа сaбaблaрини ўргaнмоқдa.

Тиқилинч туфaйли тaшкилотчилaр Бунд мaвзесидa ҳар йили Янги йил арафасида нaмойиш этиладиган 3D лaзер шоусини беркор қилдилaр.

Ўтгaн йили Шaнхaйдaги ушбу лaзер шоусини томошa қилгaни кaмидa 300 минг киши келгaни aйтилгaн эди.

Шaнхaй дунёдaги энг кaттa шaҳaрлaрдaн биридир. Унинг aҳолиси 24 миллион кишини тaшкил этaди.

Покистонда Парвез Мушаррафга суиқасдда айбланган шахс осилди

Покистонда 2003 йилда мамлакат раҳбари бўлган Парвез Мушаррафга суиқасд уюштиришга уринишда айбланган шахс осиб ўлдирилди.

Бу мамлакатда 2008 йилда тўхтатилган, шу ой бошида ҳарбий мактабга уюштирилган террор ҳужумидан сўнг эса қайта тикланган ўлим жазоси қўлланиб, осилган еттинчи маҳкумдир.

Шу ой бошида ҳарбий мактабга уюштирилган ҳужумда 140 ўқувчи қурбон бўлди.

31 декабрь куни Пешоварда осилган маҳкум, 40 яшар Ниёз Муҳаммад 2003 йилда уюштирилган суиқасдни ташкил қилишда айбдор, деб топилган.

Ўшанда Равалпинди шаҳрида уюштирилган суиқасд режаси хато боис, амалга ошмай қолган эди.

Шу ой ичида Покистонда етти киши осилди ва буларнинг 6 нафари Мушаррафга нисбатан амалга ошмай қолган суиқасдга алоқадорликда айбланган шахслардир.

Халқаро ташкилотлар мамлакат раҳбариятининг 500 га яқин маҳбусни келгуси ҳафталар ичида қатл қилиш ҳақидаги қароридан ташвиш билдирмоқда.

Навальний Москва суди ҳукми устидан арз қилди

Кремлга мухолиф Алексей Навальний Москва судининг уни уй қамоғида сақлаш ҳақидаги ҳукми устидан судга ариза киритди.

Россия мухолифати етакчисининг адвокати Вадим Кобзев ўз ҳимояланувчисининг шикоят аризада 30 декабрь куни ўқилган ҳукмни "ноқонуний ва асоссиз", деб билишини таъкидлаганини айтмоқда.

Навальний шу йилнинг февраль ойидан буён уй қамоғида сақланаётган экан.

30 декабрь куни Москванинг Замоскворецкий туман суди ака-ука Навальнийларни “Ив Роше” компанияси иши бўйича айбдор, деб топди. Алексей Навальний 3,5 йил шартли жазо олди, укаси Олег эса 3 йилу 6 ойга қамоққа ташланди.

Мухолифатчи Навальний тарафдорларининг 31 декабрь куни Манежнаяда бошлаган норозилик акцияси эса полиция томонидан тарқатиб юборилди.

Хабарларга кўра, митингни тарқатиш чоғида полиция камида 170 кишини қўлга олган, бошқа норозилар тарқаб кетган. Сўнгра майдон полициянинг махсус топшириқлар бажарувчи отряди томонидан ўраб олинган.

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Федерика Могерини Навальнийга қарши суд ҳукми “сиёсий мотивга эга” эканини билдирган.

AirAsiaнинг денгизга қулаган самолёти қолдиқлари қидирилмоқда

Ўнлаб кема ва самолётлар AirAsia ҳаво компаниясига қарашли самолёт қолдиқлари ва қурбонларнинг жасадларини қидиришда давом этмоқда.

Индонезияга оид қутқарувчилар камида 6 кишининг жасадини топди ва улар Ява денгизи остида ётган улкан қолдиқларни суратга олди. Аммо, бу ҳудудда об-ҳаво ёмон бўлгани боис, қутқарув ва қидирув амалиётлари кечикмоқда.

The Wall Street Journal газетасининг хабар қилишича, суратларда самолётнинг тумшуғи билан денгиз тубига қулагани акс этган ва бу об-ҳаво ёмонлиги боис, учувчилар сўнгги сонияларга қадар ҳам нима қилишга қарор беролмаганидан далолат сифатида баҳоланмоқда.

Малайзиянинг арзон чипталари билан ном қозонган AirAsia ҳаво компаниясига қарашли самолёт 28 декабрь куни радарлардан ғойиб бўлган ва сўнгра унинг сувга қулапгани маълум бўлган. Самолёт бортида 162 киши бор эди.

Гуантанамодан озод қилинган 5 маҳбус Қозоғистонга йўлланди

АҚШ ҳарбийлари Гуантанамо қамоқхонасида сақлланаётган 5 маҳбусни озод қилди ва Қозоғистонга йўллади. 3 нафари яманлик, 2 нафари тунислик бўлган бу маҳбуслар 10 йилдан ортиқ Гуантанамода сақланган.

Улар Ал-Қойдага алоқадорликда гумон қилиниб, Покистон ҳудудида қўлга олинган. 30 декабрь куни тарқатилган баёнотда Пентагон маъмурияти бу шахсларга оид ҳужжатлар АҚШнинг бир неча агентликлари томонидан текширилгач, бир овоздан уларни қамоқдан чиқариш мумкинлигига қарор берилгани айтилган.

Бу маҳбуслар бирор жиноят содир этмагани аниқланган, аммо АҚШ хафсизлиги нуқтаи назаридан ўз юртига юборилиши мумкин эмас, дея қарор берилган ўнлаб маҳбуслардан бир нечасидир.

Пентагон маъмуриятининг маълум қилишича, ҳозир қамоқхонадаги жами маҳбуслар сони 127 кишига тушган.

Қозоғистон ҳукумати исломий экстремизмга қарши хақаро миқёсдаги курашда фаол иштирок этмоқда ва Гуантанамо қамоқхонаси маҳбусларидан 5 нафарини қабул қилгани бунга яна бир далил сифатида баҳоланди.

Москва полицияси Навальний тарафдорлари митингини тарқатиб юборди

30 декабрь куни мухолифат лидери Алексей Навальнийга нисбатан чиқарилган суд ҳукмидан норози бўлиб, Кремль яқинидаги Манеж майдонига йиғилган минглаб одам полиция томонидан тарқатиб юборилди.

Хабарларга кўра, митингни тарқатиш чоғида полиция камида 170 кишини қўлга олган, бошқа норозилар тарқаб кетган. Сўнгра майдон полициянинг махсус топшириқлар бажарувчи отряди томонидан ўраб олинган.

Эслатиб ўтамиз, президент Путин сиёсатига қарши чиқишлари билан танилган мухолифатчи Алексей Навальний ва унинг укаси Олег 30 декабрь куни Москва суди томонидан “Ив Роше” иши бўйича “пул ювиш”да айбдор, деб топилганди.

Суд Алексей Навальнийга шартли жазо белгилаган, укаси Олегга эса уч ярим йиллик қамоқ жазоси тайин қилган.

Кечаги суддан сўнг Алексей Навальний ҳам Манеж майдонига бормоқчи бўлган, бироқ йўлда уни полиция ушлаб, уйига олиб бориб қўйган.

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Федерика Могерини Навальнийга қарши суд ҳукми “сиёсий мотивга эга” эканини билдирган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG