Линклар

Шошилинч хабар
24 август 2019, Тошкент вақти: 05:30

Халқаро янгиликлар

Бишкекда "Мен Шарли эмасман" тадбирида мингга яқин одам қатнашди

Қирғизистонда Муҳаммад Пайғамбар карикатураларига қарши “Мен Шарли эмасман”, деб номланган норозилик намойишида мингга яқин одам қатнашди.

Қирғизистон парламентининг бир қанча депутатлари ҳам қатнашган бугунги тадбирда қатнашчилар “Биз пайғамбар Муҳаммадни севамиз” “Биз Шарли эмасмиз”, деган шиорларни кўтариб, юриш қилди.

Бир кун аввал Чеченистон пойтахти Грознийда ҳам Муҳаммад пайғамбар карикатураларига қарши оммавий акция бўлиб ўтганди.

Грознийдаги тадбирда 200 мингга яқин одам қатнашганди.

7 январда Парижда Charlie Hebdo журнали офисига ҳужум содир этилган. Қуролланган шахслар 12 кишини отиб ўлдирган эди.

Воқеа жойидан яширинган ҳужумчилар кейинчалик полиция тарафидан отиб ўлдирилди.

Ўтган якшанба куни Франциянинг Париж ва бошқа шаҳарларида ҳужумларни қоралаб ўтказилган бирдамлик юришида уч миллиондан ортиқ одам қатнашганди.

Айни пайтда, бир қанча одам ўлимига сабаб бўлган фожеага қарамасдан Charlie Hebdo журнали яна Муҳаммад пайғамбар карикатурасини чоп этди.

“ИД” гаровдаги икки япониялик учун 200 миллион доллар сўрамоқда

“Исломий давлат” жанггарилари уч кун ичида 200 миллион доллар етказилмаса гаровдаги япониликларни ўлдириш билан пўписа қилмоқда.

Бугун Интернетда пайдо бўлган видеороликда қора либс кийган ва қўлида пичоқ ушлаган эркак Япониянинг исломчиларга қарши курашаётган АҚШ етакчилигидаги халқаро коалицияни қўллашини танқид қилади.

Видеода кўринган япониялик асирлар Гото Дзёго ва Харун Юкавалар экани тахмин қилинмоқда.

Япония ҳукумати вакили Йошиҳида Суга бугун Токиода ўтган матбуот анжуманида ўз давлати терроризмга қарши курашни бундан буён ҳам қўллаб-қувватлаши ва бу йўлда асло чекинмаслигини билдирди.

- Бу масалада давлатимиз позицияси ўзгаришсиз қолади, - деди Йошиҳида Суга.

“Исломий давлат” жанггарилари шу пайтга қадар гаровда ушлаб турилган юзлаб одамни қатл қилган.

Донецк аэропорти яқинидаги жангларда ўнлаб одам ҳалок бўлди

Украина шарқидаги Донецк шаҳри аэропорти яқинида ҳукумат кучлари ва россияпараст айирмачилар ўртасида кечган қақшатгич жангларда ўнлаб одам ҳалок бўлди.

Гувоҳларга кўра, ўтган тунда Донецк ва Луганск вилоятларида артиллерия овозлари эшитилиб турган.

Донецкдаги маҳаллий касалхона ҳужумлардан вайрон бўлган.

Томонлар бири-бирини тинч аҳолига қарши жиноятларда айбламоқда.

Ўзини “Донецк халқ республикаси” деб атаётган айирмачи гуруҳлар Донецк аэропорти устидан назорат ўрнатганини бир неча марта даъво қилиб чиққан эди.

Лекин, Украина расмийлари ҳар гал бу иддаоларни рад қилган.

Айни пайтда Украинада Армияга навбатдаги чиқирув ҳақидаги қонун бугундан кучга кирди.

Ҳукумат келаси ярим йилдан ошиқроқ вақт мобайнида Украина армиясига 100 мингдан зиёд аскар ва офицер ёллашни режаламоқда.

Киев ҳукумати мамлакат худудий яхлитлигига жиддий хавф пайдо бўлгани сабаб шундай мобилизацияга эхтиёж борлигини айтмоқда.

Душанба куни Украина Мудофаа вазирлиги Россия қуролли кучларининг 700га яқин аскари Украина чегарасини кесиб ўтганини билдирганди.

Ўз навбатида Москва Украина шарқидаги қуролли тўқнашувларга алоқаси йўқлигини иддао қилиб келади.

Харковдаги портлашда 14 киши жароҳатланди

Укрaинa шaрқидaги Хaрковь шaҳрида бомбa портлaши нaтижaсидa 14 киши жaроҳaт олди. Улaрнинг тўрттaси оғир aҳволдa экaни aйтилмоқдa.

Дaвлaт хaвфсизлик хизмaти мaслaҳaтчиси Мaркиян Лубкивскийнинг Фейсбук сaҳифaсидa ёзишичa, 19 янвaрь куни суд биноси олдида рўй бергaн воқеa “терроризм aкти” дея бaҳолaнмоқда.

Хaрковь Укрaинa шaрқидaги йирик шaҳaр бўлиб, aйни дaмдa қуролли тўқнaшувлaр дaвом этaётгaн Донецк вa Лугaнск вилоятлaридaн aнчa узоқдa жойлaшгaн.

Сўнгги бир нечa ҳaфтa ичидa Укрaинaнинг Хaрковь ҳaмдa россияпaрaст aйирмaчилaр эгaллaб тургaн ҳудудгa нисбaтaн яқин Одессa, Мaриуполь вa Киев шaҳaрлaридa бир нечтa портлaшлaр рўй берди.

Ҳукумaт вa укрaинaликлaрнинг aксaри портлaшлaр ортидa Россия тургaнигa ишонч билдириқдалар.

Хaрковь шaҳридaги портлaш Укрaинa кучлaри вa россияпaрaст aйирмaчилaр ўртaсидaги Донецк aэропорти учун бўлгaн тўқнaшувлaр кучaйгaн пaйтгa тўғри келмоқдa.

ХВЖ келаси икки йилга бўлган иқтисодий ўсиш таҳминини пасайтирди

Хaлқaро вaлютa жaмғaрмaси 2015 йилгa бўлгaн дунёдаги иқтисодий ўсиш тaҳминини пaсaйтириб, ҳукумaтлaр вa мaркaзий бaнклaрни иқтисодий ривожланишни тaъминловчи ислоҳотлaрни aмaлгa оширишгa чaқирди.

20 янвaрь куни эълон қилингaн World Outlook Report номли ҳисоботидa хaлaқaро тaшкилот келaси икки йилгa қилингaн прогнозини 0,3 фоизгa пaсaйтирди. Ҳужжатда 2015 йилдa иқтисодий ўсиш 3,5 фоизни тaшкил этишини, 2016 йилдa эсa бу кўрсaткич 3,7 фоиз бўлиши тaҳмин қилингaн.

Хaлқaро вaлютa жaмғaрмaсининг бош иқтисодчиси Оливье Блaншaрднинг айтишича, нефт нaрхининг пaсaйиши кaби иқтисодий ўсишни тaъминловчи янги фaкторлaр бир нечта сaлбий сaбaблaр, жумлaдaн, сaқлaниб қолaётгaн бўхрон асоратлари вa қaтор дaвлaтлaрдaги ўсиш потенциaлининг пaсaйиши туфaйли фойдa бермaётир.

Ҳисоботдa ривожлaнaётгaн иқтисодлaр, жумлaдaн, бюджетининг асосий қисми нефт экспортига боғлиқ бўлган Россия, Нигерия вa Сaудия Aрaбистони иқтисодидa ҳaм пaсaйишлaр тaҳмин қилингaн.

ХВЖнинг 2015 йилгa бўлгaн прогнозида ривожланган давлатлар орaсидa фaқaт AҚШ иқтисоди 3,1 фоиздaн 3,6 фоизгaчa ўсиши кутилaётгaни aйтилaди.

Афғонистонда Чарли Ҳебдога қарши намойиш бўлиб ўтди

Aфғонистон шaрқидa бир нечa юз кишилик оломон Фрaнциянинг Чaрли Ҳебдо сaтирик журнaлидa Муҳaммaд пaйғaмбaр кaрикaтурaсининг чоп этилишигa қaрши нaмойишгa чиқди.

19 янвaрь куни Нaнгaрҳор вилояти мaркaзи Жaлолобод шaҳридa ўтгaн нaмойишгa йиғилгaнлaр Фрaнция бaйроғини ёқиб юбориб, “Фрaнциягa ўлим” кaби ҳaйқириқлaр билaн ўз норозилигини ифода этишди.

Нaмойишчилaр Фрaнциянинг Кобулдaги элчилигини ёпишни вa Пaриж ҳукумaтининг мусулмонлaрдaн кечирим сўрaшини тaлaб қилишгaн.

Шу кaби норозилик нaмойиши душaнбa куни Теҳрон ва Грознийдa ҳaм бўлиб ўтгaни aйтилмоқдa.

Чaрли Ҳебдо журнaлининг сўнгги сонидa Муҳaммaд пaйғaмбaр, деб aйтилгaн aфтодa ҳолдaги кимсaнинг кўздa ёш билaн “Мен Шaрлимaн!” ёзувини ушлaб тургaни aкс этгaн.

Журнал бундан олдин ҳам Ислом пайғамбарининг қарикатураларини бир неча бор чоп этган.

7 янвaрь куни мaзкур сaтирик журнaлнинг Пaриждaги офисигa уюштирилгa ҳужумдa 12 киши, жумлaдaн, журнaл тaҳририяти аъзолари ҳaлок бўлгaн эди.

“Мен Шaрлимaн” слогaни дунё бўйлaб ушбу ҳужум қурбонлaри хотирaсини ёдгa олмоқчи бўлгaнлaр тaрaфидaн кенг қўллaнилмоқдa.

Украина ва Россия бир-бирини айблашда давом этмоқда

Укрaинa шaрқидa қуролли тўқнaшувлaр кучaяётгaн вa қурбонлaр сони ортaётгaн бир пaйтдa Москвa вa Киев бир-бирини aйблaшдa дaвом этмоқдa.

Россия Тaшқи ишлaр вaзири ўринбосaри Григорий Крaсин Киев ҳукумaтини бўхронни қурол ишлaтиш йўли билан қилишгa ҳaрaкaт қилaёгaнликдa aйблaди.

19 янвaрь куни қилгaн чиқишидa рaсмий бундaй ҳaрaкaтлaр Укрaинa дaвлaти учун “қaйтaриб бўлмaйдигaн оқибaтлaргa” олиб келишидaн огоҳлaнтирди.

Aйни дaмдa Укрaинa aрмияси рaсмийлaри 19 янвaрь куни 700гa яқин россиялик ҳaрбий россияпaрaст aйирмaчилaргa кўмaклaшиш учун Укрaинa шaрқигa киргaнини билдирмоқдaлaр.

Aйбловлaр Укрaинa кучлaри вa aйирмaчилaр ўртaсидaги Донецк aэропорти учун бўлган тўқнaшувлaр кучaйгaн пaйтгa тўғри келмоқдa.

19 январь куни Донецк вa Лугaнск вилоятлaрининг бир нечтa ҳудудидa aртиллерия отишмaлaри рўй бергaни вa Донецк шaҳридaги кaсaлхонaгa снaрядлaр тушгaни хaбaр қилинмоқдa.

Европа Иттифоқи ташқи масалалар бўйича мутасаддиси Фредерика Могерини Укрaинa шaрқидaги вaзият “ўтгaн ҳaфтaгa қaрaгaндa ёмонлaшгaни”ни aйтди.

Шунингдек, рaсмий ЕИнинг Россиягa нисбaтaн жорий этгaн сaнкциялaри Москвa Минск шaҳридa aйирмaчи бўхронгa бaрҳaм бериш бўйичa эришилгaн келишувгa aмaл қилмaгунчa юмшaтилмaслигини билдирди.

Германия полицияси террор таҳдиди боис Пегида намойишини тақиқлади

12 январь куни Дрездендаги намойишда 25 мингга яқин одам қатнашди.

Германия полицияси аксилисломий Пегида ҳаракатининг 19 январь куни Дрезден шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган намойишини, террор ҳуружи хавфи борлиги важидан, тақиқлаб қўйди.

Дрезден полициясининг 18 январь куни маълум қилишича, давлат хавфисзлик идораларидан Пегида ҳаракатига нисбатан “конкрет таҳдид” тўғрисида хабар келган. Полиция огоҳлантирувига кўра, эҳтимолий “қотилларнинг намойишчилар орасида юриб, айрим Пегида намойишчиларини ўлдириш”га доир чақирувлар бўлган.

Германияда чиқадиган Bild газетаси хабарига кўра, таҳдид Пегида етакчиси Луц Баҳманга қаратиган.

Ғарбнинг Исломлашувига Қарши Ватанпарвар Европаликлар – Пегида ҳаракати ўтган йилнинг октябридан бери Дрезденда намойишлар уюштириб келади. 12 январь куни Дрездендаги намойишда 25 мингга яқин одам қатнашди.

Путин рус аскари арман оиласини ўлдиргани тергов қилинишини ваъда берди

Россия Президенти Владимир Путин Арманистонда рус аскари томонидан бир оиланинг олти аъзоси ўлдирилиши юзасидан жиддий тергов ўтказилишини ваъда қилди. Арманистоннинг Гюмри шаҳридаги Россия ҳарбий базаси олдида рўй берган ҳодиса Путиннинг арман ҳамкасби Серж Саркисян билан телефон суҳбати мавзуси бўлди.

Бироқ 18 январь кунги Путин-Саркисян телефон сўзлашувига доир эълон қилинган расмий хабарномада Россия арман оиласини ўлдирганлигига иқрор бўлган рус аскарини Арманистонга топшириши ҳақида ҳеч нарса айтилмаган.

Гюмри шаҳридаги қотиллик ўтган ҳафта оддий аскар Валерий Пермяковнинг Арманистонга топширилиши талаби билан йирик намойишларни келтириб чиқарди

Кремль тарқатган хабарномада айтилишича, Путин ҳалок бўлганлар яқинларига ҳамдардлик билдирган ва Саркисянга ўтган ҳафтадаги ҳодисада омон қолган олти яшар чақалоқни Россия шифокорлари даволашга тайёрлигини билдирган. Путин Саркисянга тергов “қисқа муддатда ўтказилиб, айбдор қонунга мувофиқ жазосини олади”, дея ваъда қилгани қайд этилган хабарномада.

Бу ҳодиса Россия билан Арманистон ўртасидаги муносабатлар учун синов деб баҳоламоқда. Арманистон йил бошида Москва етакчилигидаги Евроосиё Иқтисодий Иттитфоқига қўшилди ва Жанубий Кавказда Россиянинг энг асосий иттифоқчиси ҳисобланади.

Теҳрон ядвровий дастури Давосда ҳам муҳокама этилади

Эрон Ташқи ишлар вазири Жавад Зариф Теҳроннинг мунозарали ядровий дастурига доир музокаралар жорий ҳафта Давосда бўлиб ўтадига Жаҳон иқтисодий форумида давом этишини билдирди.

Зариф 19 январь куни қилган чиқишида, йиллик форум доирасида АҚШ Давлат котиби Жон Керри ёки дунёнинг бошқа қудратли давлатлари вазирлари билан учрашиши мумкинлигини ҳам маълум қилди. Давос форуми 21 январь куни бошланади.

Эрон билан Қўшма Штатлар, Россия, Хитой, Британия Франция ва Германия музокарачилари ядровий масала ҳусусида келаси ой яна учрашади. 18 январь куни Женевада бўлиб ўтган навбатдаги сўзлашувларда, ғарб дипломатларидан бирига кўра, “чекланган” натижаларга эришилган.

Музокараларда Россияни тамсил этган ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков томонлар санкцилар юмшатилиши эвазига Теҳрон ядровий дастурини қисқартириш бўйича сиёсий ирода намойиш этди, дея баён қилди.

Ўтган йили иккита муҳлат ичида битимга эриша олмаган Эрон ва дунёнинг олти қудратли давлати 2015 йил март ойига қадар сиёсий келишувга эришиш ва 30 июнга қадар якуний битимни имзолаш ниятини билдирган.

ЕИ ташқи ишлар вазирлари террорчилик ва Россия масаласини муҳокама қилмоқда

Европа Иттифоқи ташқи масалалар бўйича мутасаддиси шу ой бошроғида Францияда исломчи жангарилар содир этган ҳужумлар ортидан аксил террор коалициясини тузишга чақирди. 19 январь куни Брюсселда қилган чиқишида Фредерика Могерини террорчиликка қарши курашни мақсад қилувчи кенг коалиция мусулмон давлатларини ҳам ўз ичига олиши керак, дея таъкидлади.

Брюсселда бугун бошланиши кутилаётган ЕИ ташқи ишлар вазирлари йиғинида Араб Давлатлари лигаси бош котибининг қатнашиши кутилмоқда.

Мазкур учрашув олдидан гапирган Могерини мусулмон давлатлари билан ҳам, Европа Иттифоқи ичида ҳам ҳамкорликни ошириш лозим, дея баён қилди.

7-9 январь кунлари Парижда рўй берган ҳодисалар ва Ғарбий Европа мамлакатларида радикал исломчи, деб гумон қилинганларга нисбатан амалга оширилган полиция рейдлари европаликлар орасида радикализм кучаяётганига доир хавотирларни келтириб чиқарди.

ЕИ ташқи ишлар вазирлари учрашувида Украинадаги бўҳрон оқибатида ёмонлашган Россия билан муносабатлар ҳам муҳокама қилинади.

Порошенко Украина шарқидаги ерлар айирмачилардан қайтариб олинишини таъкидлади

Украина президенти Петро Порошенко.

Украина президенти Петро Порошенко Киев мамлакат шарқидаги айирмачилар назоратида бўлган ҳудудларни ўз қаламравига қайтаради, дея баёнот берди. Бу баёнот 18 январь куни Киевда ўтказилган Бирдамлик марши чоғида янгради. Марш иштирокчиларига мурожаат қиларкан, Порошенко Украина айирмачиларга ўз ҳудудидан бир қарич ҳам ер бериб қўймаслигини таъкидлади.

Киевда ўтказилган кечаги юришда, тахминий ҳисоб-китобларга кўра, 20 минг чоғли одам қатнашган. Марш иштирокчилари қўлларида Украина байроқлари ва 13 январь куни Донецк вилоятининг Волноваха қишлоғида ўққа тутилган автобусдаги йўловчилар хотирасига “Мен Волновахаман” деб ёзилган баннерларни тутиб турганлар. Ўтган ҳафта содир бўлган бу фожеа чоғида 12 киши ҳалок бўлганди. Киев бу фожеада айирмачиларни айблаган. Айирмачилар эса бу айбловни рад этганлар.

Кечаги марш иштирокчилари Украина шарқидаги қуролли тўқнашув қурбонларини бир дақиқали сукут билан ёдга олдилар.

Норозилик акциялари якшанба куни Киевдан ташқари Украинанинг Запорожье, Днепропетровск, Ровно, Львов, Одесса, Харьков ва Кривой Рог каби шаҳарларида ҳам ўтказилган.

Женевада Эрон ядровий дастури бўйича музокараларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди

Эроннинг Женевадаги музокарачилари раҳбари Аббос Ароқчи.

Якшанба куни Женевада Эрон ва жаҳондаги олти қудратли давлат вакиллари ўртасида Теҳрон ядровий дастури бўйича музокараларнинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди. Дипломатлар бу музокараларнинг “чекланган муваффақият” билан якунланганини айтмоқдалар.

Британия, Хитой, Франция, Россия, АҚШ, Германия ҳамда Эрон вакилларининг кечаги музокараси ёпиқ эшиклар ортида ўтди.

Эрон делегацияси раҳбари Аббос Ароқчи музокаралар “нафли” бўлганини қайд этди, аммо “бирор-бир олға силжиш ҳақида гапиришга ҳали эрта” эканини айтди. Хитой вакили Ван Цюнь музокараларнинг навбатдаги раунди февраль ойи бошига белгиланганини, бироқ унинг қаерда ўтиши ҳозирча маълум эмаслигини билдирди.

Музокаралар халқаро санкцияларни юмшатиш эвазига Теҳрон ядровий дастурини чеклашга қаратилган. Америкалик депутатлар Теҳрон ядровий дастури бўйича шу йилнинг 30 июнигача бир битимга келинмаса, Эронга нисбатан янги санкциялар қўллаш таклифи билан чиққанлар. Бироқ АҚШ президенти Барак Обама 16 январь кунги чиқишида ядровий дастур бўйича музокаралар давом этар экан, конгрессменларни янги санкция қўлламасликка чақирган, акс ҳолда, бу мазмундаги ҳужжатга вето қўйишидан огоҳлантирган.

Сурияда ҳарбий-транспорт самолёти қулади

Сурия шимолий-ғарбида якшанбага ўтар кечаси ҳарбий-транспорт учқичи қулаб тушган.

Сурия давлат телевидениеси авиаҳалокат натижасида учқич бортида бўлганларнинг ҳаммаси ҳалок бўлганини хабар қилди, бироқ ўлганлар сонини очиқламади. Қароргоҳи Британияда бўлган Сурия инсон ҳуқуқлари маркази самолёт қулаши оқибатида 35 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

Ҳар иккала манба ҳам учқич Идлиб аэропортига қўниш чоғида қуюқ туман туфайли электр симларига тегиб ўтгани учун ҳалокатга учраганини қайд қилган.

“Ал-Қоида”нинг Суриядаги қаноти Твиттерда самолёт уриб туширилгани ҳақида маълумот тарқатган.

АҚШ вице-президенти уйи ёнида отишма содир бўлди

АҚШ вице-президенти Жо Байден.

АҚШ вице-президенти Жо Байденнинг Делавэр штатидаги қароргоҳи ёнида 17 январь оқшомида отишма содир бўлди. АҚШ махфий хизматининг маълум қилишича, “хавфсизлик ҳудуди”дан ташқарида бўлган йўлда келаётган автомобилдан бир неча маротаба ўқ узилган.

Отишма содир бўлган пайтда Жо Байден ҳам, унинг хотини ҳам уйда бўлмаган.

Махфий хизмат ходимлари полициячиларнинг автомобилни тўхтатиш талабига бўйсунмаган бир одамни қўлга олиб, сўроқ қилганлар. Бироқ, CNNнинг хабар қилишича, афтидан, бу одамнинг отишмага алоқаси йўқ.

Қароргоҳ қўриқчилари ўқ отилган автомобиль йўлдан катта тезликда ўтиб кетган ва тезда кўздан ғойиб бўлган.

Яманда Ал-Қоидага алоқадор кўрилган 2 француз қўлга олинди

Яман хавфсизлик хизмати Ал-Қоидага алоқадорликда гумон қилиб, икки францияликни қўлга олди.

Расмийлар гумон қилинаётган шахслар ҳозир сўроқ қилинаётганини айтмоқда.

Генерал Муҳаммад ал-Аҳмадийнинг 17 январь куни маълум қилишича, икковлон Ал-Қоиданинг 7 январь куни Париждаги Charlie Hebdo сатирик журналига уюштирилган ва 12 кишининг ҳаётига зомин бўлган ҳужум масъулиятини ўз зиммасига олган тармоғига алоқадорликда гумон қилинмоқда.

Париж ҳужумини содир этишда айбланган ака-ука Саид ва Шариф Қуайшийлар Ал-Қоиданинг Ямандаги тармоғи лагерларида ҳарбий тайёргарликдан ўтган, деб гумон қилинмоқда.

Аҳмадийнинг айтишича, террор ташкилотининг бу давлатдаги тармоғи сафида мингдан ортиқ жангари бор ва улар дунёнинг 11 давлатидан борган.

Папа Фрэнсиснинг Маниладаги ибодат маросимига 3 миллион одам йиғилди

18 январь куни Манилага йиғилган миллионлаб насроний Рима папаси Фрэнсис ўтказган ибодат маросимида иштирок этди

Рим папаси Фрэнсиснинг Филиппин пойтахти Маниладаги Ризал паркида ўтказган ибодат маросимида кучли ёмғир бўлганига қарамай 3 миллион одам қатнашди.

Бу маросимда папа 2013 йилда Ҳайян тўфонида нобуд бўлганларни хотирлади. Бу тўйфон чоғида мамлакатнинг энг ғариб минтақаларидан бирида яшовчи аҳоли қаттиқ азият кўрган эди.

Ибодат маросимида Рима папаси, шунингдек, насроний жамоалар қўлида улғаяётган болалар ва уларнинг эътиқоди ҳақида ҳам сўзлади. У жумладан: “Биз ўз ёшларимиз ҳақида қайғуришимиз керак, уларнинг умидлари ўғирланиши ва умри кўчада ўтишга маҳкум бўлишига йўл қўймаслигимиз керак”, деди.

Филиппинда 80 миллиондан ортиқ насроний истиқомат қилади ва Рим папасини тинглаш учун камида 6 миллион одам келиши кутилган эди. Рим папаси бу галги 6 кунлик сафарининг уч кунида Шри Ланкада, уч кунида Филиппинда бўлди.

“Исломий давлат” асир сақлаган 350 га яқин язидийни озод қилди

Синжардаги қочқинлар лагерида қолаётган язидийлар.

Курд расмийлари берган маълумотга кўра, озод қилинганларнинг аксарияти кексалар, ногиронлар ёки хасталардир. Хасталар орасида аҳволи оғир бўлган гўдакларнинг борлиги айтилди.

Хабарларга кўра, жангарилар асирларни Тал Афар шаҳрида 5 ой сақлаган ва сўнгра ҳибсхоналардан озод қилиб, Курд мухторияти пойтахти Ирбил яқинига келтириб ташлаган.

Озод этилган асирларни ҳозир курд ҳарбийлари сўроқ қилмоқда.

“Исломий давлат” жанггарилари ўтган ёзда Ироқнинг шимоли-ғарбида яшовчи язидийлар жамоасига ҳужум қилган, эркакларнинг кўпчилигини ўлдирган, аёл-қизларни эса жория қилиб олган.

Хабарларга кўра, шу кунда юзлаб язидий аёллари жангарилар ўртасида қул каби қайта ва қайта сотилмоқда.

Украина шарқидаги Донецк аэропорти учун жанглар давом этмоқда

Украина шарқидаги Донецк аэропорти устидан назорат учун Киев ва россияпараст кучлар ўртасидаги жанглар давом этмоқда.

17 январь кунги оғир артиллерия отишмалари ва портлашлар чоғида камида 6 кишининг ўлгани хабар қилинмоқда. Кеча Киев расмийлари фронт линиясига қўшимча ҳарбий юборган. Россияпараст кучларнинг аэропорт устидан назоратни қўлга олгани ҳақидаги хабарни расмий Киев рад этди.

Оташкесим ҳақида сентябрь ойида эришилган келишувга зид тарзда бир неча кундирки Донецк аэропорти учун жанг бормоқда. Минскда сулҳ учун музокараларни тиклаш уринишлари самарасиз қолмоқда.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши келгуси ҳафтада Украина бўҳронини муҳокама қилишидан хабардор қилган. Бу кенгашнинг айни масаладаги йигирма еттинчи мажлиси бўлади.

Шу йил апрелидан буён Украина шарқида ўлдирилганлар сони 4 минг 700 нафардан ошди.

Женевада Теҳрон ядровий дастурига оид музокара бормоқда

Женевада Теҳрон ядровий дастурига оид Эрон ва дунёнинг қудратли давлатлари ўртасидаги музокараларнинг навбатдаги босқичи бормоқда.

Хитой, Франция, Россия, Буюк Британия, Германия, АҚШ ҳамда Эрон расмийлари бу гал бир кунлик музокарага йиғилди. Музокарага борган расмийларни қўлида қурол тутган полиция ходимлари қўриқламоқда.

Эрон ва АҚШ делегациялари 17 январь куни ЕИ воситачилигида сўзлашувлар ўтказган.

АҚШ томони ядровий дастур бўйича шу йилнинг 30 июнига қадар бир келишувга эришилмаса, Эронга нисбатан янги санкциялар қўлланишидан огоҳлантирди.

Аммо, 16 январь кунги чиқишида АҚШ президенти музокаралар давом этар экан, конгрессменларни янги санкция қўлламасликка чақирди ва акс ҳолда, бу мазмундаги ҳужжатга вето қўйишидан огоҳлантирди.

Украиналик фаоллар истилочиларга қарши намойиш ўтказмоқчи

Украинада урушга Россия тажовузига қарши намойишлар ўтган йилдан буён ўтказиб келинади.

18 январь куни Киевда жамоатчилик фаоллари бирдамлик маршини ўтказмоқчилар. Шанба оқшомидаги маълумотларга кўра, Facebook ижтимоий тармоғи орқали кўтарилган бу ташаббусга 10 минг киши “лаббай” жавобини бериб, акцияда иштирок этиш истагини билдирган.

Ижтимоий тармоқда бу акция “Украиналик тинч фуқароларнинг Москва қўшинлари ва малайлари томонидан ўлдирилишига қарши тинч бирдамлик марши” деган ном олди.

Бирдамлик юриши иштирокчилари бугун Тошкент вақти билан соат 17.00 да Киевнинг Михайлов майдонигайиғилишлари кутилмоқда.

Ташкилотчилар режасига кўра, Киевдаги Мустақиллик майдони томон юриш чоғида фаоллар юртдошларини истилочиларга қарши курашда ўзаро бирдамликка чақирадилар ҳамда Донбассда ҳалок бўлган барчани ёдга оладилар. Кейинроқ эса Майдонда ҳалок бўлганлар хотирасига шамлар ёқилади.

Бу орада Украина шарқида Киев кучлари ва россияпараст айирмачилар ўртасида Донецк аэропорти учун жанг шиддати кучайиб бормоқда. Маълумотларга кўра, кечаги жангларда камида олти киши ҳалок бўлган. Жанг шиддатининг кучайиши Украина шарқида тинчликни қарор топтириш бўйича Минскдаги музокараларни боши берк кўчага киритиб қўйди. 16 январь куни БМТ Хавфсизлик кенгаши кейинги ҳафтада Украинадаги бўҳрон муҳокама қилинишини билдирган. Бу Кенгашнинг Украинадаги уруш бўйича 27-мажлиси бўлади. 2014 йилнинг апрель ойидан буён давом этаётган бу урушда 4 минг 700 дан зиёд киши ҳалок бўлган.

Нигердаги тартибсизликлар чоғида уч киши ҳалок бўлди

Ниамейдаги намойишчилар, 2015 йилнинг 17 январи.

Африка қитъасидаги Нигер давлатида Charlie Hebdo журналида босилган Муҳаммад алайҳиссалом карикатурасига қарши мусулмонларнинг намойиши бўлиб ўтди. Норозилик акцияси чоғида Нигер пойтахтидаги насронийларнинг камида еттита черковига ўт қўйилди, уч киши нобуд бўлди.

Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, икки киши черковда тириклайин ёниб кетган, яна бир аёл барда ҳалок бўлган.

Ғазабланган оломон эгаси франциялик дея гумон қилинган қаҳвахона, меҳмонхона ва бошқа муассасаларни нишонга олган.

Полиция пойтахт Ниамейдаги масжид олдига йиғилган ва темир таёқлар билан қуролланган мингга яқин ёшни тарқатиш учун кўздан ёш сиздирувчи газ қўллаган.

Кеча бутун дунё бўйлаб минглаб мусулмон Франциянинг Charlie Hebdo журналида чоп қилинган Муҳаммад пайғамбарни масхара қилувчи тасвирларни қоралаб кўчаларга чиқди. Бу каби норозилик чиқишлари Покистоннинг Карачи, Иорданиянинг Уммон шаҳарларида авж олди. Шунингдек, бу каби чиқишлар Жазоир, Сурия, Ҳиндистон ва Филиппин каби давлатларда ҳам кузатилди.

Афғонистонда Пешовардаги мактабга ҳужумда гумонланганлар ушланди

2014 йилнинг 16 декабрь куни Пешовардаги мактабга ҳужумда 150 дан ортиқ киши нобуд бўлган.

Афғонистон хавфсизлик кучлари ўтган йилнинг 16 декабрида Покистондаги мактабга ҳужумда гумонланган беш кишини ҳибсга олдилар. Бу ҳақда маълум қилган афғон расмийларига кўра, бу беш киши покистонлик ҳамкорлардан олинган маълумот асосида сўнгги ҳафталар ичида Афғонистон-Покистон чегарасида ушланган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ой Пешовардаги ҳарбий мактабга уюштирилган ҳужумда 150 дан зиёд киши ҳалок бўлган, қурбонларнинг аксариятини ўқувчилар ташкил қилган. Мазкур ҳужум учун масъулиятни Покистондаги “Таҳрики Толибон” ҳаракати ўз зиммасига олган ва бунинг Покистон армияси ҳарбий амалиётларига қарши ўч амалиёти сифатида талқин қилганди.

Афғон расмийларига кўра, қўлга олинганлар орасида афғонистонликлар йўқ.

Киев расмийлари Донецк аэропортини Украина кучлари назорат қилаётганини айтмоқда

Украина расмийлари россияпараст айирмачилар Донецк аэропортини тўлалигича ишғол этгани ҳақида рус матбуотида тарқалган хабарларни рад қилди.

Украина Мудофаа вазирлиги матбуот вакили Андрей Лиснко 17 январь кунги баёнотида "украин кучлари стартегик аҳамиятга эга Донецк аэропортини хали ҳам назорат қилмоқда", деди.

Жаноб Лисенкога кўра, айирмачилар аэропортни ишғол қилишга уринган, лекин кўплаб талафот кўрган.

Айирмачилар ҳукумат қўшинлари назорат қилаётган Донецк аэропортига май ойидан бери ҳужум уюштириб келмоқда.

Украина бўхрони БМТ Хавфсизлик Кенгашининг келаси ҳафтада бўладиган йиғини кун тартибида бўлиши айтилмоқда.

БМТ маълумотларига кўра, Украина шарқида қуролли тўқнашувлар бошланганидан бери 4700 одам нобуд бўлди.



Тожикистон Туркиядан мухолифатчини Душанбега топширишни талаб қилмоқда

Умарали Қувватов ҳимоясига ўтказилган намойиш.

Тожикистон Туркиядан тожик мухолифатчиси Умарали Қувватовни Душанбега топширини расман талаб қилди.

Тожикистон ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода расмий сўровда Умарали Қувватов товламачиликда айбланиб қидирувга берилганини маълум қилди. Мухолифатчи эса ўзининг сиёсий фаолияти туфайли таъқиб қилинаётганини айтмоқда.

Умарали Қувватовнинг “24 гуруҳи” ижтимоий тармоқлар орақли аҳолини ҳукуматга қарши намойишлар ўтказишга чақириб келган. Ўтган йилнинг октябрида Душанбе суди мазкур гуруҳни экстремистик ташкилот, деб қарор чиқарган эди.

Қувватов ва унинг уч сафдоши ўтган йилнинг декабрида Туркияда виза тартибини бузгани учун ҳибс қилинган эди. Гуруҳнинг Россияда қўлга олинган бир қатор аъзолари яқин кунларда Душанбега экстрадиция қилиниши мумкин.

Бир вақтлар президент Эмомали Раҳмон оиласига яқин бўлган Умарали Қувватов Тожикистонни 2012 йилда тарк этган эди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG