Линклар

Шошилинч хабар
25 август 2019, Тошкент вақти: 06:09

Халқаро янгиликлар

Чехия мусулмонлари исломофобларга қарши яна бир акция ҳозирламоқда

Прага мусулмонлари Прага мачитларига қилинган маски шоуга норозилик тариқасида Чехия Ички Ишлар вазирлиги биноси ëнида ҳам намойишкорона Жума намозини ўқиган эди

Чехия мусулмонлари 9 январь куни мамлакатнинг исломофоб сиёсатчиси даъволарига норозилик тариқасида "Дебилизмга қарши кабоб билан!" норозилик акциясини ўтказишга ҳозирланмоқда.

Ҳозирча 4 ярим минг киши қизиқиш билдирган акция Úsvit партияси лидери Томио Окамуранинг Исломга қарши баёнотлари боис уюштирилмоқда.

Окамура Facebook тармоғидаги саҳифасида "Сотиб олинган ҳар бир кабоб паранжига бир қадам яқинлашувдир" мазмунидаги фикрини баён қилгач, сиёсатчининг бу позицияси мамлакат мусулмонлари эътирозига сабаб бўлди.

Ташкилотчилар норозилик акциясига қизиқиш билдирган барчани 9 январь куни Прага вақти билан соат 18:00да кабоб сотиб олишга даъват қилмоқда.

Қозоғистон полицияси "Миранда қоида"си асосида ишлайдиган бўлди

Қозоғистон полициясига бундан буён гумон қилинган шахсларни қўлга олиш чоғида уларга қонуний ҳақ-ҳуқуларини эслатиш мажбурияти юкланди.

Халқаро майдонда "Миранда қоидаси" номини олган бу амалиёт Қозоғистонда 5 январь куни янги таҳрирда эълон қилинган Жиноят-процессуал кодексида қайд этилди.

"Миранда огоҳлантируви" матнида бирор жиноятда гумон қилинаётган шахснинг адвокат ёллаш, сукут сақлаш ҳуқуқи ва айтган ҳар бир гапи унга қарши айбловда қўлланиши мумкинлиги эслатилади.

Остона шаҳрида журналистлар саволларига жавоб берган расмий Амирхон Аманбоевга кўра, янги таҳрирдаги кодексдан жиноятига иқрор бўлган ва жиноятни фош этишда прокурорга кўмаклашган шахсларнинг жазосини енгиллатиш тўғрисидаги ўзгартишлар ҳам ўрин олган.

Қозоғистон Марказий Осиёнинг "Миранда қоидаси"ни қонунда муҳрлаган илк давлати бўлди.

Путин хорижликларнинг рус армиясида хизмат қилишига рухсат берди

Россия президенти Владимир Путиннинг хориж фуқароларининг рус армиясида хизмат қилишига изн берувчи қарори эълон қилинди.

2 январь куни имзоланган қарорда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган рус тилида сўзлашувчи хорижликлар Россия қуролли кучлари билан 5 йиллик шартнома асосида ишлаши мумкинлиги айтилган.

Шу вақтга қадар бундай истакда бўлган хорижлик ҳарбийлар Россия фуқаролигини ёки ҳарбий хизмат учун махсус ҳужжат олишга мажбур эди.

Россия армияси таркибидаги хорижлик ҳарбийларнинг аксарияти ўз юрти ёки бошқа давлатлардаги Россия ҳарбий базаларида хизмат қилмоқда.

Тожикистон: Хориждаги ноқонуний мадрасаларда 158 фуқаро ўқимоқда

Тожикистон Дин ишлари қўмитаси раиси Абдураҳим Ҳолиқзода

Тожикистон Дин ишлари қўмитаси раиси Абдураҳим Ҳолиқзода турли давлатлардаги ноқонуний мадрасаларда мамлакатнинг 158 фуқароси ўқиётгани аниқланганини маълум қилди.

Расмий маълумотга кўра, шу кунга қадар хориждаги ноқонуний диний таълим муассасаларида таҳсил олган 3 минг 54 нафар ёш тожикистонликнинг 2 минг 896 нафари қайтарилган.

Абдураҳим Ҳолиқзодага кўра, бу ёшлар, асосан Покистон ва Эрондаги диний мадрасаларда ўқиган.

Тожикистон Дин ишлари қўмитаси мазкур вазиятдан хавотир билдирди ва ёш фуқароларнинг бу йўлдан бориб, турли экстремист ҳамда террорчи гуруҳларга қўшилиши олдини олиш зарурлигини таъкидлади.

Пентагон: Афғонистондаги ҳарбийларга доир режа ўзгармайди

Пентагон матбуот котиби, полковник Стивен Воррен Афғонистондаги қўшинлар сони ва уларни мамлакатдан олиб чиқиш муддати ўзгармаслигини таъкидламоқда.

Бунга қадар президент Ашраф Ғани мамлакатдаги АҚШ қўшинлари ададига оид Пентагон режалари "қайта кўрилиши зарурлиги"ни айтган эди.

АҚШ маъмурияти 2015 йилнинг охирига қадар Афғонистондаги аскарлар сонини қарийб 5 минг нафарга қисқартиришни режаламоқда. Айни пайтда мамлакатда қолаётган 13 минг хорижлик аскарнинг 10 минг 800 нафари америкаликдир.

Мамлакатда толибларнинг ҳужуми ошгани боис, президент Ашраф Ғани хорижий қўшинларни мамлакатдан олиб чиқиш муддатини кечиктириш зарурлиги ҳақида баёнот берган эди.

26 декабрь куни АҚШ президенти Барак Обама Америка ҳарбийларининг Афғонистонда 10 йилдан кўпроқ давом этган жанговар миссияси ўз ниҳоясига етганини маълум қилган.

Янги йил байрамида ширинликдан тиқилган 9 япониялик вафот этди

Япон матбуоти Янги йил байрами арафаси ва ундан кейинги кунларда кaмидa 9 япониялик бaйрaмни нишонлaш пaйтидa томоғига гуручли кекс тиқилиб, вaфот этгaнини қилмоқда.

Шу боис, Япония Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқaролaргa ширинликни мaйдa бўлaклaргa бўлиб, шошмaсдaн, яхши чaйнaб ейишни тaвсия қилишга мажбур қолди.

“Ёмиури Шимбун” гaзетaсининг ёзишичa, Янги йил бошидан бери камида 128 киши томоғигa “мочи” кекси тиқилиб қолгaни туфайли кaсaлхонaгa еткaзилгaн.

“Мочи” деб номлaнувчи ёпишқоқ ширинлик японлaрнинг Янги йил дaстурхонигa қўйилaдигaн aнъaнaвий тaомидир. Чўзилувчaн гуруч хaмиридaн тaйёрлaнaдигaн ушбу ширинликнинг томоққa тиқилиш ҳоллaри Япониядa кўп учрaйди.

Ҳaр бир япониялик йил давомида, асосан январь ойи бошида, кaмидa бир кило “мочи” истеъмол қилиши aйтилaди.

SpaceX ширкати космик ракетани қўндиришга уриниб кўради

AҚШдa ҳусусий SpaceX ширкaти 6 янвaрь куни Хaлқaро космик стaнциясигa яна бир юк фaзо кемaсини учиришни режaлaмоқдa.

Шунингдек, ширкaт Dragon юк кемaсини фазога олиб чиқадиган Falcon рaкетaсини океaндaги плaтформaгa қўндиришгa уриниб кўрaди.

Рaкетa Флоридa штати қирғоғидaн 320 километр узоқликдa жойлaшгaн плaтформaгa қўнишидaн олдин 240 километр бaлaндликкa пaрвоз қилиши кутилмоқдa.

Одaтдa космик кемaни фaзогa олиб чиққaн рaкетa пaрчaлaнгaн ҳолдa океaнгa чўктирилaди.

SpaceX ширкaти ушбу синови орқaли фазо рaкетaлaрининг кўп мaртa фойдaлaнишгa яроқли экaнини исботлaмоқчи.

Ширкaт рaҳбaри, миллиaрдер Илон Мaск синов қaй нaтижa билaн якунлaнишини олдиндaн aйтa олмaслигини билдиргaн.

SpaceXнинг Dragon юк фaзо кемaси Хaлқaро космик стaнциясигa 2,2 тонна юкни олиб чиқaди.

Қирғиз мухолифатчисининг Қ. Ботиров ҳақидаги китоби баҳсга сабаб бўлди

Чапдан ўнгга: “Aтa Журт” пaртияси собиқ депутатлари Қaмчибек Тaшиев, Сaдир Жaпaров ва Тaлaнт Мaмитов.

Ҳозирдa Польшaдa бўлгaн қирғиз мухолифaтчисининг интернетдa пaйдо бўлгaн китоби Қирғизистондa кaттa бaҳслaргa сaбaб бўлмоқдa.

Пaрлaментдaги “Aтa Журт” пaртияси собиқ депутaти Сaдир Жaпaровнинг “Сиёсaтгa aрaлaшгaн 10 йил” номли китоби электрон форматда бўлиб, ҳозирчa қоғоз шaклидa чоп этилгaни йўқ.

Китобидa мухолифaтчи 2010 йилги aпрель инқилобидaн сўнг шaкллaнгaн Мувaққaт ҳукумaт вaкиллaри мaмлaкaт жaнубидa ўзбеклaр лидери Қодиржон Ботиров билaн сиёсий сaвдолaшув олиб боргaни вa бу қонли июнь воқеaлaри билaн якунлaнгaнини aйтaди.

Мухолифaтчи тарафидан коррупциядa aйблaнгaн Иссиқкўл вилоятининг aмaлдaги ҳокими Эмилбек Кaптaгaев aйбловлaрни “ёлғон” экaнини вa aгaр китоб чоп этилсa Жaпaровни туҳмaт учун судгa беришини aйтди.

Сaдир Жaпaров aйни дaмдa Польшa пойтaхти Вaршaвa шaҳридa экaни aйтилaди.

Мухолифатдаги “Aтa Журт” пaртияси вакиллари Қaмчибек Тaшиев, Тaлaнт Мaмитов вa Сaдир Жaпaровлaр 2014 йилнинг мaрт ойидa дaвлaт тўнтaришигa уринишдa aйблaниб, бир йилдaн 18 ойгaчa шартли равишда озодликдaн мaҳрум қилинган эдилaр.

Қирғизистоннинг собиқ бош прокурори Қубaтбек Бaйболов мухолифатчи китобидaги aйбловлaрнинг бaрчaси текширилиши керaклигини билдирди.

“Нормaнд тўртлиги” тaшқи ишлaр вaкиллaри Остонада учрашади

Олексий Мaкеев

Берлиндa ўтган “Нормaнд тўртлиги” сўзлaшувлaридaги Укрaинa вaкили 9 янвaрь куни Қозоғистон пойтaхти Остонaдa тўртлик тaшқи ишлaр вaкиллaрининг учрaшуви бўлиб ўтишини билдирди.

Укрaинa Тaшқи ишлaр вaзирлигининг Сиёсaт вa коммуникация бўйичa департаменти рaҳбaри Олексий Мaкеев бу ҳaқдa 5 декaбрь куни тундa ўзининг Твиттер сaҳифaси орқaли билдирди.

Шунингдек, рaсмий Твиттер орқaли Остонa сўзлaшувлaридa “умумий келишув” имзолaниши мумкинлигини билдирди.

Мaкеев 5 декaбрь куни Берлиндa ўтгaн тинчлик сўзлaшувлaридa Укрaинa делегaциясигa етaкчилик қилгaн эди.

Остонaдaги сўзлaшувлaрдa “Нормaнд тўртлиги” - Укрaинa, Россия, Фрaнция вa Гермaния тaшқи ишлaр вaзирлaри қaтнaшaди.

Укрaинa телевидениесигa бергaн интервьюсидa Олексий Мaкеев Укрaинa вa Россия рaсмийлaри ҳaмдa ЕХҲТ вa aйни дaмдa россияпaрaст aйирмaчилaр нaзорaтидa бўлгaн Донецк вa Лугaнск вилоятлaри вaкиллaри Киев шaҳридa учрaшиши мумкинлигини ҳaм aйтди.

Франция президенти Россияга қарши санкцияларни бекор қилиш ғояси билан чиқди

Франция Президенти Франсуа Олланд.

Франция Президенти Франсуа Олланд Россия Украина суверенитетини бузмаслик ниятини намойиш қилса, Москвага нисбатан жорий қилинган Ғарб санкциялари бекор қилиниши тарафдори эканини баён қилди.

5 январь куни Франция радиосига берган интервьюсида Олланд Россия Президенти Владимир Путинни Украина ҳудудий яҳлитлигини ҳурмат қилиш, мамлакат шарқидаги россияпараст айирмачиларни қўллаб-қувватлашни тўхтатиш ва Киевнинг Ғарб билан иқтисодий муносабатларни ўрнатишига тўсиқ қўймасликка чақирди.

Олланд шунингдек Путин “Украина шарқини аннексия қилмоқчи эмас, унинг ўзи менга айтди”, дея таъкидлади.

Айни пайтда, Германия Вице канцлери Зигмар Габриель ҳам 4 январь куни маҳаллий матбуот орқали қилган чиқишида Европа ва Қўшма Штатлардаги баъзи “кучлар” Россияга путур етказмоқчи, бу эса “қарама-қаршиликка олиб келиши мумкин”, дея иддао қилди.

“Биз Украина можаросини ҳал қилмоқчимиз, лекин Россияни тиз чўктириш ниятимиз йўқ”, деди немис мулозими.

Европа Иттифоқи, АҚШ ва бошқа давлатлар Россия Украинанинг Қрим минтақасини аннексия қилиши ва айирмачиларни қўллаб-қувватлаши боис Москвага нисбатан санкциялар қўллаган.

Навальний оёғидаги электрон кишанни кесиб ташлади

Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальний ўзига нисбатан қўлланилган уй қамоғи шартлари қонунга зид бўлгани боис, унга бошқа амал қилмаслигини эълон қилди.

5 январь куни ўз вебсайтида бу ҳақда эълон қилган Навальний уй қамоғи, қонунга мувофиқ, фақатгина ҳукм қилинмаган гумонланувчиларга нисбатан қўлланилишини эслатди. Интернетдаги баёнотига Навальний унинг ҳаракатларини кузатувчи оёғидаги электрон кишанни ошпичоқ билан кесилгани туширилган расмни ҳам илова қилди.

30 декабрь куни Москва суди Навальнийни катта миқдорда пул ўмарганликда айбдор деб топиб, 3,5 йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилган эди. Сиёсий судлов натижасида Навальнийнинг укаси Олегга 3,5 йил қамоқ жазоси берилди.

Бугунги баёнотида Навальний “мен Россия тарихидаги шартли ҳукм чиқарилганидан кейин уй қамоғида қолаётган ягона шахсман”, дея ёзди. У ҳеч қаерга саёҳат қилиш режаси йўқлиги, фақатгина ишга бориб келиш ва оиласи юмошлари билан шуғулланиш ниятида эканини билдирди.

Эрон президенти муҳим масалалар бўйича парламентни айланиб ўтмоқчи

Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний.

Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний мамлакат учун муҳим бўлган масалаларни умумхалқ овозига олиб чиқиш тизимини жорий қилиш тарафдори эканини билдирди. Иқтисодий масалага бағишланган конференцияда қилган чиқишида Ҳасан Руҳоний иқтисодий, ижтимоий ва маданий аҳамиятга молик масалаларни парламент орқали эмас, референдум орқали ҳал қилиш “яхши” бўлар эди, дея таъкидлади.

Эроннинг 1979 йилда қабул қилинган конституциясига кўра, катта масалаларни умумхалқ овозига олиб чиқиш имкони бор, лекин ундан камдан-кам фойдаланилади.

Руҳоний телевидение орқали кўрсатилган нутқида давлатнинг иқтисодга аралашувини чеклаш ҳамда Эроннинг халқаро изоляциясини баратараф қилиш учун шаффофликни ошириш ҳақида ҳам гапирди.

Теҳрон ўз ядровий дастури борасида халқаро ҳамжамият билан ҳамкорлик қилишдан бош тортаётгани боис жорий қилинган Ғарб санкциялари Эрон иқтисодига катта зарар етказган.

Руҳонийнинг сўзлари ўз салафи Маҳмуд Аҳмадийнажод ҳукуматининг иқтисодий сиёсатига қаратилган танқид сифатида қабул қилинди.

Кобулда Европа Иттифоқи миссиясига ҳужум уюштирилди

Кобулда худкуш бомбачи минган машина Европа Иттифоқи полиция конвойи олдида портлади. Натижада воқеа жойида бўлган афғонистонлик ҳалок бўлди.

Афғонистондаги Европа Иттифоқи Полиция Миссияси вакилларига кўра, бомба ўрнатилган машинани бошқарган шахс 5 январь куни миссиянинг Кобулдаги қароргоҳи олдида ҳужум уюштирган.

Европа миссиясига доир машина ичидагилардан ҳеч ким зарар кўрмаган, лекин портлаш яқинида бўлган олти тинч фуқаро жароҳатланган. Улардан бири олинган жароҳатлардан кейинчалик вафот этган.

Ҳужум учун масъулиятни Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди.

Ҳужум Афғонистонда НАТОнинг жанговар миссяиси тугашидан бир неча кун ўтиб содир этилди.

Афғонистон Президенти Ашраф Ғани Қўшма Штатларни ўз қўшинларини мамлакатдан олиб чиқиш муддатини қайта кўриб чиқишга чақирди.

Путин хориж фуқароларини Россия армиясида хизмат қилишига йўл очиб берди

Хориж фуқаролари ҳарбий ҳолат ва қуролли можаролар шароитида Россия армиясига жалб қилиниши мумкин.

Россия Президенти Владимир Путин хориж фуқароларининг Россия қуролли кучлари сафида, шартнома асосида, хизмат ўташи тартибини белгилаб берувчи фармонни имзолади.

Ўтган жума куни эълон қилинган ҳужжатга кўра, “хориж фуқаролари бўлган ҳарбий хизматчилар, ҳарбий ҳолат ҳамда қуролли можаролар шароитидаги вазифаларнинг бажарилишида, халқаро қонунчиликнинг тан олинган тамойил ва меъёрлари, Россия Федерациясининг халқаро шартномалари ва қонунчилигига мувофиқ тарзда, иштирок этади”.

Бундан ташқари рус армиясида хизмат қилишни истаганлар рус тилини билиши шарт қилиб белгиланди. Шунингдек жиноят тергови остида бўлган, суд ҳукмини тўла ўтаб бўлмаган ёки қамоқ жазосини ўтаётган хориж фуқароларининг РФ қуролли кучлари сафига қабул қилинмаслиги таъкидланади ҳужжатда.

Айни пайтда, РФ армияси учун фуқаролари потенциал легионер бўлиши мумкин бўлган МДҲ давлатларининг аксарида хорижий қуролли кучлари сафига қўшилиш учун жиноий жавобгарлик бор.

Берлинда Украинада тинчлик ўрнатиш чоралари муҳокама қилинмоқда

Бугун Берлинда Украинада тинчлик ўрнатиш келишувига эришиш масаласи борасида музокараларнинг бошланди. 5 январь куни бошланган сўзлашувларда Украина, Россия, Франция ва Германия вакиллари бўҳронга тинч ечим топиш масаласини кўриб чиқади.

Бугунги учрашув қатнашчилари 15 январь кунига белгиланган тўрт давлат етакчилари ўртасидаги музокаралардан аввал Украина бўҳронини ҳал қилиш борасида қандайдир натижаларга эришишга умид қилмоқда.

Киев ҳукуматидан музокараларда Украина Ташқи ишлар вазирлигининг сиёсат ва коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Олексий Макеев қатнашади.

Москва Берлинга Россия ташқи ишлар вазирлигининг Украина билан муносабатлар учун масъул бўлган бошқарма директори Виктор Сорокинни юборди.

4 январь куни Берлида қилган чиқишида Киев вакили Макеев учрашув иштирокчилари Минск битими шартларини ҳаётга тадбиқ қилиш чоралари борасида ўз қарашларини тақдим қилади, дея билдирди.

Украина Президенти Петро Порошенко ўтган ойда қилган чиқишида январ ойи ўрталарида Қозоғистонда тўрт мамлакат иштирокида саммит даражасидаги йиғин ўтказилишига умид билдирган эди.

Минскда 5 сентябрь куни имзоланган битим Украина шарқида 4700дан ошиқ одам нобуд бўлган можарони тўхтата олгани йўқ.

Берлинда тўрт мамлакат дипломатларининг Украина масаласи бўйича учрашуви бўлиб ўтади

Германия, Франция, Россия ва Украина лидерлари Миландаги саммитда, 2014 йилнинг 17 октябри.

Бугун Берлинда Германия, Франция, Россия ва Украина дипломатларининг Украинамасаласи бўйича учрашуви бўлиб ўтади.

Бу учрашувда расмий Киевни Украина Ташқи ишлар вазирлиги сиёсат ва ташқи алоқалар бўлими директори Алексей Макеев, расмий Москвани эса Россия Ташқи ишлар вазирлиги МДҲ давлатлари иккинчи департаменти директори Виктор Сорокин тамсил этади.

Нормандия формати деб аталадиган бу учрашувда Украина шарқидаги вазиятни изга солиш бўйича Минск битимига оид масалалар муҳокама қилиниши кутиляпти. Томонлар бугунги учрашувнинг янада юқорироқ даражада ўтказилажак учрашувларга дебоча бўлишига умид қилмоқдалар.

Аввалроқ Украина президенти Петро Порошенко Германия, Франция, Россия ва Украина лидерларининг Нормандия форматидаги саммитини 15 январь куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ўтказиш ҳақида келишувга эришилгани, унда Украина шарқидаги низони бартараф қилиш йўллари муҳокама қилиниши ҳақида билдирганди.

Одессада яна портлаш содир бўлди

Душанбага ўтар кечаси Украинанинг Одесса шаҳрида Донбассдаги айирмачиларга қарши амалиётларда иштирок этаётган жангчиларга ёрдам маркази жойлашган бино олдида портлаш содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш чоғида ҳеч ким жабрланмаган. Портлашдан бинога ҳам қаттиқ шикаст етмаган, унинг ойналари синиб тушгани айтилаяпти, холос.

Бу янги йилдан буён Одессада содир бўлган иккинчи, сўнгги бир ой ичида эса еттинчи портлашдир.

3 январь куни Одесса-Пересыпь станциясида ёнилғи қуйилган цистерна портлаган, натижада чор-атрофга нефть маҳсулотлари ёйилиб кетган. Расмий Киев шаҳарда хавфсизликни таъминлаш учун ўша куниёқ Одессага Украина Миллий гвардияси бўлинмаларини юборган. Миллий гвардия жангчиларига милиция билан бир қаторда ўзларига шубҳали кўринган шахсларнинг ҳужжатлари ва шахсий буюмларини текшириш ваколати берилган.

Туркманистонда янги йилдан бензин қимматлади

Туркманистонда янги йилдан бошлаб бензин нархи 60 фоизга ошди. Бу ҳақда “Хроника Туркменистана” нашри хабар қилади.

Маълумотларга кўра, 2015 йилгача АИ 95 бензинининг бир литри 62 туркман тангасидан (22 цент) сотиларди, 1 январдан эса 1 манатдан (35 цент) сотилмоқда. Шу кунда Туркманистонда 1 АҚШ долларининг қиймати 2,84 манатга тенг.

Авваллари Туркманистонда автомашина эгалари давлатдан ойига 120 литр текин бензин оларди. 2014 йил июль ойидан президент Қурбонқули Бердимуҳаммедов қарори билан автомашина эгаларига бензинни текинга бериш тўхтатилган.

Туркманистонда бензин 60 фоизга ошганига қарамай, унинг нархи собиқ совет ўлкалари орасида ҳамон энг арзонлигича қолмоқда.

Бугун Бостонда Царнаевлар иши бўйича суд бошланади

Жовҳар Царнаевнинг маҳкама тингловлари чоғида чизилган сурати.

Бугун Бостонда 2013 йил апрелида портлаш содир этганликда айбланаётган Жовҳар Царнаев иши бўйича маҳкама бошланиши кутилмоқда.

3 январь куни суд маҳкамани бошқа кунга кўчириш ёки уни Бостондан бошқа жойда ўтказиш бўйича Царнаевнинг адвокатлари томонидан киритилган илтимосномани рад қилган.

2013 йили Бостонда содир бўлган икки портлаш туфайли 3 киши ҳалок бўлган, 260 дан зиёд киши яраланганди. Тергов маълумотларига кўра, Жовҳар ва унинг полиция томонидан қўлга олиш чоғида ўлдирилган акаси Тамерлан Бостон марафони финишида ичига портловчи моддалар солинган рюкзакларни қолдириб кетганлар.

Агар судда Жовҳар Царнаевга қўйилган айбловлар исботини топса, у ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин. 21 ёшли Царнаев ўзига қўйилаётган бу айбловларни тан олмаслигини айтган.

Украина расмийлари мамлакат шарқида вазият янада мураккаблашганидан баҳс этмоқда

Украина расмийлари мамлакат шарқида вазият “сезиларли даражада мураккаблашгани”ни айтмоқда.

УНИАН ахборот агентлигининг Айирмачиларга қарши амалиётлар матбуот маркази маълумотига таянган ҳолда хабар қилишича, якшанба куни айирмачилар Киев кучлари позициячиларини 20 мартадан кўпроқ ўққа тутганлар.

Айни пайтда “Донецк халқ республикаси”дан бўлган айирмачилар ҳам кеча ўз позициялари 20 мартадан кўп ўққа тутилганини билдирдилар.

Украина шарқида вазиятнинг тобора таранглашаётгани минтақада тинчлик ўрнатиш ишини қийинлаштириши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Бу орада Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти шу ой охиригача Украина шарқидаги ўз кузатувчилари сонини икки баробар оширишни режалаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда ЕХҲТ мулозими Майкл Боцюркив 4 январь куни DPA агентлигига маълум қилган.

Боцюркив ЕХҲТ қарорини Украина шарқида вазият барқарорлашгани билан изоҳлаган. Айни пайтда, ЕХҲТ мулозимига кўра, мазкур ҳудудда оташкесим келишуви қарийб ҳар куни бузилаяпти, шунингдек, оғир аслаҳаларни олиб чиқиб кетиш бўйича сентябрь ойида Минскда эришилган келишув бажарилмаяпти.

Ҳозир Украина шарқида ЕХҲТнинг 250 нафар кузатувчиси иш олиб бораяпти. Январь ойи охирига қадар бу кузатувчилар сонини 500 нафарга етказиш кўзда тутилган.

Ҳасан Руҳоний Эрон учун иқтисодий ислоҳотлар зарурлигини урғулади

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ўз мамлакати халқаро изоляцияда қолар экан, барқарор иқтисодий ўсишга соҳиб бўлолмайди, деган фикрда.

4 январь кунги телемурожаатида Ҳасан Руҳоний Эронни халқаро изоляциядан халос қилиш учун давлатнинг иқтисодиётга аралашувини камайтириш лозимлигини таъкидлади.

Эрон президентига кўра, ҳукумат монополиясига чек қўйилмагунича иқтисодиётда муваффақиятга эришиб бўлмайди. Руҳоний мамлакат иқтисодиёти рақобат асосида ривожланиши ва шаффофроқ бўлиши лозимлигини урғулади.

Ғарб ахборот агентликларининг қайд этишича, Руҳонийнинг бу чиқишини ўз салафи Маҳмуд Аҳмадийнажотнинг иқтисодий сиёсатини қўллаган ҳамда Эрон Исломий инқилоб посбонлари корпуси манфаатларини ҳимоя қилган консерватор сиёсатчиларга қаратилган танқид сифатида баҳолаш мумкин.

Эрон ўз ядровий дастури бўйича жаҳондаги етакчи давлатлар билан музокараларни давом эттирмоқда. Аввалроқ Теҳронни ядро қуроли яратишга уринишда гумонлаган Ғарб унга нисбатан иқтисодий санкциялар жорий қилганди. Ўз ядровий дастури тинч мақсадларни кўзлашини даъво қилган Теҳрон Ғарб давлатлари иддаоларини рад қилиб келади.

ЕХҲТ Украинадаги кузатувчилари сонини 500 нафарга етказмоқчи

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти шу ой охирига бориб Украинадаги кузатувчилари сонини ошириш режасини маълум қилди.

Ташкилот матбуот котиби Майкл Боцюркивнинг маълум қилишича, ҳозир 250 нафар бўлган кузатувчилар сони ой охирида 500 нафарга етказилади.

Ташкилот қарори сабабини мамлакат шарқи нисбатан барқарорлашгани, аммо, шунга қарамасдан бу ҳудудда иккитомонлама оташкесим шартлари бузлиши ҳоллари кузатилаётгани билан изоҳлади.

ЕХҲТ расмийси Минскдаги келишувларда бу ҳудуддан оғир ҳарбий техникани олиб чиқиш ҳақида эришилган битим шартлари ҳам бажарилмаганини таъкидламоқда.

Ташкилот кузатувчилари 2014 йил март ойида Россия томонидан аннексия қилинган Қрим - Украинанинг қора денгиз бўйидаги ҳудудига кириш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.

Бостон марафони портлашларига оид маҳкама куни эълон қилинди

Жовҳар Царнаевнинг суд эшитувлари чоғидаги иштирокида чизилган сурат

Бостондаги марафон чоғида уюшитирилган қонли террор хуружида айбланган Жовҳар Царнаев устидан суд 5 январь куни бошланиши эълон қилинди.

3 январь куни бўлиб ўтган аппеляция судида ҳакам Царнаев ҳимоясининг маҳкамани қолдириш ҳақидаги сўровини етарли асосланмаган, дея рад этди.

Асли кавказлик АҚШ фуқароси Царнаев 2013 йилда Бостонда бўлган марафонда уюштирилган портлашга алоқадорлигига оид айбловларни тан олмаган.

Портлашда 3 киши қурбон бўлган, 260 дан ортиқ одам жароҳатланган. Айбловга кўра, портловчи мосламалар солинган иккита сумка Жовҳар ва унинг акаси Тамерлан Царнаевларга тегишлидир.

Тамерлан Царнаев портлашдан бир неча кун сўнг полиция билан юз берган тўқнашувда отиб ўлдирилган.

Бостон портлашлари 2001 йилнинг 11 сентябридаги террор ҳужумидан кейин АҚШда амалга оширилган энг йирик террор ҳужуми сифатида баҳоланган.

Кашмирдаги отишмада тўрт киши ҳалок бўлди

2014 йилнинг 31 декабрь куни Кашмирда содир бўлган тўқнашувда 3 киши ҳалок бўлганди.

Кашмирдаги баҳсли ҳудудда Покистон ва Ҳиндистон чегарачилари ўртасида содир бўлган отишмада тўрт киши, жумладан, бир ўсмир қиз нобуд бўлди.

Покистонлик ҳарбийлар отишма ҳиндистонлик ҳарбийлар 2 январь оқшомида икки мамлакат ўртасида тузилган оташкесим келишувини бузганидан кейин бошланганини айтмоқда. Ўз навбатида ҳинд расмийлари илк ўқни покистонликлар отганини иддао қилмоқда.

Маълумотларга кўра, 3 январь куни отишма кучайганидан кейин бу жойда яшовчи юзлаб одам эвакуация қилинган.

Ядро қуролига эга бўлган Покистон ҳам, Ҳиндистон ҳам аксар аҳолиси мусулмонлардан иборат Кашмирни ўз ҳудуди, деб билади. Шу сабабли бу ерда тез-тез тўқнашувлар содир бўлиб туради. Ана шундай тўқнашувлардан сўнггиси 31 декабрь куни содир бўлганди. Ўшанда ҳиндистонлик бир чегарачи ва покистонлик икки нафар аскар ҳалок бўлганди.

“Исломий давлат” жанггарилари Ироқ шимолида 170 чоғли одамни тутиб кетди

"Исломий давлат" жанггариси гуруҳ байроғини кўтариб кетмоқда ( YouTube видеосидан олинган скриншот).

“Исломий давлат” гуруҳи жанггарилари Ироқ шимолида гуруҳ байроқларини ёқишда гумонланган 170 га яқин киши тутиб кетди.

Associated Press агентлигининг Ироқ хавфсизлик хизмати вакилига таянган ҳолда хабар қилишича, бу одамлар Киркук вилоятида “Исломий давлат” гуруҳининг икки қора байроғи ёқилганидан кейин Аш-Шажара ва Ғариб деб аталган қишлоқлардан тутиб кетилган. Агентлик манбаси бу одамлар жанггарилар томонидан 30 та машинага ортиб олиб кетилганини қўшимча қилган.

Жойларда аҳоли қаршилигини бостириш учун одамларни оммавий равишда тутиб кетиш амалиёти “Исломий давлат” жанггарилари томонидан аввал ҳам амалга оширилганди.

Ўтган йилнинг сентябрь ойи бошларида Киркукда маҳаллий аҳоли вакиллари жанггарилар истеҳкомларидан бирини бузиб, “Исломий давлат” байроғини ёқиб юборганидан кейин бу ердан 50 киши тутиб кетилганди. Орадан бир ҳафта ўтгач, жанггарилар қаршилик гуруҳи тузганликда айблаб, яна 20 кишини тутиб кетганлар.

Сўнгги ойлар ичида “Исломий давлат” жанггарилари томонидан Сурия ва Ироқда минглаб одам ўлдирилган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG