Линклар

Шошилинч хабар
23 август 2019, Тошкент вақти: 21:20

Халқаро янгиликлар

Вашингтонда Украинадаги очарчилик қурбонларига ёдгорлик очилди

Қўшма Штатлар пойтахти Вашингтонда Украинада 1930-йилларда юз берган очарчилик – Голодоморда ҳалок бўлган миллионлаб инсонлар хотирасига ёдгорлик очилди.

Тарихчиларга кўра, 1932 йилда Советлар томонидан буғдой ҳосилининг тортиб олиниши натижасида Украинада очарчилик келганди.

Украина президентининг хотини, Марина Порошенко, Вашингтонда ёдгорликни очиш маросимида иштирок этди.

Маросим иштирокчиларига Украина президентининг видео мурожаати намойиш қилинди.

"Очарчиликдан Украина халқини тиз чўктириш, ғуруримизни поймол қилиш, миллий ўзлигимизни йўқ қилиш мақсади кўзланган эди," дейди Порошенко ўз мурожаатида.

“Исломий Давлат” ўнлаб оссурий насронийларини озод қилди

Кузатувчи гуруҳларга кўра, “Исломий Давлат” гуруҳи Сурия шимоли-шарқида 37 нафар оссурий насронийларини озод қилган.

Оссурий Инсон Ҳуқуқлари Тармоғининг хабар беришича, аксари кекса ёшда бўлган тутқунлар Ҳасака вилоятидаги Тел Тамир шаҳарчасига етиб борган.

Феврал ойида “Исломий Давлат” гуруҳи жангарилари томонидан олиб кетилган оссурийларнинг яна 120 нафардан кўпроғи ҳамон тутқунликда ушлаб турилгани ишонилади.

Уч йил муқаддам фуқаролар уруши бошлангунга қадар Сурияда 30 мингга яқин оссурий насронийлари истиқомат қилган.

Улар асосан Ҳасака вилоятида яшашади.

Туркманистон 10 миллиард долларлик газ қувури қуришни бошлайди

Турманистон давлат матбуотининг хабар беришича, Президент Гурбангули Бердимуҳаммедов давлат ширкатларига Туркманистон газини Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистонга етказиб берувчи қувурни қуришга буйруқ берган.

Turkmenistan.ru хабарига кўра, Бердимуҳаммедов "Туркменгаз" ва "Туркменгазнефтьстрой" давлат ширкатларига қувурнинг Туркманистон қисмини қуришни декабрь ойида бошлашга топшириқ берган.

Ҳисоб-китобларга кўра, узунлиги 1800 километр бўлган Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон (ТАПИ) газ қувурини қуришга 10 миллиард доллардан кўпроқ маблағ сарфланади.

Йиллига 33 миллиард кубометр газни етказиб берувчи қувур 2018 йил охирига қадар ишга тушиши кутилмоқда.

Газга бой Туркманистон ўз газини асосан Хитойга сотади.

ТАПИ Туркманистонга газ экспортини диверсификация қилиш имконини беради.

Бироқ, Афғонистондаги беқарорлик ушбу лойиҳани амалга оширишда асосий тўғаноқ бўлиб қолмоқда.

Россия учоғи ҳалокати: "Сўнгги сонияда кучли шовқин эшитилган"

Синай ярим оролида Россия учоғининг ҳалокатга учраши сабабларини ўрганаётган Миср коммиссиясининг бошлиғи Қоҳирада матбуот анжумани берди.

Айман ал-Муқаддамнинг маълум қилишича, ҳалокат учоқ ҳавога кўтарилишидан 23 дақиқа ўтиб юз берган.

Ҳалокат пайтида учоқ автопилотда бўлган.

"Қора қути"дан олинган маълумотга кўра, охирги сонияда кучли шовқин эшитилган.

Учоқ парчаларининг ерда 13 километр масофага ёйилиб кетгани, ал-Муқаддамнинг айтишича, "лайнернинг ҳавода вайрон бўлганига ишора қилади".

Учоқ бағрида бўлган 224 одамнинг ҳаммаси ҳалок бўлган.

Россиянинг "Когалымавиа" авиаширкатига қарашли учоқнинг ҳалокати юзасидан текширувлар доирасида самолётни текширувдан ўтказган Шарм аш-Шайх аэропортининг ходимлари сўроқ қилинмоқда.

Бу ҳақда 7 ноябрь куни Associated Press ўз манбаларига иқтибосан маълум қилди.

Аввалроқ Британия ва Америка махсус хизматлари, экстремистлар ўртасидаги мулоқотларга асосланиб, ҳаво кемаси ҳалокатига бомба портлаши сабаб бўлиши мумкин, деган хулосага келганди.

Аммо Миср ҳукумати бундай талқинни илгари сургани йўқ.

Миср Ташқи ишлар вазири Самеҳ Шукрий 7 ноябрда Қоҳирада ҳозирча авиаҳалокат бўйича аниқ хулоса мавжуд эмаслигини билдирди.

АҚШ Мудофаа котиби: Россия глобал тартибга хавф солмоқда

АҚШ Давлат котиби Аштон Картер Россияни глобал тартибга таҳдид солаётганликда айблади.

Унга кўра, Россия Украинага бостириб кириш ва ядровий қуроллар борасида мулоқот ўтказишдан бош тортиш билан глобал тартибни издан чиқараётир.

Картернинг айтишича, Россия денгиз, ҳаво, фазо ва киберфазода “рақобона” фаолият юритмоқда.

Картерга кўра, Америка ҳарбий раҳбарияти АҚШ иттифоқчилари ҳимоя қилиш ва Россия агрессиясини бартараф этиш учун турли йўлларни изламоқда.

У бу ҳақда 7 ноябрда Осиё бўйлаб бир ҳафта давом этган саёҳати якунида маълум қилди.

Бирмада тарихий сайловлар бўлиб ўтаётир

8 ноябрь куни Бирмада умумхалқ сайловлари бошланди.

Ушбу сайловлар 53-йилдан буён давом этаётган ҳарбий идорага нуқта қўйиши мумкин бўлгани учун тарихий дея баҳоланмоқда.

2011 йилда ҳокимият фуқаровий ҳукуматга топширилди ва мамлакатда сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар бошлатилди.

Аммо ҳарбий лидер генерал Тан Шве ҳамон президентлик курсисини эгаллаб келаётир.

1990 йилда бўлиб ўтган аввалги сайловларда Аун Сан Су Чжи бошчилигидаги "Демократия учун миллий лига" партияси ғолиб келган, бироқ генераллар сайловлар натижаларини бекор қилиб, ҳарбий диктатурани ўрнатган эди.

Партия лидери Аун Сан Су Чжи 15 йил давомида уй қамоғида ушлаб турилди.

Бу гал генерал Тан Шве халқ танловини ҳурмат қилишга ваъда берган.

Аммо, унинг огоҳлантиришича, тез ўзгаришлар беқарорликларга олиб келиши мумкин.

Чехиялик хонанда Карел Готтга саратон ташхиси қўйилди

76 ёшли чехиялик хонанда Карел Готтга лимфома саратони ташхиси қўйилган.

Бу ҳақда хонанданинг Facebook саҳифасида маълум қилинди.

Ўтган ҳафта хонанда юрак ҳуружи ортидан Прагадаги касалхонага ётқизилган ва унга зудликда жаррохлик амалиёти қилинган эди.

Ўшанда шифокорлар қўшиқчида саратон касаллигини аниқлаганлар.

Карел Готт қўшиқчилик фаолияти давомида 150дан зиёд диск чиқарди.

У Чехословакия ва Чехия тарихида 38 марта энг яхши қўшиқчи сифатида "Олтин славия" мукофтини олган.

Хитой ва Тайван раҳбарлари сўнгги 66 йил ичида илк бор учрашди

Бугун Сингапурда Хитой ва Тайван раҳбарлари Си Цзинпин ва Ма Инцзюлар қўл сиқиб кўришишди.

Бу икки давлат раҳбарларининг 1949 йилдан буёнги илк учрашувидир.

Ма Инцзю бу каби олий даражадаги учршаувлар минтақада тинчликни мустаҳкамлаш йўлида мунтазам ўтказилишига умид билдирди.

Айни пайтда Тайван ичкарисида Сингапурдаги учрашув норозиликларга сабаб бўлди.

Тайван пойтахтида полиция ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар рўй берди.

Тайвандаги мухолиф кучлари Хитой билан яқинлашувга қарши, эканликларини айтиб келишади.

Хитой ва Тайван ўртасидаги муносабатлар ярим аср олдин узилган бўлса-да, Тайвань ҳанузгача расман Хитой таркибидаги маъмурий бирлик ҳисобланиб келинади.

“Исломий давлат” Россиянинг А321 учоғини йўқ қилишни мухокама этган

АҚШ махсус хизматлари Суриянинг Раққа шаҳридаги “Исломий давлат” экстремист гуруҳи раҳбарлари ва уларга содиқликка байъат келтирган Мисрнинг Синай ярим оролидаги жанггарилар ўртасидаги сўзлашувларни қўлга киритган.

Шу сўзлашувларда Синай ярим оролидаги жанггарилар "Россия учоғини йўқ қилдик", деб мақтанишгани қайд этилган.

Учоқ ҳалокатидан сал олдин эса ИД раҳбарлари Синайдаги жанггариларидан у ерда “муҳим воқеа“ ҳозирланаётгани ҳақида ҳисобот олганлар.

Бортида 224 одам бўлган Россиянинг А321 учоғи 31 октябрь куни Мисрнинг Шарм ал-Шайҳ шаҳридан Санкт-Петербург шаҳрига учаётганида Синай ярим оролида ерга қулаган эди.

Мисрнинг Синай ярим оролида қулаган Россия самолёти ҳалокати сабабларини ўрганаётган Британия экспертлари учоқ Шарм-ал-Шайҳ аэропортидан кўтарилишидан аввал лайнерга бомба ўрнатилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Британ экспертлари тахминича, самолёт учишга тайёрланаётган вақтда йўловчилар юки билан ишлаш бўлимига алоқадор кимдир юклар орасига портловчи моддани жойлаган бўлиши мумкин.

Чоршанба куни “Исломий давлат”нинг Синайдаги бўлими Россия самолётига бомба ўрнатганини яна бир бор тасдиқлади.

Самолёт ҳалокатга учраган куни “Исломий давлат” авиаҳалокат учун масъулиятни ўз зиммасига олган эди.

Бироқ Миср ва Россия “Исломий давлат”нинг бу баёнотларини инкор қилган ва самолёт қолдиқларида бомбадан портлаш белгилари топилмаганини билдирган.

Россиянинг собиқ матбуот вазири Михаил Лесин Вашингтонда ўлик холда топилди

Россиянинг собиқ матбуот вазири 58 ёшли Михаил Лесин 6 ноябрь куни Вашингтоннинг Дюпон сёркл мавзесидаги меҳмонхонада ўлик холда топилган.

Яқинлари Лесин юрак ҳуружидан вафот этганини айтишмоқда.

Бир вақтлар Россия президенти Владимир Путиннинг маслаҳатчиси бўлган ва "Газпром-медиа Холдинги"га раҳбарлик қилган миллиардер Лесиннинг Вашингтонга нима мақсадда келгани маълум эмас.

Вашингтон полицияси Лесин ўлими юзасидан тергов бошлаган.

Берлинда "Нормандия тўртлиги" музокаралари бошланди

Берлинда "Нормандия тўртлиги" давлатларининг Ташқи ишлар вазирлари иштирокида музокаралар бошланди.

Германия, Россия, Украина ва Франция вакиллари Украина шарқидаги можароларни муҳокама қилишаяпти.

2014 йилдан буён Украина шарқидаги тўқнашувларда 7900дан зиёд одам ҳалок бўлди.

Жорий йил сентябрида ўт очишни тўхташиш келишувига келинган.

Путин Мисрга самолёт рейсларини бекор қилди

Владимир Путин

Россия Президенти Владимир Путин А321 самолёти ҳалокати сабаблари аниқланмагунча Мисрга учадиган рейсларни бекор қилди.

Президент матбуот котиби Дмитрий Песковга кўра, шунингдек, Путин Мисрдаги россияликларнинг қайтишини таъминлаш бўйича ҳам топшириқ берган.

Россия Федерал хавфсизлик хизмати бошлиғи Александр Бортников ҳам сал аввал ҳалокат сабаблари аниқланмагунча Мисрга учадиган рейсларни бекор қилишни таклиф қилган эди:

- Бизга ҳалокат сабаблари бўйича мутлақо тасдиқланган ва объектив фактлар зарур. Бу ҳалокат сабабларини ўрганиш ва жамоатчиликка маълумот беришимиз учун керак, деди Бортников.

Бугун Россия самолёти ҳалокати сабабларини ўрганаётган Британия экспертлари учоқ Шарм-эш-Шейх аэропортидан кўтарилишидан аввал лайнерга бомба ўрнатилган бўлиши мумкинлиги борасидаги тахминни эълон қилди.

Британ экспертлари тахминича, самолёт учишга тайёрланаётган вақтда йўловчилар юки билан ишлаш бўлимига алоқадор кимдир юклар орасига портловчи моддани жойлаган бўлиши мумкин.

Кеча CNN телеканали ҳам АҚШ ва Европа хавфсизлик кучларига таянган ҳолда Россия аэробуси ҳалокатига “Исломий давлат” жанггарилари томонидан самолётга ўрнатилган бомба сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар қилганди.

Агар мазкур маълумот тасдиқланса, бу “Исломий давлат” томонидан йўловчи ташувчи самолётга ўрнатилган биринчи бомба бўлади.

Чоршанба куни “Исломий давлат”нинг Синайдаги бўлими Россия самолётига бомба ўрнатганини яна бир бор тасдиқлади. Самолёт ҳалокатга учраган куни “Исломий давлат” авиаҳалокат учун масъулиятни ўз зиммасига олган эди. Бироқ Миср ва Россия “Исломий давлат”нинг бу баёнотларини инкор қилган ва самолёт қолдиқларида бомбадан портлаш белгилари топилмаганини билдирган.

Мисрнинг Шарм-эш-Шейх шаҳридан Петербургга учаётган самолёт 31 октябрда ҳалокатга учраши оқибатида 224 одам, жумладан, 25 бола ҳалок бўлган эди.

Британия экспертлари: Рус самолётига бомба ўрнатилган бўлиши мумкин

Мисрнинг Синай ярим оролида қулаган Россия самолёти ҳалокати сабабларини ўрганаётган Британия экспертлари учоқ Шарм-эш-Шейх аэропортидан кўтарилишидан аввал лайнерга бомба ўрнатилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб хабар тарқатган Би-би-си маълумотига кўра, чоршанба куни британиялик экспертлар рус самолёти қулаган Синай ҳудудида бўлган жангариларнинг сўзлашувларига оид янги маълумотларни қўлга киритган.

Британ экспертлари тахминича, самолёт учишга тайёрланаётган вақтда йўловчилар юки билан ишлаш бўлимига алоқадор кимдир юклар орасига портловчи моддани жойлаган бўлиши мумкин.

Кеча CNN телеканали ҳам АҚШ ва Европа хавфсизлик кучларига таянган ҳолда Россия аэробуси ҳалокатига “Исломий давлат” жанггарилари томонидан самолётга ўрнатилган бомба сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар қилганди.

Агар мазкур маълумот тасдиқланса, бу “Исломий давлат” томонидан йўловчи ташувчи самолётга ўрнатилган биринчи бомба бўлади.

Чоршанба куни “Исломий давлат”нинг Синайдаги бўлими Россия самолётига бомба ўрнатганини яна бир бор тасдиқлади. Самолёт ҳалокатга учраган куни “Исломий давлат” авиаҳалокат учун масъулиятни ўз зиммасига олган эди. Бироқ Миср ва Россия “Исломий давлат”нинг бу баёнотларини инкор қилган ва самолёт қолдиқларида бомбадан портлаш белгилари топилмаганини билдирган.

Мисрнинг Шарм-эш-Шейх шаҳридан Петербургга учаётган самолёт 31 октябрда ҳалокатга учраши оқибатида 224 одам, жумладан, 25 бола ҳалок бўлган эди.

Белорусда матбуот билан боғлиқ вазият танқид қилинди

Миклош Харасти

БМТнинг Белорусдаги инсон ҳуқуқлари вазияти бўйича махсус маърузачиси Миклош Харастига кўра, ушбу мамлакатда кенг кўламли ислоҳотлар ўтказилмаса, мустақил матбуот фаолият кўрсатиши имконсиздир.

Бу ҳақда Харасти БМТ учун тайёрлаган махсус ҳисоботида гапирган.

Дипломатга кўра, Минск ҳукумати сўз эркинлигини мунтазам бузиб келмоқда, танқид қилишга журъат топган журналистларга нисбатан босим ва таҳдидлар қилинади.

Беларус президенти Александр Лукашенка Европанинг энг сўнгги диктатори, деб аталади. У 21 йилдан бери Беларусни бошқариб келмоқда.

Лукашенка 11 октябрь куни ўтган сайловда бешинчи бор президентликка сайланди.

Яқинда Европа Иттифоқи Лукашенка ва бир қатор белорус компанияларига нисбатан санкцияларни 4 ой муддатга тўхтатиб қўйди.

Беларус ҳукумати Ғарбнинг сиёсий маҳбусларни қамоқдан озод қилиш талабини бажаргани санкцияларнинг тўхтатилишига туртки бўлгани айтилмоқда.

АҚШ Украинага коррупцияга қарши кураш учун 1 миллиард доллар беради

Петро Порошенко ва Жо Байден Нью Йоркдаги учрашув пайтида, 2015 йилнинг 29 сентябри.

АҚШ вице президенти Жой Байден Украина президенти Петро Порошенко билан шарқий вилоятлардаги жангларга барҳам беришни кўзлаган Минск келишими шартларини бажариш, иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш ва коррупцияга қарши кураш масалаларида телефон орқали суҳбатлашди.

Оқ Уй матбуот хизмати 6 ноябрда тарқатган хабарда айтилишича, Байден яқинда Украинада ўтган маҳаллий сайловларни мамлакатда демократия ривожланишининг яна бир омили сифатида баҳолаган.

Байден Қўшма Штатлар Украинага иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, коррупцияга қарши тергов ва суд жараёнларини ўтказиш учун 1 миллиард доллар ажратиш тўғрисидаги қарорида собит эканин ҳам айтган.

Қозоғистон ва Хитой қўшма ҳарбий машғулотларни ўтказмоқда

Қозоғистон ҳарбийлари автомашиналарни понтон кўприкдан ўтказмоқда.

Қозоғистоннинг Олмаота вилоятидаги Кўктол полигонида Қозоғизстон ва Хитой ҳарбийларининг ҳамкорликдаги “Тулки ови-2015” ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.

Қозоғистон Мудофаа вазирлигининг билдиришича, ҳарбий ўқув машғулотлари икки босқичда ўтказилмоқда.

Машғулотнинг биринчи босқичи Хитойнинг Шинжон –Уйғур мухтор туманидаги Кўрла ҳарбий ўқув марказида ўтказилган. Биринчи босқичда икки давлат ҳарбийлари эҳтимолий террорчиларни излаб топиш ва жисмонан йўқ қилиш бўйича малакаларини оширганлар.

Машғулотларнинг иккинчи босқичи эса Қўктол полигонида 5 ноябрда бошланган. Бу ерда ҳарбийлар ноқонуний қуролли гуруҳларни йўқ қилиш бўйича машғулотлар ўтказади.

Назарбоев Олландни орден билан мукофотлади

Нурсултон Назарбоев (чапда) ва Франсуа Олланд.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Парижда Франция президенти билан учрашиб, бир қатор шартномаларни имзолади.

Имзоланган шартномалар Франциянинг Остонада ўтадиган ЭКСПО-2017 кўргазмасида иштирок этишига, коинотни ўрганишга ва таълим соҳаларига оиддир.

Учрашув пайтида Нурсултон Назарбоев Франсуа Олландни 1 даражали “Достик” ордени билан мукофотлаган.

Назарбоев Францияга 5 ноябрь куни Британияга расмий сафарини якунлаганидан сўнг келган эди. Британияда Назарбоев Бош вазир Дэвид Кэмерон билан умумий қиймати 4 миллард 600 минг долларлик иқтисодий ҳамкорлик шартномасини имзолаган.

Москвада қирғизистонлик террорчи қўлга олинди

Қирғизистон пойтахти Бишкекда 14 октябрда ўтказилган аксилтеррор амалиёти пайтида олинган сурат.

Қирғизистон ва Россия махсус хизматлари Москвада террорчи ташкилот аъзоси бўлгани айтилаётган 25 ёшли қирғизистонликни қўлга олди.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизматининг 6 ноябрда билдиришича, 25 ёшли йигит халқаро террорчилик ташкилотининг аъзоси бўлган ва Суриядаги жангларда қатнашиш учун одам ёллаш билан шуғулланган.

Қирғизистонда сўнгги бир йил ичида ўтказилган махсус амалиётларда террорчи ташкилотга мансублиги айтилган ўндан ортиқ одам жисмонан йўқ қилинди.

Обама Россия самолёти "террор ҳаракати ортидан қулагани"ни эътибордан соқит қилмайди

Барак Обама.

Оқ Уй 5 ноябрь куни Россия самолётининг Мисрдаги ҳалокати “террорчилик ҳаракати” бўлганини эҳтимолдан соқит қилмаслигини билдирди. Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон “рус самолётининг ҳалокатига террорчилар бомбаси сабаб бўлгани эҳтимоли кўпроқ”, деб билдирганидан сўнг Вашингтон мана шундай баёнот берди.

Россия АҚШ ва Британиянинг бундай баёнотларига қатъий эътироз билдирган ҳолда, бу мамлакатлар самолёт ҳалокатига оид ўзларида мавжуд бўлган разведка маълумотларини тақдим этмаётганидан норози эканини айтди.

Бироқ АҚШ президенти Барак Обама самолёт террорчилик ҳаракати оқибатида портлатилгани тўғрисидаги тахминларни ўта жиддий қабул қилиш лозим, деган фикрда.

“Мен самолётга бомба ўрнатилган бўлиши эҳтимоли бор эди, деб ўйлайман ва биз буни жуда жиддий қабул қиламиз”, деди Обама CBS радиосига берган интервьюсида.

Оқ Уй расмийси Жош Эрнест Вашингтонда журналистларга Қўшма Штатлар бу борада аниқ маълумотларга эга эмаслигини, бироқ самолёт ҳалокати юзасидан ўз тахминий хулосасини чиқарганини айтди.

Мисрнинг Шарм-эш-Шейх шаҳридан Петербургга учаётган самолёт 31 октябрда ҳалокатга учраши оқибатида 224 одам, жумладан, 25 бола ҳалок бўлган эди.

Эрон АҚШдан маҳсулотлар импорт қилишни тақиқлади

Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Ҳаманеи.

Эрон АҚШдан халқ истеъмол маҳсулотларини импорт қилишни тақиқлади.

Эрон савдо ва саноат вазири Муҳаммад Ризо Неъматзода имзолаган қарорда ”мамлакатга АҚШ ҳозирлигини рамз этувчи истеъмол ва озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш тақиқлансин”, деб қайд этилган.

Мазкур қарор хусусий секторга таалуқли эмас.

Хабарларда айтилишича, қарор ўтган ойда Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Ҳаманеи президент Ҳасан Руҳонийга ёзган “нефть савдосига қарам бўлмаган ҳолда миллий иқтисодни ривожлантириш” тўғрисидаги мактуби таъсирида қабул қилинган.

Россияда ойлик маошлар 25 фоизгача камайди

Россияда майда бизнеснинг даромади 15 фоизга қисқарган.

Россия Меҳнат вазирининг 2015 йилда Россияда ойлик иш ҳақлари 8 - 9 фоизга қисқаргани тўғрисидаги маълумоти ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда “Интерфакс” агентлигига суҳбат берган Россия Халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси проректори Александр Сафонов билдирди.

Олимнинг айтишича, жорий йилда давлат хизматчиларининг реал ойлик маошлар 25 фоизга қисқарган. Майда бизнес вакилларининг даромади эса ўтган йилдагиларга нисбатан 15 фоизга кам бўлган.

Россия меҳнат вазири Максим Топилин пайшанба куни ҳукумат йиғилишида сўзлаган нутқида мамлакатда иш ҳақларининг қисқариши санкциялар ортидан келиб чиққан иқтисодий инқироз билан боғлиқ эканини айтган эди.

Меҳнат вазирининг таъкидича, бугунги кунда Россииядаги ишсизлик даражаси ўтган йилги кўрсаткичдан фарқ этмайди ва 5,2 фоизни ташкил қилади.

БМТ: Қишда Европага ҳар куни 5 мингдан қочқин келади

Македония ва Сербия чегарасидаги қочқинлар.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳисоб китобича, 2015 йил ноябридан 2016 йилнинг февралигача Туркия орқали Европага кунига 5 мингдан қочқин ва муҳожир келиши кутилмоқда.

БМТ ҳисоботида айтилишича, “оғир об-ҳаво шароити Грецияга келаётган ва бу мамлакатдан Болқонлар орқали бошқа давлатларга кетаётган минглаб одамнинг янада кучлироқ азоб тортишига сабаб бўлади. Агар шошилинч чоралар кўрилмаса, одамлар ҳалок бўлишда давом этаверади”.

Шундан келиб чиққан ҳолда БМТ қочқинлар учун транзит маскан бўлган Хорватия, Греция, Сербия ва Македонияга қўшимча 96 миллион доллар ажратади. Бу мамлакатларда қочқинлар бўйича юзага келган бўҳронни бартараф этиш БМТ лоийҳасининг умумий қиймати 172 миллион 700 минг долларни ташкл қилади.

5 ноябрь куни Европа Иттифоқи 2017 йилгача Европага уч миллиондан кўпроқ қочқин келиши кутилаётгани ҳақидаги ҳисоботни эълон қилган эди.

Facebookка кундалик кирувчилар сони 1 миллиарддан ошди

Facebook асосчиси ва бошқарувчиси Марк Цукерберг.

Facebook ширкати эълон қилган уч ойлик молиявий ҳисоботда айтилишича¸ 2015 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб бу ижтимоий тармоққа бир кунда кирувчилар сони 1 миллиарддан ошган.

Бу эса¸ ўтган йилнинг айни шу даврига нисбатан кундалик Facebook фойдаланувчилари сонининг 17 фоизга ошганини кўрсатади.

Айтилишича¸ фойдаланувчиларнинг 894 миллиони ижтимоий тармоққа мобил телефон орқали кирмоқда.

Айни пайтда¸ Facebook 500 миллионлик фойдаланувчилари бир кунда 8 миллиард марта видео томоша қилаëтганини қайд этган. Бу эса¸ шу йилнинг апрелидаги кўрсаткичдан икки марта кўпроқдир.

Ширкат ҳисоботида айтилишича¸ Facebook даромади 4¸5 миллиард долларга етган ва бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга кўпдир.

Бу ҳисобот арафасида Facebook акциялари нархи илк бор 100 доллардан ошди.

Қирғиз парламенти Бош вазирликка Темир Сариевни сайлади

Қирғизистон бош вазири Темир Сариев.

Қирғизистон янги парламенти бугунги сессиясида Темир Сариевни Бош вазир лавозимига қайта сайлади.

Темир Сариев Бош вазир лавозимига 2015 йилнинг 2 майида бешинчи чақириқдаги парламент томонидан сайланган эди. Темир Сариев 2010 йилдан бери парламентдаги ҳукумрон коалицияга ҳам, мухолифатга ҳам мансуб бўлмаган биринчи Бош вазир бўлди.

28 октябрда ўз ишини бошлаган олтинчи чақириқдаги қирғиз парламенти кеча Асилбек Жээнбековни парламент раиси лавозимига сайлаган эди.

Қирғизистон янги парламенти 4 ноябрдаги сайловда ғалаба қозонган олти партия вакилларидан иборат. Парламентдаги “Республика –Ота Юрт” ва “Бир бўл” фракциялари мухолифатни, Социал демократлар, “Ота Макон”, “Қирғизистон” ва “Тараққиёт – Прогресс” партиялари фракциялари эса ҳукмрон коалицияни тамсил этади.

Эрон Сурияда террорчиларга қарши курашда АҚШ билан ҳамкорлик қилмайди

Али Акбар Велоятий.

Эрон АҚШ билан Сурияда террорчиликка қарши курашда мутлақо ҳамкорлик қилмайди. Бу ҳақда Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Ҳаманеининг маслаҳатчиси Али Акбар Велоятий чоршанба куни Сурия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Файсал Мекдод билан учрашуви чоғида маълум қилди.

Теҳронда ўтказилган учрашув чоғида Велоятий “Эрон Сурия ҳукумати ва халқи билан маслаҳатлашмай туриб, бу мамлакатга нисбатан кўтарилаётган ташаббусларни қўллаб-қувватламайди”, деб айтди.

Маслаҳатчи Суриядаги бўҳронни фақат сиёсий йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини таъкидлади.

30 октябрда Австрия пойтахти Венада ўтган Сурия бўйича Эрон иштирокидаги халқаро музокаралар ҳам натижасиз якунланган эди. Музокараларда томонлар Сурия президенти Башар Ассад тақдири ҳақида муросага кела олмаган.

Халқаро музокараларда Россия ва Эрон Башар Ассадни қўллаб келмоқда. АҚШ ва унинг иттифоқчилари эса Ассад истеъфога чиқиши керак, деган фикрда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG