Линклар

Шошилинч хабар
24 август 2019, Тошкент вақти: 05:16

Халқаро янгиликлар

Усама бин Ладеннинг қариндошлари учоқ ҳалокатида нобуд бўлишди

Буюк Британияда хусусий учоқ ҳалокатга учраши оқибатида уни бортида бўлган уч нафар йўловчи ва учувчи ҳалок бўлди.

Саудия Арабистони матбуотига кўра, учоқ бортида бўлган йўловчиларнинг барчаси Усама бин Ладеннинг қариндошлари бўлишган.

"Ал-Ҳайат" газетасига кўра, Embraer Phenom 300 учқичи Британия жанубидаги Блэкбуш шаҳридан Италиянинг Милан шаҳрига учиш пайти ҳалокатга учраган. Ҳалокат сабаблари маълум эмас.

Саудия Арабистонининг Британиядаги элчиси ҳалок бўлганларнинг исмини ошкор қилмаган холда, уларни яқинларига таъзия билдирди.

Ал Қоида раҳбари Усама бин Ладен 2011 йилда АҚШ махсус кучларининг Покистонда ўтказган амалиёти пайти ўлдирилган эди.

Толиблар Ҳаққонийнинг ўлганини рад қилмоқда

Толибон ҳаракати Ал Қоидага алоқадор Ҳаққоний жангари тармоғи асосчиси Жалолиддин Ҳаққонийнинг ўлганини рад қилиб чиқди.

Толибон ҳаракати 70 ёшли дала қўмондони Ҳаққоний тирик эканини иддао қилмоқда.

Ҳаракат ўз сайтида “Ҳаққонийни ўлди дейишга асос йўқ, соғайиб, анча бардамлашиб қолган”, дейилади.

Ҳаққонийнинг ўлгани ҳақидаги гап-сўзлар бир неча йилдан буён юради. Бир кун аввал ахборот воситаларида Ҳаққонийнинг хасталик ортидан ўлгани ҳақида хабар қилинган эди.

Яман бош вазири мамлакатига қайтди

Қуролли тўқнашувлар ортидан Саудия Арабистонига қочган Яман бош вазири Ҳолид Махфуд бугун ватанига қайтиб келди.

Бош вазир бугун Адена шаҳрига келган. Хусий жангарилари бир неча ой ичида Яманнинг каттагина қисмини назоратига олган эди.

Сўнгги ҳафталарда ҳукумат кучлари хусийларни Адена шаҳридан сиқиб чиқаришга муваффақ бўлди.

Қуролли тўқнашувлар сабаб Россия юзлаб МДҲ фуқаролари, жумладан ўзбекистогнликларни Ямандан олиб чиққан.

Вашингтон Мулла Умарнинг ўлими Афғонистонда тараққиёт учун кенгроқ имконият яратади, деган фикрда

Афғонистонлик толиблар раҳбари Мулла Умар ўлимини тасдиқлаган Вашингтон расмийлари бу Афғонистонда барқарор ва хавфсиз тараққиёт учун янада кенгроқ имконият яратади, дея билдирдилар.

31 июль куни тарқатилган баёнотда Оқ уй толибларни Афғонистон президентининг ҳукумат билан сулҳга эришиш бўйича чорловини қабул қилишга чақирган.

Айни пайтда Оқ уй Мулла Умарнинг ўлими билан боғлиқ ҳолатлар ҳамон ноаниқлигича қолаётганини таъкидлади.

29 июль куни Афғонистон расмийлари Толибон лидери Мулла Умар икки йил муқаддам Покистоннинг Карачи шаҳридаги касалхонасида қазо қилгани ҳақида хабар тарқатгандилар. 30 июль куни бу хабарни тасдиқлаган толиблар Мулла Умар хасталикдан вафот этганини билдирганлар.

Толибон лидери 2001 йили АҚШ қўшинлари Афғонистонга киритилганидан буён жамоатчиликка кўриниш бермаган.

Мулла Умар ўлимига оид хабар тарқатганидан кейин толиблар ўзларига мулла Ахтар Муҳаммад Мансурни раҳбар сайлаганларини эълон қилгандилар. Бироқ маълумотларга кўра, бу танлов ҳаракат ичида ихтилофларга сабаб бўлган.

ХВЖ Украинада ислоҳотлар ўтказиш учун $1,7 млрд кредит ажратди

Украинада россияпараст айирмачилар билан уруш кетаётгани ва ташқи қарзни узиш бўйича ноаниқликлар бўлишига қарамасдан, Халқаро валюта жамғармаси бу мамлакатга зудлик билан 1 миллиард 700 миллион доллар миқдорида маблағ ажратишга қарор қилди.

Халқаро валюта жамғармасининг Ижроия кенгаши 31 июль кунги қарорини Украинада иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда Киев ҳукуматига ёрдам бериш истаги билан изоҳлади.

Украина Молия вазирлиги расмийларига кўра, Халқаро валюта жамғармаси томонидан бериладиган қарзнинг бу иккинчи транши иқтисодиётдаги ўсишни жадаллаштиради ҳамда мамлакат ичида ҳам, халқаро миқёсда ҳам молия бозорини осойишталаштиради. Айни пайтда айрим мутахассислар Украина шарқидаги саноат объектлари айирмачилар назорати остида қолаётган бир шароитда иқтисодиётда ўсиш бўлишига шубҳа билан қарамоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро валюта жамғармаси Украинага 5 миллиард долларлик биринчи ёрдам траншини шу йил март ойида берганди.

Ироқлик курдлар Анқарани курд исёнчилари билан ярашишга чақирмоқда

Туркия учоқларининг Ироқ шимолидаги радикал курд лагерлари бўйлаб бераётган ҳаво зарбаларидан азият чекаётган Ироқ Курдистони вакиллари ҳар икки томонни ўт очишни тўхтатишга чақирди.

Ироқ Курдистонининг ташқи алоқалар бўйича мутасаддиси Фалаҳ Мустафо 31 июль куни Вашингтонга қилган сафари чоғида расмий Анқара билан сулҳни истамаётган Курд ишчи партиясини танқид қилди. Айни пайтда у Туркиянинг курд лагерларини бомбабўрон қилиши ҳам бунга лойиқ жавоб эмаслигини таъкидлади.

“Биз бу каби муаммоларни ҳарбий йўл билан ҳал қилиб бўлмайди, деб ҳисоблаймиз. Бундай пайтда энг яхши йўл тинч музокаралардир”, деди Фалаҳ Мустафо.

Турк учоқлари бераётган ҳаво зарбалари Ироқ Курдистонига салбий таъсир қилаётганини айтган Мустафо бу ердан тинч аҳоли вакиллари кўчирилганини, улар орасида ярадорлар борлигини қайд этди.

Қозоғистонлик юзер "миллий низо қўзғаганлик"да айбланди

Қозоғистон суди петропавловсклик 22 ёшли Алханашвилини ижтимоий тармоқ орқали “миллатлараро низо қўзғагани учун” 3 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Шимолий Қозоғистон вилоят прокурорининг муовини Арай Алимов 31 июль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Прокуратура вакилига кўра, Алханашвили турли ижтимоий тармоқларда миллатлараро низо қўзғовчи, бошқа миллат вакилларининг миллий ҳис-туйғуларини таҳқирловчи материалларни чоп қилиб борган.

Бу иш юзасидан суд ҳукми ҳали кучга кирмагани, Алханашвилида ҳукм юзасидан юқори инстанция судига мурожаат қилиш имконияти борлигини айтилмоқда.

Бу Қозоғистонда ижтимоий тармоқларда миллий низо қўзғаганлик билан боғлиқ илк маҳкама эмас. Икки ҳафта муқаддам Ғарбий Қозоғистон вилоятида яшовчи Мухтар Сулейменов “миллий низо қўзғаганлик” учун 3 йилга қамалганди. Март ойида эса олмаоталик Татьяна Шевцова-Валова айни айблов билан шартли равишда 4 йилга озодликдан маҳрум этилганди.

Грузия Россияга қарши санкцияни қўллаганини инкор қилди

Грузия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Зураб Абашидзе

Расмий Тбилиси Европа Иттифоқининг Россияга қарши янги санкцияларига Грузия ҳам қўшилгани ҳақида матбуотда пайдо бўлган хабарларни ҳақиқатдан йироқ эканини айтиб, санкцияларни қўллаганини инкор қилди.

Грузия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Зураб Абашидзега кўра, гап ўтган йилги санкциялар ҳақида бормоқда.

Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Грузияга жавоб ўлароқ, грузин виноси ва бошқа маҳсулотларига нисбатан эмбаргони қайта тиклаши ҳақида гапирганидан сўнг Тбилисининг инкори пайдо бўлди.

2022 йилги Қишки Олимпиада Пекинда ўтади

Бугун Халқаро Олимпия Қўмитаси 2022 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига Пекин мезбонлик қилишини эълон қилади.

Пекин Ёзги ва Қишки Олимпиада ўтган илк шаҳар сифатида тарихга кирди. 2008 йилги Ёзги Олимпиада ҳам Пекинда ўтган эди.

Олимпиадага мезбонлик учун Олмаота ва Пекин шаҳарлари даъвогарлик қилди.

Жума куни Қозоғистон Бош вазири Карим Масимов Малайзиянинг Куала- Лумпур шаҳрида қилган чиқишида Халқаро Олимпия қўмитаси вакилларини “тарихий қарор” қабул қилиб, Олмаотани мезбонликка танлашга чақирди.

Масимов Пекин олимпиада пайти сунъий қор ишлатишни режалаштираётганини танқид қилиб, Олмаотада бу пайтда табиий қор бўлишини таъкидлади.

Халқаро Олимпия Қўмитасининг 100 нафар аъзоси овоз бериш ҳуқуқига эга, бироқ бугун улардан фақат 85 нафари овоз беришда қатнашди.

Толибларнинг янги раҳбари ички мухолифат қаршилигига дуч келмоқда

Мулла Муҳаммад Умар.

Толибоннинг янги раҳбари Ахтар Муҳаммад Мансур гуруҳ ичидаги муҳолифат қаршилигига дуч келмоқда. Бу ҳақда толибларнинг собиқ раҳбари мулла Умарга яқин бўлган жангарилардан бири маълум қилди.

Ахтар Муҳаммад Мансур Мулла Умарнинг муовини лавозимида ишлагани айтилади. У 1996-2001 йилларда Толибон ҳукуматининг авиация вазири бўлган. Толиблар ҳукмронлиги даврида Қандаҳор вилояти ҳокими бўлган Муҳаммад Ҳасан Раҳмоний эса Озод Афғонистон радиосига Мансур Толибон қўмондонларининг озчилиги томонидан раҳбарликка сайланганини айтган. Унинг сайланишига мулла Абдурозиқ ва Абдул Қаюм Зокир каби нуфузли қўмондонлар қарши чиққан.

Раҳмонийга кўра, унинг ўзи ва у етакчилик қилаётган жангарилар мулла Умарнинг 23 ёшли ўғли Мавлоно Ёқубни Толибон раҳнамоси сифатида кўришни истаган.

Толибон ҳаракати вакили Забихуллоҳ Мужоҳид 29 июль куни матбуотга тарқатган баёнотида мулла Умарнинг хасталикдан ўлганини билдирган эди. Бунинг ортидан Толибон Ахтар Муҳаммад Мансур ташкилотнинг янги раҳбари этиб сайлангани ҳақида хабар тарқатганди.

АҚШ Россия ва Украинага қарши санкцияларни кенгайтирди

Геннадий Тимченко.

Қўшма Штатлар Россия ва Украина юридик ҳамда жисмоний шахсларига нисбатан янги санкциялар жорий этди.

АҚШ Молия вазирлигининг билдиришича, янги санкциялар амалдаги санкцияларни четлаб ўтиш ҳаракати бўлгани сабабли қабул қилинган. Вазирлик 30 июль куни санкциялар таалуқли бўлган 26 юридик ва жисмоний шахс рўйхатини эълон қилган.Мазкур рўйхатдаги барча шахсларнинг АҚШдаги ҳисоб рақамлари музлатилади ва америка ширкатларига улар билан алоқа қилиш тақиқланади.

Рўйхатга Россия президенти Владимир Путинга яқин бўлган тадбиркорлар Геннадий Тимченко, Борис Ротенберг ва”Калашников” концерни ҳам киритилган.

Бундан ташқари рўйхатга Украинанинг собиқ раҳбари Виктор Янукович ҳукумронлиги даврида ҳукумат лавозимларида ишлаган 4 шахс номи ҳам қўшилган. АҚШ расмийларига кўра, бу амалдорлар Украина бюджетини талон-тарож қилишда гумонланмоқда.

Ғарб 2014 йил апрелида Кремлнинг Қримни аннекция қилиши ва Украинадаги айримачиларни қўллаб қувватлаши ортидан Россияга нисбатан санкцияларни жорий қилган эди.

Озарбайжонда таниқли мухолифатчи 7,5 йилга қамалди

Асиф Юсуфли Бокудаги митинглардан бирида.

Озарбайжон суди 30 июль куни мухолифатчи Асиф Юсуфлини товламачилик ва ҳужжатларни қалбакилаштирганликда айблаб 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Мазкур жиноят иши бўйича судланаётган Рафиг Гусейнов 12,5 йилга қамалди. У суд жараёнида барча айбни зиммасига олиб, Юсуфлининг мазкур ишга алоқаси йўқлиги ҳақида кўрсатма берган.

Халқ фронти мухолифат ҳаракати раҳбарларидан бири бўлган Асиф Юсуфли судда ўзига билдирилган айбловни тан олмади ва жараённи ҳукуматнинг сиёсий буюртмаси, деб баҳолади.

Юсуфлининг адвокатлари ўз ҳимоясидаги одамга нисбатан чиқарилган ҳукм устидан апелляция аризаси топширилишини билдирди.

Халқаро, маҳаллий ҳуқуқ фаоллари, Европа Иттифоқи ва АҚШ Озарбайжонда мухолифатчиларга нисбатан репрессиялар кучайганини таъкидлаб, бу ҳолатдан чуқур ташвиш билдириб келмоқда.

Озарбайжон ҳукумати эса мамлакатда сиёсий маҳбуслар борлигини инкор этиб келади.

Қирғизистоннинг энг катта бозорида савдо айланмаси 80 фоизга камайди

Бишкекдаги Дўрдўй бозорида қарийиб бир йилдан бери савдо йўқ.

Қирғизистоннинг энг йирик Дўрдўй бозорида сўнгги бир ой ичида савдо айланмаси 80 фоизга озайди. Бозор касаба уюшмасининг билдиришича, савдо озайиши оқибатида савдо шаҳобчаларининг ижара ҳақи ҳам 50 фоизгача арзонлаган.

Бишкекдаги Дўрдўй бозорида 60 минг одам меҳнат қилади. Уларнинг бир қисми савдо йўқлиги сабабли савдогарлик фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган.

Дўрдўй бозорининг асосий ҳаридорлари Қозоғистон ва Россия фуқаролари эди. Бозордаги савдо айланмасининг озайиб бораётганига Қозоғистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқига кириши ва Россиядаги иқтисодий инқироз сабаб бўлаётгани айтиб келинади.

Толибон ўз етакчиси мулла Умарнинг ўлганини тасдиқлади

Толибон ҳаракати вакили Забихуллоҳ Мужоҳид 29 июль куни матбуотга тарқатган баёнотида мулла Умарнинг хасталикдан ўлганини билдирди.

Айни пайтда ҳаракат мулла Умарнинг ўлгани ҳақидаги хабарлар матбуотда тарқалиши ортидан мулла Ахтар Муҳаммад Мансурни ўзига янги раҳбар этиб танлаган.

Ахтар Мансур Толибон ҳаракатида мулла Умарнинг муовини бўлгани айтилади.

Толибон ичкарисида эса Ахтар Муҳаммад Мансурнинг ҳаракат раҳбари этиб тайинланиши тортишувларга сабаб бўлган.

Толибон ичидаги кўпгина қўмондонлар мулла Умарнинг ўғлини ўзларига йўлбошчи этиб тайинланишини исташган.

Чоршанба куни Афғонистон президенти Ашраф Ғани маъмурияти мулла Муҳаммад Умарнинг 2013 йилда Покистоннинг Карачи шаҳри касалхонасида ўлгани ҳақда маълум қилган эди.

Киев франциялик депутатларнинг Қримга ташрифи юзасидан жиноят иши очди

Украина Бош прокуратураси Россия аннексия қилган Қримга борган ўн нафар франциялик депутатга қарши жиноят иши очган.

Бу ҳақда Украина Олий Радаси депутати Георгий Логвинский маълум қилди.

Жаноб Логвинский француз депутатларининг Қримга ташрифи юзасидан жиноят иши очиш ташаббускорларидан.

У мамлакат прокуратурасига бу ҳақда мурожаат қилгани ва ўз мурожаатига ижобий жавоб олганини билдирди.

Бош прокуратура жиноят иши Украина Жиноят кодексининг “Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудига кириш тартибини бузганлик” бўйича очилгани ҳақда маълум қилган.

Ўтган ҳафтада Франция Миллий Кенгаши депутатлари ва Сенати аъзоларидан иборат делегация Россия аннексия қилган Қрим ярим оролига сафар қилган эди.

Франция ҳукумати уларнинг бу ташрифини танқид қилиб чиқди.

"Улар ўз шахсий ташаббуслари билан Қримга боришган ва биз бундан афсусдамиз. Бу халқаро ҳуқуқ нормаларининг бузилишидир”, - дея баёнот берган эди Франция ташқи ишлар вазирлиги.

Киев ҳукумати эса Қримга борган француз депутатларининг Украинага киришини тақиқлаб қўйишини билдирган.

Макаревич Украина маданият вазирлигининг “оқ рўйхати”да биринчи

Украина Маданият вазирлиги “қўрқмасдан ҳақиқат ёнини олган” хорижлик санъаткорларнинг “оқ рўйхати”ни эълон қилди.

34 санъатчининг номи кирган рўйхатда россиялик хонанда Андрей Макаревич етакчилик қилмоқда.

“Машина времени” гуруҳи солистидан ташқари рўйхатда Лия Ахеджакова, Валентин Гафт, Олег Басилашвили ва Эльдар Рязанов каби россиялик актёр ва режиссёрларнинг ҳам номлари бор.

Шунингдек, Юрий Шевчук, Борис Акунин, Виктор Шендерович ва Земфира ҳам мазкур рўйхатга киритилди.

Хорижлик актёр ва хонандалар орасида эса Педро Альмадовар, Вим Вендерс, Тим Рот, Арнольд Шварцнеггер ва Джаред Лето номларини "оқ рўйхат"да кўриш мумкин.

Аввалроқ, Украина Маданият вазирлиги "мамлакат хавфсизлигига хавф туғдириши мумкин бўлган" 600 нафар хорижлик санъаткор номи киритилган “қора рўйхати”ни Украина хавфсизлик идоралари ҳамда миллий телевидениесига тақдим этган эди.

Мазкур “қора рўйхат”дан Россия фуқаролигини олган француз актёри Жерар Депардье, хонанда Иосиф Кобзон, актёрлар Олег Табаков, Алексей Баталов, америкалик режиссер Оливер Стоун, актер Стивен Сигал, сербиялик режиссер Эмир Кустурицалар номлари жой олди.

Хавфсизлик Кенгаши MH17 бўйича маҳама тузишни ёқлади, Россия вето қўйди

БМТ Хавфсизлик Кенгаши MH17 йўловчи учқичининг Украина шарқида ҳалокатга учрашини тафтиш этувчи халқаро маҳкама тузиш борасидаги Малайзия таклифини ёқлаб овоз берди.

Аммо, Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси Россия вето ҳуқуқидан фойдаланиб, ҳужжатнинг қабул қилинишига қарши чиқди.

Кенгашга аъзо 15 давлатдан 11таси резолюцияни қўллаб-қувватлади. Ангола, Хитой ва Венесуэла бетараф қолди.

АҚШ, Австралия ва Нидерландия Россияни 298 одам ўлимига олиб келган учоқ ҳалокати бўйича маҳкама тузиш бўйича резолюцияни вето қилгани учун танқид қилди.

Нидерландия бош вазири Марк Рютте Россияни халқаро судлов меъёрларини инкор қилишда айблади.

Украина ва Ғарб расмийлари бортидаги 298 одамнинг бари нобуд бўлган мазкур учқичнинг Украина шарқидаги россияпараст айирмачилар БУК ракета тизими билан уриб туширганини тасдиқловчи далиллар борлигини таъкидлаб келмоқда.

Россия эса учоқнинг Украина осмонида ҳалокатга учрашида Киевни айблайди.

Исломобод мулла Умарнинг ўлганини тасдиқлай олмаслигини билдирди

Покистон ташқи ишлар вазирлиги толибон етакчиси мулла Умарнинг ўлгани ҳақидаги хабарлар юзасидан 30 июль куни чиқарган баёнотида расмий Исломобод бу хабарларни тасдиқлай олмаслиги ва инкор ҳам этмаслиги айтилади.

Вазирлик матбуот вакили Қози Ҳалилуллоҳ толибон етакчиси мулла Умарнинг ўлгани ҳақидаги афғон ҳукумати эълон қилган хабарларни Исломобод ҳукумати ўрганаётганини билдирди.

Чоршанба куни Афғонистон президенти Ашраф Ғани маъмурияти мулла Муҳаммад Умарнинг 2013 йилда Покистоннинг Карачи шаҳри касалхонасида ўлгани ҳақда маълум қилган эди.

Хабарларда афғон ҳукумати мулла Умарнинг ўлгани ҳақидаги маълумотни Покистондан олгани айтилган.

Ҳадича Исмоиловага матбуот эркинлиги мукофоти топширилди

Вашингтондаги Миллий пресс клуб 29 июль куни матбуот эркинлиги мукофотини озарбайжонлик тадқиқотчи журналист Ҳадича Исмоиловага топширди.

Исмоилова Озодлик радиоси озарбайжон хизматининг Бокудаги мухбири эди.

У 2014 йил декабрь ойида қамоққа олинган.

Исмоилова қамоқдалиги боис мукофотни уни номидан Озод Европа/Озодлик радиоси раҳбари Нэнад Пэйич қабул қилиб олди.

Ҳадича Исмоилова Озарбайжон президентининг ноқонуний молиявий фаолияти ва ҳукуматдаги коррупция ҳақидаги мақолалар муаллифидир.

У Озарбайжонда сохта айбловлар билан ҳибс қилинган 9 журналистнинг биридир.

Халқаро ташкилотлар, жумладан, Журналистларни ҳимоя қилиш халқаро қўмитаси мустақил журналистга нисбатан жиноят иши сохталаштирилганини айтиб келмоқда.

Россияда украиналик пилот Надежда Савченконинг суди бошланади

Бугун, 30 июль куни Россияда украиналик учувчи Надежда Савченконинг суди бошланади.

Савченко Украина шарқидаги Луганск вилоятида юз берган россиялик икки журналист ўлимида ва чегарани бузганликда айбланган.

34 ёшли пилот бу айбловларни рад этиб, ўзини Украина шарқида россияпараст айирмачилар тарафидан ҳибсга олингани ва Россияга топширилганинини айтиб келади.

Ўтган йилнинг ёз ойларидан бери Россия қамоғида ушлаб турилган Савченконинг суди Ростов вилоятидаги Донецк шаҳрида бўлиб ўтади.

Ироқликлар экстремал иссиқ туфайли тўрт кун дам олади

Ироқ ҳукумати ҳаво ҳароратининг фавқулодда исиб кетиши боис мамлакатда тўрт кунлик дам олиш жорий қилди.

Синоптиклар маълумотига кўра, жорий ҳафта оҳиригача Ироқда ҳаво ҳарорати 50 даражадан ошиши мумкин.

“Исломий давлат” гуруҳи билан курашда қаттиқ зарар кўрган электр инфратузилмасидаги носозликлар вазиятни янада оғирлаштирмоқда.

Мамлакатда июль ойи ўртасида об-ҳавонинг ҳаддан зиёд исиб кетиши туфайли дам олиш эълон қилинганди.

Ўшанда банклар ва ҳуқуқ-тартибот органларидан ташқари барча идоралар дам олган.

Қирғизистонда экстремал иссиқ туфайли 16 июль кунги иш вақти икки соатга қисқартирилган эди.

Июнь ойида Покистонда мингдан ошиқ киши, Ҳиндистонда 2200 киши иссиқдан ҳалок бўлган.

Қозоғистонда террорчиликни тарғиб қилган аёл ҳибсга олинди

Ироқ ва Суриядаги жанггарилар сафида юзлаб қозоғистонлик борлиги айтилади.

Қозоғистон шарқидаги Зиряновск шаҳрида ҳалқаро терроризмни тарғиб қилганликда гумонланган аёл ҳибсга олинди.

Миллий хавфсизлик қўмитасининг 29 июль куни билдиришича, аёл маҳаллий аҳолини халқаро террорчилар сафига қўшилишга чақириб келган.

Унинг уйидан “таъқиқланган экстремистик адабиёт, диний айирмачилик ва нафратга чақирган видео ҳамда аудио материаллар” топилган.

Аёл айнан қайси террорчи гуруҳни даъват қилгани қўмита маълумотида очиқланмаган.

Ироқ ва Суриядаги жанггарилар, жумладан, “Исломий давлат” гуруҳи сафида юзлаб қозоғистонлик борлиги айтилади.

БМТ: Кремль MH17 трибуналини яратишга қарши овоз берди

Россия Мaлaйзия йўловчи сaмолётининг Укрaинa шaрқидa уриб туширилгaни юзaсидaн хaлқaро трибунaл тaшкил қилиш бўйичa БМТ Хaвсизлик кенгaшигa киритилгaн резолюциягa қaрши вето қўллaди.

Мaлaйзия, Aвстрaлия, Голлaндия вa Укрaинa тaрaфидaн киритилгaн ҳужжатни кенгaшнинг 15 aъзосидaн 11тaси қўллaб овоз берди. Хитой, Венесуэллa вa Aнголa бетaрaф қолди.

Резолюция лойиҳaсидa бaрчa дaвлaтлaр терговдa ҳaмкорлик қилиши керaклиги, aкс ҳолдa сaнкциялaр қўллaниши кўзгa тутилгaн.

Овоз бериш натижаларидан кўп ўтмaй Укрaинa президенти Петро Порошенко Россия қaршилигигa қaрaмaй aдолaт қaрор топишигa вaъдa берди.

AҚШнинг БМТдaги элчиси Сaмaнтa Пaуэр “ҳеч қaндaй вето дaҳшaтли жиноятнинг теров қилиниши вa aйбдорлaрнинг жaзогa тортилишигa тўсқинлик қилa олмaслигини” билдирди.

Тaшкилотдaги Россия элчиси Витaлий Чуркин рус мутaхaссислaри қулaш жойигa бошқaлaрдек тўлиқ киритилмaгaни вa трибунaлнинг жорий қилиниши бир тaрaфлaмa бўлиб, оммaвий aхборот воситaлaридaги “пропaгaндa”гa сaбaб бўлишини aйтди.

Украинада ҳибсга олинган рус зобитининг шахси очиқланди

Укрaинa дaвлaт хaвфсизлик хизмaти 26 июль куни қурол ортилгaн юк мaшинaсидa ҳибсгa олингaн рус зобитининг шaхси aниқлaнгaни вa унгa нисбaтaн терроризм aйблови қўйилгaнини билдирди.

Идорa мaтбуот котиби Вaсилий Грицакнинг aйтишичa, 37 ёшли россиялик майор Влaдимир Стaрков aйирмaчилaр нaзорaтидaги Донецк шaҳри яқинидa Укрaинa aрмияси тaрaфидaн қўлгa олингaнидaёқ Россия ҳaрбийси экaнини тaн олгaн.

Киев Россияни Минскдa эришилгaн отaшкесим келишувигa амал қилмай Украина шaрқида 15 ойдaн бери дaвом этaётгaн қуролли тўқнaшувлaрдa aйирмaчилaрни дaстaклaётгaникдa aйблaб келaди.

Кремль бу aйбловлaрни рaд этиб, рус aрмияси кўшни мамлакатдаги низогa aрaлaшмaётгaнини aйтaди.

Жорий йилнинг мaй ойидa Укрaинa кучлари икки нaфaр рус aскaрини ҳибсгa олгaнидa Кремль улaр Россия aрмиясига дaхлдор эмaслиги вa Укрaинa шaрқидa ўз хоҳиши билaн боргaнини билдиргaнди.

Укрaинa дaвлaт хaвфсизлик хизмaти тaрқaтгaн видеодa Влaдимир Стaрков Россия aрмияси тaрaфидaн Укрaинa шaрқидaги aйирмaчилaргa ҳaрбий мaслaҳaтчи сифaтидa юборилгaнини aйтaди.

Ўтган йили йўқолган MH370 учоғи қолдиғи топилгани айтилмоқда

Ҳинд океaнидaги орол қирғоғидa топилгaн сaмолёт қaноти бўлаги ўтгaн йили сирли тaрздa йўқолгaн Мaлaйзия учоғигa тегишли экaни тaҳмин қилинмоқдa.

AҚШ рaсмийлaрига кўра, ҳaво ҳaвфсизлиги терговчилaри Фрaнциянинг Реюньон оролидa 29 июль куни топилгaн қaнот қисми Boeing 777 сaмолётигa тегишли экaнигa ишонч билдиришмоқдa.

Aйни дaмдa топилмa Фрaнция ҳуқуқ-тaртибот оргaнлaри тaрaфидaн ўргaнилмоқдa.

Фрaнциялик aвиaция мутaхaссиси Хaвиер Тителмaннинг айтишича, топилгaн қaнот бўлагида идентификaция рaқaми сақланиб қолган вa у орқaли сaмолётни aниқлaш қийин бўлмaйди.

Мaлaйзиянинг MH370 сaмолёти 2014 йилнинг мaрт ойидa ҳaвогa кўтaрилганидaн бир соaт ўтиб дaрaксиз йўқолгaн эди.

Бортидa 239 киши бўлгaн учоқ Ҳинд океaнигa қулaгaни тaҳмин қилинaди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG