Линклар

Каспий давлатлари президентлари бугун денгиз ҳамда ундаги нефт ва газ ресурсларини ўзаро тақсимлаш йўлларини муҳокама қилиш учун Туркманистон пойтахти Ашхободда тўпланишмоқда.


Бугун Ашхободга биринчи бўлиб етиб борган Эрон президенти Муҳаммад Ҳотамий билан Туркманистон президенти Сапармурод Ниёзов орасида учрашув бўлиб ўтди. Хабарларга кўра, Ҳотамий Каспий ишлари фақат денгиз соҳилида жойлашган давлатларнинг иши эканини таъкидлаб, ташқи кучларни уларга аралашишдан огоҳлантирган.
Каспий мақоми 90-йилларнинг бошларидан бери ҳал этилмай келаётган масаладир.
Эрон Каспийни бешта тенг қисмга бўлишни таклиф қилмоқда. Россия,Қозоғистон ва Озарбайжон эса уни денгиз соҳилларининг узунлигига қараб миллий секторларга ажратиш тарафдори. Россия ташқи ишлар вазирининг Каспий масалалари бўйича ёрдамчиси Виктор Калюжний Ашхобод саммитида якуний шартнома қабул қилинишига ишонмаслигини айтди.
XS
SM
MD
LG