Линклар

Қирғизистон милицияси шанба куни Бишкекда Хитой дипломати ва унинг ҳайдовчиси отиб ўлдирилганида гумон этилган 3 кишини ушлади.


Бугун ички ишлар вазирлиги матбуот вакили Қувонич Келдибаевнинг айтишига қараганда, икки Хитой фуқароси ва Қирғизистон фуқароси бўлган бир этник уйғур ушланган ва ҳозир улар сўроқ қилинмоқда. Бугун Хитой ташқи ишлар вазирлигининг билдиришига кўра, расмийлар тергов ишида иштирок этиш учун Қирғизистонга боришмоқда. Қирғизистон расмий вакилларининг айтишларича, Бишкекдаги Хитой элчихонасининг биринчи котиби Ван Цень Пен ва Хитой фуқароси этник уйғур тадбиркор Нурмуҳаммад Умаров ҳалок бўлишган. Қирғизистон расмийлари Қирғизистондаги уйғур миллатчилари ҳужумида уйғур ҳайдовчи асосий нишон бўлган бўлиши эҳтимолини текширишмоқда.
XS
SM
MD
LG