Линклар

Россиялик чегарачилар Тожик Афғон чегарасида икки юз килограммдан зиёд героинни мусодара қилдилар.


Шанба оқшомида Панж чегара отряди аскарлари ўн нафар атрофидаги қуролланган кишининг дарёдан солларда Тожикистон ҳудудига ўтишга ҳаракат қилаётганини сезиб қолишган ва уларга қарата ўт очишган. Чегара бузганлардан бир неча нафари нобуд бўлган. Чегарачилар талафот кўрмаган.
Отишма содир бўлган жойдан героин солинган 204 та пакет, радиостанция ва қурол-яроғ топилган.
Шу йил бошидан буён Тожик Афғон чегарасида тожикистонлик ва россиялик чегарачилар 2 тонна гиёҳванд модда, шу жумладан 1 тоннадан зиёд героин мусодара қилдилар.
XS
SM
MD
LG