Линклар

Бугун АҚШ президенти Жорж Буш Миср, Иордания ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлари билан учрашади.


Буш учрашув иштирокчиларини Фаластин мухторияти ҳукумати раҳбарияти турли сиёсий гуруҳлар, фракциялар вакилларидан иборат бўлиши кераклигига ишонтириш ниятида.
Чоршанба куни Буш Фаластин раҳбари Ясир Арафатни ҳокимиятдан кетишга чақирган. Оқ уйда бўлиб ўтган матбуот анжуманида сўзга чиққан Буш, Арафат Фаластин халқи ишончини оқламаганлигини таъкидлаган.
БМТ Бош котиби Кофи Аннан, Европа иттифоқи раҳбарияти ва Россия ташқи ишлари вазири Игорь Ивановлар ушбу фикрга хайрихоҳлик билдирмаганлар. Улар Арафат билан Фаластиннинг қонуний раҳбари сифатида сўзлашувларни давом эттириш керак, деб ҳисоблашади.
XS
SM
MD
LG