Линклар

Кеча тунда Бишкекда аëллар кийимини кийиб олган қуролли шахслар Жанубий Корея фирмасининг идорасига бостириб кириб, камида 3 одамни отиб ўлдирди.


Қирғизистон “Кабар” ахборот агентлигининг билдиришича, ҳужум оқибатида жанубий кореялик тадбиркор Юу Чан Ким, унинг аëли, Қирғизистон фуқароси бўлган этник корейс ҳалок бўлган ва икки қозоқ аëли оғир яраланган. Милиция воқеани текширмоқда, аммо ҳозирча ҳужум қилган шахслар хақда маълумотга эга эмас.
Сўнгги пайтларда Бишкекда чет элликларни ўлдириб кетиш ҳоллари тез-тез такрорланмоқда. 7 июл куни Бишкекда яна бир жанубий кореялик тадбиркор уйи яқинида отиб ўлдирилган эди. Ўтган ойда Бишкекда Хитой дипломати ва Хитой фуқароси бўлган бир этник уйғур ҳам ўлдириб кетилган эди.
XS
SM
MD
LG