Линклар

Кобулга ташриф буюраётган АҚШ ҳарбийси, генерал Питер Пэйснинг айтишича, Афғонистонда барқарорлик ва тинчлик ўрнатиш борасида ўтган йилга қараганда кўплаб муваффақиятларга эришилган.


Сўнгги пайтларда кузатилаётган тартибсизликлар эса, Пэйснинг таъкидлашича, Ал-Қоида ёки Толибон фаолияти қайта бошланаётганидан дарак бермайди.

Пэйс Багром авиабазасида жойлаштирилган АҚШ қўшинлари раҳбарияти ҳамда Халқаро хавфсизлик қўшинларининг туркиялик қўмондони генерал Ҳилми Акин Зорлу билан учрашди. Питер Пэйснинг, шунингдек, ўтиш даври ҳукумати Ҳамид Карзай ҳамда мудофаа вазири Муҳаммад Фаҳим билан учрашиши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG