Линклар

Бугун Туркиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Исмоил Жем 3 ноябр куни парламент сайловлари ўтказилишидан олдин ўз партиясини социал демократик партия билан бирлаштириш хақдаги таклифни рад этди.


Жемнинг марказ-сўлчи Янги Туркия партияси бир баëнот тарқатиб сайловларда якка ҳолда иштирок этишини билдирди.
Мазкур баëнотда парламентда фақат 1 та ўринга эга бўлган Жумҳурият халқ партиясининг бирлашиш хақдаги таклифи рад қилинди. Бу қарор собиқ иқтисод вазири Кемал Дервешнинг сайловлардан олдин марказ-сўлчи партияларни бирлаштириш борасидаги режасига ҳам зарар етказади.
Бирлашмаган сўлчи партиялар сайловларда мўътадил қарашдаги Адолат ва ривожланиш исломий партиясининг кучли қаршилигига учрайдиган кўринади.
XS
SM
MD
LG