Линклар

ИТАР ТАСС ахборот агентлиги Россия Мудофаа вазири Сергей Иванов 6 сентябр куни Афғонистонга боришини маълум қилди.


ТАСС хабарига кўра, ўзининг Кобулга режалаштирилган бир кунлик ташрифи давомида Сергей Иванов Афғонистон ўтиш даври ҳукумати бошлиғи Ҳамид Карзай ва Мудофаа вазири Муҳаммад Фаҳим билан учрашади. Томонлар ўртасида бўладиган музокаралар чоғида Россиянинг Афғонистонга қурол-аслаҳа етказиб бериши ва афғон офицерларини тайёргарликдан ўтказиш масалалари муҳокама этилиши кутилмоқда.
Ахборот агентлиги хабарида, Россия Мудофаа вазири Сергей Иванов Афғонистондан кейин Тожикистонга сафар қилиши кутилаётгани билдирилган. Россия Мудофаа вазирлиги ушбу маълумотни тасдиқлади.
XS
SM
MD
LG