Линклар

Исроил ташқи ишлар вазири Шимон Перес, агар АҚШ Бағдодга қарши ҳарбий амалиётларни бошласа, унинг мамлакати Ироқ тарафидан бўладиган ҳар қандай ракета ҳужумларига тайёрлигини маълум қилди.


Айни вақтда Перес Вашингтонда АҚШ раҳбарияти билан музокараларни давом эттирмоқда. Ўтган хафта Исроил Бош вазири Ариэль Шарон АҚШ Ироққа қарши ҳужум бошлашдан олдин бу ҳақда Тель-Авивни олдиндан огоҳ этади дея айтган эди. Бу эса Исроил учун олдиндан чора кўриш имконини беради. Жума куни Ироқ ҳукумати вакили, агар Исроил АҚШнинг Саддам Хусайинни тахтдан ағдариш режасини қўллаб қувватласа, Ироқ Исроилга ҳужум бошлашидан огоҳлантирган эди.
XS
SM
MD
LG