Линклар

logo-print

Вашингтонда АҚШ президенти Жорж Буш БМТ Хавфсизлик кенгашини Ироқ бўйича маҳсус резолюция қабул қилишга даъват этар экан, агар Саддам Ҳусайн Хавфсизлик кенгаши талабларига риоя қилиб, қуролсизлантиришни тезда амалга оширмаса, Ироққа қарши уруш муқаррар, дея таъкидлади.


Кеча АҚШ Конргесси Бушга Ироққа қарши ҳарбий куч ишлатиш салоҳиятини берувчи резолюция қабул қилган эди. Мазкур масаланинг бугун Сенатда муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Британия бош вазири Тони Блэйр БМТ Хавфсизлик кенгашини бугун Ироқ бўйича янги резолюция қабул қилишга даъват этди. “Янги резолюция инспекторларга Боғдоддаги президент саройларига кириш ҳуқуқини беради”, - деди Британия раҳбари. Айни вақтда Блэйр Ироқ президенти Саддам Ҳусайн оммавий қирғин қуролларидан воз кечиши лозимлигини таъкидлар экан, бироқ мамлакат оддий турдаги қуролларга эга бўлишга ҳақли, деб фикр билдирди.
Франция ва Германия БМТ Хавфсизлик кенгашининг Ироқ бўйича янги резолюция қабул қилишига қарши чиқяптилар. Франция раҳбарияти Хавфсизлик кенгаши иккита резолюция қабул қилиши керак, деб фикр билдирди. Бири инспекторларга каттароқ салоҳият бериш, иккинчиси эса Боғдод резолюцияга риоя қилмаган ҳолда унга қарши ҳарбий куч ишлатиш ҳақида бўлиши керак.
Россия раҳбарияти янги резолюция муҳокамаларини фақат инспекция муваффақиятли ўтиши учун зарур бўлган ҳолда бошлаш лозимлигини таъкидлади. Россия ташқи ишлар вазири Игор Иванов янги резолюцияда куч ишлатиш эҳтимоли тилга олинмаслиги керак, деб айтди.
XS
SM
MD
LG