Линклар

Бугун Финляндия Бош вазири Пааво Липпонен 11 октябр куни кечқурун Хелсинки ташқарисида жойлашган савдо марказида юз берган портлаш “террорчилик акти” эканини айтди.


Портлаш натижасида тан жароҳати олган етти киши оламдан ўтди. Расмийлар бу рақам ўсиши мумкинлигини айтдилар. Портлаш оқибатида 80дан ортиқ фуқаро тан жароҳати олди.
Бош вазирнинг матбуот котиби Микко Норрос, ушбу бомба ҳужумига хорижлик террорчи ташкилот масъул эканига ҳукумат ишонмаслигини, уни аламзада инсон ёки уюшган жиноий тўда амалга оширганини айтди. Финляндия миллий қидирув бюроси дастлаб, ушбу ҳужум портловчи моддалар ёрдамида амалга оширилганини айтган. Бу портлаш халқаро террорчилик акти сифатида ўрганилмоқда.
XS
SM
MD
LG