Линклар

Шанба куни кечқурун Индонезиянинг Бали оролида тунги клубларнинг бирида рўй берган портлаш оқибатида жароҳатланганларни қутқариш ишлари давом этмоқда.


Унда Австралия қироллик ҳарбий ҳаво қувватларига қарашли С-130 русумли учқичлари иштирок этмоқда. Эслатиб ўтамиз кечаги портлашлар оқибатида камида 182 киши ҳалок бўлди, иккиюзга яқин киши жароҳат олди. Полиция маълумотларига кўра, Балидаги дам олиш масканиларининг бирида ичига бомба қўйилган машина портлаган. Ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги хорижлик туристлар. Улар орасида Австралия, Британия, Франция, Германия ва Швеция фуқаролари бор.
Маълумотларга кўра, айни вақтнинг ўзида Балидаги Америка ҳамда Сулавесидаги Филиппин консулхоналари яқинида ҳам икки портлаш рўй берган. Бу портлашлар оқибатида ҳеч ким талофат кўрмади. Ҳозирча портлашларга жавобгарликни ҳеч бир ташкилот зиммасига олгани йўқ. Индонезия полицияси бошлиғи Балидаги портлашларни Индонезия тарихидаги энг мудхиш ходиса дея таърифлади. Индонезия президенти Мегавати Сукарнопутри ҳужумларни уюштирганлар яқин кунлар ичида ушланиб жазога тортилишига сўз берди.
XS
SM
MD
LG