Линклар

Осиё-тинч океани иқтисодий форумига аъзо 21 мамлакат раҳбарлари бугун Мексикада учрашиб, терроризмга қарши глобал уруш, Шимолий Кореянинг ядровий қурол дастури ҳамда Ироқ бўҳронини муҳокама қилмоқдалар.


Мексиканинг Кабо сан Лукас деб номланган дам олиш масканида бўлиб ўтаётган саммитда, жумладан, АҚШ президенти Жорж Буш, Хитой президенти Цзян Цземин ва Япония бош вазири Юничиро Коизумилар иштирок этаётирлар.
Россия президенти Владимир Путин Москвада одамларни гаровга олиш ҳодисаси сабабли саммитга бора олмади. Унинг ўрнига Мексикага бош вазир Михаил Касьянов борди.
Мексикада Касьянов террорчилар молияларини музлатишга қаратилган уринишларни кучайтиришга даъват этди. Касьяновнинг таъкидлашича, Москва ҳодисаси, Балидаги бомба портлашлари ҳамда 2001 йил 11 сентябрги АҚШдаги ҳодисалар цивилизацияни таҳлика остига қўйган бир хатарнинг турли қисмларидир.
XS
SM
MD
LG