Линклар

Металлургия заводининг собиқ ишчиси ва касаба иттифоқининг бошлиғи Луис Силва кўпчилик овоз билан Бразилиянинг навбатдаги президенти этиб сайланди.


Якшанба кунги сайлов натижаларига кўра, Силва 61 фоиз овоз олиб, рақиби Хозэ Серрани мағлубиятга учратган. Серра ҳозирги президент Фернандо Кардоса томонидан қўллаб-қувватланган номзод эди.
Луис Силва, Бразилия президенти этиб сайланган биринчи сўлчидир. У 1 январ куни расман ҳокимиятни эгаллайди.
Бразилия президентлик сайловлари мамлакатда иқтисодий вазият ниҳоятда оғирлашган, жумладан, аҳолининг катта бир қисми ишсиз ва маҳаллий пул кескин қадрсизланган бир пайтга тўғри келди.
XS
SM
MD
LG