Линклар

Навбатдаги хабар ҳам зилзила ва унинг оқибати билан боғлиқ.


Бугун Италия, зилзила рўй берганидан кейин мамлакат жанубидаги Сан Жилиано ди Пуглия қишлоғида мактаб биноси босиб қолгани воқеаси юзасидан жиноий тергов ишини бошлади. Пайшанба куни Рихтер шкаласи бўйича 5.4 балл куч билан ер силкиниши юз берганида, мактаб биносидаги 26 бола ва уч нафар мактаб ўқитувчиси нобуд бўлди.
Ғамга ботган қишлоқ аҳолиси, кўпчилик биноларга зарар етмаган бир пайтда мактаб биноси нима сабабдан босиб қолганини билишни талаб қилмоқда. Минтақада кўпроқ ер силкиниши рўй берганидан кейин шанбага ўтар кечаси кўпчилик кўчада тунашга мажбур бўлди.
XS
SM
MD
LG