Линклар

logo-print

Бугун Эроннинг бир неча шаҳрида Қўшма Штатлар элчихонаси ишғол этилганига 23 йил тўлгани муносабати билан Америкага қарши митинглар ўтказилди.


Давлат томонидан уюштирилган митингларда аксарияти талабалар бўлган ўн минглаб киши иштирок этди. Теҳронда собиқ Америка элчихонаси олдида тўпланган минглаб киши, “Америкага ўлим” ва “Исроилга ўлим”, - деб қичқирдилар.
Эслатиб ўтамиз, Вашингтон маъмурияти Эрон шоҳига даволаниш учун Қўшма Штатларга келишига руҳсат берганидан сўнг, 1979 йил 4 ноябр куни эронлик талабалар Америка элчихонасини ишғол этдилар. 53 нафар Америка дипломати ва соқчиси 444 кун давомида талабалар томонидан гаровда ушлаб турилди.
Ўшандан буëн, икки давлат орасидаги муносабатлар совуқлигича қолмоқда.
XS
SM
MD
LG