Линклар

Кеча Туркияда бўлиб ўтган парламент сайловларида мўътадил исломий йўналишдаги “Адолат ва Тараққиëт” партияси 34 фоиз овоз олиб, ғолиб чиқди.


Партия парламентдаги 550 ўриндан 363 ўринни эгаллаши туфайли коалициясиз, якка ўзи ҳукумат туза олади.
Туркия “Жумҳурият” партияси 19 фоиз овоз олгани учун парламентда 178та ўринни эгаллаши мумкин.
Қолган партиялар парламентга кириш талаб этилган 10 фоиздан кам овоз олди.
“Адолат ва Тараққиëт” партияси лидери Режеп Тайип Эрдўған ўз партияси Туркиянинг дунëвий принципларига амал қилиши хақида ваъда берди ва Туркиянинг Европа Иттифоқиga қўшилиш йўлидаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Эрдўған судлангани туфайли Туркия қонунларига кўра, унинг давлат идораларида ишлаши таъқиқланган. Эрдўғаннинг айтишига кўра, эртага “Адолат ва Тараққиëт” партияси бош вазир лавозимига кимни номзод қилиб кўрсатиш хақда қарор беради.
XS
SM
MD
LG