Линклар

Қирғизистон полицияси пойтахт Бишкекда президент Асқар Ақаев истеъфосини талаб қилиб, намойиш уюштирмоқчи бўлган бир неча юз одамни тарқатиб юборди, 100 нафар намойишчини эса ҳибсга олди.


Намойишчилар Ақаевдан истеъфога чиқишни, мухолифат етакчиси Феликс Қуловни озод этишни, март ойида бўлиб ўтган норозилик намойишларида 5 одамнинг нобуд бўлганига жавобгар расмийларни адолатли равишда суд қилишни талаб қилмоқдалар.
Мухолифатнинг парламентдаги вакиллари Ақаевни фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини поймол қилмасликка даъват этдилар. Ақаев ҳукумати намойишчиларни “ҳокимиятга интилаётган экстремистлар”, деб атади.
Озодлик радиосининг Бишкекдаги мухбири хабарига кўра, мухолифат вакили, парламент сайловларида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилган Узен Сидиқов бугун ноқонуний намойишларни ташкил этганликда айбланиб, ҳибсга олинди. Намойишчилар ҳукуматдан Сидиқовга парламент сайловларида иштирок этиш имконини беришни талаб қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG