Линклар

Британиялик ўт ўчирувчилар бугун умуммиллий иш ташлаш бошладилар.


Забастовка 8 кун давом этиши режалаштирилган.

Иш ташловчилар иш ҳақларининг оширилишини талаб қилмоқдалар.

Расмийлар вакиллари ва ўт ўчирувчилар уюшмаси раҳбариятининг кеча бўлиб ўтган музокараларида муросага келинмади.

Ўтган ҳафтада британиялик ўт ўчирувчилар сўнгги 25 йил давомида биринчи бор 48 соатга иш ташладилар.

Забастовка пайтида юз берган ёнғинларда 7 киши нобуд бўлди. Ўт ўчирувчилар иш ташлаган пайтда уларнинг ўрнига ёнғинларни ўчиришга ҳарбийлар ташланди.
XS
SM
MD
LG