Линклар

Бугун Германиянинг Бонн шаҳрида Афғонистон масаласига бағишланган халқаро конференция бошланди.


Донорлар конференциясини кириш сўзи билан очган Германия канслери Герхард Шройдер халқаро ҳамжамиятни Афғонистонга ëрдам беришни давом эттиришга чақирди.
Учрашув иштирокчилари Афғонистондаги қайта қуриш ишларига ҳалақит бераëтган омилларни, хавфсизлик вазиятини ва мамлакатда гиëҳванд моддалар етиштирилишини тўхтатиш имкониятларини муҳокама этмоқдалар.
Афғонистон президенти Ҳамид Карзайга кўра, унинг ҳукумати якка ўзи барқарорликни таъминлашга ҳали ҳам қодир эмас.
Хабарларга қараганда, Афғонистоннинг ғарбий ҳудудидаги этник жанглар, шунингдек, Қандаҳор шаҳрида полиция ва бир маҳаллий қўмондон кучлари орасидаги тўқнашувлар бугун ҳам давом этган.
XS
SM
MD
LG