Линклар

АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл кечаги нутқида мободо Ироққа қарши ҳарбий ҳаракатлар бошланиб қолса, кўплаб мамлакатлар Америка томонида туришларини билдирди.


У бу баёнотини АҚШнинг НАТО бўйича шериклари Франция ва Германия Ироққа нисбатан ҳарбий амалиётга қарши чиққандан кейин эълон қилди.
Кеча Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Жорж Буш билан телефон орқали суҳбатида Ироқ бўйича пировард қарор икки ойдан бери Ироқда оммавий қирғин қуролларини қидираётган БМТ инспекторлари ҳисоботидан сўнг қабул қилиниши зарурлигини таъкидлади. Бу ҳужжат Хавфсизлик Кенгашига 27 январда тақдим этилиши керак.
XS
SM
MD
LG