Линклар

logo-print

АҚШ президенти Жорж Буш бугун Вашингтонда Италия Бош вазири Силвио Берлускони ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Сауд ал-Файсал билан учрашиб, Ироқни қуролсизлантириш масаласини муҳокама қилади.


31 январ куни президент Бушнинг айни масала хусусида Британия Бош вазири Тони Блэр билан сўзлашувлар олиб бориши режалаштирилган. Бугун Блэр Мадридда Испания Бош вазири Хосе Мариа Азнар билан учрашмоқда.
БМТ дипломатларининг айтишларича, кечаги йиғилишда Хавфсизлик Кенгашининг 15 аъзосидан 11таси Ироқдаги ноқонуний оммавий қирғин қуролларини излаб топиш учун БМТ қурол-аслаҳа инспекторларига кўпроқ вақт берилиши кераклиги ҳақидаги таклифни қўллаб-қувватлаган.
XS
SM
MD
LG