Линклар

Бугун Ню Йоркда жойлашган “Ҳюман Райтс Уотч” ташкилоти, Ироққа қарши уруш бошланган тақдирда минглаб ироқликларнинг очликка дуч келиши, турли касалликларга чалиниши ва ўз уйларини ташлаб, бошқа жойларга кўчишга мажбур бўлишидан огоҳлантирди.


“Ҳюман Райтс Уотч” ташкилоти тарқатган баёнотда, агар ҳарбий ҳаракатлар давомида ироқликлар сув ва озиқ-овқатсиз қолса, инсоний фожеа юз бериши ҳамда ўз уйидан бошқа жойга кетишга мажбур бўлган ироқликлар шундоқ ҳам кўп сонли қочқинларга қўшилиши мумкинлиги ҳақида гапирилади.
БМТ Хавфсизлик Кенгашининг бугунга белгиланган йиғилишида кенгаш аъзоларига Ироққа инсонийлик ёрдами кўрсатишга тайёргарлик ишларининг қандай бораётгани ҳақида қисқача маълумот бериш режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG