Линклар

Ироқ Бош вазири муовини Тариқ Азиз Европа давлатларини АҚШнинг Ироққа қарши уруш бошлаш режасига қарши чиқишга даъват этди.


Тариқ Азиз бугун Италиянинг Ассисси шаҳрида жойлашган, христианлар учун тинчлик сиймоси бўлмиш муқаддас Франциск мақбарасини зиёрат қилди. Христиан динига мансуб Тариқ Азиз у ерда ибодат қилди ва жаҳон ҳукуматларини урушга қаршилик кўрсатишга чақирди ҳамда ироқликлар – тинчлик тарафдорлари эканларини таъкидлади.
Жума куни Тариқ Азиз Ватиканда Рим Папаси Иоанн Павел Иккинчи билан учрашган эди. Маълумки, Рим Папаси урушга қарши чиқяпти. Учрашув чоғида Тариқ Азиз европаликларнинг Ироққа қарши уруши мусулмонлар томонидан христианларнинг ислом ва арабларга қарши уруши сифатида қабул қилинади, деб огоҳлантирар экан, Европа ҳамда Ислом дунёси ўртасидаги ҳамкорлик ва дўстликни давом эттиришга чақирди.
Римда матбуот анжумани уюштирган Тариқ Азиз исроиллик журналист саволига жавоб беришдан бош тортди ва Исроил матбуоти билан гаплашиш нияти йўқлигини айтди.
XS
SM
MD
LG