Линклар

Грузия президенти Эдуард Шеварднадзенинг бугун маълум қилишига кўра, айрим чечен жангчилари яширинча Грузияга ўтиб, у ерда бошпаноҳ топишмоқда.


Шеварднадзега кўра, Грузия хавфсизлик кучлари ҳозир Панкиси дарасида тахминан 20 нафар чечен жангчисини қидирмоқда.
Яқин пайтларгача Шеварднадзе чечен жангчилари Грузияда ўрнашганларини рад этиб келган эди. Россия Грузияни Панкисида чечен жангчиларининг хатти-ҳаракатларига тоқат қилаëтганликда айблаб келди. Айни масала Грузия ва Россия ўртасидаги муносабатлар кескинлашишига сабаб бўлди.
Ўтган йил август ойида Грузия кучлари Панкисида ҳарбий амалиëт ўтказиб, чеченистонлик мухожирлар орасида беркинган чечен жангчиларини қўлга олди.
XS
SM
MD
LG