Линклар

Россия президенти Владимир Путин Ироқ бўҳронини Британия Бош вазири Тони Блэр билан телефон орқали муҳокама қилди.


Кремлнинг билдиришича, телефон мулоқотига Британия томони ташаббус кўрсатган.
Россия президенти матбуот хизматига кўра, Путин Британия Бош вазирига, БМТ қуроллар инспекторлари бошлиқлари томонидан тақдим этилган сўнгги ҳисобот Ироқда текширув ишлари аниқ натижалар бераëтганидан ва инспекторлар у ерда ишларини давом эттиришлари кераклигидан дарак берганлигини баëн этди.
Тарафлар шунингдек, Ироқ масаласида алоқа ўрнатиб туришни давом эттиришга келишиб олдилар.
XS
SM
MD
LG