Линклар

Қўшма Штатлар Ироқни қуролсизлантириш учун ҳарбий куч қўллашга рухсат берувчи резолюция лойиҳасига овоз беришни кечиктиришини билдирди.


Бугун Оқ уй матбуот вакили Ари Флишер дипломатик ҳаракатлар келаси ҳафтада ҳам давом этишини маълум қилди.
Флишерга кўра, Қўшма Штатлар Британия ва Испания томонидан қўллаб-қувватланган резолюция қабул қилиниши-қилинмаслигидан қатъий назар, мазкур лойиҳани БМТ Хавфсизлик Кенгашида овозга қўйади.
Айни пайтда, Британия Ироқни қуролсизлантириш борасидаги янги резолюция лойиҳасига айрим ўзгартишлар киритишни таклиф қилмоқда.
Аммо Ташқи ишлар вазири Жак Строу Британия Саддам Ҳусайндан Ироқ телевидениеси орқали чиқиш қилиб, оммавий қирғин қуролларини яширганини эътироф этиш талаб қилинган ўзгартишни бекор қилишга рози эканини маълум қилди.
Бугун Бағдод ҳукумати Британия томонидан таклиф қилинаëтган ўзгартишларни рад этди.
Франция ҳукумати эса Британия таклифида бўҳронни тинч йўллар орқали ҳал этиш имкони инобатга олинмаганини билдирди.
XS
SM
MD
LG