Линклар

Туркия Бош вазири Режеп Тайип Эрдўғон иқтидордаги АК партияси аъзолари билан учрашиб, АҚШ қўшинларига Ироқ билан урушда Туркия ҳудудидан ҳарбий операцияларни амалга ошириш имконини бериш ёки бермаслик масаласини муҳокама қилди.


Маълумки, Эрдўғон - АҚШ қўшинларининг Туркия ҳудудида жойлаштирилиши тарафдоридир. Бундан икки ҳафта олдин парламент ушбу масала, яъни 62 минг америкалик аскарнинг Туркия ҳудудида жойлаштирилишини муҳокама этиб, салбий қарор қабул қилган эди. Эрдўғон Бош вазир этиб ўтган жума куни сайланди.
Расмийлар эса парламентда АҚШ қўшинларига Туркия ҳудудида жойлашиш имконини бериш тарафдорлари кўпаяётганини қайд этмоқдалар. Чунки бунинг эвазига Туркия АҚШдан миллионлаб доллар ёрдам олади ва тобора оғирлашаётган иқтисодий аҳволни яхшилашга қодир бўлади.
XS
SM
MD
LG