Линклар

Россия Давлат Думаси АҚШ ва Россия ўртасида ядровий қуроллар ҳақидаги битимни ратификация қилиш масаласини кечга қолдиришга қарор қилди.


Думанинг Халқаро алоқалар қўмитаси раиси муовини Сергей Шишкарёв ратификация жуда муҳимлигини эътироф этар экан, айни вақтда “бу қарорга ҳозирча ҳожат йўқ”, деб айтди.
Россия Думаси депутатлари бундай қарорни АҚШ президенти Жорж Буш Саддам Ҳусайнга ҳокимият ва мамлакатни 48 соат ичида тарк этиш талабини қўйганидан сўнг қабул қилдилар.
Россия Думасида битим жума куни ратификация учун овозга қўйилиши керак эди. Ушбу ҳужжат ўтган йил май ойида Москвада АҚШ ва Россия президентлари томонидан имзоланган эди. Унга кўра, 2012 йилга қадар ҳар иккала мамлакат ўз стратегик ядровий арсеналинининг учдан икки қисмини йўқ қилиши керак. АҚШ Сенати битимни шу ойда бир овоздан ратификация қилган эди.
XS
SM
MD
LG