Линклар

Ироқнинг Соғлиқни сақлаш вазири Омид Медҳат Муборак, кеча АҚШ ва Британия ҳарбийларининг Бағдодга қилган ҳаво ҳужуми натижасида тинч аҳолидан 36 киши ўлгани ва 215 одам тан жароҳати олганини маълум қилди.


Соғлиқни сақлаш вазирига кўра, АҚШ етакчилигида Ироққа қарши бошланган урушнинг биринчи ҳафтасида ироқлик 350 киши ўлган ва 4 минг одам тан жароҳати олган. Муборак АҚШ ва Британияни, ироқликлар руҳини тушириш мақсадида тинч аҳолини атайин нишонга олаётганида айблади.
XS
SM
MD
LG