Линклар

logo-print

АҚШ Конгресси президент Бушни Миллий ибодат кунини белгилашга чақирди.


Мазкур таклиф муаллифларига кўра, Миллий ибодат кунида Ироқ урушида иштирок этаётган ҳарбий хизматчилар ҳақларига дуолар қилиниши керак.
Намоёндалар палатаси бу таклифни кўпчилик овоз билан қабул қилди. Бу қарор аввалроқ Сенат томонидан қўллаб-қувватланган эди.
Президент Буш қонун чиқарувчиларнинг таклифини қабул қиладими, йўқми - ҳозирча номаълум.
Америка тарихида Миллий ибодат куни тўрт марта, сўнгги бор 19 асрнинг 60-инчи йилларида бўлиб ўтган Фуқаролар уруши пайтида эълон қилинган.
XS
SM
MD
LG